ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ БАРҚАРОРЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
Азим САТТАРОВ, Абдусаид ИСАКОВ2024
Jurnal“O‘ZBEKGIDROENERGETIKA” ilmiy-texnik jurnalJild 6Son 4Sahifa 40–47
Annotatsiya
Ушбу мақола энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш,йўқотишларнинг олдини олиш ва энергия истеъмолини оптималлаштириш натижасида энергия таъминоти барқарорлигини мустаҳкамлаш ваэнергия хавфсизлини таъминлашга қаратилган. Тадқиқот энергия таъминотибарқарорлигини мустаҳкамлаш учун энергия тежамкор технологияларнитанлаш, уларнинг иш режимларини оптималлаштириш ва техник ҳолатни талабдаражасига келтириш шартларини қўллайди. Хусусан, энергия ресурсларданфойдаланиш самарадорлигини ошириш ва йўқотишларнинг олдини олишмуаммолари техник, ташкилий ва эксплуатацион чоратадбирларни ўз ичигаолган комплекс ёндашув усулидан фойдаланиш орқали ҳал қилинган
Boshqa tillarda
ruschaУКРЕПЛЕНИЕ СТАБИЛЬНОСТИ ЭНЕРГОСНАБЖЕНИЯ
Статья посвящена вопросамукрепления стабильности энергоснабжения иобеспечения энергетической безопасности путемэффективного использования энергетическихресурсов, предотвращения потерь и оптимизацииэнергопотребления. В исследовании акцентсделан на выборе энергоэффективныхтехнологий, оптимизации режимов их работыи доведении технического состояния донормативных требований для повышенияустойчивости энергоснабжения. Проблемыповышения эффективности использованияэнергоресурсов и предотвращения потерьрешались посредством комплексного подхода,включающего технические, организационные иэксплуатационные мероприятия
inglizchaSTRENGTHENING THE STABILITY OF ENERGY SUPPLY
The article is devoted to the issues ofstrengthening the stability of energy supply andensuring energy security through the effcientuse of energy resources, preventing losses andoptimizing energy consumption. The study focuseson the selection of energyeffcient technologies,optimization of their operating modes andbringing the technical condition up to regulatoryrequirements to improve the sustainability ofenergy supply. The problems of increasing theeffciency of energy use and preventing losses weresolved through an integrated approach, includingtechnical, organizational and operationalmeasures.
Kalit so‘zlar
- Энергия тежамкор технология
- энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш
- реактив қувватни камайтириш
- энергия аудити
- энергетик сервис
- комплекс ёндашув усули
To‘liq matn
To‘liq matn Zenodo repozitoriysidagi ochiq nusxadan olingan: Zenodo nusxasi
Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni
Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.
DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.15044697
ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ БАРҚАРОРЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
Ўзбекистон Республикаси Азим САТТАРОВ Бош прокуратураси Бошқарма катта прокурори “ТИҚХММИ” МТУ Энергетика Абдусаид ИСАКОВ факультети декани, т.ф.д., профессор
Аннотация. Ушбу мақола энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, йўқотишларнинг олдини олиш ва энергия истеъмолини оптималлашти риш натижасида энергия таъминоти барқарорлигини мустаҳкамлаш ва энергия хавфсизлини таъминлашга қаратилган. Тадқиқот энергия таъминоти барқарорлигини мустаҳкамлаш учун энергия тежамкор технологияларни танлаш, уларнинг иш режимларини оптималлаштириш ва техник ҳолатни талаб даражасига келтириш шартларини қўллайди. Хусусан, энергия ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва йўқотишларнинг олдини олиш муаммолари техник, ташкилий ва эксплуатацион чора-тадбирларни ўз ичига олган комплекс ёндашув усулидан фойдаланиш орқали ҳал қилинган.
