Asosiy mazmunga o‘tish

URAL QIZILMIYASI (GLYCYRRHIZA URALENSIS FISCH) O‘SIMLIGIDA BARGLAR YUZASINING SHAKLLANISHIGA MINERAL O‘G‘ITLAR ME‘YORLARI VA BIOSTIMULYATORLAR QO‘LLASHNING TA‘SIRI

Saparova Apuza Karimbaevna1, Tajetdinov Nauruzbai Daribaevich22026

  1. 1Qoraqalpog‘iston qishloq xo‘jaligi va agrotexnologiyalar instituti tayanch doktoranti
  2. 2Qoraqalpog‘iston qishloq xo‘jaligi va agrotexnologiyalar instituti q.x.f.f.d. dotsenti

Konferensiyalar“SHIMOLIY MINTAQALARDA QISHLOQ XO‘JALIGINI RIVOJLANTIRISHNING DOLZARB MASALALARI VA ULARNING INNOVATSION ECHIMLARI” mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjuman.Jild 1Son 1Sahifa 324–329

Annotatsiya

Maqolada ural qizilmiyasi (Glycyrrhiza uralensis Fisch) o‘simligi urug‘larini ekish oldidan po‘stlog‘i buzilib (skarifikatsiya qilinib), 36 soat mobaynida iliq suvda ivitish hamda mineral o‘g‘itlarning turli me‘yorlari fonida biostimulyatorlar bilan urug‘lariga ekish oldidan, o‘simlik hayotining birinchi, ikkinchi va uchinchi yillari shoxlanish va gullash davrlarida bargi orqali ishlov berilishi o‘simlikdagi barglar yuzasiga ta‘sir ko‘rsatishiga oid ma‘lumotlar keltirilgan. O‘simlikdagi barglar yuzasi bo‘yicha yuqori ko‘rsatkichlar mineral o‘g‘itlarning N100 P140 K80 kg/ga me‘yori qo‘llanilgan fonda Tandem stimulyatori bilan ekish oldidan urug‘larga 400 ml/t, o‘simlik hayotining birinchi, ikkinchi va uchinchi yillari shoxlanish davrida 300 ml/ga, gullash davrida 500 ml/ga me‘yorlarda ishlov berilganda kuzatilib, o‘suv davri oxirida bir gektar maydonda shakllangan barglar yuzasi hayotining birinchi yili 54,5 ming m2/ga, ikkinchi yili 56,6 dona/o‘simlik, uchinchi yili 59,6 ming m2/ga ni tashkil etgan.

Boshqa tillarda

ruschaВлияние нормы внесения минеральных удобрений и применения биостимуляторов на формирование поверхности листьев у Glycyrrhiza uralensis fisch.

В статье представлены данные о влиянии скарификации семян уральской солодки (Glycyrrhiza uralensis Fisch) перед посадкой, замачивания в теплой воде в течение 36 часов и внекорневой обработки биостимуляторами на поверхности листьев растения в течение первого, второго и третьего годов жизни растения в периоды ветвления и цветения в зависимости от дозы минеральных удобрений. Высокие показатели листовой поверхности растений наблюдались при обработке семян стимулятором «Тандем» из расчета 400 мл/т перед посевом, 300 мл/га в период ветвления в первый, второй и третий годы жизни растения и 500 мл/га в период цветения, на фоне применения минеральных удобрений N100 P140 K80 кг/га. В конце вегетационного периода площадь листьев на гектаре составляла 54,5 тыс. м²/га в первый год жизни, 56,6 штук на растение во второй год и 59,6 тыс. м²/га в третий год.

inglizchaTHE EFFECT OF MINERAL FERTILIZER RATE AND BIOSTIMULATOR APPLICATION ON LEAF SURFACE FORMATION IN GLYCYRRHIZA URALENSIS FISCH.

The article presents data on the effect of scarification of the seeds of the Ural licorice plant (Glycyrrhiza uralensis Fisch) before planting, soaking in warm water for 36 hours, and foliar treatment with biostimulants against the background of various doses of mineral fertilizers during the first, second, and third years of plant life during the branching and flowering periods on the surface of the leaves of the plant. High indicators of leaf area in plants were observed when seeds were treated with Tandem stimulator at a rate of 400 ml/t before sowing, 300 ml/ha during the branching period in the first, second and third years of plant life, and 500 ml/ha during the flowering period, against the background of the application of mineral fertilizers N100 P140 K80 kg/ha. At the end of the growing season, the leaf area formed per hectare was 54.5 thousand m2/ha in the first year of life, 56.6 pieces/plant in the second year, and 59.6 thousand m2/ha in the third year.

