Asosiy mazmunga o‘tish
MaqolaOchiq kirish

СПОРТ КУРАШИ ТУРЛАРИГА САРАЛАШ ВА ЭРТА ЙУНАЛТИРИШНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АСОСЛАРИ

Xamidjonov Abdulaziz Usubjon o‘g‘liNamangan davlat universiteti Sport faoliyati kafedrasi v.b., dotsent p.f.b.f.d., (PhD),.2023

JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 2Son 9Sahifa 93–98

Annotatsiya

Ушбу мақолада кураш турларига саралаш ва эрта йўналтиришнинг илмий-амалий асослари ўрганилган хамда илмий услубий адабиётлар тахлили, мавзуни долзарблиги, илмий-амалий ахамияти, мақсади, хулоса ва амалий тавсиялар берилган.

Boshqa tillarda

ruschaНАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ ОТБОРА И РАННЕЙ ОРИЕНТАЦИИ В ВИДАХ СПОРТИВНОЙ БОРЬБЫ

в данной статье исследуются научные и практические основы отбора и ранней ориентации на виды борьбы, а также научно-методическая литература, актуальность темы, научная и практическая значимость, цель, заключение и практические рекомендации.

inglizchaSCIENTIFIC AND PRACTICAL FOUNDATIONS OF SELECTION AND EARLY ORIENTATION IN WRESTLING SPORTS

This article examines the scientific and practical foundations of selection and early orientation in wrestling sports, and provides an analysis of the scientific and methodological literature, the relevance of the topic, its scientific and practical significance, its aim, conclusions and practical recommendations.

Kalit so‘zlar

  • Спорт кураши
  • саралаш
  • эрта йуналтириш
  • илмий-амалий асослари
  • тизим
  • такомиллаштириш
  • тайёрлов
  • қобилият
  • педагогика
  • тиббий ва биологик
  • психалогик
  • социологик
  • меъзонлар

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

Matndagi telefon raqamlari shaxsiy ma’lumot sifatida yashirilgan.

УЎК:796.015.82:89 СПОРТ КУРАШИ ТУРЛАРИГА САРАЛАШ ВА ЭРТА ЙУНАЛТИРИШНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АСОСЛАРИ Хамиджонов Абдулазиз Усубжон ўғли Наманган давлат университети Спорт фаолияти кафедраси в.в.д., доцент п.ф.б.ф.д., (PhD),. Abdulaziz19931910@mail.ru Tel: [telefon raqami yashirilgan] https://doi.org/10.5281/zenodo.8374615 Aннатация: Ушбу мақолада кураш турларига саралаш ва эрта йўналтиришнинг илмий-амалий асослари ўрганилган хамда илмий услубий адабиётлар тахлили, мавзуни долзарблиги, илмий-амалий ахамияти, мақсади, хулоса ва амалий тавсиялар берилган. Kaлит сўзлар: Спорт кураши, саралаш, эрта йуналтириш, илмий-амалий асослари, тизим, такомиллаштириш, тайёрлов, қобилият, педагогика, тиббий ва биологик, психалогик, социологик, меъзонлар. НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ ОТБОРА И РАННЕЙ УНИФИКАЦИИ ДЛЯ СПОРТИВНОЙ БОРЬБЫ Аннотация: в данной статье исследуются научные и практические основы отбора и ранней ориентации на виды борьбы, а также научно-методическая литература, актуальность темы, научная и практическая значимость, цель, заключение и практические рекомендации. Ключевые слова: спортивная борьба, квалификация, раннее объединение, научно-практические основы, система, совершенствование, подготовка, способности, педагогика, медико-биологические, психологические, социологические, проповеди. SCIENTIFIC AND PRACTICAL BASIS OF SELECTION AND EARLY UNIFICATION FOR SPORTS WRESTLING Xamidjonov Abdulaziz Usubjon ogli Abstract: this article examines the scientific and practical foundations of selection and early orientation to the types of wrestling, as well as scientific and methodological literature, the relevance of the topic, scientific and practical significance, purpose, conclusion and practical recommendations. Keywords: wrestling, qualification, early association, scientific and practical foundations, system, improvement, training, abilities, pedagogy, biomedical, psychological, sociological, sermons.

