Asosiy mazmunga o‘tish

O‘RTA ASRLAR, CHOR ROSSIYASI VA SOVET DAVRI SHAHARSOZLIGI VA ULARNING O‘ZIGA XOS XUSUSIYATLARI

Nodirjon Nizomjonovich KholmirzaevQo‘qon universiteti «Ijtimoiy fanlar» kafedrasi professor v.b. falsafa fanlari doktori (DSc)2025

Konferensiyalar“FARG‘ONA VODIYSI TARIXINING DOLZARB MUAMMOLARI” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman materiallariJild 1Son 2Sahifa 202–208

Annotatsiya

Ushbu maqolada shaharsozlikning tarixiy taraqqiyoti, undagi alohida xususiyatlar, mamlakat rivoji yo‘lida ko‘rsatilgan ta‘sirlari xususida so‘z yuritiladi. Shuningdek, shaharsozlikdagi taraqqiyot bosqichlarining shakllanishiga ta‘sir ko‘rsatgan omillari haqida bayon qilingan.

Boshqa tillarda

ruschaГРАДОСТРОИТЕЛЬСТВО СРЕДНЕВЕКОВЬЯ, ЦАРСКОЙ РОССИИ И СОВЕТСКОГО ПЕРИОДА И ИХ ОТДЕЛЬНЫЕ ХАРАКТЕРИСТИКИ

В статье рассматривается историческое развитие градостроительства, его отличительные особенности и влияние на развитие страны. Описываются также факторы, повлиявшие на формирование этапов развития городского планирования.

inglizchaURBAN PLANNING OF THE MIDDLE AGES, TSARIST RUSSIA AND THE SOVIET PERIOD AND THEIR INDIVIDUAL CHARACTERISTICS

The article examines the historical development of urban planning, its distinctive features and influence on the development of the country. It also describes the factors that influenced the formation of the stages of urban planning development.

Kalit so‘zlar

  • urbanizatsiya
  • shahar madaniyati
  • gerlar
  • rabot
  • berun
  • darun
  • radial ko‘chalar
  • tim
  • industriya

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

Matndagi telefon raqamlari shaxsiy ma’lumot sifatida yashirilgan.

ЎРТА АСРЛАР, ЧОР РОССИЯСИ ВА СОВЕТ ДАВРИ ШАҲАРСОЗЛИГИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

ГРАДОСТРОИТЕЛЬСТВО СРЕДНЕВЕКОВЬЯ, ЦАРСКОЙ РОССИИ И СОВЕТСКОГО ПЕРИОДА И ИХ ОТДЕЛЬНЫЕ ХАРАКТЕРИСТИКИ

URBAN PLANNING OF THE MIDDLE AGES, TSARIST RUSSIA AND THE SOVIET PERIOD AND THEIR INDIVIDUAL CHARACTERISTICS

Нодиржон Низомжонович Холмирзаев Қўқон университети «Ижтимоий фанлар» кафедраси профессор в.б. фалсафа фанлари доктори (DSc) e-mail: nodirjon89.86@gmail.com Тел: [telefon raqami yashirilgan]

Аннотация. Ушбу мақолада шаҳарсозликнинг тарихий тараққиёти, ундаги алоҳида хусусиятлар, мамлакат ривожи йўлида кўрсатилган таъсирлари хусусида сўз юритилади. Шунингдек, шаҳарсозликдаги тараққиёт босқичларининг шаклланишига таъсир кўрсатган омиллари ҳақида баён қилинган. Аннотация. В статье рассматривается историческое развитие градостроительства, его отличительные особенности и влияние на развитие страны. Описываются также факторы, повлиявшие на формирование этапов развития городского планирования.

Abstract. The article examines the historical development of urban planning, its distinctive features and influence on the development of the country. It also describes the factors that influenced the formation of the stages of urban planning development.

Калит сўзлар. Урбанизация, шаҳар маданияти, герлар, работ, берун, дарун, радиал кўчалар, тим, индустрия.

Ключевые слова. Урбанизация, городская культура, геры, работ, берун, дарун, радиальные улицы, тим, промышленность.