Kalit so‘zlar

  • Ural qizilmiyasi (Glycyrrhiza uralensis Fisch)
  • urug‘
  • skarifikatsiya
  • mineral o‘g‘itlar
  • azot
  • fosfor
  • kaliy
  • stimulyator
  • Fitovak
  • Tandem
  • shonalash
  • gullash
  • dukkak hosil qilish
  • barglar yuzasi

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

УЎТ: 633.88:(575.172):631.559:631.82:631.831.98

УРАЛ ҚИЗИЛМИЯСИ (GLYCYRRHIZA URALENSIS FISCH) ЎСИМЛИГИДА БАРГЛАР ЮЗАСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИГА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР МЕЪЁРЛАРИ ВА БИОСТИМУЛЯТОРЛАР ҚЎЛЛАШНИНГ ТАЪСИРИ

Сапарова Апуза Каримбаевна1 Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти таянч докторанти https://orcid.org/0009-0006-4117-309X

Тажетдинов Наурузбай Дарибаевич2 Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти қ.х.ф.ф.д. доценти https://orcid.org/my-orcid?emailVerified=true&orcid=0009-0007-0516-3772 https://doi.org/10.5281/zenodo.19244283

Аннотация. Мақолада урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги уруғларини экиш олдидан пўстлоғи бузилиб (скарификация қилиниб), 36 соат мобайнида илиқ сувда ивитиш ҳамда минерал ўғитларнинг турли меъёрлари фонида биостимуляторлар билан уруғларига экиш олдидан, ўсимлик ҳаётининг биринчи, иккинчи ва учинчи йиллари шохланиш ва гуллаш даврларида барги орқали ишлов берилиши ўсимликдаги барглар юзасига таъсир кўрсатишига оид маълумотлар келтирилган. Ўсимликдаги барглар юзаси бўйича юқори кўрсаткичлар минерал ўғитларнинг N100 P140 K80 кг/га меъёри қўлланилган фонда Тандем стимулятори билан экиш олдидан уруғларга 400 мл/т, ўсимлик ҳаётининг биринчи, иккинчи ва учинчи йиллари шохланиш даврида 300 мл/га, гуллаш даврида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилганда кузатилиб, ўсув даври охирида бир гектар майдонда шаклланган барглар юзаси ҳаётининг биринчи йили 54,5 минг м2/га, иккинчи йили 56,6 дона/ўсимлик, учинчи йили 59,6 минг м2/га ни ташкил этган. Калит сўзлар. Урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch), уруғ, скарификация, минерал ўғитлар, азот, фосфор, калий, стимулятор, Фитовак, Тандем, шоналаш, гуллаш, дуккак ҳосил қилиш, барглар юзаси. Кириш. Урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) кўп йиллик ўсимлик бўлиб, унинг барг юзасини шаклланиши ўсиш йилларига қараб сезиларли даражада ўзгариб боради. Барглар сатҳи ўсимликнинг фотосинтетик фаоллигини ва маҳсулдорлигини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан биридир. Ўсимлик ҳаётининг биринчи йилида уруғидан униб чиққан ёки кўчат қилиб экилган ўсимликнинг барг юзаси нисбатан кичик бўлиб, бу даврда ўсимликнинг асосий энергияси илдиз тизимини шакллантиришга йўналтирилади. Биринчи йилги барглар сони кам ва ҳажми кичикроқ бўлиб, умумий вегетатив массанинг оз қисмини ташкил қилади. Ўсимлик ҳаётининг иккинчи йилидан бошлаб, барг юзаси кескин кенгая бошлайди. Бу даврда илдизпоялардан янги поялар пайдо бўлади, бу эса ўз навбатида умумий барг юзасининг ортишига олиб келади. Ўсимлик ҳаётининг 3-4 йилларига келиб, барг юзаси ўзининг максимал кўрсаткичларига яқинлашади. Маҳсулдорлик (ҳам ер устки, ҳам ер ости қисми) айнан шу йилларда юқори бўлади [5, 6, 7].