КИРИШ Жаҳон спортида эришилган ютуқларнинг тез суръатлар билан ўсишида спорт захираларини тайёрлашнинг янги ва янада самарали восита, усул ва ташкилий шаклларини тинимсиз излашни талаб этади. Бундан ташқари спорт билан шуғулланишни хохловчи болаларни спорт турларига йўналтириш ва саралаб олиш тизими ҳам бугунги кундаги юртимизда сийёсат даражасига кўтарилган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Жумладан “Иқтидорли спортчиларни танлаб олиш-селекция ишларини такомиллаштириш бўйича янги тизим жорий этиш юзасидан хукумат қарор ва фармонлари имзоланмоқда”, бу эса соҳа мутахассислари зиммасига катта масъулият юкламоқда. Спорт кураши турларига болаларни сараш тизими ишлаб чиқиш, ушбу спорт турларига болаларни қайси ёшдан қабул қилиш, қандай мейёрлар асосида болаларни кураш спорт турларига саралаб олиш каби мухим саволларни хал қилишда мақсадида, республикамизда фаолият олиб борувчи спорт кураши мураббийлари ўртасида анкета сўровномаси ўтказилди.

Ф.А.Керимов (2018) томонидан ишлаб чиқилган сўровнома саволларидан намуна олган ҳолда ишлаб чиқилди. Адабиётлар ва мавзуга оид дессертациялар тахлиллари натижаларига таянган ҳолда, хар хил иш стажига эга бўлган, қолаверса турли хил гуруҳларда машғулотлар олиб борувчи 76 нафар мураббийлар ўртасида анкета сўровномаси ўтказилди.

АСОСИЙ ҚИСМ Қатор муаллифлар жумладан Губа В.П. (2003) шундай дейди биз нозик даврларни кўздан қочирмаслигимиз керак, чунки бу вақтда восита сифати муваффақиятли ривожланган ва уларнинг барчаси, одатда, 10 ёшга келиб шаклланади ва sпорт саралови 8 дан 13 ёшгача амалга оширилади. Турли локомотор актларни ўрганиш учун қулай вақтдан фойдаланмаслик ҳақида хулоса чиқарилади, бу кейинчалик тананинг потенциал имкониятларини тўлиқ амалга оширишга олиб келади.

Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики биз спорт курашига айнан неча ёшдаги болаларни саралаб олиш кераклигини, қайси ёшда ушбу спорт турига кириб келган болалар юқори натижаланга эришиши энг мухими олинган маълумотлар келажакда ўзини оқлаши кераклигини билиб биз қуйидаги саволномаларни респондентларга тақдим қилдик (1.1- жадвал).

Респондентлар спорт кураши турларини танлашда адашиш 9 ёшда бу ҳолат 27.5% кузатилса, 10 ёшдаги болаларда 23% ни, 11 ёшли болаларда 16.5% ни, 12 ёшли болаларда 14,5% ни ташкил қилган бўлса, 13 ёшдаги болаларда 10 % ни, 14 ёшли болаларда 8.5% ни ташкил қилди. Олинган маълумотларга суянган ҳолда амалга оширилади, демак 11-14 ёшгача бўлган болаларда спорт турини танлашда, бошқа ёшдаги болаларга нисбатан адашмас экан бу эса саралашни айнан 11-14 ёшли болаларда олиб бориш мумкинлигини асослайди.

Спорт кураш турлари қайси ёшдаги болаларни БТГ кўпроқ қабул қиласиз мазмунидаги саволга респондентларнинг жавобларининг 12% и 9 ёшдаги болаларни қабул қилишларини кўрсатишган бўлса, 10 ёшли болаларни 15%, 11 ёшли болаларни эса 26%, 12 ёшли болаларни 29%, 13 ёшли болаларни 10%. 14 ёшли болаларни эса 8%, респондентлар қабул қилишларини кўрсатди. Демак бошланғич тайёрлов гуруҳларига болаларни саралаш 11-12 ёшли болаларда амалга ошириш қулайроқ имконият беради.

