MASALLARDA LIRIK KECHINMA VA OBRAZLILIK
Djalaletdinova Fatima TajitdinovnaAlfraganus Universiteti Filologiya fakulteti o‘qituvchisi2026
Konferensiyalar“RAQAMLI TRANSFORMATSIYA SHAROITIDA XORIJIY TILLARNI O‘QITISHDA INNOVATSION YONDASHUVLAR” mavzusidagi respublika ilmiy-amaliy anjumanJild 1Son 3Sahifa 1166–1176
Annotatsiya
Mazkur maqolada lirik kechinma va badiiyyaxlitlik haqida so‘z boradi. unda masalning ijtimoiy hayot bilanuyg‘unlashuvi talqin etiladi. Jumladan, hayotdagi pastu balandyo‘llarda adashgan insonki bor, yaxshilikdan panoh izlaydi. Shumasalalar maqolada o‘z ifodasini topgan.
Boshqa tillarda
ruschaЛирическое переживание и образность в баснях
В данной статье рассматриваются лирический опыт и художественная целостность. Объясняется интеграция притчи с социальной жизнью. В частности, человек, запутавшийся в жизненных перипетиях, ищет убежища в добре. Эти вопросы отражены в статье.
inglizchaLYRICAL EXPERIENCE AND IMAGERY IN FABLES
This article discusses lyrical experience and artistic integrity. It explains the integration of the parable with social life. In particular, a person who is lost in the ups and downs of life seeks refuge in goodness. These issues are reflected in the article.
Kalit so‘zlar
- obraz
- uslub
- hayot
- konsepsiya
- xarakter
- lirik “men”
- lirik konsepsiya
To‘liq matn
Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni
Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.
talabalarning ijodiy faolligi va metodik mustaqilligini rivojlantirish hamda zamonaviy talablarga javob beradigan raqobatbardosh pedagog kadrlarni tayyorlashga xizmat qiladi. Foydalanilgan adabiyotlar: 1. Yo‘ldoshev J.G., Usmonov S.A. Zamonaviy pedagogik texnologiyalar. – Toshkent: O‘qituvchi, 2019. – 312 b. – 74–86-betlar. 2. Slastenin V.A. Pedagogika: innovatsion faoliyat nazariyasi. – Moskva: Akademiya, 2018. – 368 s. – 109–121-betlar. 3. Tolipov O‘., Usmonboyeva M. Pedagogik hamkorlik texnologiyalari. – Toshkent: Nizomiy nomidagi TDPU nashriyoti, 2020. – 190 b. – 48–59-betlar. 4. Xolmatova N.X. Boshlang‘ich ta’lim metodikasi. – Toshkent: Innovatsiya-Ziyo, 2021. – 220 b. – 58–69-betlar. 5. Zimnyaya I.A. Klyuchevыe kompetensii kak rezultativnotselevaya osnova kompetentnostnogo podxoda v obrazovanii. – Moskva: Issledovatelskiy tsentr problem kachestva podgotovki spetsialistov, 2017. – 40 s. – 17–25-betlar. 6. Abdullayeva D. Pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat asoslari. – Toshkent: Fan va texnologiya, 2020. – 256 b. – 42– 54-betlar. 7. Markova A.K. Psixologiya professionalnogo razvitiya lichnosti pedagoga. – Moskva: Prosveshcheniye, 2016. – 280 s. – 131–142-betlar.
Джалалетдинова Фотима Таджитдиновна Алфраганус Университети Филология факультети ўқитувчиси
Аннотация. Мазкур мақолада лирик кечинма ва бадиий яхлитлик ҳақида сўз боради. унда масалнинг ижтимоий ҳаёт билан уйғунлашуви талқин этилади. Жумладан, ҳаётдаги пасту баланд йўлларда адашган инсонки бор, яхшиликдан паноҳ излайди. Шу масалалар мақолада ўз ифодасини топган. Калит сўз: образ, услуб, ҳаёт, концепция, персонаж, лирик мен, лирик тушунча.
