Asosiy mazmunga o‘tish
MaqolaOchiq kirish

ТАБИИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ИННОВАЦИОН КЛАСТЕРИ (ЧИРЧИҚ МОДЕЛИ) “ЭШИТДИМ – КЎРДИМ - БАЖАРДИМ” ТАМОЙИЛИ МЕТОДОЛОГИЯСИ.

Mirzayeva Nodira AbduxamidovnaChirchiq davlat pedagogika universiteti Tabiiy fanlar fakulteti Genetika va evolyutsion biologiya kafedrasi dotsenti v.b., p.f.f.d (PhD)2022

JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 1Son 1Sahifa 15–22

Annotatsiya

мақолада педагогик таълим инновацион кластерининг хусусий тамойили бўлмиш, “Эшитдим-кўрдим-бажардим” тамойилининг назарий асослари, методологияси ва дидактик принциплари кенг ёритилган. Табиий фанларни ўқитишда мазкур тамойилнинг ишлаш механизми ва тузилмаси таҳлил қилинган

Boshqa tillarda

ruschaМЕТОДОЛОГИЯ ПРИНЦИПА «УСЛЫШАЛ – УВИДЕЛ - СДЕЛАЛ» ИННОВАЦИОННОГО КЛАСТЕРА ПЕДАГОГИЧЕСКОГО ОБРАЗОВАНИЯ (ЧИРЧИКСКАЯ МОДЕЛЬ) В ПРЕПОДАВАНИИ ЕСТЕСТВЕННЫХ НАУК.

в статье рассматриваются теоретические основы, методология и дидактические принципы принципа "Услышал-увидел-сделал", который является частным принципом инновационного кластера педагогического образования. В преподавании естественных наук был проанализирован механизм и структура функционирования этого принципа

inglizchaMETHODOLOGY OF THE “I HEARD – I SAW - I DID” PRINCIPLE OF THE PEDAGOGICAL EDUCATION INNOVATION CLUSTER (CHIRCHIQ MODEL) IN TEACHING NATURAL SCIENCES.

The article gives a broad account of the theoretical foundations, methodology and didactic principles of the "I heard - I saw - I did" principle, which is a particular principle of the innovation cluster of pedagogical education. The working mechanism and the structure of this principle in the teaching of natural sciences are analysed.

Kalit so‘zlar

  • pedagogik ta‘lim innovatsion klasteri
  • tamoyillar
  • ishlash mexanizmi
  • tabiiy fanlar
  • metodologiya
  • pedagogik yondashuv. "Eshitdim-ko‘rdim-bajardim" tamoyili
  • ta‘limda "Chirchiq modeli"

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

ТАБИИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ИННОВАЦИОН КЛАСТЕРИ (ЧИРЧИҚ МОДЕЛИ) “ЭШИТДИМ – КЎРДИМ - БАЖАРДИМ” ТАМОЙИЛИ МЕТОДОЛОГИЯСИ. Мирзаева Нодира Абдухамидовна Чирчиқ давлат педагогика университети Табиий фанлар факультети “Генетика ва эволюцион биология” кафедраси доценти в.б., п.ф.ф.д (PhD) https://doi.org/ 10.5281/zenodo.7021300 Аннотация: мақолада педагогик таълим инновацион кластерининг хусусий тамойили бўлмиш, “Эшитдим-кўрдим-бажардим” тамойилининг назарий асослари, методологияси ва дидактик принциплари кенг ёритилган. Табиий фанларни ўқитишда мазкур тамойилнинг ишлаш механизми ва тузилмаси таҳлил қилинган.

Калит сўзлар: педагогик таълим инновацион кластери, тамойиллар, ишлаш механизми, табиий фанлар, методология, педагогик ёндашув. “Эшитдим-кўрдимбажардим” тамойили, таълимда “Чирчиқ модели”.

ИННОВАЦИОННЫЙ КЛАСТЕР ПЕДАГОГИЧЕСКОГО ОБРАЗОВАНИЯ В ПРЕПОДАВАНИИ ЕСТЕСТВЕННЫХ НАУК (МОДЕЛЬ ЧИРЧИКА) – МЕТОДОЛОГИЯ ПРИНЦИПА "Я СЛЫШАЛ - ВИДЕЛ - СДЕЛАЛ".

Аннотация: в статье рассматриваются теоретические основы, методология и дидактические принципы принципа "Услышал-увидел-сделал", который является частным принципом инновационного кластера педагогического образования. В преподавании естественных наук был проанализирован механизм и структура функционирования этого принципа.