Калит сўзлар. Энергия тежамкор технология, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, реактив қувватни камайтириш, энергия аудити, энергетик
Азим САТТАРОВ Старший прокурор Управления Генераль ной прокуратуры Республики Узбекистан
Абдусаид ИСАКОВ Декан факультета Энергетики Национального исследовательского университета «ТИИИМСХ», д.т.н, профессор
Аннотация. Статья посвящена вопросам укрепления стабильности энергоснабжения и обеспечения энергетической безопасности путем эффективного использования энергетических ресурсов, предотвращения потерь и оптимизации энергопотребления. В исследовании акцент сделан на выборе энергоэффективных технологий, оптимизации режимов их работы и доведении технического состояния до нормативных требований для повышения устойчивости энергоснабжения. Проблемы повышения эффективности использования энергоресурсов и предотвращения потерь решались посредством комплексного подхода, включающего технические, организационные и эксплуатационные мероприятия.
STRENGTHENING THE STABILITY OF ENERGY SUPPLY
Azim SATTAROV Senior prosecutor of the General Prosecutor‘s Office of the Republic of Uzbekistan Abdusaid ISAKOV Dean of the Faculty of Energy at the National Research University “TIIAME”, Doctor of Technical Sciences, Professor Abstract. The article is devoted to the issues of strengthening the stability of energy supply and ensuring energy security through the efficient use of energy resources, preventing losses and optimizing energy consumption. The study focuses on the selection of energy-efficient technologies, optimization of their operating modes and bringing the technical condition up to regulatory requirements to improve the sustainability of energy supply. The problems of increasing the efficiency of energy use and preventing losses were solved through an integrated approach, including technical, organizational and operational measures.
O‘ZBEKGIDROENERGETIKA PRINT ISSN 3060-4672 40 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024
Ключевые слова: энергосберегающие Keywords: energy-saving technologies, efficient технологии, эффективное использование энер use of energy resources, reduction of reactive горесурсов, снижение реактивной мощности, power, energy audit, energy service, integrated энергоаудит, энергосервис, комплексный подход. approach.
КИРИШ. Жаҳонда энергетика хавфсизлигини таъминлаш долзарб масалага айланаётган ҳамда аҳолининг энергияга бўлган талаби кун сайин ортиб бораётган бир даврда энергиядан самарали фойдаланиш, энергия ва ресурс тежамкор технология ва техник воситаларни қўллаш етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Дунё миқёсида аҳоли сони 8 млрд., жумладан Ўзбекистонда 37 млн. дан ошганлиги ва республикамиз бўйича бир йиллик электр энергияси истеъмоли 2023 йилда 78,0 млрд. кВт∙соат ни ташкил этишини ҳисобга олинса, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлигини ошириш, энергия ресурсларини тежаш ва энергетик ускуналар ишончлилигини ошириш ҳамда энергия тежамкор технологиялардан фойдаланишни амалиётга кенг жорий этишни тақозо этади. Шу жиҳатдан, энергия ва энергетик ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини оширишда энергетик ускуналар ишончлилигини ошириш ва энергия ресурсларини тежаш муҳим аҳамият касб этади [1,2,3]. БМТ Бош Ассамблеясининг 2015 йил сентябрь ойида БМТнинг Барқарор ривожланиш саммитида қабул қилинган 70-сонли резолюциясига мувофиқ, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда БМТнинг Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 20 октябрда 2030 йилгача бўлган давр учун 17 та Барқарор ривожланиш миллий мақсадлари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган 125 та вазифалар тасдиқланган. Шундан еттинчи ривожланиш мақсади “7-Барқарор ва ишончли энергия” ҳисобланади [4]. Дарҳақиқат, энергетика хавфсизлиги бугун дунёнинг барча давлат лари каби, мамлакатимиз учун миллий хавфсизликнинг энг долзарб йўна- лишига айланди. Шу боис, аҳолини, барча соҳа ва тармоқларни энергия билан барқарор ва ишончли таъминлаш масалалари Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборида бўлиб келаётгани ҳар жиҳатдан тушунарлидир. Қолаверса, жаҳон миқёсида энергоресурсларнинг мисли кўрилмаган даражадаги танқислиги шароитида уларга бўлган талабнинг ошиб бораётгани ташвишлидир. Бинобарин, Давлатимиз раҳбари ташаббуслари асосида миллий энергетика тизими тубдан ислоҳ қилиниб, қанчалик қийин бўлмасин, бу йўлда барча имкониятлар ишга солинмоқда, катта маблағ ва бошқа ресурслар жалб этилмоқда. Албатта, ушбу жараёнда энергетик хавфсизликни таъминлаш, шу шумладан энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олишда барчамиз масъулмиз. Жаҳон олимларининг фикрича, XXI асрнинг асосий муаммолари, таҳдид ва хавфлари ҳарбий-ядровий, озиқ-овқат, энергетика ва глобал исиш билан боғлиқ экологик хавфсизлик масалаларидир [5].