Ёш курашчиларни мусобақа баҳсларидан қўрқиш ҳолати, респондентларнинг 25% 9 ёшли болаларда кузатилишини қайд этишган бўлса, 21% 10 ёшли болаларда кузатилишини сўровнома натижалари кўрсатди. 11 ёшли болаларда 13%, 14 ёшли болаларда 11% ни ташкил қилди. 13 ёшли болаларда 16%ни, 14 ёшли болаларда 14%ни ташкил қилди. Юқоридаги натижаларга кўра нисбатан 11-12 ёшли болаларда мусобақа жараёнидан қўрқув хисси камроқ кузатилишини сўровнома натижалари кўрсатди.

Ёш курашчилар қайси ёшда ўз иқтидорини тўлиқ намоён қила олади мазмунидаги саволномага, респодентларнинг 14% 9 ёшдаги болаларни кўрсатишган бўлса, 15% эса 10 ёшли болаларни кўрсатишди, 22% 11 ёшли болалар кўрсатишган бўлса, 23% 12 ёшли болаларни белгилашди. респонднтларнинг 14% 13 ёшли болалар иқтидорини тўлиқ намоён қилади деб кўрсатишган бўлса, 12% эса 14 ёшли болалар иқтидорини намоён қилади деб танлашди. Юқоридаги саволнома натижаларига таяниб тадқиқотни 11-12 ёшли болаларда олиб бордик чунки бошқа турли хил ёш даврларига қараганда ўз иқтидорини кўпроқ намоён қила олиши айнан 11-12 ёшли болаларда тадқиқот ўтказиш лозимлигини асослайди. Қайси ёшдаги болалар спорт кураши техникасини тезроқ эгаллайди мазмунидаги саволга респондентларнинг 15%, 9 ёшли болаларни кўрсатишди, 17% эса 10 ёшли болаларни кўрсатишган бўлса, 20%, 11 ёшли болаларда, 24%, 12 ёшли болаларда, 13%, 13 ёшли болалар, 11%, 14 ёшли болалар техникани тезроқ ўзлаштириши мумкинлиги сўровнома натижаларида акс этди. Сўровнома тахлили шуни кўрсатадики 11-12 ёшли болалар белбоғли кураш техникасини қолган ёшдаги болаларга нисбатан яхши ва тез ўзлаштиришини кўрсатди. кураш билан шуғулланишда ушбу спорт турига мослаша олмаслик ҳолати 19.5%, 9 ёшли болаларда кузатилиши, 16.5%, 10 ёшли болаларла кузатилиши, 11%, 11 ёшли болаларда, 13% 12 ёшли болалар мослашишда қийинчиликларга дуч келишини кўрсатган бўлса, 17%, 13 ёшли болаларда,

22.5%, 14 ёшли болаларда курашга мослаша олмаслик ҳолати кузатилиши белгилашди. Натижалар шуни кўрсатадики 11-12 ёшли болалар ушбу спорт турига мослашиш жараёни осонроқ кечишини кўрсатди, бу мослашиш ёки мослаша олмаслик спортчини келажакда ушбу спорт туридаги келгуси натижаларини белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Бу борада С.С.Тажибаев 25% болалар спорт турига мослаша олмасдан спорт турини тарк этиши мумкинлигини ўз тадқиқотларида исботлаган. Биз эса болаларни белбоғли курашга саралашда 11-12 ёшли болаларни тадқиқот гуруҳига жалб қилишим айни муддао бўлади, сабаби бу ёш гуруҳидаги болалар спорт турига мослашиши осонроқ кечиши респондентлар жавобларида кўрсатилди. Машғулот юкламаларига бардош бера олмаслик, 9 ёшли болаларда 22,5%, 10 ёшли болаларда 19,5%, 11 ёшли болаларда 15%, 12 ёшли болалар 13%, 13 ёшли болаларда эса