Ключевые слова: инновационный кластер педагогического образования, принципы, механизм работы, естественные науки, методология, педагогический подход. Принцип "Я слышал-я видел-я сделал", в образовании "Чирчикская модель".

THE INNOVATIVE CLUSTER OF PEDAGOGICAL EDUCATION IN THE TEACHING OF NATURAL SCIENCES (CHIRCHIK MODEL) IS A METHODOLOGY OF THE PRINCIPLE "READ, WATCH, EXPLORE"

Аннотация: the article discusses the theoretical foundations, methodology and didactic principles of the "Heard-saw-done" principle, which is a particular principle of the innovative cluster of pedagogical education. In the teaching of natural sciences, the mechanism and structure of the functioning of this principle was analyzed.

Keywords: innovative cluster of pedagogical education, principles, mechanism of work, natural sciences, methodology, pedagogical approach. The principle of "I heard-I saw-I did", in the formation of the "Chirchik model".

КИРИШ Ўзбекистон Республикаси Президентининг педагогик таълим соҳаси учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, соҳага илғор таълим технологияларини жорий қилиш, замонавий билим ва педагогик-инновацион технологияларни қўллаш кўникмаларига эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг, Олий таълим муассасасини 2025 йилгача ривожлантириш асосий вазифа этиб белгиланди. Таълим инновацияси таълим тизими билан боғлиқ бўлган муаммоларни ривожлантириш тамойилига асосан ҳал қилишга қаратилган янгича шакл ва методлар, ёндашув ва технологик жараёнларни тизимли қўллаш орқали сифат ўзгаришларига эришиш билан боғлиқ бўлиб, бунда педагогик таълим инновацион кластери мавжуд таълим ва тарбия соҳасидаги муаммоларни ечишда асосий ечим саналади.

Узлуксиз педагогик таълимни кластер ривожланиш Чирчиқ модели, педагогик таълимнинг жамият барқарор ривожланишидаги юқори ижтимоий аҳамияти билан боғлиқ замонавий талаблар, тизимдаги муаммолар ва уларни ҳал қилишда таълим, фан ва ишлаб чиқариш бўғинлари ўртасидаги ўзаро якдилликнинг етишмаслиги билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш мақсадида таклиф этилган.

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДЛАР Таълим мазмуни ва сифатини ошириш, бўлажак педагогларда фаоллик ва ирода, етакчилик, онг ва ўзини англаш, мустақил фикрлаш, қарор қабул қилиш каби кўникмаларни шакллантирувчи педагогик таълим инновацион кластерларини жорий қилиш, тарбия ва ўқитиш методикалари, ахборот-коммуникация технологиялари, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга бўлган, ўз касбига садоқатли юқори малакали профессионал педагог кадрлар тайёрлаш таълимда “Чирчиқ модели”нинг асосий мақсадларидан саналади.

Педагогик таълим инновацион кластери муайян жугрофий ҳудуднинг рақобатбардош педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида бир-бири билан узвий алоқадаги тенг ҳуқуқли алоҳида таълим субъектларининг технологиялар ва инсон ресурсларининг интеграциялашувини кучайтирувчи механизм бўлиб, у инновация ва интеграция билан бевосита боғлиқ бўлган жараёндир.

Кластер доирасида педагогик олий таълим муассасаларининг илмий ва таълимий тамойиллари қуйидагилардан: • таълимий, илмий ва инновацион жараёнларни иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳа билан биргаликда жамлаш, ўқув жараёнларининг узлуксизлиги, узвийлиги ва интеграциясини кучайтириш; • таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, • таълимни бошқаришга нисбатан самарали инновацияларни қўллаш; • ташкилий, ўқув-услубий, илмий ва ахборот-тарбия воситаларини интеграциялашдан иборат.

Ҳар бир тамойилнинг умумий мақсадларидан ташқари ҳусусий, маълум бир соҳа тармоғини ривожлантиришга қаратилган мақсадлари мавжуд бўлиб, педагогик таълим инновацион кластерининг табиий фанларни ўқитиш методикасини ривожлантириш мақсадида, таълим кластерининг “Эшитдим-кўрдим-бажардим” тамойили илгари сурилган. Инновацион таълим кластери мактаби асосчиси бўлмиш Ғ.И.Мухамедов томонидан илгари сурилган “”Эшитдим-кўрдим-бажардим” номли кластернинг методологиясини очиб берувчи тамойил Хитой файласуфи Конфутций қарашларига монанд бўлиб, таълимда “Эшитдим-унутдим, кўрдим-эслаб қолдим, бажардим-тушундим” тамойилини ёритиб, педагогик жиҳатдан таҳлили қилади ва амалий жиҳатдан натижаларини тақдим этади.