PRINT ISSN 3060-4672 O‘ZBEKGIDROENERGETIKA
VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллашти риш ва “рақамли энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77-сон Фармони ҳамда 2023 13 февралдаги “Ёқилғи-энергия ресурс ларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-54-сон ва 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-222-сон қарорлари ижросини таъминлаш бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлардир. Жумладан, илғор хорижий тажрибани инобатга олиб, мавжуд ресурслар ва ишга солинмаган салоҳиятни жалб этиш орқали энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва техникалардан самарали фойдаланиш, уларнинг хизмат кўрсатиш муддатини ошириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия сарфи ҳажмини кескин камайтириш борасидаги ишларни комплекс ташкил этиш, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш асосий мақсад қилиб белгиланди. Асосий қисм. Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини барқарор ривожлантириш учун энергия хавфсизлигини таъминлашда замонавий энергия тежамкор технологиялар ва уларни амалга оширадиган янги илмий-техникавий ечимларни ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борада, жумладан энергия тежамкор технологиялардан фойдаланиш омилларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг техник ҳолатини баҳолаб, инновацион диагностик воситаларни қўллаш, жиҳозларни қайта тиклаш ёки алмаштириш бўйича қарор қабул қилиш ва ишончлилигини ошириш асосида энергетик ускуналарнинг тўхтаб туриш вақтини камайтирадиган янги услубларни яратишга алоҳида эътибор берилмоқда. Шу жиҳатдан энергетик ускуналарнинг эксплуатация ишончлилигини ошириш масаласи долзарб ҳисобланади ва келгусида иқтисодий ўсишни рағбатлантириб, товар ва хизматлар нархларини пасайтиради. Тадқиқот усули. Тадқиқот жараёнида трансформаторлар подстанцияси, ҳаво тармоқлари ва йирик ишлаб чиқариш корхоналарида кузатув усуллари, электротехника ва электр ускуналари эксплуатациясининг умумий қабул қилинган услублари, илмий изланиш натижаларини электротехник ҳисоблар билан таққослаш усулларидан фойдаланилган. Тадқиқот тахлиллари ва натижалари. Ўзбекистон дунё мамлакат лари орасида энергетика ресурсларига бой мамлакатлардан бири ҳисобланади, жумладан табиий газ, нефть, кўмир, ва қайта тикланувчи энергия манбаларига эга. Табиий газ захиралари бўйича Марказий Осиёдаги энг йирик табиий газ ишлаб чиқарувчи давлатлардан бири бўлиб, иқтисодиётнинг асосий энергетик манбаи ҳисобланади ва ишлаб чиқаришнинг катта қисми экспортга йўналтирилган. Газ захиралари асосан Бухоро-Хива, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида жойлашган. Нефть захиралари бироз чекланган бўлишига қарамасдан ички эҳтиёжларнинг катта қисмини қоплашга етади ҳамда Фарғона ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводларида қайта ишланади. Кўмир захиралари ҳам етарли миқдорда бўлиб, Ангрен ва Шарғун минтақаларида жойлашган ва асосан электр
O‘ZBEKGIDROENERGETIKA PRINT ISSN 3060-4672 42 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024
энергиясини ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Қайта тикланувчи энергия манбалари, жумладан қуёш, шамол ва гидроэнергия ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, жами ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг 14-15 фоизи гидролектр станцияларда ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон қуёшли кунлар сони кўп бўлган ҳудудлар қаторига киради ва қуёш энергияси учун катта салоҳиятга эга. Бугунги кунда шамол энергиясидан фойдаланиш ривожланиш босқичида бўлиб, ҳудудларда шамол электр станцияларини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Сўнгги кунларда энергетика соҳасини модернизациялаш, қайта тикланувчи энергия манбалари салмоғини ошириш, энергия турларидан самарали фойдаланиш ва энергия таъминоти тизими бошқарувини рақамлаштириш бўйича амалий ишлар жадаллаштирилмоқда. 