УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМДА ЗАМОНАВИЙ САНЪАТ МАКТАБЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ КЛАСТЕР ТАМОЙИЛЛАРИ
A.S.UmarovKamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti San‘atshunoslik fakulteti Informatika va menejment kafedrasi professori, i.f.n2022
JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 1Son 1Sahifa 23–28
Annotatsiya
мақолада узлуксиз таълим тизимида бадиий таълим кластери ва унинг субъектлари зарурияти кенг талқин этилган. Бадиий таълим кластерининг асосий бўғини бўлмиш санъат мактаблари уларни ташкил этувчи омилларга урғу берилган
Boshqa tillarda
ruschaКЛАСТЕРНЫЕ ПРИНЦИПЫ ОРГАНИЗАЦИИ СОВРЕМЕННЫХ ШКОЛ ИСКУССТВ В НЕПРЕРЫВНОМ ОБРАЗОВАНИИ
в статье дается широкая трактовка необходимости кластера художественного образования и его субъектов в системе непрерывного образования. Художественные школы, которые являются основным звеном в кластере художественного образования, уделяют особое внимание факторам, которые их составляют
inglizchaCLUSTER PRINCIPLES OF ORGANIZING MODERN ART SCHOOLS IN CONTINUOUS EDUCATION
The article gives a broad interpretation of the necessity of the artistic education cluster and its subjects in the system of continuous education. Emphasis is placed on art schools, which are the main link of the artistic education cluster, and on the factors that constitute them.
Kalit so‘zlar
- бадиий таълим кластери
- санъат мактаблари
- арт маркетинг
- санъат ва маданият
- тасвирий ва амалий санъат
- дизайн
- санъатшунослик
- музейшунослик йўналишлари
To‘liq matn
Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni
Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМДА ЗАМОНАВИЙ САНЪАТ МАКТАБЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ КЛАСТЕР ТАМОЙИЛЛАРИ А.С.Умаров Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети “Информатика ва менежмент” кафедраси профессори, и.ф.н https://doi.org/10.5281/zenodo.7030847 Аннотация: мақолада узлуксиз таълим тизимида бадиий таълим кластери ва унинг субъектлари зарурияти кенг талқин этилган. Бадиий таълим кластерининг асосий бўғини бўлмиш санъат мактаблари уларни ташкил этувчи омилларга урғу берилган.
Калит сўзлар: бадиий таълим кластери, санъат мактаблари, арт маркетинг, санъат ва маданият, тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик, музейшунослик йўналишлари.
КЛАСТЕРНЫЕ ПРИНЦИПЫ ОРГАНИЗАЦИИ ШКОЛ СОВРЕМЕННОГО ИСКУССТВА В НЕПРЕРЫВНОМ ОБРАЗОВАНИИ Аннотация: в статье дается широкая трактовка необходимости кластера художественного образования и его субъектов в системе непрерывного образования. Художественные школы, которые являются основным звеном в кластере художественного образования, уделяют особое внимание факторам, которые их составляют.
Ключевые слова: кластер художественного образования, художественные школы, арт-маркетинг, искусство и культура, изобразительное и прикладное искусство, дизайн, искусствоведение, музееведческие направления.
CLUSTER PRINCIPLES OF THE ORGANIZATION OF THE SCHOOL OF CONTEMPORARY ART IN CONTINUING EDUCATION Abstract: the article gives a broad interpretation of the need for a cluster of art education and its subjects in the system of continuing education. Art schools, which are the main link in the cluster of art education, pay special attention to the factors that make them up.
Keywords: cluster of art education, art schools, art marketing, art and culture, fine and applied arts, design, art criticism, museological directions.
КИРИШ Узлуксиз таълим — ўзаро мантиқий изчиллик асосида боғланган ҳамда соддадан мураккабга қараб ривожланиб борувчи ва бир-бирини тақозо этувчи босқичлардан иборат яхлит таълим тизими бўлиб, ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминловчи шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий ва бадиий эҳтиёжларини қондирувчи устувор соҳадир. Узлуксиз таълим ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратади.
