Asosiy mazmunga o‘tish
MaqolaOchiq kirish

БАДИИЙ ГИМНАСТИКАЧИЛАРДА АРТИСТИКЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН КЎЛЛАНИЛАДИГАН АСОСИЙ ВОСИТАЛАР

Isayeva Nodira Raxim qiziO‘zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti, Chirchiq shahri.2023

JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 2Son 3Sahifa 157–163

Annotatsiya

Тақдим этилаётган маколада дастурий талаблар буйича гимнастикачиларда артикликни тарбиялаш жараёни ҳақида саволлар кўриб чиқилган. Асосий эьтибор хореография машқларининг рационал танлови ҳамда уларнинг мусобақа композициясида таксимланишига каратилган. Экспериментал тадқиқот натижалари турли мураккаблик гурухларидаги элементлар хамоханглиги ва мусикий жўрликнинг гимнастикачи темпераментига караб кўриб чикилиши имконини берди

Boshqa tillarda

ruschaОСНОВНЫЕ СРЕДСТВА, ИСПОЛЬЗУЕМЫЕ ДЛЯ РАЗВИТИЯ АРТИСТИЧНОСТИ У ХУДОЖЕСТВЕННЫХ ГИМНАСТОК

В представленной статье рассматриваются вопросы воспитания артистизма у гимнасток в процессе реализации программных требований. Особое внимание уделено рациональному подбору упражнений хореографии и их распределению в соревновательных композиция. Результаты экспериментальных исследований позволили рассмотреть сочетании элементов с различной группой трудности и музыкального сопровождения с учетом темперамета гимнастки

inglizchaTHE MAIN MEANS USED TO DEVELOP ARTISTRY IN RHYTHMIC GYMNASTS

The article presented considers questions concerning the process of cultivating artistry in gymnasts in accordance with the programme requirements. The main attention is paid to the rational selection of choreography exercises and to their distribution within the competition composition. The results of the experimental research made it possible to consider the combination of elements from different difficulty groups and of the musical accompaniment with regard to the gymnast‘s temperament.

Kalit so‘zlar

  • Машғулот
  • хореография машқлари
  • артистиклик
  • машғулот воситалари
  • мусиқа

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

УДК:796.012. БАДИИЙ ГИМНАСТИКАЧИЛАРДА АРТИСТИКЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН КЎЛЛАНИЛАДИГАН АСОСИЙ ВОСИТАЛАР Исаева Нодира Рахим қизи, O‘zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti, Chirchiq shahri. nkhujamova@gmail.com https://doi.org/10.5281/zenodo.7793210 Аннотация: Тақдим этилаётган маколада дастурий талаблар буйича гимнастикачиларда артикликни тарбиялаш жараёни ҳақида саволлар кўриб чиқилган. Асосий эьтибор хореография машқларининг рационал танлови ҳамда уларнинг мусобақа композициясида таксимланишига каратилган. Экспериментал тадқиқот натижалари турли мураккаблик гурухларидаги элементлар хамоханглиги ва мусикий жўрликнинг гимнастикачи темпераментига караб кўриб чикилиши имконини берди. Калит сўзлар: Машғулот, хореография машқлари, артистиклик, машғулот воситалари, мусиқа. ОСНОВНЫЕ СРЕДСТВА РАЗВИТИЯ АРТИСТИЗМА У ХУДОЖЕСТВЕННЫХ ГИМНАСТОК Аннотация: В представленной статье рассматриваются вопросы воспитания артистизма у гимнасток в процессе реализации программных требований. Особое внимание уделено рациональному подбору упражнений хореографии и их распределению в соревновательных композиция. Результаты экспериментальных исследований позволили рассмотреть сочетании элементов с различной группой трудности и музыкального сопровождения с учетом темперамета гимнастки. Ключевые слова: Тренировка, упражнения хореографии, артистизм, средства тренировки, музыка. BASIC MEANS OF DEVELOPING ARTISTRY IN ARTISTIC GYMNASTS Abstract: The presented article deals with the issues of educating artistry among gymnasts in the process of implementing program requirements. Particular attention is paid to the rational selection of choreography exercises and their distribution in competitive compositions. The results of experimental studies made it possible to consider the combination of elements with different groups of difficulty and musical accompaniment, taking into account the temperament of the gymnast. Keywords: Тraining, choreography exercises, artistry, training means, music.