Key words. Urbanization, urban culture, gers, rabot, berun, darun, radial streets, tim, industry.

Мамлакатимизда шаҳарларни қурилиш услублари ва бажарган вазифаларини ўзгаришига қараб турли даврларга бўлиб ўрганиш мумкин. Ҳозирги вақтда минтақа ҳудудларидаги шаҳарлар ва шаҳарсозлик тарихига оид илмий тадқиқот ишлари амалга оширилиб, илмий маълумотлар доираси кенгайди. Шаҳарлар тарихига бағишланган илмий тўпламлар, монографиялар ва кўп сонли мақолалар чоп этилди. Урбанизация жараёнларини ўрганиш юзасидан самарали ишлар амалга оширилди. Аммо, фикримизча, ҳозирги кунга қадар мавзунинг тарихшунослиги ва фалсафий жиҳатлари махсус ўрганилмаган. Урбанизация ривожланишининг фалсафий-тарихий масаласи ўрганилишининг асосий натижалари ҳозирга қадар етарли даражада таҳлил қилинмаган ва мавжуд маълумотлар умумлаштирилмаган.

Шу боисдан жамланган тарихий маълумотларни ҳам тарихий, ҳам фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиш ва мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб тавсиялар тайёрлаш давримизнинг ўз ечимини кутаётган муаммоларидан биридир. Юқоридагилардан келиб чиқиб буларни қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин:

1. Милоддан аввалги 3-2 минг йилликдан то илк шаҳар давлатлар давригача; 2. Юнон-македон истилоси даври; 3. Юечжилар давридан то турк хоқонлигигача бўлган давр (Бунда юэчжилар даври алоҳида олиниши ҳам мумкин); 4. Араб истилоси даври; 5. Мўғуллар даври; 6. Амир Темур ва темурийлар даври; 7. Хонликлар даври; 8. Рус истилосидан аввалги ва рус истило даври; 9. Совет даври; 10. Мустақиллик йиллари; 11. Янги Ўзбекистон даври.

Булар нафақат мамлакат Фарғона водийси учун ҳам амал қилиши ўринлидир. Бундан келиб чиқадики Фарғона водийси шаҳарсозлиги ҳам мамлакат тараққиётига катта таъсир кўрсатган.

Таъкидлаш ўринлики, совет даврида Туркистон шаҳарларининг келиб чиқишини Македонский Турон заминни эгаллаган давр билан боғлашар ва юнон-рим маданияти таъсири остида шаклланганлигини кўрсатишар эди. Натижада энг қадимий шаҳар сифатида 2500 йиллиги 1970 йилда нишонланган Самарқанд шаҳри эътироф этилган эди. Мустақиллик йилларида Самарқанд шаҳрининг ёши 2750 йил, Қарши ва Шаҳрисабзнинг келиб чиқиши 2700 йилга тенг эканлиги аниқланди. [1, 148-174] Энди биз чегара сифатида белгилаган даврлар шаҳарсозлигидаги энг муҳим хусусиятларга тўҳталиб ўтишимиз лозим. Милоддан аввалги учинчи асрдан ва милоднинг биринчи асрларида мамлакатимиз ҳудудига кўчманчи туркий қабилалар кириб келишади ва шаҳарларда кўчманчилар анъаналарининг таъсири сезилади. Бу даврда кўчманчилардан ҳимояланиш мақсадида шаҳарларни ўраб турувчи қалъа деворлар – работлар шакллана бошланди. Улар кириб келган вақтда маҳаллий аҳоли 2, 3 қаватли тураржойлар – қасрларда яшашган ҳамда уйларининг олдида кўкаламзорлаштирилган ҳудудий томорқалар мавжуд бўлган. Шаҳарнинг бу тариқа бунёд этилиши, унинг мудофаа мақсадларида фойдаланилганини асослайди, аммо шу билан бирга уйлар олдидаги кўкаламзорлаштирилган ҳудудларнинг мавжудлиги бугунги яшил макон сиёсатига мос тушади. Бу каби хусусиятларни Қува шаҳар харобаларида ҳам учрайди. Бундан англаш мумкинки, ота-боболаримизнинг табиатга бу каби муносабати кеча ёки бугун шаклланган эмас, балки бунинг илдизлари узоқ тарихга бориб тақалади.