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Барг ўсимлик ҳаётидаги муҳим органлардан ҳисобланиб, қизилмия ўсимлигида геогумат стимулятори қўлланилганда унинг юзаси 43,3 минг м2/га, уруғ экиш меъёрини 15 кг/га меъёрида белгиланиб, минерал ўғитларнинг N100 Р140 K80 кг/га меъёри қўлланилганда эса 54 минг м2/га ни ташкил этган [3]. Урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги кўп йиллик ўтсимон бўлиб, пояси 40-70 см баландликда, тик, оддий ёки шохланган, барглари чўзинчоқ-эллипссимон ёки тухумсимон, сони 4-6 жуфт, гултўплари 3-6 см узунликда [4]. Тадқиқот ўтказиш шароити ва услублари. Тадқиқотларимизда урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги уруғларини экиш олдидан пўстлоғини бузиш (скарификация) ва 36 соат мобайнида илиқ сувда ивитиш ҳамда минерал ўғитларнинг турли меъёрлари фонида биостимуляторлар билан уруғларига экиш олдидан, ўсимлик ҳаётининг биринчи, иккинчи ва учинчи йиллари шохланиш ва гуллаш даврларида барги орқали ишлов беришнинг ўсимликдаги барглар юзасига таъсири ўрганилди. Дала тажрибаларини олиб боришда урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralenses) ўсимлигини етиштиришда минерал ўғитларнинг N50 P70 K60, N100 P140 K80 ва N150 P200 K120 кг/га меъёрлари қўлланилган фонларида Тандем стимуляторини қўллашнинг мақбул муддат ва меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар олиб борилди. Дала тажрибамиз 18 та вариантни ўз ичига олиб, ҳар бир вариантнинг эгаллаган майдони 120 м2, шундан ҳисобга олинадигани 60 м2 ни ташкил этди. Дала тажрибалари 3 такрорланишда олиб борилди ва умумий эгаллаган майдони 6480 м2 ни ташкил этди. Тадқиқотларни олиб боришда “Методика Государственного сортоиспытания сельскохозяйственных культур” [2], “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” (ЎзПИТИ, 2007) [1] услубий қўлланмалари асосида олиб борилди. Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси. Тадқиқотларимизда урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги баргларининг юзасига минерал ўғитлар меъёрлари ва биостимуляторлар қўллашнинг таъсир этганлиги аниқланди. Урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги ҳаётининг биринчи йили унда шаклланган барглар юзаси ўсиш ва ривожланишнинг иккинчи ва учинчи йиллардаги кўрсаткичларга нисбатан камроқ миқдорда шаклланганлиги кузатилиб, минерал ўғитларнинг N50 P70 K60 кг/га меъёри қўлланилган фонда бир гектар майдондаги ўсимликларнинг барглар юзаси чин барг ҳосил қилиш даврида 0,92-1,22 минг м2/га, шоналаш даврида 24,3-28,2 минг м2/га, гуллаш даврида 33,0-36,0 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 44,4-48,4 минг м2/га ни ташкил этганлиги кузатилди. Минерал ўғитларнинг N50 P70 K60 кг/га меъёри қўлланилган фонда урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлигининг биринчи йилги ҳаётида ундаги барглар юзаси бўйича юқори кўрсаткичлар Тандем стимулятори билан шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантда кузатилиб, чин барг ҳосил қилиш даврида 1,22 минг м2/га, шоналаш даврида 28,2 минг м2/га, гуллаш даврида 36,0 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 48,4 минг м2/га ни ташкил этган ҳолда стимулятор қўлланилмаган назорат вариантига нисбатан ўсув даври охирида ўсимликлардаги барглар юзаси 4,0 минг м 2/га, Фитовак стимулятори билан уруғларга экиш олдидан 200 мл/т, шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантга нисбатан 1,0 минг м2/га кўп бўлганлиги аниқланди.

Урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги ҳаётининг биринчи йилида минерал ўғитларнинг N100 P140 K80 кг/га меъёри қўлланилган фонда ўсимликлардаги барглар юзаси чин барг ҳосил қилиш даврида 1,28-1,34 минг м2/га, шоналаш даврида 28,9-32,2 минг м2/га, гуллаш даврида 38,1-43,1 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 50,4-54,5 минг м2/га ни ташкил этганлиги кузатилди. Ўсимлик ҳаётининг биринчи йилида минерал ўғитларнинг N100 P140 K80 кг/га меъёри қўлланилган фонда урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлигидаги барглар юзаси бўйича юқори кўрсаткичлар Тандем стимулятори билан унинг уруғларига экиш олдидан 400 мл/т, шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантда кузатилиб, чин барг ҳосил қилиш даврида 1,34 минг м2/га, шоналаш даврида 32,2 минг м2/га, гуллаш даврида 43,1 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 54,5 минг м2/га ни ташкил этган ҳолда ушбу фондаги стимулятор қўлланилмаган назорат вариантига нисбатан ўсув даври охиридаги барглар юзаси 4,1 минг м2/га, Фитовак стимулятори билан уруғларга экиш олдидан 200 мл/т, шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантга нисбатан 1,1 минг м2/га кўп бўлганлиги аниқланди. Минерал ўғитларнинг N150 P200 K120 кг/га меъёри қўлланилган фонда урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги ҳаётининг биринчи йилида ундаги барглар юзаси чин барг ҳосил қилиш даврида 1,35-1,41 минг м2/га, шоналаш даврида 28,1- 31,4 минг м2/га, гуллаш даврида 36,8-40,9 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 48,9-52,3 минг м2/га ни ташкил этганлиги кузатилди. Минерал ўғитларнинг N150 P200 K120 кг/га меъёри қўлланилган фонда ўсимлик ҳаётининг биринчи йилида урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлигидаги барглар сони бўйича юқори кўрсаткичлар Тандем стимулятори билан унинг уруғларига экиш олдидан 400 мл/т, шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантда кузатилиб, чин барг ҳосил қилиш даврида 1,41 минг м2/га, шоналаш даврида 31,4 минг м2/га, гуллаш даврида 40,9 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 52,3 минг м2/га ни ташкил этган ҳолда ушбу фондаги стимулятор қўлланилмаган назорат вариантига нисбатан ўсув даври охирида барглар юзаси 3,4 минг м2/га, Фитовак стимулятори билан уруғларга экиш олдидан 200 мл/т, шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантга нисбатан 0,8 минг м2/га кўп бўлганлиги аниқланди. Урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги ҳаётининг иккинчи йили барглар юзасининг шаклланиши жадаллашиб, минерал ўғитларнинг N50 P70 K60 кг/га меъёри қўлланилган фонда барглар юзаси ўсув даври бошида 1,45-1,61 минг м2/га, шоналаш даврида 25,3-29,4 минг м2/га, гуллаш даврида 34,2-37,3 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 46,1-50,3 минг м2/га ни ташкил этганлиги кузатилди. Минерал ўғитларнинг N50 P70 K60 кг/га меъёри қўлланилган фонда урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлигининг иккинчи йилги ҳаётида ҳам ундаги барглар юзаси бўйича юқори кўрсаткичлар Тандем стимулятори билан шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантда кузатилиб, ўсув даври бошида 1,61 минг м2/га, шоналаш даврида 29,4 минг м2/га, гуллаш даврида 37,3 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 50,3 минг м2/га ни ташкил этган ҳолда стимулятор қўлланилмаган назорат вариантига нисбатан ўсув даври охирида ўсимлик баргларининг юзаси 4,2 минг м2/га, Фитовак стимулятори билан уруғларга экиш олдидан 200 мл/т, шохланиш даврида

300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантга нисбатан 1,1 минг м2/га кўп бўлганлиги аниқланди.

Урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги ҳаётининг иккинчи йилида минерал ўғитларнинг N100 P140 K80 кг/га меъёри қўлланилган фонда бир гектар майдондаги ўсимликларнинг барглари юзаси ўсув даври бошида 1,63-1,79 минг м2/га, шоналаш даврида 30,1-33,5 минг м2/га, гуллаш даврида 39,5-44,7 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 52,3-56,6 минг м2/га ни ташкил этганлиги кузатилди. Ўсимлик ҳаётининг иккинчи йилида ҳам минерал ўғитларнинг N100 P140 K80 кг/га меъёри қўлланилган фонда урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги баргларининг юзаси бўйича юқори кўрсаткичлар Тандем стимулятори билан унинг уруғларига экиш олдидан 400 мл/т, шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантда кузатилиб, бир гектар майдондаги ўсимликлар барглари юзаси ўсув даври бошида 1,79 минг м2/га, шоналаш даврида 33,5 минг м2/га, гуллаш даврида 44,7 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 56,6 минг м2/га ни ташкил этган ҳолда ушбу фондаги стимулятор қўлланилмаган назорат вариантига нисбатан ўсув даври охирида бир гектар майдондаги ўсимликларнинг барглари юзаси 4,3 минг м2/га, Фитовак стимулятори билан уруғларга экиш олдидан 200 мл/т, шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантга нисбатан 1,1 минг м2/га кўп бўлганлиги аниқланди.