KIRISH Махсус адабиётлардаги маълумотлар [1,7], жаҳонинг етакчи тренерлари ўртасида ўтказилган сўров натижалари, жаҳон гимнастикаси етакчиларининг илғор тажрибасини умумлаштириш [2,5,6], педагогик кузатишлар спортчи аёлларнинг артистиклиги даражасини такомиллаштиришга йўналтирилган воситалар арсеналини аниқлаш имконини берди [3,4,7]. Бадиий гимнастикада жаҳоннинг етакчи спортчи аёллари юқори ижро маҳорати билан, ҳаракатлар стилининг кенг диапазонини қўллашлари билан, композицияларининг бир бутунлиги билан ажралиб туришади, бунга хореографик тайёргарлик орқали эришилади. Т. С. Лисицкая [3], Р.Н.Терехина, И.А. Винер-Усманова [4], ишларида хореография воситаларини гимнастикачи аёлларнинг тайёргарлик даражасига кўп функцияли таъсир кўрсатиши исботлаб берилган. Гимнастикачи аёлларни хореографик тайёргарлиги учун характерли бўлган машқлар ва услублар тизими тренировканинг қуйидаги йўналишларига таъсир кўрсатилишини таъминлайди:

Мажмуавий ёндашиш нуқтаи назаридан бадиий гимнастикада артистик тайёргарликни кўриб чиқилиши, ушбу муаммога тизимли позициялардан ёндашиш имкониятини беради. Юқори малакали спортчи аёлларни тайёрлашни артистикликни такомиллаштиришга йўналтирилган компонентларини ҳисобга олиш билан амалга ошириш керак [2,3,5,6].

ТАДҚИҚОТ ВАЗИФАЛАРИ 1.Бадиий гимнастикачиларни ихтисослаштирилган босқичида артистиклик маҳорати компонентларини аниқлаш.

2. Бадиий гимнастикачиларни артистиклик маҳоратини ошириш методикасини илмий асослаб бериш.

ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ - махсус адабиётларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, педагогик кузатув, эксперт бахолаш, педагогик тадқиқот, математик статистик усуллари.

Педагогик тестлаш педагогик синов назорат услубияти, бадиий гимнастикачиларни эстетикни ўсишини назорат қилиш ва харакат тайёргарлигини ўрганиш учун қўлланилади.

Педагогик кузатув. Бу услубиятни қўллаш негизида, эстетик даражасини баҳолаш ва таҳлил қилиш ётади.

Тадқиқотни ташкиллаштириш. Тадқиқотлар икки босқичда олиб борилди. Педагогик тажрибанинг: биринчи босқичи январь-июнь 2 – босқичи июль – декабрь 2021 й. ихтисослаштирилган даврдаги гурухларда бадиий гимнастикачилар билан ўтказилди. Тажрибада 20 нафар спортчи иштирок этди.

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ Гимнастикадаги хореографик тайёргарлик асосан, балетда ишлаб чиқилган классика асосида базалаштирилади. Гимнастикадаги хореография дарси ҳар бир вазифани амалий мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олиши керак. Классик экзерсис – бадиий гимнастикадаги умумий ва махсус вазифага эга бўлган базавий кўникмаларни шакллантириш учун асос ҳисобланади ва тайёргарликнинг бошланғич босқичида хореография машғулотлари 20 дақиқа, максимум 30 дақиқа давомида ўтказилиши керак [2,3]. Ихтисослаштирилган, чуқурлаштирилган тайёргарлик ва спорт такомиллашуви босқичида эса, хореография бўйича дарсларнинг давомийлиги 90 минутни ташкил қилади (1-жадвал).

