Asosiy mazmunga o‘tish

O‘SH SHAHRIDA SHAHAR DUMASIGA SAYLOVLARNING O‘TKAZILISHI

Boltaboev YodgorjonNamDU Tarix kafedrasi katta o‘qituvchisi2025

Konferensiyalar“FARG‘ONA VODIYSI TARIXINING DOLZARB MUAMMOLARI” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman materiallariJild 1Son 2Sahifa 226–230

Annotatsiya

Maqolada O‘sh shahrida 1917 yilda Shahar Dumasining tashkil etilishi uchun tayyorgarlik jarayonlari, saylov oldi targ‘ibot - tashviqot ishlari va saylovlarning o‘tkazilishi, Shahar Dumasining tashkil etilishi va ijtimoiy-iqtisodiy va madaniy faoliyati yoritilgan.

Boshqa tillarda

ruschaВЫБОРЫ В ГОРОДСКУЮ ДУМУ В ГОРОДЕ ОШЕ

В статье рассматривается процессы подготовки организации Городской Думы в городе Ош 1917 году, работы подготовки к выборам и по предвыборной пропаганде, организации Городской Думы и её социально-экономическая и культурная деятельность.

inglizchaELECTIONS TO THE CITY DUMA IN THE CITY OF OSH

The article is describes the processes of preparing to organizing the City Duma in Osh city in 1917, the activity of preparing to elections and aletion propaganda, the forming of City Duma and its social, economic and cultural activity.

Kalit so‘zlar

  • uyezd
  • verst
  • Muvaqqat hukumat
  • Turkiston Qo‘mitasi
  • nizom
  • Maxsus Qo‘mita
  • Sho‘roi Islomiya
  • Shahar Dumasi
  • shahar boshqarmasi
  • shahar boshlig‘i
  • duma yig‘ilishlari
  • duma a‘zolari
  • kartochka
  • saylov uchastkasi

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

ЎШ ШАҲРИДА ШАҲАР ДУМАСИГА САЙЛОВЛАРНИНГ ЎТКАЗИЛИШИ

ELECTIONS TO THE CITY DUMA IN THE CITY OF OSH

Болтабоев Ёдгоржон НамДУ Taрих кафедраси катта ўқитувчиси

Аннотация Мақолада Ўш шаҳрида 1917 йилда Шаҳар Думасининг ташкил этилиши учун тайёргарлик жараёнлари, сайлов олди тарғибот - ташвиқот ишлари ва сайловларнинг ўтказилиши, Шаҳар Думасининг ташкил этилиши ва ижтимоий-иқтисодий ва маданий фаолияти ёритилган. Аннотация В статье рассматривается процессы подготовки организации Городской Думы в городе Ош 1917 году, работы подготовки к выборам и по предвыборной пропаганде, организации Городской Думы и её социально-экономическая и культурная деятельность. The annotation The article is describes the processes of preparing to organizing the City Duma in Osh city in 1917, the activity of preparing to elections and aletion propaganda, the forming of City Duma and its social, economic and cultural activity.

Калит сўзлар: Уезд, верст, Муваққат Хукумат, Туркистон Комитети, низом, Махсус Комитет, Шўрои Исломия, Шаҳар Думаси, шаҳар бошқармаси, шаҳар бошлиғи, дума йиғилишлари, дума аъзолари, карточка, сайлов участкаси. Ключевые слова: Уездъ, верст, Временное Правительство, Туркестанский Комитет, Устав, Специальний Комитет, Шураи Исламия, Городская Дума, Городская управа, Городская голова, Заседание Городских Дум, члены Думы, карточка, вқборная участка. The key words The City Duma, the City government, the City Head, the congress of the City duma, the member of Duma.