16,5%, 14 ёшли болаларда 14% балалар машғулот юкламаларига бардош бера олмаслиги кузатилди. Кўриниб турибдики машғулот юкламаларига бардош бера олмаслик жараёни спортчини кейинги натижаларини ва спорт тури билан шуғулланиш холатини ҳам белгилаб беради. В.Б. Антопин, (2006) С.С.Тажибаев(2017) ўз тадқиқотида болалар машғулот юкламаларига бардош бера олмаса уларнинг 61% спорт турини тарк этади. Энди биз томонимиздан олдинга сурилаётган ғоя, яъни болаларни қайси ёшда саралаб олинса улар машғулот юкламаларига бардош бера олади энг яхши ёш даври бунда 11-12 ёшли болалар юкламаларга бардошлироқ деб респондентлар томонидан кўрсатилди. Бу эса биз саралашда 11-12 ёшли болаларни тадқиқотга жалб қилиниши кераклигини олинган натижажаларда асосланди. Жамоа билан кириша олмаслик 9 ёшли болаларда 20%, 10 ёшли болалар 18%, 11 ёшли болалар 17%, 12 ёшли болалар 15%, 13 ёшли болалар 19%, 14 ёшли болалар 11% ни кўрсатди, жамоа билан тил топишиб кетиш бу жуда муҳим жараён ҳисобланади, бир қатор олимлар илмий изланишлари шуни кўрсатадики, кўплаб болалар жамоа билан кириша олмаслиги 38,9% болаларни ушбу спорт турини ташлаб кетишларини сабаб бўлади, респондентлар жавобларини таҳлил қилинса, нисбатан энг яхши тил топишиб кетадиган ёш даври бу 11-12 ёшни кўрсатди. Бу биз айнан шу ёшдаги болалар билан ишлашга янада ундайди. Қайси ёшдаги болаларга кураш техникасини ўргатиш осонроқ бўлади, 9 ёшли болаларда 14%, 10 ёшли болаларда 16%, 11 ёшли болаларда 21% 12 ёшли болаларда 23%, ташкил қилган бўлса, 13 ёшли болаларда 15%, 14 ёшли болаларда 11% ни ташкил қилиниши респондентлар жавоблари натижалари юқоридани натижаларни кўрсатди. Бир қатор муаллифлар ўз тадқиқотларида ҳар хил спорт турларида техник харакатларни эгаллаб олиш айнан ёш даврларига боғлиғ ҳисобланиши исботланган. Шундай экан биз белбоғли кураш спорт турига ҳам техниксини эгаллаш учун энг қулай ёшни респондентлар жавоблари ёрдамида аниқлаб олдик, бу ёш даври 11-12 ёшни кўрсатди, бу ёшда қолган ёш даврларига нисбатан техника эгаллаш анча осонроқ кечиши олинган натижаларда асосланди. Барча усулларни ўзлаштира олмаслик деган мазмундаги саволга респондентлар қуйидагича жавоб берди, 9 ёшли болаларда 18%, 10 ёшли болаларда 16,5%, 11 ёшли болаларда 10%, 12 ёшли болаларда 12,5%, 13 ёшли болаларда 21%, 14 ёшли болаларда эса 22% ни ташкил қилди. Кураш спорт турларига қабул қилинган болаларда қайси ёш даврида тезроқ жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичларида ўсиш сезилади мазмундаги саволимизга респондентларнинг жавоблари қуйидагича, 15% респондентлар 9 ёшли болаларда 18%, 10 ёшли болаларда 21%, 11 ёшли болаларда 24%, 12 ёшли болаларда 12%, 13 ёшли болаларда 10%, 14 ёшли болаларда ўсиш ҳолатларини кузатиши сўровнома натижаларида акс этди. Спорт кураш турларига қабул қилинган болаларда қайси ёш даврида тезроқ махсус жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичларида ўсиш сезилади мазмундаги саволимизга респондентларнинг жавоблари қуйидагича, 11% респондентлар 9 ёшли болаларда 13%, 10 ёшли болаларда 24%, 11 ёшли болаларда 26%, 12