Аёнки, ҳар бир давр ўзидан олдинги адабий анъаналар негизида ривож топади, теранлашади, шаклланиб, ифода маданиятига янгидан-янги образларнинг, тасвир экзисларини тақдим қилади. Гулханий икки давр оралиғида ижод қилди. Бу боисдан ҳам, ичидан емирлаёзган тузум орқали, ўтмишни, яшаётган муҳит ва шароитнинг оғриқларини ҳис қилиб, эртанги кунига ишонч йўқлигини, хонликлар, амирликлар таназзулининг нечоғли аянчил манзарасини ўз битикларида ифодалаб, янгича кашф этишга бел бооғлади. Шу боисдан ҳам, Гулханий икки даврнинг изтироблари унинг елкасига жуда катта юк бўлиб ботди. Орзулар, ҳаётий умидлар, Ватаннинг озодлиги, одамларнинг яшаши, солиқлардан ҳамда мажбуриятлардан холи яшаш, сайройга интилган амалдорларнинг қора қалқ турмушига ўтқазган салбий таъсири каби умуммиллат масалалари, ғоявий жиҳатдан шоир қалбига қаттиқ зарба бўлди. ўзининг қисматидаги юпунлик ва дервешоналик принципи, гулахлик қилиш эвазига қорин ғамини аритиш, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслик, ёлғон сўзламаслик, орият ва ғурурнинг кучи юксаклиги ана шу сажиятлар оғушида ёниб ижод қилди.
Биламизки, ҳамма қўлига қалам олиб масал ёзавермайди. Масалнавис гапира бошладими, демак, ҳаётнинг қайсидир бир қатламида танқидий қайта кўриб чиқишга бўлган руҳ бор. Оғриқ ва изтироб бор. Гулханий ана шу традицияни мукаммалашувига олиб борувчи йўл концепциясини ишлаб чиқди. Инсон қачон бахтли бўлади? Қачон ўзини ёлғизликдан холи ҳис қилади? Қачон Аллоҳни танийди, унинг кўрсатмаларига амал қилади? Мана шу саволлар Гулханий бадииятида ягона эстетик мезон бўлиб юзага чиқа бошлайди. Бадиий-тасвир воситаларининг нечоғли мураккаб ва хилма-хиллашуви бўй кўрсатмасин, уни маҳорат билан, образли, жонли ифода этиш, фақатгина талант, истеъдод ҳамда илҳомга боғлилигини унутмаслик лозим.
Проф. Ҳ.Умуров қайд этганидек: “талантли одамнинг қолбида инсониятни руҳлантирадиган, иситадиган, бойитадиган нур бўлади. Бу нур эгасининг умри билан тобора очилиб, тозариб, донолашиб боради”. Ҳақиқатдан ҳам, мана 300 йилдирки, Гулханийнинг талантидан, истеъдодидан таралаётган ажиб ва мўъжазгина нур ҳар биримизга ҳаёт ҳақиқатини, фалсафасини, тарихини тушунтириб, хато ва нуқсонлардан холи яшашимизга сабоқ бўлиб келмоқда. Ҳа, шундай улкан бадиий юк, мақолнинг ва маталнинг масалнома эртакларнинг сажиясида бизу сизнинг миллий қадриятимиз, яшаш тарзимиз, одамийлигимиз, нафсимиз, бахиллигимиз, худбинлигимиз ва жуда кўплаб салбий ҳамда ижобий сифатларимиз жамлангандир. Шундай экан, Гулханий метаморфозаси талқин ва тасвир иккилигида юзага чиқади. Айтиш жоиз, шоир ўзининг оламида эмас, оламнинг ўзида фикрлайди, суҳбатлашади, жонли ижро қилади, ўлмас ва абадий сабоқлардан дарс ўтади, нафақат қуда-андачилик, балки дўст оғир кунда синалиши-ю, давлатни идора қилшдаги хазинабоннинг роли қандайлигини, одамларнинг ўзаро ишончли ҳамкорлигини, подшоҳлар, вазирлар, аёнлар, фуқароларнинг эминэркин кун кўришини ҳам назардан чеккада қолдирмайди:
“Бойқуш айди: “Рост айтурсиз, яхшилар сўзидурким: “Сўзни айтгил уққанга, жонни жонга суққанға, айтуб сўзни нетарсан, онадин ямон туққанға”. Мазалик сўзга ҳар қанча қулоқ солса бўлур, андоғ айтибдурларки:
“Агар сўз жона пайдо қилмаса сўз, Ани сўз демагил, эй мажлис афрўз”
Кордон айди: “Биз камина Малик Шоҳининг ҳалқа багўшларидин бўлурмиз. Бизға билиндиким, Гунашбону ойимни Япалоқ биби боласи Кулонкир султонға берибсиз, деб эшитдик. Ҳар на тилаган қалинни ўз қулоғим бирла англағоли келдим, тоинки харж исроф бўлмағудек бўлмосин, эмди на буюрурсиз”, – деди.
