ЎСМИР СПОРТЧИЛАРНИ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАШҒУЛОТЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
Tojiyev Muzafarjon AkbarovichO‘zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti "Jismoniy tarbiya, sport nazariyasi va uslubiyati" kafedrasi professor v.b., p.f.b.f.d. (PhD)2025
JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 4Son 3Sahifa 113–118
Annotatsiya
Мазкур мақола ўсмир спортчиларнинг чидамлилигини шакллантиришга бағишланган бўлиб, бунда машғулот юкламаларининг шиддат зоналари бўйича тақсимланиши, аэроб, аэроб-анаэроб, аралаш ва анаэроб жисмоний юкламаларнинг шуғулланувчилар организмига таъсири, машқларни бажаришда машғулот юкламаларининг 5 та таркибий қисмлар билан ифодаланиши, шунингдек, чидамлиликни ривожлантиришда ўлчанган юклама билан узлуксиз машқлар услуби, такрорий ва танаффусли машқлар услуби, ўйин услуби, мусобақа услуби ва айланма машғулот услубларидан фойдаланиш йўллари ёритиб берилган
Boshqa tillarda
ruschaПЛАНИРОВАНИЕ ТРЕНИРОВОЧНЫХ ЗАНЯТИЙ ПО РАЗВИТИЮ ФИЗИЧЕСКОЙ ПОДГОТОВЛЕННОСТИ ЮНЫХ СПОРТСМЕНОВ
Настоящая статья посвящена формированию качества выносливости у юных спортсменов, здесь раскрывается распределение тренировочных нагрузок по зонам интенсивности, влияние аэробных, аэробно-анаэробных, смешанных и анаэробных нагрузок на организм занимающихся, пять компонентов, характеризующих тренировочные нагрузки при выполнении физических упражнений, а также использование следующих методов при развитии общей выносливости: метода непрерывных упражнений с измеренной нагрузкой, метода повторного и интервального упражнения, игрового метода, соревновательного метода и метода круговой тренировки
inglizchaPLANNING TRAINING SESSIONS FOR DEVELOPING THE PHYSICAL FITNESS OF ADOLESCENT ATHLETES
This article is devoted to the formation of endurance in adolescent athletes; it sets out the distribution of training loads by zones of intensity, the effect of aerobic, aerobic-anaerobic, mixed and anaerobic physical loads on the body of those engaged in training, the expression of training loads through 5 components in performing exercises, and also the ways of using, in developing endurance, the method of continuous exercise with a measured load, the method of repeated and interval exercise, the game method, the competition method and the circuit training method.
Kalit so‘zlar
- ўсмир спортчиларни тайёрлаш
- машғулот юкламалари
- аэроб
- аралаш
- аэроб-анаэроб
- ўйин услуби
- мусобақа услуби
- айланма машғулот услуби
To‘liq matn
Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni
Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.
ЎСМИР СПОРТЧИЛАРНИ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАШҒУЛОТЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ Тожиев Музафаржон Акбарович Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти” кафедраси профессор в.б., п.ф.б.ф.д.(PhD) https://doi.org/10.5281/zenodo.15208602 Аннотация: Мазкур мақола ўсмир спортчиларнинг чидамлилигини шакллантиришга бағишланган бўлиб, бунда машғулот юкламаларининг шиддат зоналари бўйича тақсимланиши, аэроб, аэроб-анаэроб, аралаш ва анаэроб жисмоний юкламаларнинг шуғулланувчилар организмига таъсири, машқларни бажаришда машғулот юкламаларининг 5 та таркибий қисмлар билан ифодаланиши, шунингдек, чидамлиликни ривожлантиришда ўлчанган юклама билан узлуксиз машқлар услуби, такрорий ва танаффусли машқлар услуби, ўйин услуби, мусобақа услуби ва айланма машғулот услубларидан фойдаланиш йўллари ёритиб берилган. Калит сўзлар: ўсмир спортчиларни тайёрлаш, машғулот юкламалари, аэроб, аралаш, аэроб-анаэроб, ўйин услуби, мусобақа услуби, айланма машғулот услуби.
