Asosiy mazmunga o‘tish
Maqola13.00.00Ochiq kirish

MUTAXASSISLIK FANLARINI O‘QITISHNING INTENSIV USULLARI

Eshmatova Mavjuda Maxammadjanovnatadqiqotchi2024

JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 3Son 4Sahifa 55–59

Annotatsiya

Maqolada texnika OTMlarida mutaxasssislik fanlarini raqamli dasturiy pedagogik vositalar, zamonaviy pedagogik texnologiyalardan foydalanib o‘qitish samardorligi bo‘yicha tavsiyalar keltirilgan.

Boshqa tillarda

ruschaИНТЕНСИВНЫЕ МЕТОДЫ ПРЕПОДАВАНИЯ ПРОФИЛЬНЫХ ПРЕДМЕТОВ

В статье приведены рекомендации по эффективности преподавания профильных предметов с использованием цифровых программных педагогических инструментов и современных педагогических технологий в технических вузах.

inglizchaINTENSIVE METHODS OF TEACHING SPECIALIZED SUBJECTS

The article contains recommendations on the effectiveness of teaching specialized subjects using digital software pedagogical tools and modern pedagogical technologies in technical HEIs.

Kalit so‘zlar

  • kasbiy kompenetsiya
  • texnika
  • o‘qitish usullari
  • vosita
  • mutaxassilik fani

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШНИНГ ИНТЕНСИВ УСУЛЛАРИ Эшматова Мавжуда Махаммаджановна тадқиқотчи https://doi.org/10.5281/zenodo.11151746 Аннотация: Мақолада техника ОТМларида мутахасссислик фанларини рақамли дастурий педагогик воситалар, замонaвий педагогик технологиялардан фойдаланиб ўқитиш самардорлиги бўйича тавсиялар келтирилган. Калит сўзлар: касбий компенеция, техника, ўқитиш усуллари, восита, мутахассилик фани.

ИНТЕНСИВНЫЕ МЕТОДЫ ПРЕПОДАВАНИЯ ПРОФИЛЬНЫХ ПРЕДМЕТОВ Аннотация: В статье приведены рекомендации по эффективности преподавания профильных предметов с использованием цифровых программных педагогических инструментов и современных педагогических технологий в технических вузах. Ключевые слова: профессиональная компетентность, методика, методика обучения, инструмент, специальность, наука.

INTENSIVE METHODS OF TEACHING SPECIALIZED SUBJECTS Abstract: The article contains recommendations on the effectiveness of teaching specialized subjects using digital software pedagogical tools and modern pedagogical technologies in technical HEIs. Key words: professional competence, technique, teaching methods, tool, specialty science.

КИРИШ Ривожланган давлатлар тажрибасида олий таълим муассасаларида тайёрланаётган рақобатбардош кадрларга таълим жараёнида инновацион технологиялар, таълимни ахборотлаштириш воситалари ва электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш моделлари амалиёти татбиқ этилмоқда. Таълимни сифати ва самарадорлигини оширишда “Qingdao” декларацияси қабул қилган. Декларация таълим тизими ривожланган нуфузли давлатлар ва ташкилотларнинг стратегияси сифатида баҳолаш мумкин. Жахон педагогик ривожланиш тенденциясига мувофиқ 2030 йилгача ахборот-коммуникация технологиялари ютуқларини татбиқ этиш орқали сифатли таълим тизимини яратиш, таълим жараёни ва воситаларини такомиллаштириш, таҳлилий натижаларни умумлаштириш ва хулосалаш механизмларини амалиётда қўллаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. АСОСИЙ ҚИСМ Янги Ўзбекистонда бугун кунда таълим тизимини ривожлантириш бўйича юқори суръатларда амалий ишлар бажарилмоқда. Узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида замонавий технологиялар, методикаларни қўллаш бўйича эътирофга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса давлатнинг ёшлар сиёсатида қилаётган ишларнинг амалий натижаси сифатида кўриш мумкин. Касбий компетенция, фанларни ўқитиш методикалари касбга йўналтиришни ривожланиш муаммолари бўйича республикамиз олимларидан Р.Х.Джураев,

У.И.Иноятов, З.К.Исмаилова, Н.А.Муслимов, Ш.Э.Қурбонов, У.Н.Нишоналиев, А.Р.Ходжабаев, Қ.Т.Олимов, Х.Ф.Рашидов, Д.Д.Шарипова, Ж.А.Ҳамидов, Д.О.Химматалиев, М.Б.Уразова, О.Х.Туракулов ва бошқалар илмий тадқиқотлар олиб боришган.