Минерал ўғитларнинг N150 P200 K120 кг/га меъёри қўлланилган фонда урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги ҳаётининг иккинчи йилида бир гектар майдондаги ўсимликлар барглари юзаси ўсув даври бошида 1,56-1,71 минг м2/га, шоналаш даврида 29,3-32,7 минг м2/га, гуллаш даврида 38,2-42,4 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 50,8-54,3 минг м2/га ни ташкил этганлиги кузатилди. Минерал ўғитларнинг N150 P200 K120 кг/га меъёри қўлланилган фонда ўсимлик ҳаётининг иккинчи йилида ҳам урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлигидаги барглар юзаси бўйича юқори кўрсаткичлар Тандем стимулятори билан унинг уруғларига экиш олдидан 400 мл/т, шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантда кузатилиб, ўсув даври бошида 1,71 минг м2/га, шоналаш даврида 32,7 минг м2/га, гуллаш даврида 42,4 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 54,3 минг м2/га ни ни ташкил этган ҳолда ушбу фондаги стимулятор қўлланилмаган назорат вариантига нисбатан ўсув даври охирида бир гектар майдондаги ўсимликларда барглар юзаси 3,5 минг м2/га, Фитовак стимулятори билан уруғларга экиш олдидан 200 мл/т, шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантга нисбатан 0,8 минг м2/га кўп бўлганлиги аниқланди.

Урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги ҳаётининг учинчи йили унда шаклланган барглар юзаси ўсиш ва ривожланишнинг биринчи ва иккинчи йиллардаги кўрсаткичларга нисбатан кўпроқ миқдорда шаклланганлиги кузатилиб, минерал ўғитларнинг N50 P70 K60 кг/га меъёри қўлланилган фонда урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги баргларининг юзаси ўсув даври бошида 1,52-1,69 минг м2/га, шоналаш даврида 26,3-30,6 минг м2/га, гуллаш даврида 35,8-39,1 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 48,6-53,0 минг м2/га бўлганлиги кузатилди. Минерал ўғитларнинг N50 P70 K60 кг/га меъёри қўлланилган фонда урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги баргларининг юзаси бўйича юқори кўрсаткичлар Тандем стимулятори билан унинг уруғларига экиш олдидан 400 мл/т, шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантда кузатилиб, ўсув даври бошида 1,69 минг м2/га, шоналаш даврида 30,6 минг м2/га, гуллаш даврида 39,1 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 53,0 минг м2/га ташкил этган ҳолда стимулятор қўлланилмаган назорат вариантига нисбатан дуккак ҳосил қилиш даврида барглар юзаси 4,4 минг м2/га, Фитовак стимулятори билан уруғларга экиш олдидан 200 мл/т, шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантга нисбатан 1,2 минг м2/га кўпроқ бўлганлиги аниқланди.

Минерал ўғитларнинг N100 P140 K80 кг/га меъёри қўлланилган фонда урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги ҳаётининг учинчи йилида барглари юзаси ўсув даври бошида 1,71-1,87 минг м2/га, шоналаш даврида 31,3-34,9 минг м2/га, гуллаш даврида 41,4- 46,9 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 55,1-59,6 минг м2/га бўлганлиги кузатилди. Минерал ўғитларнинг N100 P140 K80 кг/га меъёри қўлланилган фонда урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги баргларининг юзаси бўйича юқори кўрсаткичлар Тандем стимулятори билан унинг уруғларига экиш олдидан 400 мл/т, шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантда кузатилиб, ўсув даври бошида 1,87 минг м2/га, шоналаш даврида 34,9 минг м2/га, гуллаш даврида 46,9 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 59,6 минг м2/га ни ташкил этган ҳолда стимулятор қўлланилмаган назорат вариантига нисбатан дуккак ҳосил қилиш даврида барглар юзаси 4,5 минг м2/га, Фитовак стимулятори билан уруғларга экиш олдидан 200 мл/т, шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантга нисбатан 1,1 минг м2/га кўпроқ бўлганлиги аниқланди.