Ислом дини кириб келгандан кейин шаҳарда савдогарлар яшашган, деҳқонлар эса шаҳар атрофларида яшашган. Шаҳарда 1, 2, 3 қаватли зич тураржойлар ва маъмурий бинолар шаклланди. Шаҳарларда ички ва ташқи мудофаа деворлари қурилди. Шаҳарлар работ, берун ва шахристондан иборат шаклда қурилди. Ислом маданияти шаҳарлар қурилишини ўзгартирди. Ундаги маданий марказлар сони ортди. Шаҳарлар маданий, марифий, ҳарбий савдотижорий мақсадларнинг марказига айланди. Аҳолига шароит яратиш биринчи галдаги вазифага айланди. Уларнинг фаолият кўрсатиши, илм олиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун шаҳарлар асосий масъулиятни ўз зиммаларига олдилар. Бу эса ўша давр жамиятида Ренессанс даврини бошланишига олиб келди. Турли фанларда ўзгаришлар юз берди ва бу орқали шаҳар жамияти ўзига хос даврни бошдан кечиришни бошлади. [5, 64-65] ХIII-ХIV асрларда Мовароуннаҳрни мўғуллар босиб олди. Кўплаб шаҳарлар вайрон этилди. Айримлари ёқиб юборилди ва бошқалари сувга чўктирилди. Бу билан ҳам кифояланилмасдан аҳолиси тўлиқ қириб ташланди. Натижада шаҳарларни кўчманчи манзилгоҳлар режаси асосида қуриш бошланди. Дастлабки кўчманчилар ўтовлари мўғулларда – гер, туркларда – уй деб аталган. Герларни дунё томонларига нисбатан, оила аъзолари обрўсига кўра жойлаштириш урф бўлди. Умуман олганда бу даврда муайян бир муддат шаҳарлар ҳаётида тушкунлик ҳукм сурди. Аммо бизнинг меҳнатсевар, тадбиркор халқимиз барибир ўзлари яшаб турган жойни яъни шаҳарларни ривожлантиришни тўхтатиб қўймади.

Амир Темур даврига келиб шаҳарнинг работ ва берун, дарун типи ўзгарди, Амир Темур шаҳарда радиал схемадаги кўчалар типини қўллади. Таъкидлаш жоизки ҳар бир даврнинг ўзига хос ғоялари, мафкуралари ва услублари мавжуд бўладики улар ўз даври учун хосдир. Муайян давр ўтиб улар давр руҳига мос бўлмай қолади. Темур Мовароуннаҳр ҳукмдори бўлгач, Балх шаҳрини радиал кўчалар билан 8 қисмга ажратган. Уларнинг чорраҳасида шаҳар маркази жойлашган. Балх шаҳри шаҳарсозлик услуби Ғарб шаҳарсозлигига таъсир кўрсатган. Шу билан Самарқанд шаҳри қурилишида Италия шаҳарсозлиги излари кўринади.

Амир Темур бунёдкорлик соҳасида туб ўзгаришлар қилиб, жаҳон меъморчилигини бемисл даражада бойитди. Соҳибқирон Самарқанд шаҳри атрофида ўнлаб боғлар яратган, бу боғларда гўзал иморатлар, фавворалар ва бошқа иншоотлар қурдирган. Амир Темур Самарқанд атрофида ўз даврида дунёнинг сиёсий марказлари бўлган 12 та шаҳар номи билан қишлоқлар барпо этиб, салтанат пойтахтининг уларга нисбатан тутган мавқеига алоҳида урғу берган. Унинг даврида нафақат Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари, балки, салтанатнинг бошқа бурчакларида ҳам кенг бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Салтанатда урбанизацияга ҳос бўлган масжид, мадраса, маъмурий иморатлар, кўча, боғ-роғлар, янги қишлоқ ва шаҳарлар, ҳаммом, бозор, тим, кўприк, шифохона, канал, ариқ ва бошқа иншоотлар қурилишига катта эътибор қаратилди. [2, 174-200]