МАШИНЫ ДЛЯ ВТОРИЧНОЙ ПЕРЕРАБОТКИ ОТХОДОВ ДЛЯ РАЗВИТИЯ ФИЗИЧЕСКОЙ ФОРМЫ ЮНЫХ СПОРТСМЕНОВ Аннотация: Настоящая статья посвящена формированию качества выносливости у юных спортсменов, здесь раскрывается распределение тренировочных нагрузок по зонам интенсивности, влияние аэробных, аэробно-анаэробных, смешанных и анаэробных нагрузок на организм занимающихся, пять компонентов, характеризующих тренировочные нагрузки при выполнении физических упражнений, а также использование следующих методов при развитии общей выносливости: метода непрерывных упражнений с измеренной нагрузкой, метода повторного и интервального упражнения, игрового метода, соревновательного метода и метода круговой тренировки. Ключевые слова: подготовка юных спортсменов, тренировочная нагрука, аэробная, смешанная, аэробно-анаэробная, игровой метод, соревновательный метод, метод круговой тренировки.
RECYCLING MACHINES TO DEVELOP THE PHYSICAL FITNESS OF TEENAGE ATHLETES Abstract: This article is devoted to the formation of the quality of endurance in young athletes, it reveals the distribution of training loads by intensity zones, the effect of aerobic, aerobic-anaerobic, mixed and anaerobic loads on the body of those involved, five components characterizing training loads when performing physical exercises, as well as the use of the following methods in the development of general endurance: the method of continuous exercises with measured the method of repetitive and interval exercises, the game method, the competitive method and the circular training method. Keywords: training of young athletes, training load, aerobic, mixed, aerobic-anaerobic, game method, competitive method, circular training method.
КИРИШ Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Кўплаб ривожланган давлатларда спортчиларни тайёрлаш жумладан бошланғич тайёргарлик гуруҳида шуғулланувчи ўсмирларнинг машғулот жараёнини самарали ташкил қилишда чидамлилик сифатини ривожлантириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Спортнинг барча турларида чидамлилик қобилиятини шакллантириш ёш спортчиларни тайёрлаш тизимининг мажбурий таркибий қисми сифатида асосий ўрин эгаллайди[2]. Чидамлилик сифати спортчининг ҳаракат фаоллигини сақлаб қолиш қобилиятини спорт амалиётида намоён қилиш ва юкламаларни аэроб-анаэроб шиддат зоналари бўйича табақалаштириш талабларини қўймоқда. Шу сабабли ўқув-машғулот жараёнини оқилона ташкил этиш муҳим жисмоний сифатлардан бири бўлган чидамлиликни шакллантириш самарадорлигига эришиш имконини яратмоқда[3,4]. Республикамизда ўрта ва узоқ масофаларга югурувчи ўсмирларнинг спорт машғулотлари жараёнини самарали ташкил этишда чидамлилик сифатини ривожлантириш (узлуксиз) усулларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Ҳар томонлама етук ва юксак маданиятга эга, жисмонан соғлом инсонни шакллантириш учун аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги билимлари ва малакасини ошириш, иқтидорли ёшларни саралаш ҳамда спортчининг чидамлилигини аниқлаб берувчи омиллар тўғрисидаги масаланинг ҳал этилиши муайян спорт турида чидамлиликни ривожлантириш самарадорлигини назорат ва таҳлил қилиш билан узвий боғлиқ”. Ўрта ва узоқ масофаларга югурувчиларнинг чидамлилик сифатини ривожлантиришда қўлланиладиган усулларни жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам турлича кўриниш олмоқда. Спортчиларимиз томонидан Олимпия ўйинларида кўрсатилган юқори натижалар ва ўрнатилган рекордлар Ўзбекистон Республикасида ушбу соҳада тизимли ислоҳотлар олиб борилаётганлигидан далолат беради. Ҳозирги вақтда спорт машғулотлари назариясида йиллик циклнинг турли босқичлари ва даврларида тайёргарлик воситаларини мақсадли танлашни амалга ошириш, чидамлиликни ривожлантиришга йўналтирилган машғулот юкламаларига мослашиш механизмларини ишлаб чиқиш, 10-16 ёшдаги спортчиларни асосий мусобақаларга жароҳат олмаган ҳолда тайёрлаш бўйича намунавий дастурлар ишлаб чиқиш зарурати мавжуд. АСОСИЙ ҚИСМ Шу билан бирга, 10-16 ёшли ўсмир спортчиларда чидамлиликни шакллантириш муаммолари бўйича ҳалқаро илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари изланишлар олиб бормоқдалар, шунингдек, етакчи илмий-спорт марказлари бугунги кунда кўп йиллик спорт машғулотларини ташкил қилиш, ўсмирларда чидамлилик сифатини ривожлантиришда ҳафталик циклларда машғулот юкламаларини шиддат зоналари бўйича тақсимлаш юзасидан қатор тадқиқотлар ўтказмоқдалар[5]. Муаммони чуқур ўрганиш ва тахлил қилиш учун қуйидаги вазифаларни белгилаб олинди. енгил атлетика спорт турларида ёш спортчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва жисмоний ривожланиши даражасини инобатга олган ҳолда уларда чидамлиликнинг ривожланиш даражасини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш; енгил атлетика спорт турларида ўқув-машқ машғулотларини ташкил қилишда индивидуал-гуруҳли методдан фойдаланган ҳолда ёш спортчиларда чидамлиликнинг ривожланишини педагогик назорат қилишдан фойдаланишни тажрибада асослаш.