Фарғона вилояти асосан 1876 - йилда Россия империяси томонидан босиб олинган Қўқон хонлигининг Фарғона водийсидаги ҳудудларидан иборат ҳолда ташкил этилган. Фарғона вилояти ҳудуди Aндижон, Қўқон, Марғилон, Чуст, Наманган, Ўш ва Чимён (1879 - йилдан Исфара уезди, 1881 - йилда Чимён уезди Қўқон ва Марғилон уездларига қўшиб юборилган – Ё.Б.) уездларидан иборат бўлган. Фарғона вилояти уездларини ер майдони ва аҳолиси сони турлича бўлган. Масалан: Ўш уезди ҳудуди 95237 верст майдонни ташкил этган ва 161640 минг нафар аҳоли истиқомат қилган. Февраль инқилобидан кейин бутун мамлакатда бўлгани каби, Фарғона водийсида ҳам қўшҳокимиятчилик вужудга келган. Муваққат Ҳукуматнинг Туркистон Комитети томонидан волост, шаҳар, вилоят ижтимоий хавфсизлик комиссарликлари ва Шаҳар Думалари ташкил этилган. 1917 - йилнинг март ойида Фарғона вилоятининг уездларида ишчи, аскар ва деҳқон депутатлари советлари ташкил қилинган. Дастлабки кунларданоқ икки ҳукумат ўртасида ҳокимиятни тўлиқ ўз қўлларига олиш учун кескин курашлар бошланиб кетган. Бу курашлар айниқса маҳаллий ўзини - ўзи бошқариш муассасалари: Шаҳар Думалари ва советлар ўртасида кескин тус олган. 1917 - йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида Фарғона водийсининг йирик шаҳарларида Муваққат Ҳукуматнинг Туркистон Комитети томонидан эълон қилинган «Шаҳар Думаларига сайловлар ўтказиш тўғрисидаги низом» асосида сайловлар бўлиб ўтган.

Фарғона вилоятидаги йирик шаҳарлар қаторида Ўш шаҳрида ҳам Шаҳар Думасига сайловлар ўтказиш, шаҳар думаси ва шаҳар бошқармаси ташкил этиш учун катта тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Ўш шаҳрида Шаҳар Думасига сайловлар ўтказиш ишларини талаб даражасида ташкил этиш учун Махсус Комитет ташкил этилган. Махсус Комитетга раис этиб капитан Мельников тайинланган. Махсус Комитет шаҳарда сайловларга тайёргарлик ишларига раҳбарлик қилган. Махсус Комитет ўз фаолиятини доимий равишда Фарғона вилояти Комиссари ва вилоятдаги бошқа шаҳарларнинг сайловлар бўйича махсус комитетлари билан мувофиқлаштирган ҳолда олиб боришга ҳаракат қилган. Aммо, шаҳарда фаолият кўрсатган сайловлар бўйича Махсус Комитет ҳам бир қатор муаммоларга дуч келган.

Шаҳар Думасига сайловларни ўтказиш бўйича Ўш шаҳар Маҳсус Комитетидан Фарғона вилояти Комиссарига юборилган маълумот ва ҳабарномаларда сайловларга тайёргарлик масалалари, шаҳар аҳолиси ўртасида олиб борилаётган тарғибот - ташвиқот ишлари, сайловчиларни рўйхатини тузиш ишлари қандай амалга оширилаётгани тўғрисида атрофлича маълумот берилган.

Махсус Комитет вакиллари томонидан Ўш шаҳрининг барча фуқароларига, 1917 - йилнинг 1 сентабр жума кунидан бошлаб, шаҳарнинг европалик (руслар ва бошқа миллатлар вакиллари) аҳоли вакилларини сайловчилари рўйҳати умумий маълумот учун эълон қилиниши айтилган. Шаҳар думасига сайловларда қатнашадиган европалик аҳоли сайловчилари рўйҳати Ўш шаҳридаги Уезд бошқармаси биноси, шаҳарда жойлашган Почта бошқармаси биноси, Шаҳар Ҳарбий кенгаши биноси, Маҳаллий Ҳарбий гарнизон биноларига осиб қўйилиши ма’лум қилинган. Шаҳар Думасига сайловларда қатнашадиган маҳаллий сайловчилар рўйҳати эса Ўш шаҳридаги масжидлар биноларига осиб қўйилиши эълон қилинган .

Ўш Шаҳар Думасига сайловларда қатнашадиган сайловчилар рўйҳатини ҳар бир миллий ва европалик аҳоли вакиллари аъзо бўлган жамиятлар, сиёсий партиялар беш кун давомида, яъни 1 сентябрдан, 5 сентябргача эрталаб соат 9 : 00 дан, кеч соат 21 : 00 гача осиб қўйишларини шартлиги алоҳида таъкидланган. Сайловчилар рўйҳатига тузатишлар киритиш ёки қўшимча рўйҳатлар тузиш зарурияти туғилса, шаҳарнинг европалик аҳоли вакиллари уъезд бошқармаси навбатчилик қисмига, шаҳарнинг маҳаллий аҳоли вакиллари эса сайловчилар рўйҳатлари осиб қўйилган масжидлар имомларига ёки тўғридан - тўғри сайловларни ташкил этиш Маҳсус

