Asosiy mazmunga o‘tish
MaqolaOchiq kirish

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Karimova Go‘zalOriental universiteti magistranti2023

JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 2Son 3Sahifa 110–115

Annotatsiya

Таълим ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш ва назорат қилиш самарали фаолит омили ҳисобланади. Мақолада таълим ташкилотларида инсон ресурсларин бошқаришнинг аҳамияти, усул ва воситалари, муаммо ва ечимлар тўғрисида илмий асосланган таҳлилий маълумотлар берилган

Boshqa tillarda

ruschaЗНАЧЕНИЕ УПРАВЛЕНИЯ ЧЕЛОВЕЧЕСКИМИ РЕСУРСАМИ В ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ ОРГАНИЗАЦИЯХ

Управление человеческими ресурсами в образовательных организациях и контроль над ними являются фактором эффективной деятельности. В статье приведены научно обоснованные аналитические сведения о значении управления человеческими ресурсами в образовательных организациях, о его методах и средствах, о проблемах и их решениях.

inglizchaTHE IMPORTANCE OF HUMAN RESOURCE MANAGEMENT IN EDUCATIONAL INSTITUTIONS

The management and monitoring of human resources in educational institutions is a factor of effective performance. The article provides scientifically grounded analytical information on the importance of human resource management in educational institutions, on its methods and means, and on the problems and their solutions.

Kalit so‘zlar

  • таълим
  • инсон ресурслари
  • бошқарув
  • самарадолик
  • етакчилик
  • мактабдаги шарт шароитлар
  • ташкиллаштириш
  • ижтимоий муносабатлар
  • касбий маҳорат

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ АҲАМИЯТИ Каримова Гўзал Ориентал университети магистранти https://doi.org/10.5281/zenodo.7793412 Аннотация: Таълим ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш ва назорат қилиш самарали фаолит омили ҳисобланади. Мақолада таълим ташкилотларида инсон ресурсларин бошқаришнинг аҳамияти, усул ва воситалари, муаммо ва ечимлар тўғрисида илмий асосланган таҳлилий маълумотлар берилган. Калит сўзлар: таълим, инсон ресурслари, бошқарув, самарадолик, етакчилик; мактабдаги шарт шароитлар, ташкиллаштириш, ижтимоий муносабатлар, касбий маҳорат

IMPORTANCE OF HUMAN RESOURCE MANAGEMENT IN EDUCATIONAL ORGANIZATIONS Abstract: Management and control of human resources in educational organizations is a factor of effective activity. The article provides scientifically based analytical information about the importance of human resources management in educational organizations, methods and tools, problems and solutions. Key words: education, human resources, management, efficiency, leadership; school conditions, organization, social relations, professional skills ВАЖНОСТЬ УПРАВЛЕНИЯ ЧЕЛОВЕЧЕСКИМИ РЕСУРСАМИ В ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ ОРГАНИЗАЦИЯХ Аннотация: Управление и контроль человеческими ресурсами в образовательных организациях является фактором эффективной деятельности. В статье представлена научно обоснованная аналитическая информация о значении управления человеческими ресурсами в образовательных организациях, методах и инструментах, проблемах и решениях. Ключевые слова: образование, человеческие ресурсы, управление, эффективность, лидерство; школьные условия, организация, социальные отношения, профессиональные навыки