Хореографияни аккомпаниаторнинг мусиқаси остида, яъни “жонли мусиқа” остида ўтказиш мақсадга мувофиқ. Бу, гимнастикачи аёлларда мусиқийликни ва ритмлиликни такомиллаштиришга имкон беради. 1 жадвал Тайёргарликнинг ҳар хил босқичларида бадиий гимнастикадаги спортчи аёлларнинг артистиклиги компонентларини шакллантирувчи воситалар Тайёргарлик босқичлари Воситалар Тайёргарлик Мусобақа Ўтиш № УТБ МТБ МОБ МБ

1 Классик хореография: 90 дақиқа 45 дақиқа 30 дақиқа

- станок олдидаги классик 90 экзерсис дақиқа Шароит -ларга - ўртадаги классик экзерсис + + + + боғлиқ + + ҳолда -предметлар билан (предметлар (предметлар) бажариладиган классик + + билан билан хореография элементларини бурилишлар бурилишлар бирлаштириш холос) холос) Рақслар гуруҳи: + + -халқ-характерли - лотин америкача + + Шароит 2 - стандарт + + -ларга -джаз + + боғлиқ - йе-йе + + ҳолда -замонавий ёки эркин + + Жозиба: + + - мимика - пантомима + + - ҳиссиётларни оширишга Шароит 3 каратилган динамик + + ларга машқлар боғлиқ - импровизация + + ҳолда -“жозибани ривожланишини ранг шкаласи” + + Бадиий гимнастика элементлари: + + + + + - тўлқинлар, эгилишлар - бурилишлар + + + + + -мувозанатлар + + + + + Предметлар билан элементлар (мусобақалар + + + + + қоидаларига кўра) Ёрдамчи предметлар билан элементлар + - мусиқийлик + + + + - ритмика + 5 + (мусобақа -“жонли” мусиқа остидаги + + + кунларидан машғулотлар ташқари) Цирк санъати элементлари: 6 -предметлар билан + + жонглёрлик

- эпчилликни ривожлантириш учун + + машқлар Театр ва тасвирий санъат воситалари: + 7 - театр спектакллари - актёрлик маҳорати + - либосларни яратиш + Изоҳлар: УТБ – умумий тайёргарлик босқичи; МТБ – махсус тайёргарлик босқичи; МОБ – мусобақа олди босқичи; МБ – мусобақа босқичи. Бадиий гимнастика учун характерли бўлган сакровчанлик, бурилишлар ва мувозанатларнинг хилма хиллиги ва мураккаблиги хореография воситаларини ҳамда спорт турининг специфик машқларини (тана билан ҳаракатларнинг: тўлқинлар, силташлар, пружинали ҳаракатларнинг ўзига хос жозибалилигини) танлаш спецификасини белгилайди (2-жадвал). 2 жадвал Тажриба гуруҳи гимнастикачиларининг хореографик тайёрлов бўйича тавсия этилган дастурларининг аҳамиятлилиги кўрсаткичлари Тажриба гурухи № Дастур машқлари 1-кузатув 2 кузатув 3 кузатув 4 кузатув Қўл ва оёқ позицияси 6.5 ± 1.7 8.4 ± 1.9 8.8 ± 0,77 9.37 ± 0,56 деми плие 5.7± 2.3 6.9± 2.0 8,95± 2.1 9,2± 1,35 1 гранд плие 4.6 ± 1.5 6.2± 1.8 8.6 ± 0.95 9.5 ± 1,45 релеве 5.2± 1.25 5.9± 1.9 8,7± 1.2 9,35± 0.76 батман тандю 6.7± 1 7.3± 1.9 8.2± 0.98 9.5± 1.19 Х±δ 5,78±1.55 6,94±1.9 8,65±1,2 9.38±1.41 батман тандю жете 6.1±1.2 6,9±1,9 8.9±1.6 9.0±0.5 ронд де жамб пар тер 5.4± 1.1 6,9± 2 8.4± 2.4 9.1± 2.3 ронд де жамб ан леер 4.7± 1.7 5,8±,1,3 7.7± 2.2 8.5± 1.2 андеор 5.3± 1.8 7,5±1,85 7.3± 2.1 8.3± 1.0 андедан 6.7±1.7 7,5±1,89 8.7±1.4 8.3±1.2 батман фондю 6.9±1.58 7,8±1,7 7.9±1.7 8.8±1.5 батман фраппе 5.9±1.71 6,9±1,8 7.9±0.9 8.6±1,3 2 ботю 5.1±1.7 7,4±1,9 7.1±0.43 8.5±1.65 пассе 5.7±1.5 7,1±1,78 8.7±1.23 8.2±1.77 Релеве лянт 4.9±1.67 6,8±1,77 6.9±1.67 8.6±0.52 девелоле 5.1±1.5 6,4±1,82 8.1±1.44 8.8±0.78 адажио 4.9±1.7 6,1±1,75 6.9±1.2 8.5±1.5 аттетюд 5.1±1.4 6,4±1,82 7.1±1.3 8,7±1.2 тербушон 4.9±1.87 6,0±1,75 8.9±0.77 9.5±1.4 гранд батман 6.5±1.83 7,2±1,9 7.9±0.63 8.63±1.2 Х±δ 5,54±1.7 6,84 ±1.21 7.89±2,12 8.7 ±1.74