Бойўғли айди: “Илгари ўтган яхшилар масалидурким: “Қўйнидин тўкулса қўнжиға”, – дебдурлар. Ўз қариндошларимдин киши чиқар. Япалоқ боласи куёвга ҳожат эмас... Кўпак боласиға не деб берайин”.
Анда Кордон айди: “Эр тилаган ерда азиз” ва яна айтибдурларки: “Қизни ошиқиға бер...”
Бойўғли айди: “Олтуннинг битган ерда қадри бор” ва “Чангал ўз жойида кун кўрар...”
Кордон айди: “Сен илгари ўтган одамларнинг кирдорин қилмассан...” Ҳоло сен ҳозирни кўргил. Масалдурки: “Бугунги нақд ўпка эртаги қуйруқдин яхшидур”. Ҳоло сен Япалоқ бибини кўпакдек дединг, қадимги яхшилардин бир масал борки: “Эгасини сийлаган итига сўнгак ташлар”. Сен андоғ дедингким: “Қизим, сенга айтурман, келиним, сен эшит”, қилдинг. Сенинг бу сўзинг Ашур йириқ қассобга ўхшар, йўлдин бир ойна топиб, ўзининг номуборак юзини кўруб, ойнани ерга уруб, анга неча айбларни қўйиб дер эрдиким: “Яхши мато бўлса, йўл узасида турмас эди”, – деб ва айтур эрдиким: “На хорлик сенга зиштликдиндур ва зиштлик бадсириштликдиндур”.
Келтирилган парчада Бойўғли ва Кордон орасидаги қудаандачиликнинг расм-русмлари, танишуви, ўзаро яқинлашуви ҳақида сўз боради. Бойўғли ҳам масалани қариндошларидан сўраб, қандай қалин оламиз, нима таклифлари бор маслаҳат олишини тайинлайди. Бироқ Кордон ҳам бўш келмайди. Диққат билан ўзининг кескир ва салмоқли сўзларини ифодалаб, Бойўғлини бироз шошириб ҳам қўяди. Гапга чечанлик бобида Кордон ҳам ҳам сира-сира қолишмайди. Чунки қуда-андачилик расмида қизи бор одам ноз қилишини ҳам яхши англаб турибди. Бироқ бўладиган ишни тезроқ битириб, тўй тадоригини Малик Шоҳ ҳамда Япалоққушга етказишни орзулайди. Аслида, Гулханий Қўқон ва Фарғона одамларининг, у ерликларнинг табиати, урф-одатларини яхши чизар экан, ҳар бир масалага ақл тарозуси билан ёндашишни биринчи планга чиқаради. Демак, Гулханий масалнависликда ўзидан олдинги шоирлар ижодини теран ўрганган. Шу ўрганишлари эвазига оргинал, янги бир қиёфада, жарангдор сюжетни яратишга бел боғлаганлигида кўринади.
“Замонавий миллий ҳикоячилигимиз ҳақида сўз юритаётиб уч муҳим жиҳатни тилга олмоғимиз лозим. Биринчидан, замонавий реалистик ўзбек ҳикоячилигининг ўқ томири халқ оғзаки ижоди намуналарига, шунингдек, қадимий мумтоз адабий меросларимизга, жумладан, Рабғузий, Амирий, Навоий, Бобур, Хожа, Гулханий, Анбар Отин ижодида алоҳида ўрин тутган насрий асарларга бориб тақалади, бу ҳолат мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилган. Иккинчидан, миллий ҳикоячилигимизнинг яна бир ўқ томири Боккаччо, Сервантес ва Эдгар По сингари адиблар асос солган ҳамда турли миллат ҳикоячилиги намояндалари томонидан неча юз йиллар мобайнида давом эттирилган ҳолда бунёд этилган жаҳон ҳикоячилиги мактабидан бевосита баҳраманд эканлигини ҳам таъкидламоғимиз лозим. Учинчидан, бир асрлик тарихга эга ўзбек миллий ҳикоячилиги шу давр мобайнида жуда катта шакллниш, юкалиш йўлини босиб ўтди, ўз қиёфаси, ўз маҳорат мактабини яратди,янада муҳими, ўзбек ҳикоячилиги жаҳон ҳикоячилигининг ажралмас ва салмоқли саҳифасини ташкил этадиган даражага кўтарилди”. Дарҳақиқат, ўзбек масалчилигининг илдизлари ва ривожланиш тенденциялари XV аср мумтоз адабиёти вакиллари поэтик изланишларида салмоқли ўрин эгаллайди. Биз жаҳон адабиётининг ўзбек адабиётига таъсирини, хусусан, масалчилик анъанасининг олтин фондини бойитишга хизмат қилган фалсафий-эстетик жиҳатддан баққуват, психологик таранг талқинлар билан суғорилган ўнлаб ёзувчилар борлигини таҳлил қилдик. Энг муҳими, уларнинг сўз ва тасвир уйғунлигида олиб борган изланишлари таҳсинга лойиқ:
“Кордон айди: Хўп, лекин Хоқанддаги икки Фарж ва Каж бетамиздек қариндошинг бирла маслаҳат қилиб, бизни оро йўлда қўймағил”.