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасини сезиларли даражада ошириш, янги лойиҳалар барпо этиш ва ривожланиш стратегиясини амалга оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, табиий газ ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиб, энергия тизимини диверсификация қилиш ва ташқи энергетик манбаларга боғлиқликни камайтириш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 9 июлда қабул қилинган “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонуни ҳам айнан ушбу масалалар ечимига қаратилган. Иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳа объектларида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари жумласига қуйидагилар киради: энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида мониторинг тизимини жорий этиш; энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида услубий ва ахборот жиҳатдан таъминлашни амалга ошириш; раҳбарлар ва мутахассисларнинг энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги билимлари ҳамда кўникмаларини ошириб бориш; энергия аудити мунтазам равишда ўтказилишини таъминлаш; ёқилғи-энергетика ресурслари сарфининг белгиланган нормаларига қатъий риоя этиш; ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) бирлиги учун сарфланаётган ёқилғи-энергетика ресурслари йўқотишларини қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш; энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги халқаро стандартларни қўллаш; барча турдаги биноларни иситиш ва совутиш, ёритиш, иссиқ ва совуқ сув таъминоти чоғидаги энергия сарфини тартибга солувчи автоматлаштирил ган тизимларни жорий этиш. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия сама радорлигини ошириш соҳасидаги миллий, тармоқ ва ҳудудий дастурлар ҳамда лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маб лағлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади [6]. Энергоресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўлларидан бири қуёш панелларидан
PRINT ISSN 3060-4672 O‘ZBEKGIDROENERGETIKA
VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER
фойдаланиш, хонадонлар газ таъминотини икки босқичли тизимга ўтказиш ва ностандарт газ қурилмаларини инновацион технологиялар асосида модернизациялаш ҳамда замонавий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ҳисобланади. Ушбу тадбирлардан фойдаланган ҳолда режалаштирилган ишларни амалга ошириш ёки энергия ресурсларини тежаш масаласида кўзланган мақсадга эришиш мумкинлигини мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ва мутасадди ташкилот раҳбарлари тушуниб етиши зарур. Республикамиз бўйича энергоресурслардан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида 14 млрд кВт.соат электр энергияси ва 6,1 млрд метр куб табиий газни тежаш кўзда тутилган. Шунинг учун энергия самарадорлигини янада ошириш ва энергия ресурсларни тежашнинг қўшимча имкониятларини аниқлаш мақсадида илмий-техникавий изла нишлар амалга оширилмоқда. Илмий изланиш ва тажриба натижалари шуни кўрсатадики, Тошкент шаҳар бўйича трансформаторлар подстанциясидаги юкланиш даражаси нинг ошиши, меъёрдан ортиқча қизиш, бошқарув ва ҳимоя воситаларини тўғри танлаш ва техник ҳолатнинг талаб даражасида эмаслиги ҳисобига кучланиш йўқотилиши белгиланган меъёрдан ошмоқда. 2023 йил бўйича бир йиллик электр энергия истеъмолидан келиб чиқиб, ҳисобланганда рухсат этилган кучланишнинг белгиланган меъёридан 0,3 фоизга ошиши ҳисобига йилига ўртача 25,1 млн. кВт.соат электр энергияси йўқотилмоқда. Режали техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида ўтказиш ҳамда техник талаб даражасини ошириш қоидаларига амал қилиш ҳисобига ушбу йўқотилаётган электр энергиясини тежаш имконияти мавжуд. Йирик ишлаб чиқариш корхоналарида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва йўқотишларнинг олдини олиш нафақат корхонанинг иқтисодий барқарорлигини таъминлайди, ҳатто мамлакат энергия хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Энергия ресурсларини тежаш мақсадида Тошкент шаҳар Яшнобод туманида илмий изланишлар олиб борилди. Ўрганилган 21 та йирик ишлаб чиқариш корхоналарида электр ускуналарнинг техник ва ФИК ўзгариши маълумотлар базасини яратиш, ўз вақтида диагностика ишларини ташкил этиш ва электр энергиясининг истеъмол прогнозини аниқлашдаги хатоликларни бартараф этиш ҳисобига жами 1109 та электр мотордан 546 кВт қувватли 56 та моторнинг ФИК ни ошириш ҳисобига йилига ўртача 1,6 млн. кВт.