Asosiy mazmunga o‘tish
MaqolaOchiq kirish

ЁШ СПОРТЧИЛАРДА ЖИСМОНИЙ СИФАТЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА НАЗОРАТ ЎТКАЗИШ

D.N.RaxmatovaPedagogika fanlari doktori (DSc) professor v.b. O‘zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti2023

JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 2Son 3Sahifa 150–156

Annotatsiya

Мақолада, енгил атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёргарлик даврида машғулотлар жараёнини такомиллаштириш орқали 10-16 ёшли ўсмирларнинг чидамлилик сифатларини ривожлантириш ҳамда чидамлиликни ривожлантириш воситалари ва усуллари бўйича маълумотлар келтирилган

Boshqa tillarda

ruschaКОНТРОЛЬ ЗА УРОВНЕМ РАЗВИТИЯ ФИЗИЧЕСКИХ КАЧЕСТВ У ЮНЫХ СПОРТСМЕНОВ

В статье представлена информация о средствах и методах развития выносливости подростков 10-16 лет путем совершенствования тренировочного процесса спортсменов в многолетний тренировочный период

inglizchaMONITORING THE LEVEL OF DEVELOPMENT OF PHYSICAL QUALITIES IN YOUNG ATHLETES

The article presents information on the development of the endurance qualities of adolescents aged 10-16 through improving the training process of track and field athletes during the multi-year preparation period, as well as on the means and methods of developing endurance.

Kalit so‘zlar

  • Енгил атлетика
  • чидамлилик сифати
  • машғулот жараёнини такомиллаштириш
  • восита
  • усуллар ўқув-машғулот

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

ЁШ СПОРТЧИЛАРДА ЖИСМОНИЙ СИФАТЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА НАЗОРАТ ЎТКАЗИШ Д.Н.Рахматова Педагогика фанлари доктори (DSc) профессор в.б. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети https://doi.org/10.5281/zenodo.7821497 Аннотация: Мақолада, енгил атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёргарлик даврида машғулотлар жараёнини такомиллаштириш орқали 10-16 ёшли ўсмирларнинг чидамлилик сифатларини ривожлантириш ҳамда чидамлиликни ривожлантириш воситалари ва усуллари бўйича маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: Енгил атлетика, чидамлилик сифати, машғулот жараёнини такомиллаштириш, восита,усуллар ўқув-машғулот. ПРОВЕДЕНИЕ КОНТРОЛЯ ПО ОПРЕДЕЛЕНИЮ УРОВНЯ РАЗВИТИЯ ФИЗИЧЕСКИХ КАЧЕСТВ У ЮНЫХ СПОРТСМЕНОВ Аннотация: В статье представлена информация о средствах и методах развития выносливости подростков 10-16 лет путем совершенствования тренировочного процесса спортсменов в многолетний тренировочный период. Ключевые слова: Легкая атлетика, качество выносливости, совершенствование тренировочного процесса, средства, методы тренировки CONDUCTING CONTROL TO DETERMINE THE LEVEL OF DEVELOPMENT OF PHYSICAL QUALITIES IN YOUNG ATHLETES Abstract: The article presents information about the means and methods of developing the endurance of adolescents aged 10-16 by improving the training process of athletes in a long-term training period Keywords: Athletics, quality of endurance, improvement of the training process, means, methods of training КИРИШ Дунёнинг кўпгина давлатларида машғулот жараёнини самарали ташкил қилишда бошланғич тайёргарлик гуруҳида шуғулланувчи ўсмирларнинг чидамлилик сифатини ривожлантириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Барча спорт турларида чидамлилик қобилиятини шакллантириш ёш спортчиларни тайёрлаш тизимининг мажбурий таркибий қисми ҳисобланади. Чидамлилик спортчининг ҳаракат фаоллигини сақлаб қолиш қобилиятини спорт амалиётида намоён қилиш ва юкламаларни аэроб-анаэроб шиддат зоналари бўйича табақалаштириш талабларини қўймоқда. Шу сабабли ўқувмашғулот жараёнини оқилона ташкил этиш муҳим жисмоний сифатлардан бири бўлган чидамлиликни шакллантириш самарадорлигига эришиш имконини яратмоқда. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида енгил атлетика билан шуғулланувчи спортчиларни тайёрлаш тизимини замон талабларига мослаштириш юзасидан илмийтадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, ўсмирларда чидамлилик сифатини шакллантиришга йўналтирилган ўқув-машғулот жараёнини ҳамда машғулот юкламаларини режалаштиришда юкламаларнинг шиддат зоналари бўйича тақсимланиши, ташкилий-услубий кўрсатмалар самарадорлигини ошириш йўлларини излаб топиш билан боғлиқ тадқиқот ишлари бажарилмоқда. Шу билан бирга, кўп йиллик тайёргарлик босқичларида ўсмирларда чидамлиликни ривожлантиришга қаратилган модел тавсифларни ишлаб чиқишга деярли эътибор берилмаган, ўсмир шуғулланувчиларнинг чидамлилик