Хорижий мамлакатларнинг олимлари В.И.Байденко, А.А.Вербицкий, Н.А.Гришина, Э.Ф.Зеер, И.А.Зимняя, Н.В.Кузьмина, А.И.Кулешова, А.К.Маркова, Н.В.Скачкова, В.А.Сластенин, А.В.Хуторскойлар, B.Blum, R.Boyasis, S.Brindt, Т.Hoffmann, R.Kuinn, G.Kulanthaivel, G.Lehmann, R.Marr, A.Maslou, H.Miyakawa, R.Mohan, Dj.Raven, S.Uiddet, S.Xolliford илмий ишларида касбий компетенцияларини ривожлантириш, кадрлар тайёрлашда замонавий ўқитиш ва педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш муаммоларини тадқиқ этишган.

Техника йўналишларини ўқитиш тизимида классик методлар, ёндашувлардан фойдаланиш орқали бугунги кун талабларига тўлиқ мос бўлишда муаммоларга дуч келинади. Шунинг учун ҳам йўналишдаги мутахассислик фанларининг таркиби ва унинг тузилишидан келиб чиқиб ўқитиш методикасини танлаш энг муҳим омил ҳисобланади. Танлаган йўналишнинг мутахассислик фанлар соҳалардан келиб чиқиб, хусусиятига кўра ўқув хоналарида, ишлаб чиқариш корхоналари ёки махсус лабараторияларида ўтилиши тайёрланаётган кадрнинг билим сифатига ижобий таъсир қилади. Шунинг учун техника ОТМларда кадрлар тайёрлаш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида касбга тайёрлаш фаолиятини мазмунини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш борасида изчил ишларни амалга ошириш зарур. Бугунги замонавий меҳнат бозоридаги асосий талаб, иш берувчиларнинг ўз касбий вазифаларини тўлақонли бажара оладиган ҳар томонлама етук кадрларга бўлган эҳтиёжи ортиб бормоқда. Юқори натижалар ва кўрсаткичларни ошириш учун профессор-ўқитувчиларнинг самарали меҳнати, касбий малакасининг ошиб бориши ва уни ривожлантириш орқали эришиш мумкин. Касбий малакаси ва кўникмаси юқори бўлган профессор-ўқитувчилар бугун кун талабидаги кадр тайёрлашни уддалай олади. Таълим жараёнини сифатли ташкил этиш педагогнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Техника йўналишларида мутахассислик фанларини ўқитишда ўқув жараёнида ёндашувларни ўзгартириш зарур. Мисол учун қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш таълим йўналишларида “Қишлоқ хўжалиги махсулотларини йиғиштириш машиналари” фани ўқитилади. Бу фанни ўқитишда амалиёт дарсларини махсус жихозланган аудиторияларида ёки соҳага оид ташкилотларда кўчма дарс сифатида ташкил этиш муҳим ҳисобланади, қишлоқ хўжалиги соҳаларида фойдаланиладиган ўрув йиғув машиналарини жумладан трактор, комбайн ёки шу каби техникаларнинг тузилиши, эхтиёт қисмлари, иш самардорлиги, ишлаб чиқарувчилари ва бошқа шу каби маълумотларни талабаларга кўрсатиш, уларда тушунчалар, тасаввур пайдо бўлишига эришиш учун профессорўқитувчидан кўп махорат талаб этилади. Агарда бу техникалар ёки уларнинг макетлари мавжуд бўлса кўзланган касбий кометенция, билим, кўникма, малакаларни ривожлантириш қулай бўлади. Акс холда тасаввури бўлмаган талабаларда уларни шакллантириш мушкил ҳисобланади. Бугун кунда бундай жиҳозланган махсус аудиториялар етарли эмаслиги таълим сифатини оширишда муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Таълимни рақамлаштириш, таълим платформаларини яратиш, виртуал таълим рессурсларини ишлаб чиқиш долзарб масаладир. Рақамли кўринишдаги дастурий таъминот, фанлар бўйича рақамли дарсликлар, лабароатория ишлари, ўқув қўлланмалар ва бошқа фанга оид билим олишга мўлжалланган услубий-методик таъминотни яратиш, мавжудларини такомиллаштириш зарур. Бугунги кунда кўплаб фанлар бўйича электрон дарсликлар яратилган. Бу электрон дарсликлар фанга оид маълумотларни тўлиқ қамраб олмаган.

