ShIMOLIY HUDUDLARDA BAHORGI BO‘G‘DOY EKIB ETIShTIRISh
Inabat BauetdinovaQoraqalpoq Davlat universiteti 3-kurs doktaranti2026
KonferensiyalarGlobal ekologik muammolar, cho‘llanish va oziq-ovqat xavfsizligiJild 1Son 4Sahifa 328–330
Annotatsiya
Maqolada, bahorgi bo‘g‘doy navlarini Qoraqalpog‘istonni tuproq-iqlim sharoitida uch xil ekish va uch xil oziqlantirish meyorida utkazilgan tadqiqot natijalari keltirilgan. Saratov-29 navini 150 kg meyorda ekib, 150 kg azot bilan oziqlantirganda, hosildorlik 32,7 ts, 180 kg azot berilganda 36,6 ts va 210 kg azot berilganda 38,8ts-ni tashkil etdi.
Boshqa tillarda
ruschaВОЗДЕЛЫВАНИЕ ЯРОВОЙ ПШЕНИЦЫ В СЕВЕРНЫХ РЕГИОНАХ
В статье представлены результаты исследования, проведённого на основе трёх различных норм посева и трёх различных норм подкормки яровых сортов пшеницы в почвенно-климатических условиях Каракалпакстана. При посеве сорта Saratov-29 нормой 150 кг и подкормке 150 кг азота урожайность составила 32,7 ц, при внесении 180 кг азота — 36,6 ц, а при внесении 210 кг азота — 38,8 ц.
inglizchaCULTIVATION OF SPRING WHEAT IN NORTHERN REGIONS
The article presents the results of a study conducted on the basis of three different planting and three different feeding of spring larch varieties Karakalpakstan in soil-climatic conditions. When the Saratov-29 Variety was planted at a norm of 150 kg and fed with 150 kg of nitrogen, the yield was 32,7 ts, when given 180 kg of nitrogen, 36.6 ts, and when given 210 kg of nitrogen, 38.8 ts.
Kalit so‘zlar
- bahorgi bug‘doy
- nav
- ekish me‘yori
- o‘sish
- rivojlanish
- mineral o‘g‘it
- o‘g‘it me‘yori
- hosildorlik 32 ni tashkil etdi
- 7 ts
- 180 kg azot berilganda
- 36,6 ts
- va 210 kg azot berilganda
To‘liq matn
Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni
Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.
ШИМОЛИЙ ҲУДУДЛАРДА БАҲОРГИ БЎҒДОЙ ЭКИБ ЕТИШТИРИШ DOI: https://doi.org/10.66073/ReFocus-Conf/QAXAI/1093 Бауетдинова Инабат Қорақалпоқ Давлат университети 3-курс доктаранти ANNOTATSIYA Мақолада, баҳорги бўғдой навларини Қорақалпоғистонни тупроқ-иқлим шароитида уч хил экиш ва уч хил озиқлантириш меъёрида утказилган тадқиқот натижалари келтирилган. Саратов-29 навини 150 кг меъёрда экиб, 150 кг азот билан озиқлантирганда, ҳосилдорлик 32,7 ц, 180 кг азот берилганда 36,6 ц ва 210 кг азот берилганда 38,8ц-ни ташкил этди. Калит сўзлар: . Баҳорги бўғдой, нав, экиш меъёри, ўсиш, ривожланиш, маъдан ўғит,ўғит меъёри, ҳосилдорлик
Annotation. The article presents the results of a study conducted on the basis of three different planting and three different feeding of spring larch varieties Karakalpakstan in soil-climatic conditions. When the Saratov-29 Variety was planted at a norm of 150 kg and fed with 150 kg of nitrogen, the yield was 32,7 ts, when given 180 kg of nitrogen, 36.6 ts, and when given 210 kg of nitrogen, 38.8 ts. Keywords: Spring chokeberry, variety, planting norm, growth, development, ore fertilizer, fertilizer norm, productivity
Республикамизнин шимолий худудларида тупроқнинг механик таркиби, шўрланиш даражаси, сув таъминоти ҳамда суғориш ва ўғитлаш меъёрлари бошқа минтақалардан кескин фарқ қилади. Сув таъминоти ўз навбатида ўғитлар самарадорлигига сезиларли таъсир кўрсатади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, шимолий худудларда эртапишар, иссиқликка, қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли баҳорги буғдой навларини экиш, улардан юқори ва сифатли дон етиштириш муҳим вазифалардан биридир.