сифатини кўп йиллик тайёргарлик тизимида шакллантиришга илмий асосланган ёндашувларни амалга ошириш долзарблигича қолмоқда. ТАДҚИҚОТНИНГ МАҚСАДИ югуришга ихтисослашган 10-16 ёшли енгил атлетикачи ўсмир спортчиларда чидамлиликни ривожлантириш воситалари ва усулларидан фойдаланиш самарадорлигини назарий асослаш ҳамда тажрибада текширишдан иборат. ТАДҚИҚОТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ўрта ва узоқ масофаларга югуришга ихтисослашган 10-16 ёшли енгил атлетикачи ўсмир спортчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва жисмоний ривожланиши даражасини инобатга олган ҳолда уларда чидамлиликнинг ривожланиш даражасини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш; ўрта ва узоқ масофаларга югурувчиларнинг анаэроб имкониятларини ошириш учун самарали усуллардан бири ҳисобланган оралиқ машғулотни қўллаш ҳисобига махсус чидамлиликни ривожлантириш. ТАДҚИҚОДНИНГ НАТИЖАЛАРИ ВА МУХОКАМАСИ Турли ёш даврларида жадал ривожланувчи умумий ва махсус жисмоний сифатларни фарқлаш қабул қилинган. Умумий тайёргарлик жисмоний сифатлар, органлар ва тизимларнинг функционал имкониятлари, мушак фаолияти жараёнида уларнинг намоён бўлиш даражасини ҳар томонлама ривожлантиришни назарда тутади. Замонавий машғулотлар умумий тайёргарликни ҳар томонлама ривожлантиришга эмас, балки спорт натижалари даражаси ва машғулот жараёни самарадорлигига нисбатан маълум таъсирга эга бўлган сифатлар ва ҳусусиятларни такомиллаштиришга йўналтирилган. Организмнинг аэроб иш унумдорлиги ҳамда куч ва куч чидамлилигини оширувчи циклик ва ўйин машқларининг хилма-хил турлари, болалар ва ўсмирларда жисмоний сифатларни физиологик жиҳатдан ривожлантириш воситалари ҳисобланади. Тезкорликни юқори даражада ривожлантириш спринтерлар махсус тайёргарлигига қўйилган асосий талаб ҳисобланади. Ушбу сифат ҳаракат реакциясининг вақтинчалик яширин даври, якка ҳаракат тезлиги, вақт бирлигидаги ҳаракатлар частотаси ва ушбу кўрсаткичлар ҳосиласи – куч майдонида ҳаракатланиш тезлиги билан тавсифланади. Асаб жараёнларининг қўзғалувчанлиги, мушакларга узатилган асаб импульсларининг амалга оширилиш тезлиги ва самарадорлиги ҳамда энергетик ҳусусиятлар тезкорлик асоси ҳисобланади. Спортчилар жисмоний тайёргарлигида куч имкониятларини ривожлантириш муаммоси алоҳида ўринга эга. Куч-бу, биринчи навбатда, мушак вазнининг ҳажми ва ҳолатига, иккинчи даражада бошқа ҳусусиятларга боғлиқ бўлган жисмоний сифатдир. Жисмоний сифат каби одамнинг мушак кучини аниқлашда мушак кучланиши ҳисобига ташқи қаршиликни енгиб ўтиш ёки унга қаршилик кўрсатиш қобилияти назарда тутилади. Мушак кучини маълум ишга нисбатан организмнинг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичи сифатида қўллаш лозим. Мушаклар кучи, шахснинг мушак толалари диаметри ва тузилиш ҳусусиятлари, мушаклардаги пайлар ва алмашинув жараёнлари нисбати билан боғлиқ бўлган морфологик ҳусусиятларнинг билвосита кўрсаткичи сифатида хизмат қилиши мумкин. Мушакларнинг куч катталиги нафақат морфологик ҳусусиятлар, балки ташқи қаршилик ва у шаклланиб борадиган иш тартиби билан узвий боғлиқдир. Мушак кучи бир сутка давомида ўзгаради ва биологик ритмга бўсунади, бу эса нафақат тузилиши, балки мушак массасининг ифодаланиши уни намоён бўлиш имкониятларига таъсир