ХТСУ разриядини олган спортчилар кўпроқ қайси ёшда спорт турига кириб келган СУ разриядини олган спортчилар кўпроқ қайси ёшда спорт турига кириб келган

СУН разриядини олган спортчилар кўпроқ қайси ёшда спорт тури билан шуғулланишни бошлаган

1.1.-расм. Спорт кураши турларига саралашда истиқболли ёш даврлари

ёшли болаларда 14%, 13 ёшли болаларда 12%, 14 ёшли болаларда ўсиш ҳолатларини кузатиши сўровнома натижаларида акс этди.

Спорт усталигига номзод (СУН) разрядини олган спортчилар кўпроқ қайси ёшда спорт кураши билан шуғулланишни бошлаган мазмунидаги саволимизга, респондентлар 10% 9 ёшли болаларда, 15% 10 ёшли болаларда, 20% 11 ёшли болаларда, 24% 12 ёшли болаларда, 16% 13 ёшли болаларда 14% 14 ёшли болаларда. Респондентлардан олинган натижаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, спорт усталигига номзод разрядини бажарган курашчиларнинг энг кўп қисми белбоғли кураш 11-12 ёшида шуғулланишни бошлаганлигини кузатиш мумкин. Бундан кўриниб турибдики, биз курашга саралашни 11- 12 ёшли болаларда олиб боришимиз бўлажак спорт усталигига номзодларни саралаб олишни кафолатлайди. Спорт устаси (СУ) разрядини олган спортчилар кўпроқ қайси ёшда спорт кураши билан шуғулланишни бошлаган деган мазмундаги саволга респондентларнинг 8%, 9 ёшли болаларда, 15%, 10 ёшли болаларда, 25%, 11 ёшли болаларда, 28%, 12 ёшли болаларда, 12% 13 ёшли болаларда, 10%, 14 ёшли болаларда кузатилди. ХУЛОСА Бундан кўриниб турибдики, биз спорт курашига саралашни 11-12 ёшли болаларда олиб боришимиз бўлажак спорт усталарини саралаб олишни кафолатлайди. Халқаро тоифадаги спорт устаси (ХТСУ) разрядини олган спортчилар кураш спорт турлари билан неча ёшдан шуғулланишни бошлаган саволимизга респондентларнинг 7% курашчилар, 9 ёшдан 14% курашчилар, 10 ёшдан 27% курашчилар, 11 ёшдан 29% курашчилар, 12 ёшдан 14% курашчилар, 13 ёшдан 9% курашчилар 14 ёшдан белбоғли кураш билан шуғулланишни бошлаган. Юқоридаги сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, 11-12 ёшдан белбоғли кураш билан шуғулланиш ушбу спорт тури техниксини эгаллаш учун энг қулай ёш деб кўриб чиқилди, бундан ташқари, бу ёшда қолган ёш даврларига нисбатан техникани эгаллаш анча осонроқ кечиши олинган натижаларда асосланди. Кейинги ўринда ушбу спорт турида юқори натижаларга эришган Жаҳон ва Осиё чемпионлари З.С. Артиқов, Р.У.Умаров, Ж.Х.Абдулхаев каби белбоғли кураш фахри бўлган спортчилар ҳам айнан 11- 12 ёшлигидан белбоғли кураш билан шуғулланишни бошлашган. Бу эса ўз навбатида спорт кураши техник элементларини бажаришда болалар 11-12 ёшга тўлганда тўлақонли бажаришга тайёр бўлиши тадқиқот давомида кузатилди.

Iqtiboslar dinamikasi

ReLibrary iqtiboslari

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Kim iqtibos qilgan9

ReLibrary’da chop etilgan va ushbu yozuvga iqtibos keltirgan ilmiy ishlar, yangisi yuqorida.