Бойўғли айди: “Ул икки Фаж ва Каж кимдур? Баён қил”
Ўзин мулло олур, гоҳ тақи, Ниёзча оғалиқ хуш аҳмоқи.
Ҳама ишға ёлғон сўзи дастгир, Сўзин сарф этиб, қорнин айларди сир.
Олур гоҳ мулло ўзин, гоҳ амин, Вале билмагай суҳбати хонабин.
Биров олдиға кирса, дер эрди: “Ҳой, Чилим сол, буюртир палов, Маллабой”.
Бобожон Ашур чўлоқ-у Али бири, Ҳўқанд мулкида аҳмоқи нодири.
Ўзи кўр, равшан юрурди ажаб, Кеча-кудузи жустжойи талаб...
Булар бирла ҳар маслаҳат каж эди, Бу икки шаҳр ичра кўб фаж эди. Кордон ва Бойўғлининг фалсафий-эстетик мунозараси замирида маслаҳат сўрашда ақлли одамга боргил деган хулоса келиб чиқмоқда. Бу икки одамдан маслаҳат олган доамнинг уйи куяди, тақдири издан чиқиб, бахтиқароликка йўлиқади деган ўгитларини Кордон қари Бойўғлига жони ачинганидан бермоқда. Гулханий шу ерда психологик конфликтни ҳам келтириб ўтади. Психологик конфликт асардаги ўзига хос бир усулдирки, масалда бу алоҳида аҳамият касб этади. “Бадиий асар талқини ва таҳлили жараёнида, психологик тасвирнинг турли асарларда турлича вазифаларни бажаришини назарда тутган ҳолда баъзи асарларда руҳий таҳлил ва психологик деталлар унчалик кўп эмас, фақатгина муаллиф ниятини амалга оширишга ёрдамчи бадиий восита тарзида қўлланилишига амин бўламиз. Бундай ҳолларда биз фақат психологик тасвир унсурлари ҳақида гапиришимиз мумкин. Айрим ҳолларда эса, психологик тасвир матннинг салмоқли қисмини банд этиш баробарида бошқа унсурларга нисбатан мустақиллик касб этади ва асар мазмунини тушунишнинг фавқулодда муҳим жиҳатига айланади. Бизнингча, бундай асарда алоҳида бадиий услуб – психологизм юзага келади. Психологизм бу бадиий тасвир воситалари кўмагида қаҳрамон ички олами: унинг фикрлари, кечинмалари, хоҳишлари, ҳиссий ҳолатларини батафсил тасвир орқали кашф қилишдир. Ишда кўрсатиб ўтганимиздек, психологик тасвирнинг уч асосий формаси мавжуд бўлиб, ички олам тасвиридаги барча конкрет усуллар алалоқибат ўшаларга бориб тақалади”. Ҳақиқатдан ҳам, психолгик деталлар муҳит ва ҳақрамон ўртасидаги муайян масофани таранглаштиради. Конфликтни кучайтириб, зиддиятларнинг ечим томон йўналишини белгилайди. Кўп ҳолларда муаллиф концепциясини юзага чиқаришнинг қулай воситаси ҳам саналади. Демак, қаҳрамон ички оламининг зиддиятларга тўлалиги психоаналитик принципларнинг сюжет ривожидаги ролини оширади:
“Анда Бойўғли айди: “Сиз айтган Муҳаммад Амин Хўжа муфти котибдирки, мудом ҳар ишда ўзидин бемаза ва бефаҳм ва беидрок одамга маслаҳат қилур эди. хоҳ форсий, хоҳ арабий, ҳар китобки битса, саҳв ва хато ва ғалатдин холи эмас эрди”, бовужуди бу ҳама ноқислиги бирла ўзини ҳамадин мулло ва донишманди рўзғор кўрар эрди”. Анда Кордон айди: “Муҳаммад Амин Хўжа муфтининг сифатин баён қил” Бойўғли айди: Эди исми Муҳаммад Хўжа муфти анинг, Хати хуш, баён айлайин мен анинг.