кўрсатишини яна бир бора таъкидлайди. Кўпгина тадқиқотчилар мушак кучи ортишини оқсил алмашинуви, мушакларда оқсил сентезини рағбатлантирувчи, демак, балоғат ёшидаги қизларда мушак кучи ривожланишига таъсир кўрсатувчи эндокрин тизимнинг ишга тушиши билан боғлайдилар. Бироқ сенситив даврнинг ўзи эмас, балки шу даврда морфофункционал ҳусусиятларга кўра қатъий мувозанатлаштирилган ва тартибга солинган юкламаларгина асаб-мушак алоқаларининг шаклланишига ва жисмоний машқлар ўқув-машғулот дарслари таъсири остида мушакларда қисқариш элементларининг ривожланишига олиб келади. Мушаклар кучи мушакларнинг таранглик даражаси ҳамда ташқи қаршилик ёки оғирликка қарши таъсир катталиги билан тавсифланади. У максимал куч, тезкор-куч қобилиятлари ва куч чидамлилиги кўринишларида намоён бўлади. Максимал куч ихтиёрий қисқаришнинг максимал кучига, мушакларнинг қобилиятига, тезкор-куч ташқи қаршиликни максимал даражада тез енгиб ўтиш қобилиятига боғлиқ. Куч чидамлилигини давомли куч ишига бўлган қобилият сифатида таърифлаш мумкин. Секин ва тез мушак толалари чидамлилик, яъни давомли қисқаришларга қодирлиги бўйича фарқланади. Секин толалар жуда бой капилляр тўрларга эга, бу эса уларга қондан катта миқдорда кислород олишга имкон беради, миоглобин миқдорининг ошиши эса уни мушак хужайралари ичида митохондрияларга ташилишини енгиллаштиради. Бу толаларда митохондриялар миқдори жуда кўп бўлиб, кислотали субстратлар – ёғларнинг ортиқча миқдорига эга ва оксидловчи ферментлар фаоллигининг юқорилиги билан тавсифланади. Секин оксидловчи мушак толалари чидамлиликка давомли ишлаш учун тавсифли куч бўйича унча катта бўлмаган давомли мушак қисқаришларини таъминлашга мослашган. Циклик спорт турларида спорт тайёргарлигининг муҳим масалаларини муваффақиятли ҳал этиш учун тезкор-куч сифатларини ривожлантиришга йўналтирилган энг тартибли восита ва услубларни аниқлашда катта аҳамиятга эга. Тезкор-куч имкониятларининг максимал ўсиш даражаси 9-12 ва 14-15 ёшга тўғри келади. Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича, тезкор-куч тавсифи каби сакровчанликни энг юқори ривожланиш чўққиси 9 ва 16 ёш орасида, яъни балоғатга етиш даврида қайд қилинади. Тезкор-куч қобилиятларини ривожлантириш учун тўғри ва аниқ воситаларни танлаб олиш жуда муҳимдир. Машқлар танлови спортчининг индивидуаллиги, унинг морфологик ва асаб жараёнлари ҳусусиятларига мос келиши керак, бу эса машғулот юкламалари ҳажми ва жадаллигини оширмасдан мўлжалланган натижаларга эришига имкон беради. Тезкор-куч қобилиятларини самарали ривожлантириш учун статик, чекинувчи ва енгиб ўтувчи режимдаги мушаклар фаолияти билан боғлиқ бўлган машқлардан фойдаланиш тавсия қилинади. Машқларни алоҳида-алоҳида эмас, балки битта машқлар мажмуасида иш тавсифини кескин ўзгартириш билан бажариш мақсадга мувофиқ. Ишнинг бундай ўзгариши нафақат мушаклар тизимини шуғуллантиради, балки турли тавсифга эга бўлган топшириқларни бажаришда асаб тизимини қайта созлашга ёрдам беради. Тавсифига кўра хилма-хил машғулот юкламаларининг энг оптимал нисбати енгиб ўтувчи режимда – 80%, статик ва чекинувчи режимларда эса – 10%. Тезкор-куч қобилиятларининг ривожланиш динамикаси шуни кўрсатадики, эрта ихтисослашиш кузатиладиган спорт турларида ушбу тайёргарлик даражасининг энг юқори ўсиш нуқтаси 7 ёшдан 12 ёшгача кузатилади, сўнгра кўрсаткичларнинг секинлашиши ва маромлашуви содир бўлади. 15-17 ёшда тезкор-куч кўрсаткичлари ўзининг энг максимал