2-жадвалдаги маьлумотларга кўра дастурий талабларни ўзлаштириш буйича хореографик тайёргарлик , хамда махсус – ҳаракат тайёргарлиги кўрсаткичлари 6.0-7.0 баллар оралиғида бахоланди. Бу эса “харакатлар” мактабининг паст даражада ривожлангани , оқибатда малака дастуридаги харакат малакалари ва кўникмаларини ўзлаштириш жараёнига таъсир этмасдан колмайди. Гимнастикачиларнинг тренировка амалиётидан бизга маьлумки, хореография машкларини сифатли ва етарли даражада мукаммал бажармаслик ва уларни мусобака жараёнида ҳассос кўлламаслик умумий натижага салбий таъсир кўрсатади. Ўқув йили давомида чорак якунидаги ўтказилган назорат машқлари натижалари бўйича тадқиқот маълумотларига таяниб, кузатув жараёнига эътибор қаратсак, тренировка босқичи бошланишида ўрганилаётган гурухларимизда хореография машқлари баҳолари деярли фарк килмайди, кейинги назорат синовларида эса кўрсаткичлар ошди. Учинчи тайёргарлик босқичи хореография машқларини бажариш натижаларига кўра тадқиқот гурухи кўрсаткичлари назорат гурухига қараганда 0.7 баллга юқори бўлиб, 7.7 – 8.45 чегарасида кузатилди. Махсус адабиётлар таҳлилидан маълумки, қанчалик ҳаракат (хореографик) тайёргарлик юқори бўлса ва у композицияда рационал тақсимланса, шунчалик ижро маҳорати ва мусобакадаги баҳолари юқори бўлади. Т.С.Лисицкаянинг [3] фикрига кўра ифодалилик ва артистизм тўғридан - тўғри ўзлаштириш сифати ва композиция дастурларида тақсимланишига боғлик. Ҳаракатлар “мактаби” ва базавий жисмоний сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган ишлар нафақат кординация кобилиятлари ва вестибуляр мувозанат , балки кейинчалик малака дастурларидаги дастурий қисмларни хам муваффакиятли равишда ўзлаштиришга замин яратади. Шу билан биргаликда диққатни артистизмни тарбиялаш ва композиция ва бирикмаларни тузиш жараёнида харакатларнинг ифодалилигига қаратиш зарур. Буюмлар билан мусобақа элементларини, мусобақалашув машқлари сифатини аниклащ учун педагогик тадқиқот якунида эксперт баҳолаш усулидан фойдаланилди (3 жадвал). Олдиндан техника эталони аломатлари ва хар бир элемент учун хатоликлар шкаласи ишлаб чикилди, бу эса экспертларнинг якуний фикрга келишига олиб келди. 3 жадвал Бадиий гимнастикачи НГ ва ТГ қизларининг артистиклик тайёргарлиги кўрсаткичлари (балл) Таййор-гарлик Классик Рақслар Жозиба Бадиий Муси- Цирк Балл Х±δ турлари хореог- гимнас- қийлик санъати жами рафия тика Гурухлар элементлари Назорат олдин 7.4±0,87 7.6±0,92 7.6±0,93 7.7±0,82 7.6±0,89 7.9±0,91 45.8±0,9 7.6±0,82 гурухи кейин 8.3±0,81 8.2±0,82 8.4±0,88 8.1±0,89 8.3±0,92 8.3±0,85 49.6±0,9 8.2±0,88 Тадқиқот олдин 7.5±0,85 7.4±0,94 7.7±0,79 7.8±0,94 7.5±0,94 8.0±0,86 45.9±0,9 7.6±0,97 гурухи кейин 8.7±0,9 8.8±0,88 8.9±0,87 9.0±0,78 8.9±0,89 8.7±0,95 53.0±0,9 8.8±0,95 Натижада куйидагилар аникланди:

1. Тадқиқот гуруҳи гимнастикачиларида барча назорат машқлари ва расмий мусобака натижалари ишончли даражада ўсди хамда тадқиқот якунига келиб назорат гуруҳига нисбатан (р<0,001) ортди.

2. Гимнастикачиларда тенг миқдордаги техник хатоликлар кузатилиб, назорат гурухида кўп миқдорда кординация буйича хатоликлар аникланди.

3. Тадқиқот гуруҳи гимнастикачилари асосан аҳамиятсиз техник хатоларга йўл қуйдилар, назорат гурухида эса техник томондан йирик хатолар кузатилди.

Ёш гимнастикачиларни буюм билан тайёргарлигида асосий мақсад мусобақа чикищларининг сифати бўлиб, тадқиқот сўнгида вилоят БЎСМ биринчилиги натижалари таҳлил қилинди.

Хореографиянинг алоҳида дарсларига, бадиий гимнастика предметларини қўллаш зарурати билан боғлиқ бўлган специфик топшириқларни киритиш мақсадга мувофиқ. Элементларни (қўлларнинг ҳаракатлари, ҳар хил йўналишларда ҳаракатланишлар, тана шаклини ўзгартиришлар билан уйғун бўлган сакрашлар, бурилишлар ва бошқаларни) бажаришнинг рационал техникасинигина ўзлаштириш мухим бўлмасдан, балки гимнастикачи-предмет ўзаро ҳаракатлар техникасини ўзлаштириш ҳам муҳим.

Тадқиқотдан кейинги натижалар таҳлили кўрсатиб турибдики артистикликни компонентлари тадқиқот гуруҳида назорат гуруҳига қараганда 0.6 балл юқорироқ. Бадиий гимнастика спорт турида 0,1 балл ҳам аҳамиятга эга. Шунинг учун тавсия қилинган машқлар, хореография машқлар мажмуаси ва махсус ҳаракат тайёргарлик машқлар ўз самарасини кўрсатди. Чуқурлаштирилган тайёргарлик босқичида цирк санъати воситаларини: ҳар хил предметларни маълум бир ритмда юқорига улоқтириш ва учиб келаётганида ушлаб олиш малакасига асосланган бадиий фаолият тури бўлган жонглёрлик қилишни қўллаш тавсия қилинади.

Шундай килиб, юқорида келтирилганларга асосланиб қуйидагича хулоса қилиш мумкин: кафт мушакларининг майда моторикасини ривожлантириш зарур, харакатларни уйғунлаштириш ва кўрув-ҳаракат реакцияларини такомиллаштиришга, қайта тиклашнинг аниқлигига ва ҳаракатларнинг фазовий ва куч параметрларини табақалаштиришга, ҳаракат қилаётган объектга реакциянинг тезкорлигига, диққатга ва тафаккурга қаратилган ҳаракат вазифаларини қўллаш мақсадга мувофиқ.