Шунинг учун биологик баҳорги буғдой навларининг етиштириш технологиясини ишлаб чиқишда, уларнинг суғориш ва ўғитлашга таъсирчанлигини ўрганиш асосида, ўрганилаётган навлар кесимида оптимал экиш, суғориш ва ўғитлаш меъёрларини аниқлаш, уларнинг уруғчилик тизимини шакллантиришни талаб этади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳосилдор, дон сифати юқори биологик баҳорги буғдой навларини парваришлашда экиш меъёрлари, уларнинг биологик хусусиятларига мос, сув, минерал ўғит ресурсларидан, стимуляторлардан самарали фойдаланишга, дон таннархини пасайтиришга имкон берадиган агротехника ва уруғлик дон етиштириш технологияси ишлаб чиқилмаган.
Республиканинг шимолий худудларида биологик баҳорги буғдой навларини экиш, уларнинг биологик хусусиятларига мос оптимал экиш, суғориш ва ўғитлаш меъёрларини аниқлаш, уларнинг етиштириш агротехникасини яратиш, илмий асосланган уруғлик дон етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда уларни фермер хўжаликларига жорий этиш ғаллачиликдаги энг долзарб муаммолардан биридир.
Шунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси шароитида баҳорги муддатларда буғдой етиштириш орқали, кузги бўғдойнинг нобуд бўлган майдонларининг ўрнини тўлдириш ҳисобига, қисқа муддатларда юқори сифатли мўл ҳосил олишни таъминлаш ва иқлимшароитимизга мос навларни танлаб, уларнинг агротехнологиясини такомиллаштириб ишлаб чиқаришга тавсия этиш.
Бошоқли дон экинлари экиладиган минтақаларда уни мақбул муддат ва меъёрларда экиб, озиқлантириш режими тўғри амалга оширилганда, ҳосилдорлик билан бирга дон сифатининг ҳам яхшиланишига эришилганлиги кўпгина илмий адабиётларда ўз аксини топган [1].
Ҳозирги вақтда тавсия этилаётган кузги буғдойнинг экиш муддатлари ва меъёрлари ҳамма вақт ҳам республикамизнинг турли тупроқ-иқлим шароитига мос келавермайди. Баҳорги буғдойнинг экиш муддатлари ва меъёрлари навнинг биологик хусусиятларига, иқлим шароитига, тупроқ типига ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ бўлади [2].
Буғдой етиштириладиган барча минтақаларда навнинг тарқалиши ўсув даврининг узунлигига боғлиқ. Олимларнинг кўрсатишича, ўсимлик ўсув даври ташқи муҳитнинг турли омиллари таъсирида қисқариши ёки узайиши мумкин [3].
Буғдой ўсимлигининг ўсув даври асосий биологик хусусиятлардан бири бўлиб, ҳар хил табиий иқлим шароитларига боғлиқ ҳолда бошоқлаш даври 7-9 кунгача ўзгариб туради [4].
Дала тажрибаси баҳорги бўғдойнинг Саратов-29, Семург ва Жануб гавҳари навлари устида олиб борилди.
Тажрибада барча технологик ишлар, минтақа бўйича қабул қилинган умумий агротехника асосида ўтказилди.
Кузатишлар ва биометрик улчовлар модел ўсимликларда олиб борилди. Фенологик кузатишлар Кишлоқ хўжалик экинларини нав синаш инспекцияси методикаси бўйича ўтказилди [5].
Ўсимликнинг ўсиши, ривожланишини ўрганиш ва маҳсулдорлигини баҳолаш бўйича қуйидаги тадқиқотлар ўтказилди: - ўсимликларни туп қалинлиги доимий кузатиш олиб бориладиган 1,0 м2 майдончалардан олинди; -биометрик кўрсаткичлари 10 дона ўртача ҳолатдаги ўсимликларда олиб борилди; Вегетацион даври бўйича Жануб гавҳари нави 90-92 кунда, Семург нави 94-96 кунда ва Саратов – 29 нави 98-104 кунда пишиб етилишди. Навлар ҳосилдорлиги назорат (ўғитсиз) вариантда озиқлантирилган вариантларга нисбатан паст бўлиши кузатилди. Бунда ҳосилдорлик Жануб гавҳари навида 24,0 ц/га, Семурғнавида 25,4 ц/га, Саратов навида 26,8 ц/га бўлганлиги аниқланди. Энг юқори ҳосилдорлик N150, P70, K50+ биостимулятор 3 кг/га озиқлантирилган вариантда назорат вариантга нисбатан юқори, яъни Жануб гавҳари навида 28 ц/га, Семурғ навида 30,6 ц/га, Саратов навида 32,7 ц/га ни ташкил этди. Ушбу вариантларда навлар ҳосилдорлиги ўртача назорат (ўғитсиз) вариантга нисбатан 4,0-6,0 ц/га юқори бўлди.