Педагогик инновацион дарс - аниқ бир педагогик натижаларни кўзлаб, амалиётда ўз ечими билан таълим самарадорлиги ва масофавий таълим платформаси ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун ишлаб чиқилган педагогик жиҳатдан лойиҳаланган, дидактик тадбир. Педагогик инновацион дарсни ишлаб чиқиш жараёни ва уни амалга тадбиқ этиш босқичма-босқич давом этади:

1) ўқув жараёнининг дастлабки натижаларини таҳлил қилиш,

2) кадрларни баҳолаш ва моддий-техник шарт-шароитлар эътиборга олиш орқали ; 3) таълим амалиётидаги муаммо ва зиддиятларни аниқлашга, 4) таълим жараёнининг таркибий қисмларини ўзгартиришга асос бўлувчи ғояни шакллантириш ва назарий асослашга, 5) таълим жараёнининг замонавий - электрон платформага асосланган онлайн таълим олиш моделини қуришга асосланган бўлиб; 6) талабаларнинг назарий билимларини ижодий лаборатория ва мустақил ишлар орқали амалиёт билан боғлаш; 7) таълим жараёнини босқичма-босқич ўзгартиришни лойиҳалаштириш орқали кутилган натижага эришиш; Моделни амалга ошириш шарт-шароитлари (ресурс имкониятлари) ни тўғри таҳлил қилиш ва ўрганиш, кўзланган натижани олиш учун шароит яратишга қаратилган ҳаракатлар дастурини тузишва ҳар бир кейинги босқични олдинги босқич натижаларига асослаб фаолият олиб борилиши керак. Таълим жараёнининг Hemis таълим платформаси тизимидаги дастлабки ҳолатини таҳлил қилиш: Таълим жараёни натижаларини масофавий таълим платформаси орқали амалга ошиш жараёнини таҳлил қилиш таълим тизимидаги натижаларнинг ижтимоий буюртмага мувофиқлик даражасини аниқлаш учун амалга оширилади. Таҳлил ўтказиш пайтида, малака талаблари ва ўқув дастури мазмунини тўлиқ ёритилишига риоя қилиш тавсия этилади. Таълим натижаларининг таҳлили ўқув жараёнининг ривожланиш нуқталарини аниқлаш ва уни ўзгартиришнинг асосий шарти – кадрлар ва моддий-техник шарт-шароитларнинг мавжудлигини баҳолаш имконини беради. Педагогик лойиҳани амалга оширишда кадрларни – истиқболли иштирокчиларни баҳолашнинг асосий мезони, биринчидан, ўқитувчиларнинг ўз ўқув амалиёти муаммоларини баҳолай олиши, мавжуд камчиликларни аниқлай олиши ҳамда, бу муаммоларни таълим муассасаси лойиҳаси доирасида ҳал етишга интилишидир. Hemis таълим платформаси ҳамда таълим амалиётида муаммо ва зиддиятларни аниқлаш: Масофавий таълим платформасига юкланган ўқув материаллари таълим жараёнида белгиланган ўқув мақсадларига эришишни таъминлайди, аммо бунда талабаларнинг шахсий ёндошувлари ҳисобга олинмайди. Таълим жараёниданкўзланган натижаларини ўзига хос хусусятлари психологик-педагогик ташхис жараёни очиб берилади. Психологик-педагогик диагностика натижаларини таҳлил қилиш дастлабки таълим натижалари билан кутилаётган самаранинг ўртасидаги тафовутни намоён қилувчи муаммони аниқлашга имкон беради. Муаммо кўзланган таълим самараси ва уларга эришиш учун шарт-шароитлар ўртасидаги зиддиятни аниқлашга ёрдам беради. Зиддиятларни аниқлаш натижаси ўзгартиришни келтириб чиқарувчи таълим жараёнининг таркибий қисмларини аниқланади ҳамдамасофавий онлай таълимнинг платформага узвий боғлиқ ҳолда кутилаётган натижасини қандай олиш мумкинлиги ҳақидаги тахмин – лойиҳа ғояси шаклланади. Психологик – педагогик, диагностиккузатувлар, сўровлар, тест ва бошқа усуллар ёрдамида талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ўрганиш (ўқув жараёни натижаларига таъсир этиш) амалга оширилади.