Бошланғич тайёрлов гуруҳи учун ўқув йили режаси тузиб чиқилди. Бунда ўқув йилининг йиллик цикли ойларга бўлинди ҳамда микроцикллар аниқланди . Тайёргарлик даврида болаларнинг ҳар томонлама жисмоний ва функционал даражасини ошириш вазифаси, мусобақа даврида эса умумий жисмоний тайёргарлик даражасини ҳамда техник-тактик маҳорат ва умумий чидамлилик даражасини ошириш вазифаси қўйилди. Югуриш юкламаларининг умумий ҳажми 1400 км.ни ташкил қилди. Аэроб югуриш ҳажмининг режими ЮҚТ дақ. 150 зарба бўлган 1179 км.ни, аралаш югуриш ҳажми режимида ЮҚТ дақ 156-175 зарба бўлган 195 км. ни ташкил этди. Назорат гуруҳида БЎСМ дастурига биноан машғулотлар ўтказилди. 312 соат ичида УЖТ ва МЖТ ҳамда техникани такомиллаштириш машқлари бажарилди. Машғулотларни режалаштириш мақсадида қуйидаги микроцикллардан фойдаландик: 1. Тортувчи-тайёргарлик даврининг бошида қўлланилди. Бу микроциклнинг ўзига хос тарафи давомий юриш ва ЮҚТдақиқада 140 -150 зарба бўлганда югуриш ва юришнинг алмашлаб қўлланилишидир. 2. Ривожлантирувчи (умумтайёрловчи) - асосий йўналганлик умумий ва баъзи ҳолларда маҳсус чидамлиликнинг намоён бўлиши билан боғлиқ бўлган энергия таъминотининг аэроб механизмлари ривожлантирилди ва такомиллаштирилди. Ўрта масофага югурувчи болаларни йил давомида тайёргарлик даврларига нисбатан босқичларга қуйидагича бўлиб чиқдик. Режага асосан 5 та босқич бўйича ўқув ишлари олиб борилди: 1. Функционал ва жисмоний тайёргарликнинг ҳар томонлама ривожланиш даражасини ошириш босқичи. 2. Махсус ривожлантирувчи машқлар ва техник тайёргарлик даражасини ошириш босқичи. 3. Жисмоний функционал ва техник тайёргарлик даражасини ошириш босқичи. 4. Техник-тактик маҳорат ва махсус чидамлилик даражасини ошириш босқичи. 5. Спорт иш қобилиятини ушлаб туриш ва фаол дам олиш босқичи. 1. Функционал ва жисмоний тайёргарликни ҳар томонлама ривожлантириш даражасини ошириш босқичи. Бу босқич 3 ой вақтни ўз ичига олди. Сентябрь ойида тортувчи мезоциклдан фойдаландик. Бунда югуриш юкламаларининг умумий ҳажми 110 км.ни, аэроб режимдаги югуришларнинг ҳажми ҳам 90 км.ни ташкил қилди. Махсус югуриш, сакраш машқлари 2 км.ни, умумий жисмоний тайёргарлик (спорт ўйинлари, сузиш ва б.) 10 соат, тиббий кўрикдан ўтиш 4 соатни ўз ичига олди. Тайёргарлик даврининг асосий ривожлантирувчи мезоциклларига октябрь, ноябрь ойлари киритилди. Асосий ривожлантирувчи мезоциклнинг вазифаси функционал ва жисмоний тайёргарликнинг ҳар томонлама ривожланиш даражасини оширишдир.