Давлат учун узлуксиз таълим ҳар бир шахснинг касбий ва умумий ривожланиши учун мақбул шарт-шароитларни таъминлаш борасидаги ижтимоий сиёсатнинг етакчи соҳаси ҳисобланса, жамият учун эса, узлуксиз таълим ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг муҳим шарти, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнини тезлаштирувчи ҳамда унинг касбий ва маданий салоҳиятини ошириб борувчи механизм ҳисобланади. Жаҳон ҳамжамияти учун узлуксиз таълим халқаро ҳамкорлик асосида миллий маданиятларни ва умуминсоний қадриятларни сақлаш, ривожлантириш ва ўзаро бойитиш усули ҳисобланади.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДЛАР Бадиий таълимни ривожлантириш мактаб таълимини инсонпарварлаштириш усули сифатида қаралади. Шунинг учун узлуксиз бадиий таълимининг асосий мақсади, ўқувчиёшларни ҳаётга эстетик муносабатда тарбиялашдир. Дунёга эстетик муносабат - санъатнинг асоси бўлиб, инсон томонидан дунёнинг бадиий ривожланиши ва узлуксиз таълим жараёнида санъат фанларини ўқитиш давомида ривожланиши мумкин. Бадиий таълимни болалар боғчасидан бошлаш керак, ўрта мактабда, кейин олий таълимда доимий равишда давом эттириш керак. Узлуксиз бадиий таълимнинг барча босқичларида педагогик жараён мактаб ўқувчилари ёшининг психологик хусусиятларига ва бадиий таълим мазмунига табақалаштирилган ёндашувга асосланиши керак.
Узлуксиз бадиий таълим, замонавий таълим тизимидаги ўзгаришларни шакллантирувчи механизм сифатида, арт маркетинг мутахассисларининг малакаси ва касбий компетенцияларининг ривожланишини белгиловчи ва умуман иқтисодиёт ва жамиятнинг бадиий - ижтимоий ривожланиш даражасини оширувчи асосий омиллардан бири эканлиги билан асосланади. Узлуксиз бадиий таълимнинг ривожланиши аҳоли турмуш тарзининг барқарорлашувига, кишилик жамиятининг эстетик жиҳатдан такомиллашувига ҳамда илмий-техник жараёнлар ва инновацион ўзгаришлар билан изоҳланади.
Санъат ва маданият ҳамда унинг таркибий қисми бўлмиш бадиий таълимга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик, яратилаётган имкониятлар натижасида юртимиз тасвирий ва амалий санъати, музейшунослик, дизайн соҳаларида улкан ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Хусусан, 2020 йилнинг 21 апрель куни эълон қилинган “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори соҳада янги тарихий даврни бошлаб берди десак, муболаға бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бадиий таълимни ривожлантириш бўйича кўплаб меъёрий ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг амалий ижроси таълим кластери доирасида бадиий таълим кластерини шакллантириш заруриятини кўрсатади. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2021 йилдаги “Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 385-сон қарори қабул қилинди.
МУХОКАМА Бадиий таълим кластерини ташкил этишнинг ўзига хос механизмлари бўлиб, Кластер модели ҳар бири алоҳида фаолият олиб бораётган суъектларни умумий мақсад атрофида бирлаштиради ва айни пайтда, ҳар бир субъект умумий мақсаддан келиб чиққан ҳолда хусусий манфаатдорликда иш юритади. Кластер модели субъектлари бир-бирини қўллаб-қувватлайди ва назорат қилади, ҳар бири алоҳида кластернинг маънавий ва интеллектуал майдонини яратади, ижтимоий таъсири ҳамда аҳамиятини кенгайтиради.
Бадиий-ўқув кластери - бу асосан занжир ичидаги горизонтал алоқаларга асосланган инновацион занжир “фан - ижодкорлик - бизнесда ўқитиш, ўзаро ўрганиш ва ўз-ўзини ўрганиш воситалари” тизимидир. Бадиий таълимга кластерли ёндашув санъат ва бадиий таълимининг асосий ўқув жараёнлари ўртасидаги муносабатларни яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
Бадиий санъат узоқ вақтдан бери жуда мураккаб билиш фаолияти ҳисобланади. Тан олиш керакки, бадиий таълим соҳасида сўнгги тадқиқот шуни кўрсатмоқдаки, бадиий санъат билан шуғулланувчи ўқувчиларнинг билим олиши билимларни ўрганиш ва ёритишга уринишда асосан, когнитив жараёнларни, бадиий асарларни яратишга бўлган воқеий ходисаларни кўпроқ талқин этади.