чўққисига етади, кейинги такомиллашув эса махсус машғулотлар таъсирида содир бўлади. 15 ёшли ўсмирларда фақат махсус йўналтирилган машғулот таъсирида чидамлиликни такомиллаштиришга эришиш мумкин. Қиз болаларда максималдан 75% тезлик билан югуриш давомийлиги бўйича текширилган чидамлиликнинг энг катта ўсиши 13-14 ёшда кузатилади, 15-16 ёшда эса кўрсаткичлар пасаяди. Буни максимал тезликнинг катта даражада ўсиши ва кучнинг ортиши билан тушунтириш мумкин. Анализаторлар айнан ўсмирлик даврида ўзининг энг юқори даражасига етади, шунинг учун мураккаб ҳаракат стереотиплари пайдо бўла бошлайди. Шундай қилиб, 12-16 ёшли спортчиларда тезкорлик, куч ва тезкор-куч сифатларининг ривожланиши махсус машғулот услублари таъсири остида содир бўлади ва циклик спорт турларида юқори натижаларга эришиш учун асос ҳисобланади. Эпчиллик жисмоний сифати деганда ҳаракат топшириқлари ҳал этиладиган ўзгарувчан шароитларга мувофиқ равишда ҳаракатларнинг биомеханикавий тузилмасини қайта қуришга имкон берувчи одамнинг ҳаракат тизимини марказий ва периферик бошқариш вазифаларининг ўзаро ягона таъсири тушунилади. Эпчилликнинг учта босқичи фарқланади. Биринчиси ҳаракатларнинг муҳит аниқлиги билан, иккинчиси – турли вақт бирлигида амалга ошириладиган ҳаракатлар аниқлиги ва учинчиси – ҳаракат давомида кутилмаганда вужудга келадиган ҳаракат вазифаларини ҳал этиш тезлиги билан тавсифланади. Содда ҳаракатларнинг фазада мўлжал олиш аниқлиги эпчилликнинг биринчи босқичи ҳисобланади. Адабиётларда қўл ва оёқларнинг энг содда ҳаракатларида ҳамда айрим асосий ҳаракатларни (аниқликка сакрашлар, нишонга улоқтириш) бажаришда болаларнинг мўлжал аниқлигини тавсифловчи маълумотлар мавжуд. Кичик мактаб ёшида вертикал нишонга улоқтиришда мерганликнинг ошиши кузатилади. Эпчиллик координaциясига кўра мураккаб ҳаракатларни бажариш, уларни тез ўзлаштириб олиш, вужудга келган ҳаракат вазиятидан келиб чиқиб ҳаракатларни ўзгартира олиш қобилияти билан тавсифланади. Ушбу қобилият намоён бўлиши учун миянинг юқори даражадаги таҳлил-синтез вазифалари билан боғлиқ ҳаракат кўникмаларининг заҳираси ва уларни қайта ўзгартиришга бўлган қобилият зарур. 12 ёшдан 16 ёшгача бўлган даврни барча асосоий ҳаракат қобилиятларини ривожлантириш учун энг қулай давр деб ҳисобланади. Ҳар қандай ёш даврида болаларнинг ёши ва жисмоний тайёргарлигига мос педагогик жараён воситалари, услублари ва ташкилий шаклларини тартибли танлашга катта аҳамият берилади. Ягона эмас, балки тезкор-куч, куч сифатлари ва тезкор чидамлилик комплексини ривожлантиришга йўналтириш мақсадга мувофиқ. Ўрта ва узоқ масофаларга югуришда юқори натижаларга эришиш учун югурувчининг махсус чидамлилиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Махсус чидамлилик тезкорлик, умумий чидамлилик ва махсус кучнинг ривожланишига боғлиқ бўлган полиморф сифат ҳисобланади. Махсус чидамлилик югуришнинг мутлоқ тезлигига деярли боғлиқ эмас. Ўрта ва узоқ масофаларга югурувчиларда тезкорлик имкониятларининг асоси ҳисобланган умумий чидамлилик махсус чидамлилик билан ўзаро узвий боғлиқдир. Ўрта масофага ва марафон югуриши учун айнан югуришда иштирок этувчи мушакларнинг кучи катта аҳамиятга эга. Югуришда жуда кўп маротаба депсинишларни бажаришга бўлган зарурат чарчоқ замирида финишда оптимал максимал куч намоён эта олиш қобилияти тўғрисида маълумот беради.