соат электр энергиясини тежаш имконияти пайдо бўлади. Шу билан бирга, 1 109 та турли қувватли электр моторларнинг умумий қуввати 28 634 кВт ни ташкил этади. Шундан 9 163 кВт қувватга эга электр моторларда частота ростлагич ўрнатилган, қолган 19 471 кВт қувватли моторларга частота ростлагич ўрнатилса, ўртача ҳисобда йиллик 6,72 млн кВт.соат электр энергиясини тежаш имкони пайдо бўлиши мумкин. Жумладан, “VERIF” МЧЖда мавжуд электр моторларнинг ўртача умумий қуввати 1 615 кВт. Шундан 480 кВтли моторларда частота ростлагич ўрнатил ган. Қолган 1 135 кВт қувватли 20 та моторларда частота ростлагич ўрнатилса, йилига қўшимча 0,84 млн кВт.соат электр энергиясини тежаш имкони пайдо бўлади. Йирик ишлаб чиқариш корхоналарида электр моторларга частота ростлагич ўрнатиш ҳисобига электр энергиясини тежаш амалиётини кенг қўллаш мумкин.
O‘ZBEKGIDROENERGETIKA PRINT ISSN 3060-4672 44 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024
Яшнобод “VERIF” № Номланиши тумани МЧЖ 1 Жами ўрнатилган қувват, кВт 28 634 1 615 2 Частота ростлагич ўрнатилган қувват, кВт 9 163 480 3 Частота ростлагич ўрнатилмаган қувват, кВт 19 471 1 135 Иқтисод қилиниши кутилаётган электр энергия 4 6,72 0,84 миқдори, млн. кВт.соат
Тадқиқот натижаларидан маълумки, частотани ўзгартиргич – электр моторга бериладиган электр энергиясининг частотаси ва кучланишини тартибга солиб, унинг тезлиги ва моментини бошқаришга мўжалланган. Унинг ишлаш принципи бир неча босқичга бўлинади. Қурилмага берилган ўзгарувчан ток ўзгармас токка айлантирилади. Бу жараёнда диодлар ёки тиристорлардан иборат тўғрилагич ишлатилади. Бунда ток бир йўналишли бўлади, аммо пульсацияга эга бўлиши мумкин. Пульсацияни юмшатиш ва барқарор ўзгармас ток ҳосил қилиш учун махсус фильтрлар (конденсатор ёки реакторлар) қўлланилади. Бу босқичда барқарор ўзгармас ток сигнали ҳосил қилинади. Кейинги босқичда барқарор ўзгармас ток қайтадан ўзгарувчан токка айлантирилади. Бу жараён учун инвертор ёки тиристорлардан фойдаланилади. Инвертор чиқиш сигнали частотаси ва кучланишини бошқаради, яъни кенг импульсли модуляция ёрдамида чиқиш кучланишининг частотаси ва амплитудасини ўзгартиришга имкон беради. Бунда кенг импульсли модуляция чиқиш токининг кучланишини ва частотасини бошқариш учун ишлатилади. Инвертор қисқа импульсларни ҳосил қилади, уларнинг давомийлиги орқали токнинг самарали кучланиши бошқарилади. Чиқиш токининг частотаси эса импульсларнинг тезлигига боғлиқ. Ушбу импульсларнинг частотасини ўзгартириб, айланиш тезлигини ростлаш мумкин. Тўғри белгиланган частота ва кучланишдаги ўзгарувчан ток двигателга узатилади. Частота электр моторнинг айланиш тезлигини кучланиши эса унинг моментини бошқаради, яъни, чиқиш кучланишининг частотаси двигателнинг айланиш тезлигини белгилайди ва амплитуда унинг қувватини тартибга солади. Частотани ўзгартиргичнинг асосий афзалликлари шундаки, электр мотор фақат зарур тезликда айланади ва электр энергиясини тежашга имкон беради, яъни моторни оптимал тезликда ишга тушириш орқали энергия сарфини камайтиради. Электр моторни силлиқ ишга туширади, бу эса моторнинг узоқ муддатли ишлашини таъминлайди. Ортиқча юкланиш ва қизиб кетишнинг олдини оладиган ҳимоя тизимига эга. Частота ўзгартиргичлар саноат, сув таъминоти ва электр моторларининг тезлигини назорат қилиш зарур бўлган бошқа соҳаларда кенг қўлланилади. Частота ўзгартиргич ёрдамида электр энергиясини тежаш имкони катта, аммо у энергия ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва йўқотишларнинг олдини олиш масаласига комплекс ёндашувнинг бир элементи холос. Электр ускуналарнинг эксплуатация ишончлилигини ошириш, техник хизмат кўрсатиш, жорий ва капитал таъмирлаш ишларини ўз вақтида олиб бориш, фойдали иш коэффициентини ошириш ва уларнинг иш режимларини оптималлаштириш энергия самарадорлигини ошириш ва энергия ресурсларини тежаш имконини оширади [7,8].