1-жадвал. Тортувчи (жалб қилувчи) ва ривожлантирувчи микроциклларнинг тузилиши ва мазмуни Пайшанба Чоршанба Душанба
УРМ-15дақ УРМ-15 дақ УЖТ-30дақ Ўрта масофага УЖТ-30дақ Ўйин-15дақ югур(макс Тортувчи Дам Ўйин-15дақ Кросс тайёр -10- шиддати 80%) Дам 1. (жалб оли Акр-ка-10 дақ 15 3х100+ олиш қилувчи) ш Кр-1,5км Кр-4км (ЮҚТ 3х200/200 Сек. (150зарба) дақ.150 югуриш-2км зарба) УРМ-10дақ УРМ-10 дақ УРМ-10 дақ Уйин-15дақ УЖТ-20дақ МЮМ-6-8х50м Ривож Югур-3км Тезлан-4х50м УЖТ-30дақ Дам лан (ЮҚТ дақ. 150 Дам 2. Акр-ка-10 Уйин-15дақ оли тирувч зарба) олиш Кр-2км (ЮҚТ Кросс-1,5км ш и Сек. югуришдақ. 150 (ЮҚТдақ. 2км зарба) 150 зарба) суръатли) Октябрь ойида югуриш юкламаларининг умумий ҳажми 100 км.ни, аэроб режимдаги югуриш ҳажми 83 км.ни, аралаш режимдаги югуриш ҳажми 15 км.ни, махсус югуриш ва сакраш 2 км.ни, умумий ривожлантириш машқлари 10 соатни, назорат ўтказув синовлари 2 соатни ташкил қилди. Ноябрь ойида югуриш юкламаларининг умумий ҳажми 145км.ни, аэроб режимдаги югуришлар ҳажми 118 км.ни, аралаш режимдаги югуриш ҳажми эса 24 км. ни, махсус югуриш ва сакраш машқлари 3 км. ни, умумий жисмоний тайёргарлик 10 соатни ташкил этди. Булар учун қуйидаги ривожлантирувчи ва техник тайёргарлик микроцикллари режалаштирилди (2-жадвал). Бу босқичда иккита мезоцикл тортувчи ва 1-чи асосий ривожлантирувчи мезоцикллар режалаштирилди. Ҳар бир мезоцикл 3-4 та микроциклдан иборат бўлиб, уларнинг 2-3 таси юкламалар йиғиндисининг ўртача ва юқори бўлган машғулотларидан ташкил топган. Охирги мезоцикллар қайта таъминловчи восита сифатида амалга оширилди. Бундан келиб чиқадики, ҳафталик бу юкламалар ёш енгил атлетикачилар организмидаги мослашиш жараёнлари содир бўлишини кучайтириш учун аниқ шароитга имкониятлар яратди. 2. Махсус ривожлантирувчи машқлар ва техник тайёргарлик даражасини ошириш босқичи. Бу босқич 2 ойлик вақтни ўз ичига олди. Декабрь ва январь ойларида қишки мусобақа мезоциклидан фойдаландик. Декабрь ойида югуриш юкламаларининг умумий ҳажми 145 км.ни, шундан, 115 км аэроб режимдаги югуриш ҳажмига, 25 км аралаш режимдаги югуриш ҳажмига, 2 км эса махсус югуриш ва сакраш машқларига, 10 соат умумий жисмоний тайёргарлик машқларига ажратилди. Бу ойда ривожлантирувчи, техник тайёргарлик ва енгиллаштирувчи микроцикллар режалаштирилди. Январь ойида югуриш юкламаларининг умумий ҳажми 120 км.ни, аэроб режимдаги югуришлар ҳажми 102 км.ни, аралаш режимдаги югуриш ҳажми эса 15 км.ни, махсус югуриш ва сакраш машқлари 2 км.ни, умумий жисмоний тайёргарлик 10 соатни, мусобақалар сони 1 тани ташкил қилди. Булар учун енгиллаштирувчи ва қишки мусобақа микроцикллари режалаштирилди (3-жадвал).