Қўллар ҳаракатлари координациясини жадал ривожлантириш босқичи – мактабгача ёш ҳисобланади, шунинг учун ривожланишнинг маълум бир сенситив босқичларини: реакция қилиш қобилиятини (5-6 ёш); кинестетик қобилиятини (5-8 ёш); ориентация қобилиятини (4-6 ёш) ҳисобга олиш зарур.

Шуни таъкидлаш мумкинки, эрта ёшдан бошлаб (яъни, бадиий гимнастика билан шуғулланишни бошидан), спортчиларни тайёрлашнинг кейинги босқичларида юқори даражани қўллаб туриш мақсадида артистиклик устида тизимли машғулотлар ўтказилишини мақсадга мувофиқлиги юзага келади. Бунинг учун гимнастикачи қизларнинг артистик потенциалини очиб беришга кўмаклашадиган специфик воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ.

ХУЛОСА Артистизм қобилиятини аниқлаш жараёнида педагогик кузатишларнинг кўрсатишича, бадиий гимнастиканинг предметларсиз машқлари ўқув-тренировка жараёнида кенг қўлланилади. Тўлқинлар, силташлар, бўшашишлар, эгилишлар, мувозанатлар, бурилишлар, сакрашлар ва бошқалар каби воситалар предметлар билан машқларда “предметсиз асос”, аниқроғи, “тана билан ҳаракатлар” бўлиб қолган. Гимнастикачи аёлларнинг ҳаракатли ифодаланганликларини такомиллаштиришда, айнан шу воситаларга етакчи ўрин ажратилади.

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar7 ta adabiyot

  1. Гимазов Р. М. “Ловкость и технология формирования техники двигательного действия”. Монография. / Ринат Маратович Гимазов. — [б. м.]: Издательские решения, 2020. - 272 с.
  2. Карпенко, Л. А. “Методика оценки и развития физических способ¬ностей у занимающихся художественной гимнастикой: учебное пособие” / Л. А. Карпенко, И. А. Винер, В. А. Сивицкий. – М.: [б. и.], 2017. – 77 с.
  3. Лисицкая, Т. С.” Хореография в гимнастике: учеб. пособие для вузов” / Т. С. Лисицкая. - 2-е изд., испр. доп.- М.: Издательство Юрайт, 2019. - 242 с.
  4. “Теория и методика художественная гимнастики: «волны»”, учебное пособие/ Р.Н.Терехина, И.А.Винер-Усманова, Е.Н. Медведева, А.А.Супрун, Е.С.Крючик, Л.С.Мальнева, И.С.Семибратова, -М.: САпорт, 2020. -152 с, ил.
  5. Умаров М.Н. “Технология организации и проведения учебных и тренировочных занятий по художественной гимнастике.” Монография. Т.2019. -183 с.
  6. Умаров М.Н., Фетхуллова Н.Х. «Теория и методика художественной гимнастики» [Учебное пособие]. УзГУФКС – Чирчик: 2023. -238 стр.
  7. Чертихина Н. А. «Комплексное развитие вестибулярной устойчивости в художественной гимнастике на этапе начальной подготовки». Дисс. на соискание ученой степени канд. пед. наук. Волгаград, 2013. -173 с.

Metama’lumot

Identifikator
REL-A-010504
Nashr sanasi
2023-04-05
Til
o‘zbek
Jurnal
Research Focus International Scientific Journal
Jild
2
Son
3
DOI
10.66073/researchfocus.v2i3.71
ISSN
2181-3833 · 2181-3833
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
157–163
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Ko‘rishlar
42026-10-11 dan beri o‘lchanmoqda
Metadata manbasi
Research Focus International Scientific Journal
Oxirgi yangilanish
2026-09-06