PRINT ISSN 3060-4672 O‘ZBEKGIDROENERGETIKA
VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER
Олиб борилган илмий изланиш натижалари шуни кўрсатадики, энергия ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва йўқотишларнинг олдини олиш техник, ташкилий ва эксплуатацион чора-тадбирларни ўз ичига олган комплекс ёндашув усулини талаб этади: Энергия тежамкор технологияларни танлаш – юқори энергия самарадорлик синфига кирувчи (масалан, IE3 ва IE4) ва энергия тежамкор электр ускуналардан фойдаланиш ва замонавий ёритгичларни ўрнатиш. Иш режимларини оптималлаштириш ва рақамлаштириш – частота ростлагичлар ёрдамида электр моторлар тезлигини юкламага мос равишда созлаш, SCADA тизимлари ёрдамида энергия истеъмоли жараёнини автоматлаштириш ва бошқаришнинг интеллектуал тизимларидан фойдаланиш. Шу билан бирга, ускунанинг ишлаш жараёнини жорий эҳтиёжларга мослаштирувчи ақлли энергия бошқарув тизимларидан (Smart Grid) фойдаланиш. Йўқотишларини минималлаштириш – ўтказувчанлиги юқори сим ва кабеллардан фойдаланиш, манба ва истеъмолчи орасидаги масофани қисқартириш ҳамда замонавий изоляциялаш материалларидан фойдаланиш. Шу билан бирга, энергияни бошқариш ва тежаш дастурларини ишлаб чиқиш ва энергия истеъмолчилари маданиятини ошириш. Реактив қувватни камайтириш – реактив қувватни компенсация қилувчи қурилмалардан фойдаланиш ва қувват коэффициенти юқори бўлган қурилмалардан фойдаланишни йўлга қўйиш. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш – қуёш панеллари, шамол генераторлари ёки бошқа қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ҳисобига электр таъминоти тизимини интеграциялаш ҳамда биогаз ва экологик тоза манбалардан фойдаланиш. Энергия аудити – йўқотиш манбаларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун энергия истеъмоли тизимларини таҳлил қилиш имкониятини ошириш. Энергетик сервис тизимини такомиллаштириш – техник хизмат кўрсатиш, жорий ва капитал таъмирлаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва йўқотишларни камайтириш мақсадида профилактика ва диагностика ишларини ташкил этиш, эксплуатация шароитини тартибга солиш ва эҳтиёт қисмлар захирасини яратиш. Хизмат кўрсатиш ходимлари малакасини ошириш – энергия жиҳозларидан самарали фойдаланиш, энергия истеъмолини режалаштириш, тежаш ва башоратлаш имкониятларини ошириш. Давлат томонидан тартибга солиш ва назорат – бино ва жиҳозлар учун энергия самарадорлиги стандартларини ишлаб чиқиш, жисмоний ва юридик шахслар учун имтиёзлар ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш учун субсидиялар ажратиш. Энергиядан ноқонуний фойда ланишнинг олдини олиш. Мониторинг ва назорат – вазиятни таҳлил қилиш, меъёрдан ортиқча истеъмолнинг олдини олиш, энергия сарфини ҳисобга олиш тизимларини такомиллаштириш ва тўпланган маълумотлар асосида энергия тежаш дастурларини ишлаб чиқиш.