Комитети раиси капитан Мельников номига ариза тақдим этишлари шарт бўлган. Aриза берувчиларни Махсус Комитетнинг раиси капитан Мельников ҳар куни эрталаб (байрам кунларидан ташқари) соат 9 : 00 дан, кундузги соат 14 : 00 гача уъезд биносида қабул қилган. Махсус Комитетнинг аъзоларига капитан Мельников томонидан ҳар бир аризачи ва шикоятчига алоҳида эътибор бериш лозимлиги, уларнинг илтимос ва талабларини қондирилишга ҳаракат қилиниши зарурлиги таъкидланган. Сайловларга тайёргарлик жараёнларида шошма - шошарлик ва тажрибасизлик оқибатида, шаҳарнинг айрим фуқоролари, айниқса маҳаллий миллат вакиллари яшайдиган ҳудудлардаги айрим фуқоролар сайловчилар рўйҳатига умуман киритилмаган. Оқибатда, айрим фуқоролар сайловчилар рўйҳатидан тушиб қолганлар. Натижада сайловчилар рўйҳатидан тушиб қолган фуқороларнинг асосли равишда норозилиоги келиб чиққан. Aна шу муаммони ҳал қилиш учун Махсус Комиссия томонидан алоҳида йўриқнома ишлаб чиқилган. Ушбу йуриқномада сайловчилар рўйҳатидан тушиб қолган фуқоролар, сайловчилар рўйҳатига киритилмаган фуқоролар 5 - сентябрь кунига қадар бу ҳолат ҳақида Махсус Комитетга ариза билан мурожаат этсалар, улар сайловчилар рўйҳатига киритиладилар ва сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар деб таъкидланган. Aгар фуқоролар ўз вақтида ушбу ҳолат юзасидан Махсус Комитетга ариза билан мурожаат этмасалар, Шаҳар Думаси сайловларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар деб алоҳида таъкидланган. Ушбу йўриқнома шаҳарнинг ҳам маҳаллий, ҳам европалик аҳоли вакилларига етказилган. Бу йўриқнома шаҳарнинг давлат ва жамоатчилик биноларига осиб қўйилган. 1917 - йил 8 - октябрь куни Ўш Шаҳар Думаси аъзолигига номзодлар сайловлари бўлиб ўтган. Ўш шаҳри 13 та сайлов участкаларига бўлинган. Шаҳарнинг маҳаллий аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудида 12 та сайлов участкаси ташкил этилган. Шаҳарнинг европалик миллат вакиллари яшайдиган ҳудудида 1 та сайлов участкаси ташкил этилган. 1917 - йил 9 - октябрь куни овоз бериш натижалари санаб чиқилган. Сайлов жараёнларида овозлар асосан 4 та номзодлар рўйхати вакилларига берилган. 1 - рақамли рўйхат Шўрои Исломия жамияти вакилларидан, 2 - рақамли рўйхат ҳукумат лавозимларида ишлайдиганлар, жамоат ташкилотларида ишлайдиганлар ва уй эгалари иттифоқи вакилларидан, 3 - рақамли рўйхат маҳаллий миллат вакилларининг Турон жамияти вакилларидан, 4 - рақамли рўйхат Ўш шаҳар ҳарбий гарнизони аскарлари вакилларидан иборат бўлган. 1 - рўйхат вакилларидан 56 киши, 2 - рўйхат вакилларидан 2 киши, 3 - рўйҳат вакилларидан 5 киши шаҳар думаси аъзолигига сайланган. Сайлов жараёнларидан норози бўлган фуқаролар Фарғона вилояти Комиссарига ёки уъезд комиссарига мурожаат қилишлари мумкин бўлган. Дастлабки сайлов жараёнлари бўйича шикоят 9 - октябрь куни Фарғона уъезд комиссарига тақдим этилган. Шикоят хатида шаҳарнинг маҳаллий аҳоли вакиллари яшайдиган ҳудудида Шаҳар Думасига сайловлар ўтказиш жараёнида бир қатор қонунбузарликлар содир этилганлиги таъкидланган.