Мазкур фан бўйича видео дарслар, тажриба машғулотлари учун стендлар, махсус макетлар интернет тизимидан қидирилганда очиқ маълуотлар базасида ўзбек тилида маълумотлар топилмади. Рус ва инглиз тилида эса машиналарнинг ишлаш принциплари, турли хилдаги махсулотларни йиғиштириш машиналарининг ишлаш жараёнлари акс этган видео ролик1 топилди. Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, “Қишлоқ хўжалиги махсулотларини йиғиштириш машиналари” фанидан ўқув жараёнларига оид талабалар билимини оширувчи, ривожлантирувчи анимацион-услубий, виртуал стенд, мультимедиали дарс ишланмалари Ўзбекстонда етарлича ишлаб чиқилмаганлигини, яъни фан бўйича эхтиёж мавжудлигини кўрсатмоқда. Мультимедиали дарс ишланмалари дарс сифати ва самарадорлигини ошириши билан биргаликда мустақил таълим жараёнида ҳам ёрдам беради.

Қишлоқ хўжалиги махсулотларини йиғиштириш машиналари фанини ўқитишда рақамли дастурий педагогик воситалардан фойдаланиш натижасида махсус жихозланган аудиториясиз ҳам талабаларга етарли маълумотлар бериш имконият яратилади. Виртуал тажриба стенди орқали талабаларга лаборатория машғулотларида бевосита виртуал кўринишдаги машиналарнинг эхтиёт қисмлари ва уларнинг тузилишларини кўриш ҳамда улардан фойдаланиш имконига эга бўлади. Дастурий педагогик воситалар ўқув жараёнида фойдаланиш самарали бўлади. Шу билан биргаликда мустақил таълим жараёнида фойдаланиш орқали талабаларга фанга оид билимларни олишлари, уларни ривожлантиришлари, текшириш имкониятлари таълим сифати ва самарадорлигига олиб келади. Лаборатория машғулотларида берилган топшириқларни талаба мустақил яъни компьютердан фойдаланган холатда бажаришига асос бўлиб хизмат қилади. Бу эса талабаларни фан бўйича билим кўникмаларини оширишга ёрдам беради.

Видео дарслар ёрдамида талабалар фан бўйича назарий маълумотларни ўқиш, эшитиш, кўриш каби факторлардан фойдаланиб фанни ўзлаштириши мумкин. Бунда талаба ўрганаётган мавзуни дарслик, ўқув қўлланма ёки бошқа манбаалардан ўрганиш давомида тушунмаган жойини видео дарслардан фойдаланиб мустахкамлаши мумкин.

Ностандарт тестлар ёрдамида талабалар фан бўйича олган билимларини синаб кўриш имкониятига эга бўлади. Тестларнинг жуда кўп турлари мавжуд, ностандарт тестлар эса талабаларни фан бўйича билимларини ривожлантиришга ёрдам беради. Тестлар расм, видео, рақамлар орқали берилиши талабаларда фанга бўлган қизиқишни оширади.

Интеллектуал компьютер ўйинлари талабаларни фан бўйича билимлари ривожлантириш, изланиш, мантиқий фикрлаш, тасаввур эта олиш каби қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради. Айниқса ўйинларни фанга оид услубий таъминот(дарслик, ўқув қўлланма ва бошқа манбаалар) билан ўзаро боғлаш орқали талабаларни китоб билан ишлашга ўргатади.

Мультимедиали дарс ишланмалар фан бўйича назарий маълумотларни замонавий компьютер технологиялари имкониятларидан фойдаланган холда қайта ишланиши

https://www.youtube.com/watch?v=vSuboznZV5k https://www.youtube.com/watch?v=OjRbMIveo3o маълумотларни жозибадорлиги ва кўргазмалилигини оширишга хизмат қилади. Албатта бу талабаларни эътиборини тортиши, фанга оид билимларни олишга мотивация бўлади.

Техника ОТМларида анъанавий ёндашув асосида талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари шаклланишига йўналтирилади. Рақамли дастурий педагогик воситалар асосидаги ёндашувда эса таянч, умумкасбий ва махсус компетенциялар ривожлантирилишига ёрдам беради.

Касбий билимларни беришда талабаларга мотивациялар ёрдамида берилиши педагогик жараёнларни рағбатлантириш билан биргаликда, аудиториядаги муҳитни фаоллаштиради. Фаол муҳитда билим олган талабанинг ўзлаштириши юқори бўлади.