Чидамлилик ривожланишининг ёш босқичлари ва унинг мақсадга йўналтирилган машғулот таъсири остида ўзгаришини ўрганиб, Ю.Г. Травин қуйидаги ёш даврларини ажратиб берган. Ўсмирлар: 10-12 ёшда – чидамлилик барқарорлашиш даври; 13-14 ёш – чидамлилик кўрсаткичларининг кескин ортиш даври; 15-16 ёш — чидамлилик даражасининг пасайиш даври; 17-18 ёш – чидамлилик кўрсаткичларининг янгидан ортиши ғоясига эга бўлган иккинчи ўсиш даври. Турли ёш даврларида чидамлиликнинг ривожланиш ҳусусиятлари қуйидаги ҳолатлар билан узвий боғлиқ: 1. Ўсаётган организмнинг анатомик-морфологик ҳусусиятлари. 2. Организм функциялари ва тизимларининг нотекис ривожланиши. 3. Сенситив даврларда машғулот юкламаларининг жисмоний сифатларни ривожлантиришга ўзига ҳос таъсири. Бир қатор тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, жисмоний тарбиянинг асосий вазифаси дастлаб жисмоний сифатларни ривожлантириш зарур бўлган ҳаракат кўникмаларига ўргатишга эмас, балки айнан жисмоний сифатларни ҳар томонлама уйғун ҳолда ривожлантириш ҳисобланади. Жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатларга ўргатиш муваффақияти, аввало, ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигига, сўнгра ҳар бири алоҳидаалоҳида эмас, балки бир-бири билан мувофиқликда ривожланиб борадиган асосий жисмоний сифатларнинг ривожланиши билан узвий боғлиқ, чунки уларнинг барчаси ягона асаб-мушак аппарати вазифаси ҳисобланади. Ушбу хулоса қўшимча машғулотлар ва жисмоний тарбия дарсларига (ҳафтада камида 6 соат) нисбатан тўғри бўлиши мумкин. Бир қатор муаллифларнинг ишлари ўқувчиларда жисмоний сифатлар орасидаги ўзаро боғлиқлик ҳусусиятларини тадқиқ этишга бағишланган. Уларнинг таъкидлашича, ҳаракат сифатларини комплекс ривожлантиришда маълум кетма-кетликка роя қилиш ҳамда ёш-жинсга оид ривожланиш ҳусусиятларини инобатга олиш зарур. Бу машғулот амалиётида турли йўналишга эга жисмоний юкламаларнинг қатъий меъёрлаштирилиши билан таъминланади. Қизларда ва ўғил болаларда турли жисмоний сифатлар орасидаги ўзаро боғлиқлик миқдори ёши-жинсига кўра аҳамиятли фарқланишга эга.