Муаррих Шарофиддин Али Яздий Кавказ атрофида Бойлақон шаҳри қурилиши ҳақида шундай ёзиб қолдирган: “Ҳазрат Соҳибқироннинг Бойлақонни таъмир этмак нияти муборак хотиридан ўтди. Ул шаҳар муддати мадидким вайрон бўлуб, не бир иморати ва не бир жонивору ҳашорати бор эрди. Ул сарзаминида махсус ёрлиқ била хуш раво муҳандислар ва кордон меъморлар шаҳар тарихиға машғул бўлдиларким, анинг ҳандақи ва тўрт бозори ва ҳаммому карвонсаройи ва майдонию боғи ва ғайруҳуни асос этиб андоза қилдилар. Ва таноб тортиб шаҳзодалару беклар ани тақсимладилар. Черик тамоми жадди бирла ишга машғул бўлдилар. Ул иморатларнинг барчаси пишиқ ғиштдан бир ой муддатда тамом этилди...” [7, 342] Амир Темур томонидан қурилган иморатларни юз йиллардан кейин кўрган ва бундан қаттиқ ҳайратга тушган венгер олими Ҳерман Вамбери унинг бу фаолиятига шундай баҳо берган: “Самарқанднинг шавкатли давридан қолган меъморий асарларни ҳозирги заиф ҳоли билан қиёсланса, бугунги муҳташам биноларнинг тавсиялари муболағали туюлмайди. Султон Худобанда тарафидан Султонияда юз йил илгари қурилган масжиднинг гўзаллиги Темур тарафидан бунёд этилган ҳозирги Самарқанднинг харобалари устида қад кўтарган “Масжиди шоҳ”нинг гўзал маҳобати билан тенглаша олмас”. Бобур ўша даврдаги Андижон ҳақида шундай ёзади: “Ошлиғи вофир, меваси фаровон, қовун ва узуми яхши бўлур. Қовун маҳалида полиз бошида қовун сотмоқ расм эмас. Андижоннинг нош потисидан яхшироқ нош поти бўлмас”. [4,34] Муаллиф сўзида давом этиб шаҳарга сув “Андижон руди”, яъни Оқбура дарёсидан чиқарилган ариқлардан келганини айтади. “Бобурнома”да бу ҳақда шундай дейилади: Андижонга “тўққиз тарнов сув кирар”. Бироқ Бобур ушбу ариқ номларини санаб ўтмаган. Афтидан ариқ номлари барчага аён бўлгани сабабли Бобурга оддий ҳақиқатдек туюлган ва бунга эътибор бермаган. Фақат ўзаро урушлар муносабати билан жанубдаги бош Ҳокан ариғи тилга олинади, холос.[3, 25-26] Бундан кўринадики шаҳардан сув манбаининг ўтганлиги барча Ўрта Осиё давлатларига хос бўлган хусусиятдир. Фарғонанинг пойтахти Андижон ўша пайтда водийнинг асосий шаҳри, Мовароуннаҳрдаги Самарқанд ва Кеш (Шахрисабз)дан сўнг учинчи йирик шаҳар бўлиб, мустаҳкам қалъа деворлари билан ўралган эди. Бобур таърифида шаҳарнинг учта дарвозаси бўлиб, асосий дарвозаси жанубдаги Ҳокан дарвозаси эди. Шаҳар қалъа деворларининг орти чуқур хандаклар билан ўралган бўлиб, сув оқиб турган, фақат дарвозаларида кўприк бўлган, холос. Бобурнинг ёзишича, шаҳарнинг жанубий қисмидан катта Ҳокан ариғи қалъани ўраб ўтган. “Бобурнома”да Андижон атрофида бир қатор давлат амалдорларининг чорбоғлари мавжуд [3, 8] эканлиги ҳам қайд этилган. Тарихчи Шарофуддин Али-Яздий Самарқандда бунёд этилган Боғи Дилкушо чорбоғини қуйидагича таърифлайди: ”Боғ тўртбурчак шаклида бўлиб, ҳар бир томони бир ярим минг газга баробар. Чор тарафининг ҳар бири ўртасида биттадан баланд дарвоза ўрнатилдики, уларнинг тоқи осмоннинг муқарнас шифти сари юксалган. Боғнинг тўрт томонидаги тўтрбурчакнинг ҳар бирида Ат-Тоир (юлдузи) ошиёнига етгудек кабутар буржи қад кўтарган.