Эрур асли, насли қизилбош. Сақат, Битарди китоб барчасини ғалат.
Кичик офтобани давот деб олиб, Ажаб яхши деб киссасига солиб.
Этиб кибр-у манлик шаробини нўш, Қаламдони сандиқчаи дикфуруш. Мазкур лавҳада Каж ва Фажнинг инсоний характерини тасвирлар экан, Гулханий маслаҳатли киши улар эмас, ақлли ва ўз қисматини ўзиники каби кўриб, ўзгаларнинг бахтини, иқболини ўйлайдиган одамдан сўра демоқчи. Бу диалогда ҳар икки қаҳрамон ҳам ҳақ бўлиб чиқади. Чунки Кордонни ҳали биринчи кўриб туриши. Оғир ва вазмин Бойўғли эса ҳаёт тажрибасига эга, кўпни кўрган одам образини ёдимизга солади. Ахир, ўз фарзандини ўйлаб, бойликка, тожу тахтга учмасдан у яхши жойдан куёв топишини ният қилганлигида кўрамиз. Инсонга илоҳий илҳом берилиши натижасида ўсиб-ўзгаргани, оқ ва қорани ажратгани сайин Аллоҳ таоло сирларни фош қилувчи илмларга эҳтиёж сеза бошлайди. Ҳар қандай инсон (яратувчилик қобилияти билан) яшаши давомида ўзидан олдинги илмлар, билимлар, тафаккурни англай боради. Демак, Яратганнинг ёзиғидан бошқа ҳеч нарса содир бўлмаслигини англаган ижодкорки бор, ўзини ана шу мураккаб англаш, ҳис этиш сари савдоларга жиддий тайёрлай бошлайди. Илоҳий илҳом ўз-ўзидан келмаслигини, тақдир битиклари унинг қалбига ана шундай гўзал бир сирни яшириб қўйганлигини иймони, эътиқоди ва тақвода мустаҳкам зотларгина англайди. Гулханий асарларидаги масал-қиссага доир мотивлар (шеърий шаклда) баён этилса-да, ундаги эпик кўлам ва моҳият турли чизиқлар, ранглар, тасвирлар, ишоралар билан
Аллоҳнинг жамоли сари, унга бўлган бениҳоя улкан муҳаббат билан юксала боради:
Анда Кордон айди: “Ёв кетган сўнг, қилични ерга ур”.
Анда турумтойки, Кордоннинг мулозими эрди, Бойқушнинг бунча ғурурдин хаф эрди, Бойқушга Кўрқуш яхши айтган бир масални айди: – “Ёмон отга йўл битса, ёнига тўсуқ боғламас. Ёмон ерга мол битса, ёнига қушни қўндирмас”. Турумтой бу сўзни айтиб эрди. Кордон айди: “Иссиғ жон иситмасиз бўлмас”.
Эй Бойўғли, фарзандингни тозалик вақтида уйясига қўндирғил, нечунким. Амир навоий дебдурлар:
Онаси бирла кунда эътироз этган қиз, Бир ўзгани ўзига аҳли роз этган қиз.
Қайин юрти билан куёвнинг уйини хуш Кўрмакдин онаси била ноз этган қиз.
Анда Бойўғли дарқаҳр бўлуб, айдиким: “Сен менинг қизимнинг ҳамрози бор дегандек қилдинг. “Яхши топиб сўзлар, ёмон қопиб сўзлар”, дегандек бу нима деганингдур?”