Минерал ўғитларнинг N150 P200 K120 кг/га меъёри қўлланилган фонда урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги ҳаётининг учинчи йилида барглар юзаси ўсув даври бошида 1,63-1,79 минг м2/га, шоналаш даврида 30,5-34,0 минг м2/га, гуллаш даврида 40,0-44,4 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 53,5-57,2 минг м2/га ни ташкил этганлиги кузатилди. Минерал ўғитларнинг N150 P200 K120 кг/га меъёри қўлланилган фонда ҳам урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлигида ҳосил бўлган барглар юзаси бўйича юқори кўрсаткичлар Тандем стимулятори билан унинг уруғларига экиш олдидан 400 мл/т, шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантда кузатилиб, ўсув даври бошида 1,79 минг м2/га, шоналаш даврида 34,0 минг м2/га, гуллаш даврида 44,4 минг м2/га, дуккак ҳосил қилиш даврида 57,2 минг м2/га ни ташкил этган ҳолда ушбу фондаги стимулятор қўлланилмаган назорат вариантига нисбатан ўсув даври охирида ўсимликдаги барглар юзаси 3,7 минг м2/га, Фитовак стимулятори билан уруғларга экиш олдидан 200 мл/т, шохланиш даврида 300 мл/га ва гуллаш даврларида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилган вариантга нисбатан 0,8 минг м2/га кўп бўлганлиги аниқланди.

Хулоса. Урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги уруғларини экиш олдидан пўстлоғи бузилиб (скарификация қилиниб), 36 соат мобайнида илиқ сувда ивитиш ҳамда минерал ўғитларнинг турли меъёрлари фонида биостимуляторлар билан уруғларига экиш олдидан, ўсимлик ҳаётининг биринчи, иккинчи ва учинчи йиллари шохланиш ва гуллаш даврларида барги орқали ишлов берилиши ўсимликларда барглар юзасининг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатиб, юқори кўрсаткичлар минерал ўғитларнинг N100

P140 K80 кг/га меъёри қўлланилган фонда Тандем стимулятори билан экиш олдидан уруғларга 400 мл/т, ўсимлик ҳаётининг биринчи, иккинчи ва учинчи йиллари шохланиш даврида 300 мл/га, гуллаш даврида 500 мл/га меъёрларда ишлов берилганда кузатилиб, ўсув даври охирида бир гектар майдонда шаклланган барглар юзаси ҳаётининг биринчи йили 54,5 минг м2/га, иккинчи йили 56,6 дона/ўсимлик, учинчи йили 59,6 минг м2/га ни ташкил этганлиги аниқланди.

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar7 ta adabiyot

  1. Дала тажрибаларини ўтқазиш услублари. Ташкент. 2007-й. 147 б.
  2. Методика Государственного сортоиспитания сельскохозяйственных культур. М.: Колос. 1989. – 194 с.
  3. Н.Д.Тажетдинов “Оролбўйи ўтлоқи - аллювиал тупроқларида силлиқ ширинмияни (Glycyrrhiza glabra L.) уруғидан етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш” қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация. Тошкент, 2022. 200 бет.
  4. https://agroatlas.ru/ru/content/related/Glycyrrhiza_uralensis/index.html
  5. https://www.researchgate.net/publication/365310895_Study_of_the_Distribution_of_Glycyrrhiza_uralensis_Production_Areas_as_well_as_the_Factors_Affecting_Yield_and_Quality#:~:text=of%20medicinal%20materials.-,52,stress%20reduces%20plant65.
  6. https://pmc.ncbi.nlm.nih.gov/articles/PMC10060575/#:~:text=The%20ages%20of%20licorice%20samples,2C%20and%20D).
  7. https://www.e3s-conferences.org/articles/e3sconf/pdf/2023/43/e3sconf_ icemee2023_03047.pdf#:~:text=In%20particular%2C%20soil%20organic%20matter%20increased%20by,also%20increased%20compared%20with%20the%20control%20group

Metama’lumot

Identifikator
REL-C-011973
Nashr sanasi
2026-04-07
Til
o‘zbek
Konferensiyalar
“SHIMOLIY MINTAQALARDA QISHLOQ XO‘JALIGINI RIVOJLANTIRISHNING DOLZARB MASALALARI VA ULARNING INNOVATSION ECHIMLARI” mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjuman.
Jild
1
Son
1
DOI
10.66073/g0bvkj65
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
324–329
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Metadata manbasi
Partner conferences of the International Scientific Journal Research Focus
Oxirgi yangilanish
2026-08-06