КИРИШ Таълим муассасасининг фаолиятидаги самарадорлик, биринчи навбатда, жамоадаги шахслараро муносабатлар, вазифаларни қанчалик тўғри ташкил этилгани ёки этилмаганлигига боғлиқ. Бошқача айтганда, ишнинг қандай ташкил этилиши раҳбарлик, бошқарувчиликнинг ташкил этилиши даражасига боғлиқ. Ҳар бир раҳбар педагогик тизимни бошқарар экан, энг аввало, ундаги муаммолар ва бу тизимдаги аъзоларнинг педагогик-психологик хусусиятларини билиш қобилиятига эга бўлиши керак. Мактаб директорлари бошқарув фаолиятида таълим муассасасида барча жараёнларни тартибга солиб туриш учун бошқарув функцияларини мазмун ва моҳиятини билишлари зарур. Бугунги кунда дунё миқёсида тўпланган тажрибалар турли давлатларда таълим муассасалари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг турлича механизмларидан фойдаланиш амалиёти мавжудлигини кўрсатмоқда. Ҳозирда умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларнинг компетентлигига қўйиладиган умумий талабларни классификациялаш, мактаб директорларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолашга оид кўрсаткич ва мезонларни ишлаб чиқиш зарурати мавжуд.

ТАДҚИҚОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ Умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув фаолият самарадорлигини баҳолашда фаолият йўналишларини аниқлаштириш ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш. Тадқиқотнинг объекти сифатида умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмлари танлаб олинган. Тадқиқотни олиб боришда соҳа олимларининг бошқарув фаолият самарадорлиги тушунчалари таҳлили ва умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув фаолияти йўналишлари аниқлаштиришда қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланилди. Мавзу бўйича олимлар илмий ишларининг таҳлили. Умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини ошриш, бошқарув фаолияти самарадорлигини тушунчалари бўйича бир қатор тадқиқот ишлари ўрганилди. Шундай экан биринчи навбатда самарадорлик, бошқарув фаолият самарадорлиги каби тушунчаларини таҳлил қилиб ўтсак.

Самарадорлик - сифатнинг умумлашган ўлчови. Самара деганда фаолиятда қўйилган мақсадга тўла ёки қисман эришиш тушунилади. Таълим сифатини оқилона даражасига эришиш таълим муассасаси бошқарувидаги асосий мақсадлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли сифатни бошқариш баъзан самарадорликни бошқариш деб ҳам айтилади[1]. Д.Тожибоева ўз тадқиқот ишларида самарадорликни бахолашда одатда кўпроқ ижтимоий ва иқтисодий самарадорликни назарда тутган. Ижтимоий самарадорлик – бу хўжалик фаолиятининг натижаларини жамиятнинг мақсади ва эҳтиёжларига, унинг аъзолари манфаатларига мос келишини англатади.

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ Иқтисодий самарадорликга эса, энг аввало, ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол самарадорлиги сифатида қаралади[2]. М.Шарифхўжаев ва Ё.Абдуллаевларнинг фикрига кўра, бошқарув самарадорлиги ўз табиати билан мураккаб жараён. Уни фақат бир ёки икки кўрсаткич билан ифодалаб бўлмайди. Бунинг учун кўрсаткичлар тизими зарур бўлиб, мазкур тизимни икки йирик гуруҳга бўлиш мумкин: - Бошқариш тизими фаолиятини тавсифловчи миқдорий кўрсаткичлар: – бошқарувдаги жонли меҳнатнинг тежалишини тавсифловчи кўрсаткичлар; - бошқарув учун сарфланган моливий ресурсларнинг тежалишини тавсифловчи кўрсаткичлар; - бошқариш учун сарфланадиган вақтни тежалишини тавсифловчи кўрсаткичлар. - Бошқарувнинг ижтимоий самарадорлигини тавсифловчи сифат кўрсаткичлари: - бошқарув аппарати ходимларининг малакаси даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар; - қабул қилинган қарорлар самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар; - бошқарув жараёнидаги ахборотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини ифодаловчи кўрсаткичлар; - бошқариш маданиятини тавсифловчи кўрсаткичлар; - коммуникациянинг самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар; - бошқарув аппаратидаги меҳнат шароитини тавсифловчи кўрсаткичлар ва ҳ.к.