Ушбу лавҳада Бойўғли билан Кордон орасидаги мунозара жиддий конфликт, англашилмовчиликка олиб келмоқда. Гулханийнинг Аллоҳни таниши, ҳақиқий мулла ёки сохта аминларнинг характерини очиб бериши, қуда-анда бўлмоқлик пайида ҳаракат қилаётган икки томоннинг бири-бирига эгилмаслиги, ноз карашмаларни писанда қилмасдан фақат масал, мақол тўқиши, ҳаёт ҳақиқатини жонли образларда юзага чиқариши билан кўзга ташланади. Кордон ҳам ахмоқ эмас. У етти ўлчаб бир кесадиган тоифалардан. Келтираётган масаллари, мақоллари замирида ҳақиқатдан ҳам Гунашбонунинг ҳаққоний қиёфаси акс этмоқда. Масалан, Гулханий асар бошида Бойўғлининг қизи бўй етди, онаси билан сўзлашганида бошқача фикрларни айтадиган бўлиб қолди дейди. Бу эса асар ўрталарида Кордон тилидан қизи тимсолида баён қилинса, Бойўғли жаҳли чиқади. Ана шу ерда ижтимоий конфилкт юзага келади. Ижтимоий конфликт адиб асарларида ўзига хос тарзда ҳар бир суҳбат, масал табиатида юзага чиқарилади. Гулханий муаммони ижтимоийлик юки сифатида Умархон ва Қўқон адабий муҳитидаги ҳаққоний муаммоларни очиқлаши билан юазаг келтиради. Мана шу хусусият ҳаёт ҳақиқатини англашга имкон беради. Негаки, Бойўғли келган савдоларни тақдир деб билади. Чунки ёлғиз қизининг бахтли бўлиши учун қолган қариндошларидан маслаҳат сўраб хулоса қилишни ният қилади. Бироқ унинг қариндошлари – парда орқасида қолади. Масалан, Япалоққуш эса нега ўз ўғли учун совчиликка келмайди. Кордон билан ёки Кўрқуш билан келиб масалани тушунтирганида бўлмасмиди? Йўқ, ёзувчи Гулханий сюжетни бошқача тарзда тартиблаштиради. Агар Япалоққуш совчиликка ўзи келганида борми, иш умуман тескари аҳамият касб этарди. Ўзи йўқчиликда, камбағалликда умр кечирса-ю, кимсан Бойўғлига совчи бўлиб келса, қандай муносабатга кириша олади. У давлатни идора қилаётган казо-казоларни ишга солади. Кўрқуш ҳам ана шу мақсадни амалга оширувчи бир персонаждир. Масала айни шу тамойилда масалдан – масалга, ҳикоядан – ҳикояга қараб ўса бошлайди:
Кордон айди: “Ажаб содда аҳмоқ экансан!.. Сенинг сўзингни Отабой аминдек бетамиз кишиникига ўхшатурманки, бозордан хотиниға кафш менинг хотунум оёғига лойиқ келурму?” – деб сўрабдур. Ул жавоб берибдурки: “Мен сенинг хотунинг оёғини кўрганим йўқ”. Ўзинг аввал аҳмоқсан! Баромади сўз отганларнинг сўзини изҳор қилиб ўтдим. Мен сенинг қизинг атворини билмасман”.
Анда бойўғли айди: “Ниёзча оғалиқ, Бобожон ва Муҳаммад Амин хўжа муфтики, мазкур бўлди, бу уч аҳмоқнинг маслаҳати бирла иш қилиб, аро йўлда қўйманг дерсан, менинг боболарим ҳазрати Сулаймон бирла мунозара қилғон кишидур”
Кордон айди: “Отадин дам урма, панд ерсан”. Бир масал борки: “Ота сўраб нетарсан, эрнинг ўзи бўлғон сўнг, йўл сўраган номарддур, от устина манган сўнг”. “Ишни ўз ақлинг бирла қилса бўлурму?”.
Анда Кордон ноумид бўлуб, Кўрқушнинг ошиёнасиға қадам қўйди. Кўрқушни кўрган ҳамон қақшаб айди: “Ҳар ким Кўрқуш сўзига кирса, биз кўрган ҳақоратларни кўрар ва биз топган машаққатларни чекур”.