МУҲОКАМА Педагогик таълим инновацион кластерининг мақсади, таълим жараёнининг кутилаётган натижаси тавсифи ва унга эришиш йўлларини ўз ичига олади. Кутилаётган натижага эришиш йўли лойиҳаланаётган объектнинг тузилиши (модели) - таълим жараёнини самарли ташкил этиш ва амалга оширишнинг асоси саналади. Инновацион – педагогик дарс моделини ишлаб чиқишда таълим жараёни омилларининг ўзаро боғлиқлиги туфайли таълим -тарбия мақсадига (башорат қилинган, кўзланган натижага) эришиш жараёнининг моҳиятини тушуниш муҳим аҳамиятга эга. Таълим жараёнининг мақсади таълим мазмуни ва уни ўзлаштириш учун фаолият усулларининг ўзига хос хусусиятларини белгилайди. Шунинг учун масофавий таълим платформасига юклатилган ўқув дастурлари ва ўқув қўлланмаларда кўрсатилган таълим мазмунини ижодий мазмундаги топшириқлар билан тўлдириш мумкин. (1-расм).

мақсад мазмун Мазмунни ўзлаштиришга натижа доир фаолият

Эшитдим – HEMIS таълим Назарий маълумотларни етказиш: Кўрдим – платформаси mp3, mp4, ppt шаклида. Бажардим тамойилига асосланган педагогик - инновацион Ижодкорликни Дидактик манбалар, методик дарс ривожлантирувчи ишланмалар, мустақил таълим дастури таълим топшириқлари, виртуал лабораториялар

Педагогик-инновацион ёндашувнинг тамойилининг табиий фанларни ўқитиш моделини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, талабалар томонидан эгалланган назарий билимларни амалиёт ёрдамида мустаҳкамлаш имконини беради. Ўқув жараёнида талабалар дастлаб фан ўқитувчиси томонидан ўтилган маъруза ёрдамида мавзунинг бир қисмини ўзлаштиради, бу жараённи лабораторияда бажарилганлигини кўриш, бу тажрибаларни ўзи мустақил бажариб кўриб мавзу ҳақида тўлиқ тушунча ва кўникмага эга бўлади. Лойиҳа уч босқичда амалга оширилади: 1.Ўқитувчи маъруза асосида маълумот берилади; 2.Лаборатория машғулоти видео дарси қўйиб кўрсатилади; 3.Ушбу лаборатория иши талабалар томонидан мустақил бажарилади ва олдиндан кўзланган мақсадларга эришилганлик самараси статистик маълумотлар асосида таҳлил қилинади.