  1. FURTHER IMPROVEMENT OF THE DEVELOPMENT OF MOBILITY OF THE BASE MOVEMENT APPARATUS IN THE FORMATION OF MOVEMENT SKILLS OF YOUNG WRESTLERS

    O. E. Toshmurodov · Research Focus International Scientific Journal · 2024

  2. ИНДИВИДУАЛЬНО-ТИПОЛОГИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ АДАПТАЦИИ ЮНЫХ СПОРТСМЕНОВ К ФИЗИЧЕСКИМ НАГРУЗКАМ В СКОРОСТНО-СИЛОВЫХ ВИДАХ ЛЕГКОЙ АТЛЕТИКИ

    Норпулат Ширинович Бобомурадов · Research Focus International Scientific Journal · 2024

  3. СПЕЦИАЛЬНАЯ ФИЗИЧЕСКАЯ ПОДГОТОВЛЕННОСТЬ СПОРТСМЕНОВ С НАРУШЕНИЕМ ЗРЕНИЯ ГРУППЫ СПОРТИВНОГО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ

    Норпулот Бобомурадов · Research Focus International Scientific Journal · 2024

  4. PARALIMPIYA ZAHIRA SPORTCHILARNI BIOMEXANIK TAVSIFLARI BO‘YICHA SARALASH

    Abdiyev Sherzod Abduraxmonovich · Research Focus International Scientific Journal · 2024

  5. JIZZAKH TRAINING CENTER FOR OLYMPIC AND PARALYMPIC SPORTS - GENERAL PHYSICAL FITNESS INDICATORS ANALYSIS OF ATHLETES

    Berdiyev Bahtiyor Choriyevich · Research Focus International Scientific Journal · 2024

  6. IMKONIYATI CHEKLANGAN SPORTCHILARNI PARA YENGIL ATLETIKANING YUGURIB KELIB UZUNLIKKA SAKRASH TURIGA O‘RGATISH USLUBIYATI

    Abdiyev Sherzod Abduraxmonovich · Research Focus International Scientific Journal · 2024

  7. YOSH KURASHCHILARNI MUSOBAQAGA MODELLASHTIRISH ASOSIDA TAYYORLASHNI TAKOMILLASHTIRISH

    Bo‘riyev Kamol Suyunovich · Research Focus International Scientific Journal · 2024

  8. MALAKALI SAMBOCHILARNI TEZKORLIK SIFATLARINI RIVOJLANTIRISH TEXNIK USULLARDAN FOYDALANISH

    Bayturayev Erlan Isakovich, Bayturayev Iskander Erlan o‘g‘li · Research Focus International Scientific Journal · 2024

  9. YOSH TENNISCHILARNI TEXNIK-TAKTIK HARAKATARINING O‘ZIGA HOS HUSUSIYATLARINI O‘RGATISH USLUBIYATI

    Sh.D.Saidova · Research Focus International Scientific Journal · 2024

Adabiyotlar3 ta adabiyot

  1. Керимов Ф.А. Спорт кураши назарияси ва услулияти. ЎзДЖТИ нашриёт-матбаа бўлими. 2018.-С. 198-190.
  2. Керимов Ф.А. Якка кураш элементларига эга бўлган харакатли ўйинлар. Илмий техника ахборроти-пресс, 2020.-79 б.
  3. Керимов Ф. А. Спорт сохасидаги илмий тадқиқотлар. Тошкент, 2021, 334 б.

Metama’lumot

Identifikator
REL-A-010721
Nashr sanasi
2023-10-05
Til
o‘zbek
Jurnal
Research Focus International Scientific Journal
Jild
2
Son
9
DOI
10.66073/researchfocus.v2i9.458
ISSN
2181-3833 · 2181-3833
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
93–98
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Ko‘rishlar
52026-10-10 dan beri o‘lchanmoqda
Metadata manbasi
Research Focus International Scientific Journal
Oxirgi yangilanish
2026-09-06