Бадиий таълим санъатини ўрганиш жараёнида, когнитив вазифалар жараённи мақсадли идрок етиш, ишлаб чиқиш, муаммони ҳал қилиш ва ижодий элементар ва фикрлаш жараёнини аниқлаш, мантиқий тафаккур, бадиий ижодда ўзига хослик ва абстракт тафаккурнинг ривожлантириши билан фарқланади. (Деасй, 2002).
Бадиий таълимда когнитив билимлар билан бир қаторда аффектив вазифалар ҳам мавжуд бўлиб, аммо улар ўртасидаги боғлиқлик халигача ўрганилмаган. Бадиий санъатнинг турли йўнилишларида композиция, импровизация, интерпретация ва ижро орқали улар ягона мақсадларда бирлашади.
Бадиий таълим: тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишларида мутахассислик фанлари бўйича педагог ва мутахассис кадрлар тайёрлаш билан шуғулланувчи санъатнинг ажралмас тури бўлиб, бадиий таълим билан шуғулланиш, давлат ихтисослашмаган мактабларининг ҳам асосий таркибий қисмига айланган ва турли академик фанларни ўқитишдаги интеграцион таълимий жараёнлар бадиий таълимни ривожлантириш заруриятини асослайди.
Кўплаб хорижий тадқиқотчилар олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бадиий таълим ўқувчиларда бадиий асар яратиш жараёнида, турли хиссий - эмоционал жараёнларни тасаввур қилишга ва бадиий асар билан боғлиқ ходисаларни ёритишда билимларни чуқур ва кенг эгаллашга ёрдам беради.
НАТИЖАЛАР Бадиий таълим шаклларининг ҳар бири ўзига хос жисмоний, когнитив-билиш жараёни, ҳиссий-эмаоционал жараёнларни ва фикрлаш усуллари ва ҳаракатларин қамраб олади. Муайян экспрессив фаолиятни ўрганиш, тасвирий ва амалий санъат билан шуғулланиш, моделлаштириш, композиция, реставрация ва санъат жараёнлариннг бадиий таҳлили билан боғлиқ бўлган билиш жараёнларини тушуниш, ўрганиш учун муҳим самарали таълим амалиёти кластер ёндашувларни талаб этади.
Бундай бадиий жараёнларни таҳлил қилиш, уларни тартибли тизим асосида умумий мақсаддан - хусусий манфаат томонга йўналтириш "бадиий ижод" нинг такрорланувчи жараёнларини бошдан кечиришни (узлуксиз шаклий баҳолаш асосида шахснинг бадиий ғояларни такомиллаштириш)ни ривожлантириш керак эканлигини асослайди.
Бадиий таълим ўқувчининг илмий ижодкорлигини ривожлантирибгина қолмай, уларнинг янги ғояларни ва илмий тушунчаларни англаш жараёнида ҳам асосий вазифани бажаради. Мисол тариқасида: Да Винчи, Эйнштейн, Крик ва доктор Ватсон каби олимлар илмий ишларини мисол келтириш мумкин. Tufte томонидан олиб борилган тадқиқотлар, шуни кўрсатадики, бадиий ижодга асосланган тушунчалар билиш жараёнини янада чуқурлаштириб, ривожлантириши тажрибаларда исботланган.
Бадиий таълимни ўқитиш, ўқувчи - талабаларнинг етук ишлаб чиқариш ходимлари бўлишга, бадиий санъатнинг зиёли истеъмолчисига айланишига ёрдам беради. Маданий анъаналарга асосланган бадиий санъат ёшларга ўз маданияти билан янада чуқурроқ танишиш ва ўз маданиятини бошқа инсонлар билан баҳам кўриш имконини беради. Келиб чиқиши турли хил бўлган талаба ёшлар санъатнинг бадиий йўналиши орқали бир-бири билан мулоқот қилишга ва ўзаро хамжиҳатликда фойдаланишлари мумкин. Бадиий таълим - санъати ирқ, маданият ва ижтимоий-иқтисодий чегараларни тан олмайди. Ўзбекистон бадиий таълим кластери тузилмасига қуйидаги муассасалар киритилиб, унинг асосий субъектлари сифатида эътироф этилади.