Масалдан чиқаётган хулоса, бир оилани бунёд этиш учун қанчалар машаққат билан эришилиши, инсон ўз бахтини топиши учун нечоғли тадбир ва ҳаракат қилмасин, Аллоҳ хоҳлагани бўлишини тушунтиради. Аслида, Шарқ халқларида оила ниҳоятда муқаддас тушунчадир. Буни англаган Гулханий инсон боласи ҳам ўз тақдирини яратар экан, ҳар бир нарсани ўйлаб, мушоҳада юритиб, фикрлаб, қаттиқ амал қилиб, дину диёнат, поклик ва орасталик билан иш кўришга бел боғлаган бўлишини исташлик ётади. Гулханий ана шу концепцияни бутун асари давомида қайта-қайт таҳлил қилади. Бойқушнинг маслаҳатгўйларини ҳам орқа биланда восита сифатида қўяди. Шуни қайд этиш жоизки, Бойўғли ҳаётдаги зиддиятларга барҳам бериш, Гунашбонунинг бахтли ҳаёт кечиришини чин дилдан қайғуради. Шаддод қизнинг бахти ҳам иқболи ҳам ота она ва яқинларнинг розилиги билан бўлсин деган ақидани илгари суради. Бугунги кунимзида Гулханийнинг ушбу асаридаги поэтик қамров жуда кўплаб ҳаётий муаммоларнинг олдини олишга намунадир. Эрта ажралишлар, бахтсизликлар ҳам шу аллегорик образларда ўз тажассумини топган:
“Тиконсиз гул, садафсиз дур, машаққатсиз ҳунар бўлмас. Риёзат чекмагунча. Ёр васлиға етиб бўлмас”. Яна бир масал борки, “Эр бошиға иш тушса, ўтук чечмай сув кечар, от бошига иш тушса, солуқ бирла сув ичар”. Тшларни биткариб келдингизларму?”
Кордон айди: “Биздан баланд нимарса тилади, биз ожиз келдук”
Кўрқуш айди: “Бойўғли жавоби нима бўлди?”
Кўрқуш айди: “Бойўғли айтурки, “Минг чордевор токчасигача хок ва нақш-у нигор қилинган ва ҳеч Бойўғли сояси тушмаган бўлса унарман ва илло мундин бир чордевор кам бўлса унамасман”. Ул “токча” деди, биз “мўри” дедик, жўнай бердик”.
Кўрқуш айди: “Сенинг исмингни Кордон қўйубдурлар – ишни билиб қилсанг керак эди ва ҳеч иш билмас экансан. Кордон исмингнинг аксини қўйсалар керак эди. Моворауннаҳрда Амир Умархон турган Ургут, Работ, Пўшағурбек, Хайробод. Булардан шаҳри Қубод рашк айлаб, адам сари юзланди. Сендек давлатлик орқамда бўлганда эди, Бухоронинг ҳар туманидин минг чордеворни топиб, бирдин муҳим хайр ишини битиклар эрдим. Сенинг кордонлиғинг кулол мўндида сув ичгандек ва ё “Бўзчи белблққа ёлчимас” дегандек бўлди”.
Манбада талқин қилинаётган мунозарада Гулханий воқеалар ривождини тезлаштириб, сюжетга хотима ясайди. Бу оралиқда турли хил ҳайвонлар, паррандалар, жонзотлар тирик-жонсиз нарсаларнинг қиёфаси тўлақонли масаллар, мисоллар, ҳикоятлар. Мақоллар аосида очиб берилади. Инсоннинг ҳою-ҳаваслари, наслнасаби ҳақида катта эпик кўламда асар битган Навоий анъаналарининг бир узви бу асарда юзага чиққан. Айниқса, “Лисон ут-тайр” “Қуш тили” достонидаги камолотга элтувчи йўллар, синовлар, машаққатлар негизида кўп масалалар ойдинлашади. Гулханий ана шу модификацион усулда ўз масалларини тиниқ бир сюжетга жойлай олди. Инсоннинг нафси билан курашиши, ўзини тарбия қилиши, жамиятни ислоҳ қилишга олиб борадиган йўл эканлигини тайин этади.
Навоий нафсни енгиш борасида кўп куйинса, Румий кўнгил ва тафаккурнинг англамларига диққатни қаратади. Бу икки Орий зот ўз тутумларида – маконни, замонни, ундаги ҳайвоноту набоботнинг инсон ҳузурида қийматини ҳам далиллар билан чизиб беришга ҳаракат қиладилар. Дунё бадиий адабиёти дурдоналари хазинасида диний-маърифий қиёсларнинг сўнгги йилларда поэтик мурожаат қилиниши замона талаби ҳамда эҳтиёжининг натижаси деб, қрамоқ лозим. Буни кейинги талқинларда қиёслашга ҳаракат қиламиз. Хўш, қиссаларда диний мотивлар ўз-ўзидан пайдо бўлганми? Бунга қандай эҳтиёж бор эди? Гунашбону образининг бадиий талқини-чи? Мана шу тизимли саволлар бизни ишимизнинг концепциясини белгилашда ва уни назарий-илмий ақидалар билан очиб беришга хизмат қилади.