Шундай қилиб, масофавий таълим платформаси орқали бошқариладаган таълим жараёнининг моделини ўзгартириш “Эшитдим-кўрдим-бажардим” тамойилига асосланган педагогик-инновацион дарснинг асосини белгилайди. Лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини белгилаб олиш Лойиҳа мақсади баёнига ўқув жараёнининг мақсади ҳамда унга эришиш йўли ҳам киради.Таълим жараёнининг мақсади- талаба ёки таълим муассасаси аслида қатъий белгиланган вақтда эришиши мумкин бўлган исталган (кутилаётган) натижанинг ўта аниқ, сифат жиҳатидан тавсифланган ва амалга ошириш жараёнларини кетма-кет тавсифланган, аммо ижодий вазифаларни бажариш натижасида талаба томонидан мустақил эгалланадиган билим, кўникма, малака ва компетентцияларнинг аниқ миқдорий ва сифат жиҳатидан тасвиридир. Мақсад ва натижа бир хил параметрларда (бирликларда) тақдим этилиши ва педагогик-психологик усули билан асосланиши керак. Педагогик таълим инновацион кластерининг тамойил мақсадлари уни амалга оширишнинг оралиқ натижаларини – мақсадга эришиш шарт-шароитларини акс эттиради: 1. ташкилий-бошқарув, 2. психологик-педагогик 3. методик. Кўриниб турибдики, HEMIS таълим платформасига асосланган педагогик таълим кластерининг ўқув-методик тамойилини амалга ошириш психологик-педагогик, ижтимоий-педагогик ва методик ишлар муносабатларини ўз ичига олади. Педагог ходимларни ўқув жараёнини аниқ мақсадли йўналишда ўзгартиришга тайёрлаш ва кейинчалик трансформацияланган ўқув жараёнини амалга ошириш ва унинг натижаларини баҳолаш методик ишлар тизимида амалга оширилади (2-расм). НАТИЖАЛАР. Ўз навбатида таълим жараёнининг исталган натижаларига эришиш замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, ўқитувчидан маълум турдаги (компетентликка йўналтирилган, тадқиқот, лойиҳа, виртуал лаборатория ва мустақил топшириқлар ҳамда вазифаларни ишлаб чиқиш кўникмаларини эгаллашни талаб этади.) дарсларни методик ривожлантириш, онлайн факультатив машғулотлар ва онлайн фан тўгаракларини орқали амалга оширилади. Виртуал тажрибалар педагогик - инновацион тажрибада иштирок этаётган талабалар билан ўқитувчи раҳбарлигида видиолабаратория машғулоти тариқасида тасмага олинади. Лаборатория машғулотиниг уч асосий мақсади бўлиб: 1. Таълимий мақсади – талабалар томонидан эгалланган назарий билимлар амалиётда бажариб кўриш ҳамда олинган назарий билимларни тажрибада асослаш имкониятини беради. 2. Тарбиявий мақсади – талабалар томонидан мавзу юзасидан ёритилган масалаларнинг хаётий тажрибада қўлланиш имконияти мавжуд эканлиги ва талабаларда витаген технлогиялари орқали хаёт тажрибаси шаклланади. 3. Ривожлантирувчи мақсади –орқали талабалар онлайн таълим платформасидаги назарий билимларни ўз шахсий ҳаётида ҳам қўллаш имкониятига эга бўладилар. Фан юзасидан эгалланилган билимлар, кундалик ҳаётий фаолиятда ўз аҳамиятини топади.

ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ИЖТИМОИЙ – ПЕДАГОГИК ВАЗИФА ВАЗИФА

мақсад мазмун Мазмунни натижа ўзлаштиришга доир фаолият

Эшитдим – HEMIS таълим Усул, услуб, ўқитиш Кўрдим – платформаси технологиялари Бажардим

Ижодкорликни Дидактик манбалар, ривожлантирувчи методик ишланмалар, таълим дастури ўқитиш воситалари

Психологик-педагогик ва ижтимоий-педагогик иш натижалари талабаларнинг ўқув эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнининг исталган натижаларини белгилайди. Амалий тажриба - табиий фанлар ўқитишнинг муҳим таркибий қисми. Баъзан таълим муассасаларида шаҳарда илмий лаборатория ташкил этиш вақти, хавфсизлиги ва харажатлари билан боғлиқ, бир нечта чекловлар юзага келади. Бироқ, бу чекловлар ахборот технологиялари (веб-сайтлар, ўқитиш учун электрон дарсликларни, виртуал майдон ташрифлари, компютер моделлаштиришни, виртуал лаборатория ичига олади) фойдаланган ҳолда ёрдамида ҳал қилиниши мумкин бўлган ўқув материаллари деб хисобланилади. Ҳозирда интернет тармоқларида бир нечта ҳил интерактив виртуал лабораториялар кўринишидаги дастурлар мавжуд бўлиб, биология фанинг турли соҳаларида кенг қўлланиш имкониятини бермоқда. Мисол тариқасида, дастурий таъминот кўринишида яратилган. NOVA interactives, Judith Nuno's AP Biology, Judith Nuno's AP Biology, Learn Genetics, Virtual Amrita Laboratories, Microbiology Youtube channel,Microscopy Laboratory,Nanome (Nano Me), WOW Biolabs, Praxilabs дастурий воситаларни биология ўқитиш жараёнида ҳамда амалий машғулотлар ўтказишда қўллаш замонавий, самарали ва кутилган натижаларни бериш билан бирга ўқувчи – талабаларда табиий фанларга бўлган қизиқишни ривожлантиришга хизмат қилади.