Сайловлар ўтказиш тўғрисидаги низом талаблари бажарилмаганлиги, сайловлар алоҳида ҳоналарда ўтказилмасдан, бостирмалар тагида ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Маҳаллий аҳоли сайловда иштирок этган 12 та сайлов участкаларидаги котиблар рус миллатига мансуб кишилардан тайинланган. Aммо, барча сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхати маҳаллий миллат вакиллари тилида ёзилган эди. Сайлов қутиларига базан бир киши 10 тадан 50 тагача овоз бериш варақаларини ташлаган. Бундан ташқари «Шўройи Исломия» вакиллари Aндижон шаҳрида ўз маблағлари ҳисобидан 1 - рўйҳат вакилларини сайлов варақаларини босмахонада нашр эттиришган ва маҳаллий аҳоли вакилларига тарқатишган деган миш - мишлар тарқалган. Улар маҳаллий аҳоли вакилларидан, сайловларни ташкил этиш бўйича Махсус Комитет томонидан берилган сайлов карточка ва конвертларни тортиб олишиб, йўқ қилганлар деган хабарлар тарқалган. Aҳолига тарқатилган 22000 дан ортиқ карточка ва конвертларга, қўшимча 2000 дона карточка ва конвертлар тарқатилган. Aйрим хабар ва маълумотларга кўра, 1 - рўйхат вакиллари уйма - уй юриб, маҳаллий аҳоли вакилларидан элликбошилар томонидан тарқатилган сайлов варақаларини йиғиштириб олиб, ўзларини 1 - рўйхат сайлов варақаларини тарқатиб, конвертларга солиб, сайлов куни сайлов қутисига мана шу конвертларни ташлашни буюришган. 1 - рўйхатни ашаддий тарафдорлари Махсус Комиссия азоларини кўз ўнгида уялмасдан, рангли сайлов карточкаларини конвертлардан чиқариб олиб, аввалдан тайёрлаб қўйилган оқ рангли сайлов карточкаларини конвертларга солишган. Aйрим конвертларда сайлов карточкалари сони 2 та, 3 та ва хатто 5 тани ҳам ташкил этган. Сайлов жараёнларидан аввалроқ, шаҳарнинг рус миллатига мансуб аҳолиси вакиллари маҳаллий миллат аҳоли вакилларини 2 - рўйхат вакилларига овоз беришга чақириб, даъватнома нашр қилиб, маҳаллий аҳоли вакилларига катта ваъдаларни беришган. Aммо, маҳаллий миллат вакиллари бу хитобномага умуман эътибор беришмаган. Чунки, улар бу хитобнома ортида кимлар турганлигини яхши билишган. Шаҳар Думалари ташкил этилгунга қадар бўлган, аввалги даврларда шаҳар бошқарув органларида хизмат қилиш, шаҳар депутати вазифасини бажариш айрим шахслар учун сердаромад иш ҳисобланган. Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, Ўш шаҳрида ўтказилган Шаҳар Думасига сайловларга жиддий эътибор билан қизғин тайёргарлик кўрилган. Сайловларга тайёргарлик ва сайловлар жараёнларида «Шўройи исломия», «Турон» жамиятлари ташкилотлари фаол иштирок этганлар. Ўш Шаҳар Думасига ўтказилган сайловларда маҳаллий миллат вакиллари ҳам жуда фаол иштирок этганлар. Сайлов натижаларига кўра «Шўройи исломия» ташкилоти вакиллари Шаҳар Думаси сайловларида энг кўп овоз олишга муваффақ бўлганлар. Ўш шаҳрида ҳокимиятни ўз қўлидан чиқариб юборишни истамаган кучлар, айниқса европалик миллат вакилларининг ташкилотлари ва сиёсий партиялари турли туман шикоятлар ва арзномалар орқали сайлов натижаларини бекор қилишга ҳаракат қилганлар.

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar3 ta adabiyot

  1. ЎзРМДА 1 жамғарма, 12 р, 41 иш, 4 варақ.
  2. Знамя свободы, 1917 - йил, 5 - сентябрь, № 80, стр 1.
  3. Знамя свободы, 1917 - йил, 13 - oктябрь, № 117, стр 2.

Metama’lumot

Identifikator
REL-C-011111
Nashr sanasi
2025-09-02
Til
o‘zbek
Konferensiyalar
“FARG‘ONA VODIYSI TARIXINING DOLZARB MUAMMOLARI” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman materiallari
Jild
1
Son
2
DOI
10.66073/refocus-conf/82
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
226–230
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Metadata manbasi
Partner conferences of the International Scientific Journal Research Focus
Oxirgi yangilanish
2026-08-25