Кўрқуш ва Кордоннинг мунозарасида ҳам Бойўғлининг характерига урғу берилмоқда. Қиз қалинига тўрт девор тиклаб, ўша ерни тортиқ қилгандагина розичилик беришини асосламоқда. Бу эса ўша даврдаги ижтимоий –сиёсий ҳаётнинг ўзига хос талабларидан бири эканлиги аён бўлади.
Бадиий адабиёт, хусусан, масал жанри генезисидаги сифат ўзгаришлари ўзбек адабиётида жадидлар бошлаб берган анъана билан чамбарчас боғлиқлигини эътиборга олсак, масала моҳияти зимдан ойдинлаша боради. Чунончи, фольклор асарларидаги тасвир предметлари ҳам, қаҳрамонлар ғайритабиийлиги, ўзгарувчанлиги вақтнинг тезлиги, масофанинг яқинлашувчи сингари кўплаб сабаблар борки, уни теран идрок этиш таҳсинга сазовордир. Бугун фольклорнинг ёзма адабиётга (масал) жанрига оид кўринишларини таҳлил этганимизда ҳам кеча-бугун-эртага тарзида уч ўлчамли олам пайдо бўлади. Диннинг моҳиятида эзгулик ва Аллоҳни таниш бўлса, фольклорнинг моҳиятида ҳам шу каби мавзулар идрок этилади. Бадиий (ёзма) адабиётда эса рамзий-метафорик талқини аралаш ҳолда зуҳур этилади. Проф.Ж.Эшонқул таъбири билан айтганда: “Фольклорнинг ёзма адабиётга таъсири масалалари Алишер Навоий замонида қандай долзарб аҳамиятга эга бўлса, бугун ҳам худди шундай. Алишер Навоийнинг барча асарларида биз фольклорга ижодий ёндошувни, миллийликка суяниб, умумбашарий қадриятлар улуғланганини кузатамиз. Бу анъана Навоий, Бобур замонидан сўнг Гулханийдан то замонамиз шоирларининг изланишларида ҳам у ёки бу даражада давом этаяпти. Фақат бизда эмас, дунё адабиётида ҳам шу ҳол кузатилмоқда. Айтиш мумкинки, сўнгги юз йилликда адабиётда фольклорга қайта юзланиш даври бошланди. Жойс, Борхес, Маркес, Кафка, Кавабата каби адиблар ижоди бунинг мисолидир. ХХI асрда дунё мифларига қайтадан мурожаат, янгича талқин қилиш даври, неомифологизм даври бошланди, – деган қарашлар юзага қалқиб чиқади. Инсоният ўзининг тамаддун нурларини илк таниган даврида миф ва асотирлар қуршовида эди. Мифларнинг жамики адабиётга таъсир қилиши, ёзма адабиётдаги ҳар қандай жанр табиатида яшаб қолиши, ҳар бир инсон ўз мифларини яратиши синалган ҳодиса. Бундай мифлар бадиий адабиётнинг нақшинкор руҳи вазифасини бажаришга хизмат қилади. Проф. Ж.Эшонқул масалага кенг қамров билан ёндошади.
Жанрлар ривожида мифнинг, айниқса, фольлкорнинг роли катталигини ўз тадқиқотлари тимсолида исботлаб беради.
Iqtiboslar dinamikasi
ReLibraryTekshirilgan Metodologiya
Adabiyotlar0 ta adabiyot
Ma’lumot topilmadi
ma’lumot kutilmoqda
Metama’lumot
- Identifikator
- REL-C-011879
- Nashr sanasi
- 2026-04-23
- Til
- o‘zbek
- Konferensiyalar
- “RAQAMLI TRANSFORMATSIYA SHAROITIDA XORIJIY TILLARNI O‘QITISHDA INNOVATSION YONDASHUVLAR” mavzusidagi respublika ilmiy-amaliy anjuman
- Jild
- 1
- Son
- 3
- DOI
- 10.66073/refocus-conf/988
- Nashriyot
- LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
- Sahifa
- 1166–1176
- Litsenziya
- Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
- Ko‘rishlar
- 22026-10-10 dan beri o‘lchanmoqda
- Metadata manbasi
- Partner conferences of the International Scientific Journal Research Focus
- Oxirgi yangilanish
- 2026-08-25