Буржлар кошинкорлик санъати билан бағоят нафис ва гўзал қилиб безатилган. Боғ саҳни ҳандаса услубида тўрт бурчак шаклидаги чаманзорларга бўлинган. Йўлаклар қошига оқ тераклар, олти бурчак ва уч-бурчак чаманзорлар атрофига эса турли-туман мевали дарахтлар ва гулбуталар экилган боғнинг ўртасига учта баланд тоқли, қуббаси кўкка, бўй чўзган бир қаср қурдирдилар...” [6, 288] ХVIII асрдан бошлаб, Россия билан билан савдо алоқалари натижасида Тошкент Ўрта Осиё марказига айланди. Тошкент аниқ режавий структура асосида шаклланди. Шаҳар тўрт даҳага ажратилиб, ташқи деворлари сақланиб қолган эди. Даҳадан кичиги гузар, гузардан кичиги маҳалла бўлган.

Ҳар бир даҳа шаҳарнинг маъмурий қисми ҳисобланиб, ўзини ўзи бошқарган ва ҳатто ўзининг ҳарбий кучларига ҳам эга бўлган. Бундан англашиладики, Тошкент қурилишида нафақат миллий анъаналар, балки замонавий ечимлар ҳам қўлланила бошлаган.

Шаҳар аҳолиси 1865-1917 йилларда паст суръатлар билан кўпайди. ХХасрнинг бошларида шаҳар аҳолиси сиёсий вазиятнинг барқарорлашуви натижасида нотекис ўсди. Бунга 1924 йилда амалга оширилган Ўрта Осиёнинг маъмурий-ҳудудий қайта тақсимланиши ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

1926-1940 йилларда шаҳар тармоғи ва шаҳар аҳолисининг сонида катта ўзгаришлар бўлди. Индустрлаштириш шиори остида ўтказилган тадбирлар 12 шаҳар қаторига янги шаҳарчаларнинг қўшилишига, шаҳар аҳолисининг эса тез кўпайишига сабаб бўлди [5, 67]. Бу даврда Фарғона шаҳри бунёд этилди. У ўзига хос илмий ечимлар ва дизайн асосида қурилди. Бунда ушбу шаҳарнинг европалик аҳоли кўпроқ яшаганлиги муҳим рол ўйнади.

Совет даврида яна 2-жаҳон урушининг юз бериши оқибатида Ғарбдан Ўзбекистон шаҳарларига европалик 1 миллиондан ортиқ аҳоли кўчирилди. Бу ҳам шаҳарсозликка ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Кўплаб черков ва монастирлар қурилди. Шаҳарсозлик қурилишига Европа услуби кириб келди. Муҳофаза зоналари пайдо бўлди. Режалаштиришда аниқ рақамларга мурожаат этилди. Кўп қаватли уйлар қурилиб, маҳаллий аҳоли ҳам мазкур қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатди. Аммо шуни таъкидлаш жоизки, шаҳарларни бунёд этишда рақамлар ортидан қувиш авж олди.