Мутахассислик фани бўйича олинган билимларни назорат қилиш ва баҳолашда эса анъанавий ёндашувдаги каби олишдан кўра рақамли дастурий педагогик воситалара ёрдамида олиш талабага хам профессор-ўқитувчига хам қулайлик яратади.

ХУЛОСА Хулоса ўрнида техника йўналишларида тахсил олаётган талабаларнинг рақобатбардошлигини, етук мутахассис бўлишига дарс сифати таъсир кўрсатади. Сифатли талимни фақатгина замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар бера олади. Бугунги кун талабларига мос келадиган ўқитувчилар албатта фанлар билан биргаликда компьютер технологиялари ва хорижий тилларни билишлари лозим ҳисобланади. Чунки яратилаётган илмий янгиликлар, техникалар, технологияларни ўзлаштиришда компьютер дастурий таъминоти ва хорижий тилда берилган унинг маълумотномасини тушуна олиши зарур ҳисобланади. Шундай экан замон талабидаги кадрларни тайёрлашда мутахассислик фанлари, компьютер технлогиялари ва хорижий тилларни ўзаро интеграциялаш замон талаби ҳисобланади. Зеро рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ва уларни жамиятда амалга оширадиган ишлари давлат иқтисодиётини юксалтиришга хизмат қилади.

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar11 ta adabiyot

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” фармони https://lex.uz/uz/docs/5841063
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” фармони https://lex.uz/uz/docs/5841063
  3. A.A.Kahharov. Intensive Methods of Developing Students' Spatial Imagination in the Teaching of Graphic Sciences. Annals of the Romanian Society for Cell Biology, 2021, ISSN:1583-6258, Vol. 25, Issue 4, 2021, Pages. 11885 – 11892
  4. Туйчиев Хайрулло Эргашович. Адаптив ёндашув асосида талабаларнинг касбий-педагогик компетенцияларини такомиллаштириш (“Профессионал таълим” йўналиши мисолида). Тошкент–2022, Автореферат, 51 б.
  5. Kahharov A.A Developing students' spatial imagination in the teaching the subject of “descriptive geometry and engineering graphics” with the help of modern computer graphics. International congress on modern education and integration. Vol.5 Special Issue. http://iejrd.com/index.php/%20/article/view/1178
  6. Kahharov A. A., qizi Rahimova G. E. Intensive Methods of Developing Students' Graphic Competencies in the Training of Competitive Personnel //European Journal of Life Safety and Stability (2660-9630). – 2021. – Т. 7. – С. 38-44.
  7. Абдубаннаевич, Қаҳҳаров Абдурахим. "Интеллектуал ўйинларни компьютер ёрдамида ташкил этиш йўли билан таълим самарадорлигини ошириш." Современное образование (Узбекистан) 2 (2018): 56-61.
  8. Каххаров А.А. Особенности преподавания начертательной геометрии и инженерной графики с использованием современных компьютерных технологий // Nauka-rastudent.ru. – Уфа: 2015. –№ 06 (18) /http://nauka-rastudent.ru/18/2733/.
  9. Abdubannaevich K. A., Sharifjanovna Q. M. TOOLS FOR DEVELOPING STUDENTS'DESIGN SKILLS IN TECHNICAL FIELDS //INTERNATIONAL JOURNAL OF RESEARCH IN COMMERCE, IT, ENGINEERING AND SOCIAL SCIENCES ISSN: 2349- 7793 Impact Factor: 6.876. – 2023. – Т. 17. – №. 08. – С. 1-6.
  10. Abdubannaevich Q. A. TEXNIKA OTM TALABALARNING GRAFIK LOYIHALASH KOMPETENTSIYALARINI RIVOJLANTIRISHNING INTENSIV USULLARI //Research Focus. – 2023. – Т. 2. – №. 1. – С. 274-279.
  11. Khamrakulov A. Organization of effective use of the AutoCAD feature in teaching descriptive geometry //Journal of Pharmaceutical Negative Results. – 2022. – С. 2644-2648.

Metama’lumot

Identifikator
REL-A-013587
Nashr sanasi
2024-05-05
Til
o‘zbek
Jurnal
Research Focus International Scientific Journal
Jild
3
Son
4
DOI
10.66073/researchfocus.v3i4.2653
ISSN
2181-3833 · 2181-3833
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
55–59
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Ko‘rishlar
12026-10-10 dan beri o‘lchanmoqda
Metadata manbasi
Research Focus International Scientific Journal
Oxirgi yangilanish
2026-09-11