1-расм. Ёш спортчиларда чидамлиликни ривожлантириш воситалари ва усуллари

Шунга мувофиқ жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун турли воситалар ва уларнинг комбинaцияларидан фойдаланиш ва уларни ҳар бир ўқувчининг индивидуал имкониятларига мос равишда меъёрлаш ва тартибга солиш мақсадга муҳим. Ёш спортчиларда чидамлилик фақат шуғулланувчилар ўқув-машғулотлар жараёнида керакли даражадаги толиқишга етиб келганларидагина шакилланади. Чидамлиликни тарбиялашда толиқишнинг нафақат чуқурлигини, балки унинг хусусиятини ҳам билиш жуда муҳим. Чидамлиликни шакллантиришда асосий вазифа организмда керакли хусусиятга эга ва катталикдаги жавоб ўзгаришларига эришиш ҳисобланади. Енгил атлетика спорт турларида машқларни бажаришда машғулот юкламалари 5 та компонентлар билан ифодаланиши зарур; машқнинг шиддати, машнинг давомийлиги, дам олиш танаффуслари, дам олиш хусусиятлари ва такрорланишлар сони, шунингдек, чидамлиликни ривожлантиришнинг қуйидаги усулларидан фойдаланиш керак: ўлчанган юклама билан узлуксиз машқлар усули, такрорий ва танафусли машқ усули, ўйин усули, мусобақа усули ва айланма машғулот усули.

2-расм. 10-16 ёшдаги ёш спортчиларда аэроб чидамлиликни ривожлантириш воситалари ва усуллари

Биз 10-16 ёшдаги ёш спортчиларда аэроб чидамлиликни ривожлантириш воситалари ва усулларидан фойдаланиш схемасини ишлаб чиқдик (2-расм). Схемадан кўриниб турбдики, асосий мақсад- болалар организмининг аэроб имкониятларини ошириш. Аэроб қобилиятлар организмнинг кислороднинг ташилишини ҳамда унинг мушакларда утилизaция қилинишини таъминлаш имкониятлари билан аниқланади. Бундай хусусиятларга қуйидаги тизимларнинг иш