Бу босқичда лаборатория машғулотлари видиодарс ҳамда видиотақдимот кўринишида ёки қисқаметражли ўқув фильми кўринишида масофавий таълим платформасига юкланади. Талабалар лаборатория машғулотини виртуал ҳолатда HEMIS таълим платформаси орқали кўриб ўрганадилар. HEMIS таълим платформаси билан боғлиқ холда “Эшитдим – Кўрдим - Бажардим” тамойилига асосланган инновацион дарс натижаларини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари Инновацион дарс натижаларини баҳолаш мезонлари ўқув жараёнининг исталган натижалари (ўқув натижалари) ва тамойилни ёритиб берувчи дарс доирасида яратилганлиги ва уларга эришиш шарт-шароитлари орқали аниқланади. Кўрсаткичлар эса ташхислаш мумкин бўлган натижаларнинг хусусиятларини намоён қилади. Инновацион дарс мезонлари базасини шакллантиришнинг асосий белгилари қуйидагилар: 1) таълим жараёнининг мақсади (кутилаётган натижа) нинг ўзига хослиги ва диагностикаси; 2) таълим жараёни натижасини ташхислаш усулини тўғри танлаш; 3) инновацион дарс маҳсулотларининг наъмуналар ва умумқабул қилинган талабларга мувофиқлиги; 4) муайян шароитларда мавжуд маданий, янгилик билан солиштирганда лойиҳа маҳсулотлари янгилик даражасини ҳисобга олган ҳолда; 5) инновацион дарс маҳсулотларининг амалий аҳамиятини ҳисобга олиш – маҳсулотнинг ўқув-ижтимоий вазиятдаги ўзгаришларга мослашув даражаси; ўхшаш ва ёки бошқа шароитларда ундан фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги . ХУЛОСА Педагогик – инновацион дарс уч босқичда ташкил этилган бўлиб, назарияни амалиёт билан боғлаш имкониятини беради. 1-босқичда талабалар ўзлаштирилиши лозим бўлган билимнинг 40-50% ни ўзлаштирилгани, 2- босқичда эса талабалар томонидан 60-70% билимларнинг ўзлаштирилгани аниқланса, охирги босқичда таълим самараси кўрсаткичи 80-100 % га етиши прогнозланади. Лойиҳада қатнашган талабаларнинг эгаллаган билим коэфиценти статистик маълумотлар асосида исботланади.

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar9 ta adabiyot

  1. Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, 14.04.2021 йилдаги 213-сон қарори.
  2. Ғ.Мухамедов, У.Ходжамкулов, С.Тоштемирова. Педагогик таълим инновацион кластери. Монография. Тошкент. “Университет” 2020. 279 бет.
  3. Мухамедов, Ғ. И. (2021). Кластер таълимга нисбатан инновацион ёндашув сифатида. Academic research in educational sciences, 2(CSPI conference 1), 4-10.
  4. N.A.Mirzayeva “Pedagogical innovation education cluster in the development of natural science literacy: the Chirchik experience is in practice” Central Asian Journal of Education-2021
  5. Рахимов, А. К., & Саидова, Д. Б. (2021). “Мактаб лаборатория” тажриба майдончаси–педагогик таълимда инновацион кластер лойиҳасини жорий этиш. Academic research in educational sciences, 2(1), 59-66.
  6. Рахимов, А. К. (2021). Талабаларни илмий тадқиқот ишларига йўналтириш замон талаби. Academic research in educational sciences, 2(CSPI conference 1), 210-214.
  7. Рахимов, А. К., & Мирзаева, Н. А. (2022). Роль учебного программного обеспечения в повышении медиаграмотности будущих учителей биологии. TA'LIM VA RIVOJLANISH TAHLILI ONLAYN ILMIY JURNALI, 89-95.
  8. Мирзаева, Н. А., & Бектаева, Х. О. (2022). Ўқувчиларда биология фанидан тадқиқотчилик кўникмалари орқали илмий ижодкорликни ривожлантириш. Ta'lim va rivojlanish tahlili onlayn ilmiy jurnali, 73-79.
  9. Мирзаева Нодира Абдухамидовна. Таълим жараёнини самарали ташкил этишда интеллект хариталарининг аҳамияти // Современное образование (Узбекистан). 2020. №6 (91). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/talim-zharayonini-samarali-tashkil-etishda-intellekt-haritalarining-a-amiyati (дата обращения: 23.08.2022).

Metama’lumot

Identifikator
REL-A-010782
Nashr sanasi
2022-10-05
Til
o‘zbek
Jurnal
Research Focus International Scientific Journal
Jild
1
Son
1
DOI
10.66073/researchfocus.v1i1.1020
ISSN
2181-3833 · 2181-3833
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
15–22
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Ko‘rishlar
42026-10-10 dan beri o‘lchanmoqda
Metadata manbasi
Research Focus International Scientific Journal
Oxirgi yangilanish
2026-09-06