Мавзугу қўшимча сифатида айтиш мумкинки, 2017 йилдан бошлаб мамлакатимиз тарихида янги бир тарихий давр бошланди. Бу вақтга келиб камчиликлар очиқ эътироф этила бошланди. Шаҳарсозликда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш уни қурилишида ва тараққий этишида барча замонавий омиллар инобатга олиниши белгилаб қўйилди. Бу даврда асосан аниқ лойиҳаланган, илмий ечимларга эга қурилиш ишларига ўрин берила бошланди. Турли ноқонуний қурилишлар камайди. Шаҳарлар бунёд этилишида барчанинг иштироки бирдек таъминланиши учун шароитлар яратилди. Турли ижтимоий лойиҳалар кун тартибига чиқди. Уйлар барпо этишда замонавийлик ва миллийлик уйғунлашган илмий ечимларга асосланган қурилиш ишлари олиб борила бошланди. Шу тариқа тарихий даврлаштиришда янги бир давр қўшилди. Юқорида кўрсатилган омиллар шуни тасдиқлайдики, ушбу даврлаштиришга асос сифатида ҳар бир даврнинг алоҳида ҳусусиятлари олинган. Айни пайтда барча даврларга ҳос умумий ҳусусият сифатида барча даврлар шаҳарларидан сув манбаи оқиб ўтганлигини кўрсатиш мумкин бўлади. Шу билан бирга уларга ҳос хусусий жиҳат сифатида шаҳарларнинг ҳудудий бўлинишларида намоён бўлади. Яъни ўрта асрларда шаҳар берун, ички шаҳар – дарун ва аркка бўлинган бўлса, ҳонликлар даврида ички ва ташқи шаҳаррга, совет даврида эски ва янги шаҳарга, мустақиллик даврида эса туман, даҳа, гузар ва маҳаллаларга бўлинганлигида намоён бўлади. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатимизнинг янги тараққиёт босқичида урбанизация жараёни ривожи йўлида кузатилиши мумкин бўлган бир қатор омилларни прогноз қилиш, тарихий тараққиёт босқичларида эришилган ютуқларни тарғиб қилиш ҳамда ўз вақтида уни тўғри бошқариш барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлайди. Шу билан бирга юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни оқилона ҳал этилишида дастур вазифасини ўтайди. Умуман олганда шаҳарлар тараққиёт босқичларини даврлаштириш тарихий манбалар ҳамда муаллифнинг шахсий кузатишлари натижаси ҳисобланиб, бу борадаги бошқа олимларнинг фикрларидан фарқ қилиши ёки ўхшаш бўлиши мумкин. Шунинг учун буни фандаги шу соҳа билан шуғулланган бир тадқиқотчининг қарашлари деб қабул қилиниши мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР. (REFERENCES) 1. Асқаров А. Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи. – Т.: Ўзбекистон. 2015. – Б.148-174 2. Асқаров А. ва бошқалар. Темур ва Улуғбек даври тарихи. Т.: Қомуслар бош таҳририяти. 1996. – Б.174-200 3. Жалилов С. Бобур хакида уйлар, T.; Шарк 2006. B-25-26 4. Bobur Z.M. Boburnoma». Toshkent. - «Sharq», 2002. – B.34 5. Soliyev A.S. va boshqalar. Shaharlar geografiyasi. - T.: - Barkamol fayz media. – 2018. B. 64-65 6. Sharafuddin Ali-Yazdiy Zafarnoma. – T., Каmаlаk. 1994. B. 288 7. Sharafiddin Ali Yazdiy. Zafarnoma., Toshkent: Sharq, 1997. - B. 342

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar7 ta adabiyot

  1. Асқаров А. Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи. – Т.: Ўзбекистон. 2015. – Б.148-174
  2. Асқаров А. ва бошқалар. Темур ва Улуғбек даври тарихи. Т.: Қомуслар бош таҳририяти. 1996. – Б.174-200
  3. Жалилов С. Бобур хакида уйлар, T.; Шарк 2006. B-25-2610.1080/02682620608657655
  4. Bobur Z.M. Boburnoma». Toshkent. - «Sharq», 2002. – B.34
  5. Soliyev A.S. va boshqalar. Shaharlar geografiyasi. - T.: - Barkamol fayz media. – 2018. B. 64-65
  6. Sharafuddin Ali-Yazdiy Zafarnoma. – T., Каmаlаk. 1994. B. 288
  7. Sharafiddin Ali Yazdiy. Zafarnoma., Toshkent: Sharq, 1997. - B. 342

Metama’lumot

Identifikator
REL-C-011179
Nashr sanasi
2025-09-02
Til
o‘zbek
Konferensiyalar
“FARG‘ONA VODIYSI TARIXINING DOLZARB MUAMMOLARI” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman materiallari
Jild
1
Son
2
DOI
10.66073/refocus-conf/156
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
202–208
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Metadata manbasi
Partner conferences of the International Scientific Journal Research Focus
Oxirgi yangilanish
2026-08-25