унимдорлиги киради: 1.Ташқи нафаснинг дақиқлик ҳажми, максимал ўпка винтеляцияси, ўпкада газларининг диффузияси тезлиги; 2. Қон айланиш тизими, дақиқалик ва зарб ҳажми, ЮҚТ, қон ҳайдаш тезлиги. 3. Қон тизими: гемоглабин миқдори, кислороднинг тўқималарда утилизaцияланиши. ХУЛОСА Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ёш спортчиларда чидамлиликни ривожлантириш учун қуйидаги таркибий қисмларга риоя этиш керак: 1) машқнинг давомийлиги; 2) машқнинг шиддати; 3) такрорлашлар сони; 4) дам олиш танаффуслари давомийлиги; 5) дам олиш хусусияти. Юқоридаги тавсияларни бажара туриб ва болалар организми хусусиятларини билиб, чидамлиликни шакллантиришга қаратилган ўқув-машғулот жараёнини мақсадли қуриш мумкин. Фойдаланилган адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” ги 2017-йил 3 июндаги ПҚ 3031- сонли қарори. Lex.uz 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5924-сонли фармони. Lex.uz Lex.uz 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5368-сонли Фармони. Lex.uz 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3907-сонли Қарори. 5. Верхошанский Ю.В. Физиологические основы и методические принципы в беге на выносливость М.:2014.-80 с. 6. Волков Н.И. Интервальная гипоксическая тренировка М.: 2000.-90 с. Волков НИ. Биоэнергетика спорта: монография / Н.И. Волков, В.И. Олейников. - М.: Советский спорт, 2011. - 160 с. 7. Кулаков В.Н. Программирование тренировочного процесса высококвалифицированных бегунов на средние, длинные и сверхдлинные дистанции: автореф. дис. ... д-ра. пед. наук / В.Н. Кулаков. - М., 1995. - 48 с. 8. Рахматов Н.А., Махмудов Т.М., Мирзаев С. Чидамкорликнинг биокимёвий асослари ва уни ривожлантириш услублари //Биокимё: Дарслик. - Т., 2007. - Б. 390-396. 9.Рахматова Д.Н. Кўп йиллик тайёргарлик даврида югурувчилар ўқув-машғулот жараёни мониторинги // Fаn -sportgа ilmiy-nazariy jurnal. Ч.: №2.. 2022.- Б.10-12. 10. Рахматова Д.Н. 10-16 ёшли ўсмир спортчиларда чидамлиликни шакллантиришнинг илмий-методологик асослари. // Fаn -sportgа ilmiy-nazariy jurnal. Ч.: №4. 2022. - Б. 19-22.

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar11 ta adabiyot

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” ги 2017-йил 3 июндаги ПҚ 3031- сонли қарори. Lex.uz
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5924-сонли фармони. Lex.uz Lex.uz
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5368-сонли Фармони. Lex.uz
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3907-сонли Қарори.
  5. Верхошанский Ю.В. Физиологические основы и методические принципы в беге на выносливость М.:2014.-80 с.
  6. Волков Н.И. Интервальная гипоксическая тренировка М.: 2000.-90 с.
  7. Волков НИ. Биоэнергетика спорта: монография / Н.И. Волков, В.И. Олейников. - М.: Советский спорт, 2011. - 160 с.
  8. Кулаков В.Н. Программирование тренировочного процесса высококвалифицированных бегунов на средние, длинные и сверхдлинные дистанции: автореф. дис. ... д-ра. пед. наук / В.Н. Кулаков. - М., 1995. - 48 с.
  9. Рахматов Н.А., Махмудов Т.М., Мирзаев С. Чидамкорликнинг биокимёвий асослари ва уни ривожлантириш услублари //Биокимё: Дарслик. - Т., 2007. - Б. 390-396.
  10. Рахматова Д.Н. Кўп йиллик тайёргарлик даврида югурувчилар ўқув-машғулот жараёни мониторинги // Fаn -sportgа ilmiy-nazariy jurnal. Ч.: №2.. 2022.- Б.10-12.
  11. Рахматова Д.Н. 10-16 ёшли ўсмир спортчиларда чидамлиликни шакллантиришнинг илмий-методологик асослари. // Fаn -sportgа ilmiy-nazariy jurnal. Ч.: №4. 2022. - Б. 19-22.

Metama’lumot

Identifikator
REL-A-010503
Nashr sanasi
2023-04-10
Til
o‘zbek
Jurnal
Research Focus International Scientific Journal
Jild
2
Son
3
DOI
10.66073/researchfocus.v2i3.70
ISSN
2181-3833 · 2181-3833
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
150–156
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Ko‘rishlar
32026-10-11 dan beri o‘lchanmoqda
Metadata manbasi
Research Focus International Scientific Journal
Oxirgi yangilanish
2026-09-06