1-расм. Ўзбекистон Бадиий таълимининг кластер тузилмаси. Бадиий таълим кластерини ташкил этишда узлуксиз таълим тизими доирасида кенг фаолият олиб борилиб, бунда республикамизнинг чекка ҳудудларидан келиб таҳсил олаётган ўқувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Республика рассомлик коллежи (П. Беньков), Республика дизайн коллежи, Нафис санъат мактаби, Қўқон тасвирий ва амалий санъат колледжи ўз фаолиятини умумий ўрта маҳсус таълим тизимидан бошлаб соҳанинг етук мутахасисларини ва ижодкор ёшларни тайёрлашга қаратган. Бадиий таълим кластери узлуксиз таълим тизимидаги барча ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб – интернатлари, рассомлик маҳорат устахоналари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Тошкент фотосуратлар уйи, халқаро маданият карвонсаройи ва бадиий кўргазмалар зали, музейлари амалиёт базалари, илмий ва илмий-методик тузилмаларнинг бир бутунлиги бўлиб, уларнинг биргаликдаги тақсимланган фаолияти бадиий таълим тизимини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш имкониятини беради. Бинобарин, кластернинг асосий мақсади ўз таркибига кирувчи таълимий-илмий – ижодий – бадиий - инновацион салоҳиятни нафақат юқори фуқаролик ва касбий лаёқатлилик даражаси билан, балки рақобатбардошлиги, янгиликларни қабул қила олиш қобилияти, янги таълим дастур ва технологияларини лойиҳалаш ҳамда амалга ошира олиш қобилиятига эга замонавий таълим мутахассисларини тайёрлаш учун бирлаштиришдир. Қуйидагилар бадиий таълим кластер моделининг субъектлари сифатида иштирок этади:
- бадиий таълим йўналишида таҳсил олаётган ўқувчилар, талабалар, магистрантлар ва докторантлар тасвирий, амалий ва дизайн санъати йўналишида амалиёт ўтайдиган, бадиий ва таълимий, илмий тадқиқотчилик, инновацион ва лойиҳалаштириш фаолиятини олиб борадиган ўқув ва тажриба устахонаси вазифасини ўтайдиган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, олий ва қўшимча таълим муассасалари; - таълимнинг турли даражаларидаги янгиланишларга мувофиқ равишда катталарнинг қўшимча таълими тизими муассасалари, болалар ва ўсмирларнинг мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, мактабдан ташқари болалар ижод уйлари ҳамда бадиий таълим йўналишидаги педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасалари, бадиий ижодкорлар уюшмаси; - ҳамкорликдаги илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган ва уни белгилайдиган илмий - ижодий ва бадиий - методик тузилмалар, устахоналар, фотогалериялари, Шарқ миниатюра санъати музейлари, ижод марказлари; - халқаро бадиий ҳамжамиятлар, биналийлар, тасвирий ва амалий ҳамда дизайн санъати кўргазма заллари, ташаббускор жамоалар, жамоат бирлашмалари, давлат ва нодавлат ташкилотлари; - жаҳондаги етакчи бадиий академиялар, хорижий бадиий таълим муассасалари ва бадиий – ижод марказлар киритилади.
Бадиий таълимда тасвирий ва амалий саньат ҳамда дизайн соҳасини узлуксиз ва узвийликни таъминлашда методологик функция қуйидагиларга бўлинади: - Бадиий таълимда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн сохасининг бадиий динамикаси конуниятларини бирлиги ва қарама-қаршилигини акс этувчи динамик тузилма; - Бадиий таълимда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳасини узлуксиз ва узвийлигини таъминлашда бадиий - педагогик ўлчов сифатида, аввалги, хозирги ва келажакдаги ўзаро таъсирлашувдан ташкил топган тузилма; - Бадиий таълимда тасвирий ва амалий санъат хамда дизайн соҳасини узлуксиз ва узвийликни таъминлашда ўқув-тарбиявий жараён ва унинг натижасининг яхлитлигини таъминловчи интегратив бирликлар ташкил этади.
ХУЛОСА. Ўзбек тасвирий ва амалий санъати ҳамда дизайн йўналишларини янада ривожлантириш, халқимизнинг ушбу нафис санъатларга бўлган эстетик эҳтиёжини қондириш, кенг йўналишда фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг ижодий имкониятларидан унумли фойдаланиш, уларга шарт-шароит яратиш, бадиий салоҳиятини ошириш мақсадида, бадиий таълим кластерини шакллантириш ва замон талабларига мос бадиий таълим тизимини кенг йўлга қўйиш давр талаби сифатида қаралади.
Бой бадиий мероси билан жаҳон санъати ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшган қадимий цивилизация ўчоғи сифатида миллий бадиий анъаналарнинг ўзига хослигини сақлаб келаётгани янги Ўзбекистон ривожида миллий анъаналарни авлодлар ва дунё халқлари нигоҳига етказиш муҳим.