А.Тўхтабоевнинг таъкидлашича, бошқарув самарадорлиги унинг бошқарилувчи объект мақсадлари ва ижтимоий-иқтисодий самарасини таъминлашдаги натижавийлиги билан бошқариш харажатларини ва унда фойдаланилган ресурсларни таққослаш орқали аниқланади. Бошқариш самарадорлигини иқтисодий маъноси – бошқариш харажатларининг жорий ҳолатида макро- ва микродаражада энг кўп иқтисодий самарани таъминлаш бўлса, ижтимоий маъноси – бошқариш харажатларини жорий ҳолатида энг кўп ижтимоий самарани таъминлашдир. Г.С.Абдрахманов бошқарув фаолияти самарадорлигини белгиланган меъёрлар асосида юқори сифатларга эришиш даражаси ҳамда таълим тизими фаолиятининг сифат ва миқдорий хусусиятларининг зарурий кўрсаткичларини ифодаловчи, мақсадга эришиш даражаси бўйича аниқлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди[3].

Таълим муассасаларини бошқаришни илмий асосда ташкил этишда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳамда ижобий ечимини топиш зарур бўлган айрим муаммоларни инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, таълим муассасаларини бошқарув фаолиятининг самарадорлиги – бу бошқарув жараёнининг натижавийлиги ҳисобланади[4].

МУҲОКАМА Таълим муассасасининг бошқарув самарадорлиги - бу бошқарув фаолияти мақсадига эришганлик кўрсаткичи, яъни таълим муассасасида ҳар бир таълим олувчининг шахсини ривожлантирувчи шарт-шароитларнинг яратилганлиги ҳисобланади[5]. Ривожланган мамлакатларда умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув фаолият самарадорлигини баҳолашда асосан ўзини ўзи баҳолаш тушунчаси кўпроқ қўлланилади. Бошқарув фаолияти самарадорлигини раҳбарнинг ўзи томонидан баҳоланиши ва натижалар асосида ўз устида ишлаш, ривожлантириш режаларини тузиш имкониятига эга бўлади. Виржиния штати Уильяма ва Мария коллежи профессори Джеймс Х.Стронг ўз тадқиқотларида умумтаълим мактаб директорларини баҳолашда қуйидаги стандартларни келтириб ўтган: − етакчилик; − мактабдаги шарт шароитлар; − инсон ресурсларини бошқариш; − ташкиллаштиришни бошқариш; − алоқа ва ижтимоий муносабатлар; − касбий маҳорат.

ХУЛОСА Шундай экан таълим муассасасининг бошқарув самарадорлиги қайси ҳолатда, натижаларга, таълим муассасаси олдига қўйилган мақсадларга эришаётганликларини аниқлаш учун баҳолаш, баҳолаш механизмларини қўллаш керак бўлади.

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar5 ta adabiyot

  1. Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. Менежмент: Дарслик. – Тошкент: “Ўқитувчи”, 2001. - 702 б.
  2. Тўхтабоев А.Т. Маъмурий менежмент. – Тошкент: “Молия”, 2003. - 135-б
  3. Абдрахманов Г.С. Диагностический подход и оценка эффективности управления современной школой: Автореф. дис. ... канд. пед. наук. – Казань, 1998. - 17 б. қонуниятлари, усул ва методлари
  4. Турғунов С.Т. Умумий ўрта таълим муассасалари директорлари бошқарув фаолиятининг назарий асослари: Докторлик диссертация, 2007. – 140-б.
  5. Зверева В.И. Организационно-педагогическая деятельность руководителя школы. – М.: «Новая школа», 1997. – 160 б.

Metama’lumot

Identifikator
REL-A-010493
Nashr sanasi
2023-04-10
Til
o‘zbek
Jurnal
Research Focus International Scientific Journal
Jild
2
Son
3
DOI
10.66073/researchfocus.v2i3.58
ISSN
2181-3833 · 2181-3833
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
110–115
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Ko‘rishlar
32026-10-11 dan beri o‘lchanmoqda
Metadata manbasi
Research Focus International Scientific Journal
Oxirgi yangilanish
2026-09-06