Ушбу босқичдаги 8 та микроциклда берилган юкламалар ёш спортчиларда махсус жисмоний тайёргарликни оширишга ва техник тайёргарликнинг барқарорлашишига олиб келди. Айни вақтда микроцикл давридаги қайта тикланиш жараёнлари ёш спортчиларнинг ўз имкониятларини етарли даражада самарали амалга оширишлари учун зарур шартшароитлар билан таъминлади. 3. Жисмоний, функционал ва техник тайёргарлик даражасини ошириш босқичи. Бу босқич 2 ойлик вақтни ўз ичига олди. Февраль ва март ойларда тайёргарлик 2-чи асосий ривожлантирувчи мезоциклидан фойдаландик. Февраль ойида югуриш юкламаларининг умумий ҳажми 100 км.ни, аэроб режимдаги югуришлар ҳажми 85 км.ни, аралаш режимдаги югуриш ҳажми эса 13 км.ни, махсус югуриш ва сакраш машқлари 2 км.ни, умумий жисмоний тайёргарлик 10 соатни ташкил қилди. Март ойида югуриш юкламаларининг умумий ҳажми 140 км.ни, аэроб режимдаги югуришлар ҳажми 117 км.ни, аралаш режимдаги югуриш ҳажми эса 20 км. ни, махсус югуриш ва сакраш машқлари 2 км. ни, умумий жисмоний тайёргарлик 15 соатни, тиббий кўрикдан ўтказиш 2 соатни ташкил қилди. Бу босқич ёш спортчиларнинг махсус иш қобилияти ўсишини анча оширади. Кун тартибида ўтказиладиган ҳар хил йўналишдаги катта ва ўртача юклама икки машғулотдан фойдаланиш чарчаш даражасини анча камайтиради ва техник тайёргарликни кучайтиришга шароит яратади. 4. Техник-тактик маҳорат ва махсус чидамлилик даражасини ошириш босқичи. Бу босқич 4 ойни ўз ичига олди. Апрель ойида мусобақа олди мезоциклидан фойдаландик. Май, июнь ва июль ойларида ёзги мусобақа олди мезоциклидан фойдаландик. Апрель ойида югуриш юкламаларининг умумий ҳажми 140 км.ни, аэроб режимдаги югуришлар ҳажми 118 км.ни, аралаш режимдаги югуриш ҳажми эса 20 км. ни, анаэроб югуриш ҳажмининг режими 2 км, махсус югуриш ва сакраш машқлари 2 км. ни, умумий жисмоний тайёргарлик 15 соатни ташкил қилди. Булар учун ривожлантирувчи, енгиллаштирувчи, тезкор-куч, тайёргарлик ва тайёрланиш даврининг охири микроцикллар режалаштирилди. Бу босқичда асосий эътибор ёш спортчиларнинг техник-тактик маҳоратини оширишга ва умумий чидамлиликни ривожлантиришга қаратилди. Берилган микроцикллардан умумий югуриш юкламалари камайтирилди, анаэроб режимдаги югуриш ҳажми 1 км га кўпайтирилди ҳамда мусобақада қатнашиш сони ҳам оширилди. Бу эса техник-тактик маҳоратни оширишга ва умумий чидамлиликни ривожлантиришга ёрдам берди. Ўтиш даври. Спорт иш қобилиятини ушлаб туриш учун кросс, умумривожлантирувчи машқлар, умумий жисмоний тайёргарлик ва аэроб режимида бажариладиган машқлардан фойдаландик. Умумривожлантирувчи машқлардан кўпроқ спорт ўйинлари қўлланилди. Ҳулоса қилиб айтганда, умумий чидамлиликни йил давомида режалаштиришда қуйидаги босқичлар бўйича амалга ошириш зарур деб топилди. Функционал ва жисмоний тайёргарликни ҳар томонлама ривожлантириш даражасини ошириш босқичи; умумий ривожлантирувчи машқлар ва техник тайёргарлик босқичи; жисмоний, фукционал ва техник тайёргарлик даражасини ошириш босқичи; техник-тактик маҳорат ва махсус чидамлилик даражасини ошириш босқичи; фаол дам олиш босқичлари буйича қиёслаш тартибида иш олиб борилди
Iqtiboslar dinamikasi
ReLibraryTekshirilgan Metodologiya
Adabiyotlar7 ta adabiyot
- АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5924-сонли фармони. Lex.uz Lex.uz
- Верхошанский Ю.В. Физиологические основы и методические принципы в беге на выносливость М.:2014.-80 с.
- Волков Н.И. Интервальная гипоксическая тренировка М.: 2000.-90 с.
- Рахматов Н.А., Махмудов Т.М., Мирзаев С. Чидамкорликнинг биокимёвий асослари ва уни ривожлантириш услублари //Биокимё: Дарслик. - Т., 2007. - Б. 390-396.
- Рахматова Д.Н. 10-16 ёшли ўсмир спортчиларда чидамлиликни шакллантиришнинг илмий-методологик асослари. // Fаn -sportgа ilmiy-nazariy jurnal. Ч.: №4. 2022. - Б. 19-22.
- Tojiyev M.A. Sport nazariyasi // Darslik.-T.,2023-yil 154-b
Metama’lumot
- Identifikator
- REL-A-012849
- Nashr sanasi
- 2025-04-05
- Til
- o‘zbek
- Jurnal
- Research Focus International Scientific Journal
- Jild
- 4
- Son
- 3
- DOI
- 10.66073/researchfocus.v4i3.1517
- ISSN
- 2181-3833 · 2181-3833
- Nashriyot
- LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
- Sahifa
- 113–118
- Litsenziya
- Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
- Ko‘rishlar
- 12026-10-21 dan beri o‘lchanmoqda
- Metadata manbasi
- Research Focus International Scientific Journal
- Oxirgi yangilanish
- 2026-09-06