Iqtiboslar dinamikasi
ReLibraryTekshirilgan Metodologiya
Adabiyotlar19 ta adabiyot
- 06.08.2017 йилдаги. Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ-3219-сон.
- Нодирбек Сайфуллаев. (2021). Юртимиз бадиий таълим соҳасининг эртанги ривожи учун яна бир муҳим асос яратилди . Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти АХБОРОТНОМАСИ илмий-амалий журнали, 5(01).
- Retrieved from https://www.bringsofttechnologies.com/journals/index.php/bnifadnakb/article/view/1
- Умаров А.С. узлуксиз таълим тизимида бадиий таълим инновацион кластери. “International Scientific Research Conference” Belarus, International scientific-online conference. MINSK-2022
- https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/badiiy_akademiya_o’quv_markzining_vazifalari_belgilandi
- Саодат Тоштемирова. “Таълим кластерининг педагогик стратегиялари: талаб ва таклиф”., Academic Research in Educational Sciences ISSN: 2181-1385 DOI: 10.24412/2181-1385-2022-3-257-267. Volume 3 Issue 3 2022 Cite-Factor: 0,89 SIS: 1,12. SJIF: 5,7| UIF: 6,110.24412/2181-1385-2022-3-257-267
- Шахло Исамиддиновна Ботирова. ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES VOLUME 1 | ISSUE 3 | 2020 ISSN: 2181-1385 Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804. ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ИННОВАЦИОН КЛАСТЕРИ ЯНГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШ СИФАТИДА.
- Eisner, E. (2002). The arts and the creation of mind. New Haven, CT: Yale University Press
- Perkins, D. (1994). The intelligent eye: Learning to think by looking at art. Los Angeles, CA: The Getty Center for Education in the Arts
- https://qomus.info/encyclopedia/cat-u/uzluksiz-talim-uz/
- http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/15_Abdurakhmanova.pdf
- Eisner, E. (2002). The arts and the creation of mind. New Haven, CT: Yale University Press
- Greene, M. (2001). Variations on a blue guitar: The Lincoln Center lectures on aesthetic education. New York, NY: Teachers College
- У.Нуртаев. узлуксиз таълим маҳсус сон 2020 й. http://reja.tdpu.uz/shaxsiyreja/views/article/files/3099/3%20%D0%9D%D1%83%D1%80%D1%82%D0%BE%D0%B5%D0%B2.pdf
- file:///C:/Users/User/Downloads/pedagogik-talim-innovatsion-klasteri-yangi-ustuvor-y-nalish-sifatida.pdf
- Mirzaeva PhD, N. A. (2021). PEDAGOGICAL INNOVATION EDUCATION CLUSTER IN THE DEVELOPMENT OF NATURAL SCIENCE LITERACY: THE CHIRCHIK EXPERIENCE IS IN PRACTICE. Central Asian Journal of Education, 6(1), 1-11.
- Mirzaeva, Nodira (2019) "THEORY AND PRACTICE OF ECOLOGICALCOMPETENCE IN STUDENTS," Central Asian Journal of Education: Vol. 3, Article3.
- Deasy, R. (Ed.). (2002). Critical links: Learning in the arts and student academic and social development. Washington, DC: Arts Education Partnership.
- Умаров, А. С., Рахимов, А. К., & Мирзаева, Н. А. (2022). ДАРС СИФАТИНИНГ ТАҲЛИЛИ–ТАЪЛИМ ТАРАҚҚИЁТИ МЕЗОНИ. TA'LIM VA RIVOJLANISH TAHLILI ONLAYN ILMIY JURNALI, 80-88.
Metama’lumot
- Identifikator
- REL-A-010783
- Nashr sanasi
- 2022-10-05
- Til
- o‘zbek
- Jurnal
- Research Focus International Scientific Journal
- Jild
- 1
- Son
- 1
- DOI
- 10.66073/researchfocus.v1i1.1021
- ISSN
- 2181-3833 · 2181-3833
- Nashriyot
- LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
- Sahifa
- 23–28
- Litsenziya
- Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
- Ko‘rishlar
- 42026-10-10 dan beri o‘lchanmoqda
- Metadata manbasi
- Research Focus International Scientific Journal
- Oxirgi yangilanish
- 2026-09-06