ОРОЛБЎЙИ ҲУДУДЛАРИДА КРОТАЛАРИЯ (CROTALARIA JUNCEA) ЎСИМЛИГИНИ ПАРВАРИШЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Negmatova Surayyo Teshayevna, Xalikov Bahodir Meylikovich, Xalilova Nargiza Jalilovna · Research Focus International Scientific Journal · 2026
Ушбу мақолада Орол бўйи ҳудудларида саҳроланиш, деградация жараёнлари, сув ресурсларининг кескин камайганлиги натижасида шўрланиш ва туз қолдиқларини кўпайиши ва бу муаммоларни ечими сифатида қурғоқчиликка ва шўрга чидамли тропик ўсимлик – кроталария (Crotalaria juncea L.) ни туз қолдиқларини камайтиришдаги роли ҳамда деградацияга учраган, шўрланган ерларда кроталария экиш ўсимлик қопламаси зичлигини оширишига, тупроқда намлик тўпланишига ва чўл яйловлари экосистемасига ёрдам бериши баён қилинган. Кроталария уруғини экишда Геогумат стимулятори билан ишлов бериб, ўсув даврининг ғунчалаш ва гуллаш фазаларида NPK - 20% коплекс ўғит билан гектарига 1,5 кг меъёрда барг орқали озиқлантирилганда ҳайдов қатламларида озиқа моддаларнинг ҳаракатчан шаклларидан нитратли азот миқдори мавсум бошига нисбатан 1,31 мг/кг га; ҳаракатчан фосфор 1,28 мг/кг ва алмашинувчи калий миқдори 12,0 мг/кг га кўпайганлиги; тупроқ таркибидаги тузларининг миқдори 0-30 см тупроқ қатламида умумий тузлар миқдори 0,283 %, тупроқ таркибидаги CaSO4, NaSO4, NaCl, MgSO4, MgCl2 тузлари 0,008-0,010 %, қуруқ қолдиқ – 0,598; компонентлар йиғиндиси – 0,583% гача камайиб, шўрланиш даражаси кучли шўрлангандан ўртача шўрланганга ўзгарганлиги аниқланган. Кроталария парваришлашнинг тупроқ хоссаларига ижобий таъсири натижасида 2 йилда ўртача 117,6-127,6 ц/га кўк масса ҳосили олиниб, ўғит меъёри гектарига 1,0 кг дан 1,5 кг гача оширилганда 2,5-10,0 ц/га, Геогумат стимулятори қўлланганда эса 1,8-4,2 ц/га қўшимча кўк масса ҳосили етиштириш илмий асослаб берилган.