N180, P70, K50+ биостимулятор 3 кг/гаозиқлантирилган вариантида Жануб гавҳари навида 34,2 ц/га, Семурғ навида 36,3 ц/га, Саратов навида 36,6 ц/га бўлди. Ушбу вариантларда навлар ҳосилдорлиги ўртача назорат (ўғитсиз) вариантга нисбатан 9,2-10,2 ц/га юқори бўлди.
Баҳорги буғдой навларининг суғоришга таъсирчанлигини аниқлаш тажрибасида ҳосилдорлик суғориш сони ошиши билан ҳосилдорлик ошиб бориши кузатилди. Навлар ҳосилдорлиги нам тўплаш ФОН вариантда суғорилган вариантларга нисбатан паст бўлиши кузатилди. Бунда ҳосилдорлик Семурғнавида 20,8 ц/га, Жануб гавҳари навида 18,7 ц/га, Саратов навида 22,8 ц/га бўлганлиги аниқланди.ФОН+2 суғориш вариантида назорат вариантга нисбатан юқори, яъни Семурғ навида 24,2 ц/га, Жануб гавҳари навида 22,5 ц/га,
Саратов навида 27,7 ц/га ни ташкил этди. ФОН+3 суғориш вариантида ҳам юқорида қайд этилган вариантларга нисбатан юқори бўлди. Бунда Семурғ навида 35,0 ц/га, Жануб гавҳари 30,8 ц/га, Саратов навида 37.5 ц/га ни ташкил этди.ФОН+4 суғориш вариантида эса навларнинг ФОН+3 суғоришга нисбатан кескин фарқ қилмаганлигини кузатиш мумкин. Уруғчилик бўйича, иккинчи йилги авлодларни синаш кучатзорида ҳарбир навдан 150 та ойла экилиб, вегетация давомида икки марта курикдан утказилди. Жануб гавҳари навида бошқа хил ўсимликлар билан аралашган ойла йȳқ, ривожланишдан орқада қолган 1 ойла, морфологиялиқ белгилари бйича 2 ойла, ҳосилдорлиги бȳйича 2 ойла чиқитка чиқарилди. Семург навида , ривожланишдан орқада қолган 1 ойла, морфологиялиқ белгилари бйича 1 ойла, ҳосилдорлиги бȳйича 2 ойла чиқитка чиқарилди. Саратов-29 навида бошқа хил ўсимликлар билан аралашган ойлалар йȳқ, ривожланишдан орқада қолган 1 ойла, морфологиялиқ белгилари бйича 1 ойла, ҳосилдорлиги бȳйича 1 ойла чиқитка чиқарилди. Юқорида келтирилган маълумотларга асосланиб, шимолий ҳудудларни тупроқ-иқлим шароитларига мос, ҳосилдорлиги юқори бўлган маҳаллий баҳорги буғдой навларини жорий етиш, уруғчилигини йўлга қўйиш, ҳамда екин майдонларини кенгайтириш муҳим аҳамиятга ега.
Iqtiboslar dinamikasi
ReLibraryTekshirilgan Metodologiya
Adabiyotlar5 ta adabiyot
- Халилов Н.Х. Кузги буғдой дон хосили ва сифатига экиш меъёри ва уғитларнинг таъсири. “ Суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш технологиясининг муаммолари”. Сам ҚХИ . Конф. туплами. – Самарқанд, 2004. – Б. 16.
- Ходжақулов Т.Х. Ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида интенсив типдаги юмшоқ буғдой селекцияси, уларни уруғчилиги ва нав агротехникаси // Докторлик дисс. автореф. Санкт-Петербург: 1991. – Б. 36.
- Ремесло В.Н., Сайко В.Ф. Сортовая агротехника пшеницы. – Киев: “Урожай”, 1981. – С. 49-
- Эгамов И., Адашев И., Мамадалиева Г. Кузги буғдой навларининг усиш-ривожланиши хамда хосилдорлигига экиш муддати, меъёрларини таъсири // Агро илм. – Ташкент,2015. – N2-3. – Б. 20.
- Методика государственного сортоиспытания сельскохозяйственных культур. Вып. 2: Зерновые, крупяные, зернобобовые, кукуруза и кормовые культуры / [Подгот. М. А. Федин и др.]. М. : 1989.
Metama’lumot
- Identifikator
- REL-C-012264
- Nashr sanasi
- 2026-06-02
- Til
- o‘zbek
- Konferensiyalar
- Global ekologik muammolar, cho‘llanish va oziq-ovqat xavfsizligi
- Jild
- 1
- Son
- 4
- DOI
- 10.66073/refocus-conf/qaxai/1093
- Nashriyot
- LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
- Sahifa
- 328–330
- Litsenziya
- Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
- Ko‘rishlar
- 12026-10-28 dan beri o‘lchanmoqda
- Metadata manbasi
- Partner conferences of the International Scientific Journal Research Focus
- Oxirgi yangilanish
- 2026-08-06