O‘ZBEKGIDROENERGETIKA PRINT ISSN 3060-4672 46 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024
Ушбу комплекс ёндашув усулларидан фойдаланиш нафақат энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва йўқотишларнинг олдини олиш, тежаш ва харажатларни камайтириш, балки электр ускуналар эксплуатацияси муддатини узайтириш имконини беради ва иқтисодий самарадорликни оширади. ХУЛОСА. Илмий изланиш ва тажриба таҳлиллари шуни кўрсатадики, трансформаторлар подстанциясидаги юкланиш даражасининг ошиши, меъёрдан ортиқча қизиш, бошқарув ва ҳимоя воситаларини тўғри танлаш ва техник ҳолатнинг талаб даражасида эмаслиги ҳисобига йилига ўртача йўқотилаётган 25,1 млн. кВт.соат электр энергиясини режали техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида ўтказиш ҳамда техник талаб даражасини ошириш қоидаларига амал қилиш ҳисобига тежаш имконияти мавжуд. Шу билан бирга, режали техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш графигини тузиш ва ўз вақтида амалга ошириш тавсия этилади. Электр ускуналарнинг техник ва ФИК ўзгариши маълумотлар базасини яратиш, ўз вақтида диагностика ишларини ташкил этиш ва электр энергиясининг истеъмол прогнозини аниқлашдаги хатоликларни бартараф этиш натижасида электр моторларнинг ФИКни ошириш ҳисобига йилига ўртача 1,6 млн. кВт.соат электр энергиясини тежаш имконияти мавжуд. Шу билан бирга, босқичма-босқич энергетик ускуналарни модернизациялаш тавсия этилади. Ишлаб чиқариш корхоналарида электр моторларга частота ростлагич ўрнатиш ҳисобига 8-10 фоиз электр энергиясини тежаш имконияти мавжуд. Ушбу усулни оммалаштириш тавсия этилади, аммо технологик жараён ва электр моторларнинг иш режимларини инобатга олиш зарур. Техник, ташкилий ва эксплуатацион чора-тадбирларни ўз ичига олган комплекс ёндашув усули энергия ресурслардан фойдаланиш сама радорлигини ошириш ва йўқотишларнинг олдини олиш гаровидир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБАЛАР: 1. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. Тўлдирилган иккинчи нашри. – Тошкент: “O‘zbekiston” нашриёти, 2022. – 440 бет. 2. https://aniq.uz/uz/statistika/dunyo. 3. https://minenergy.uz/ru/news/view/3617. 4. https://nsdg.stat.uz/uz/. 5. Стребков Д.С., Некрасов А.И. Резонансные методы получения, передачи и применения электрической энергии. – Москва: “Сам полиграфист”, 2018. – 572 с. 6. Ўзбекистон Республикасининг “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонуни. 7. Медведов А.А. Суворов С.А., Лавров В.А. Эксплуатация электрооборудования в сельском хозяйстве. – Москва: “Росинформагротех”, 2013. – 226 с. 8. Камалов Т.С. Частотно-регулируемый электропривод насосных станций систем машинного орошения. – Т.: Фан, 2014. – 318 с.
PRINT ISSN 3060-4672 O‘ZBEKGIDROENERGETIKA
VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER
Iqtiboslar dinamikasi
ReLibraryTekshirilgan Metodologiya
Adabiyotlar0 ta adabiyot
Ma’lumot topilmadi
ma’lumot kutilmoqda
Metama’lumot
- Identifikator
- REL-A-014078
- Nashr sanasi
- 2024-01-01
- Til
- o‘zbek
- Jurnal
- “O‘ZBEKGIDROENERGETIKA” ilmiy-texnik jurnal
- Jild
- 6
- Son
- 4
- DOI
- 10.5281/zenodo.15044697
- ISSN
- 3060-4672
- Nashriyot
- “O‘ZBEKGIDROENERGETIKA” ilmiy-texnik jurnal
- Sahifa
- 40–47
- Litsenziya
- Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
- Ko‘rishlar
- 12026-10-12 dan beri o‘lchanmoqda
- Metadata manbasi
- “O‘ZBEKGIDROENERGETIKA” ilmiy-texnik jurnal
- Oxirgi yangilanish
- 2025-08-29