Ochiq kirishMaqola
Бахриддин ҲАСАНОВ, Галина ФЫРЛИНА, Сарвар МЕЛИҚЎЗИЕВ, Мирзоҳид РАДЖАБОВ, Исомиддин УМАРОВ, Ислом АБДУРАХМОНОВ · “O‘ZBEKGIDROENERGETIKA” ilmiy-texnik jurnal · 2024
Тадқиқот мақсадларига мувофиқ бетон қоришмаси ва бетонтаркиби қуйидаги талабларни қаноатлантириши лозим:– белгиланган бошланғич материалларда максимал даражадаги мустаҳкамлик таъминланиши;– қабул қилинган, “титратибурибперистальтик зичлаш” технологиясига мосқолипланиши;– бетон қоришмасини белгиланган даражада сувсизлантириш натижасидасувцемент нисбатининг (С/Ц) қолдиқ миқдори, цемент хамирининг меъёрийқуюқлигидаги миқдори [С/Ц] га яқин бўлиши таъминланиши.Қабул қилинган зарурий шартлар бетон таркибини лойиҳалашнинг физиканалитик усулидан фойдаланганда етарли ҳисобланади [1,2].Усулнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: катта ҳажмдагимаълумотлардан фойдаланиш; ихтиёрий коэффициентларнинг йўқлиги; технологик константалар ёки параметрларнинг қатнашмаслиги. Бетон таркибинибелгилашда зарур маълумотлар дастлабки лаборатория тажрибалари, ускунава жиҳозларнинг технологик параметрлари ҳамда бетоннинг ва тайёрланадиганконструкциянинг хусусиятлари бўйича аниқланади [3,4].Экспериментал тадқиқотларда дастлабки олтита мустақил маълумотлароқимидан фойдаланилади:бетон таркибий қисмларининг физикмеханик хоссалари бетон қоришмаси ва бетон таркибидаги хомашёнинг лаборатория синовлари маълумотлари ( а, b, с, Ку, А, Б);бетон қоришмаси ва бетоннинг лойиҳавий хусусиятлари(Rб, F, W, КЧ, Қ);бетонланадиган маҳсулотнинг хусусиятлари (V, h, l, μ );ускуналар, механизмлар ва қурилмаларнинг технологик хусусиятлари(th, tb, TО, t0); хомашёнинг бирлик ҳажмдаги нархи ( Сц, Сқ, Сщ, Сэ, Сг).Кўриниб турибдики, санаб ўтилган дастлабки маълумотлар ҳажми нафақатишлатилган материалларни, балки маҳсулотни шакллантириш шартларини ҳамҳар томонлама тавсифлайди.Марказий ўқига нисбатан симметрик бўлган конструкцияларни шакллантириш учун илгари ишлаб чиқилган технологик шароитлар, юқорида айтилганларга қўшимча равишда, бетон таркибини белгилашда бетон қоришмаси вазичлаб ўзгартирилган бетонда масса мувозанатига риоя қилиш лозимлиги талабэтилади [5,6]. Бу бошланғич ва зичланган (сувсизлантирилган) бетон учун мутлақҳажм тенгламасини текширишда намоён бўлиши лозим