Asosiy mazmunga o‘tish
MaqolaOchiq kirish

“ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО” АЖ: САРҲИСОБ – САМАРАДОРЛИК

Хуршид РАВШАНОВ2025

Jurnal“O‘ZBEKGIDROENERGETIKA” ilmiy-texnik jurnalJild 7Son 1Sahifa 15–25

Annotatsiya

Мақола таҳлилий-танқидий ҳисобот мазмунида бўлиб,унда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятида 2025 йилнинг биринчичораги давомида электр энергияси ишлаб чиқариш, инвестиция лойиҳалари,маҳаллийлаштириш, саноат кооперацияси ва қурилиш-монтаж соҳаларидаамалга оширилган ишлар рақамли кўрсаткичлар асносида танқидий таҳлилқилинган. Тизимда фаолиятни мақсадли ва самарали ташкил қилиш, давлатдастурлари доирасида белгиланган устувор вазифаларга эришиш зарурати вабосқичлари ёритилган.

Boshqa tillarda

ruscha«АО УЗБЕКГИДРОЭНЕРГО»: ИТОГИ – РЕЗУЛЬТАТИВНОСТЬ

Статья представляет собойаналитико-критический отчет, в котором критически анализируется работа, проведенная вакционерном обществе «Узбекгидроэнерго» втечение первого квартала 2025 года в областипроизводства электроэнергии, инвестиционных проектов, локализации, промышленнойкооперации и строительно-монтажных работна основе цифровых показателей. Освещенанеобходимость и этапы целенаправленнойи эффективной организации деятельностив системе, достижения приоритетных задач,определенных в рамках государственныхпрограмм

inglizchaJSC «UZBEKHYDROENERGO»: RESULTS – PERFORMANCE

The article is presented in the formatof an analytical-critical report, which criticallyanalyzes the work carried out in the frst quarterof 2025 by the “Uzbekhydroenergo” joint-stockcompany in the areas of electricity production,investment projects, localization, industrialcooperation, and construction-installationactivities, based on digital indicators. The necessityand stages of purposefully and effectivelyorganizing activities within the system, as well asachieving priority tasks outlined in state programs,are highlighted.

Kalit so‘zlar

  • Статья представляет собой аналитико-критический отчет
  • в котором критически анализируется работа
  • проведенная в акционерном обществе «Узбекгидроэнерго» в течение первого квартала 2025 года в области производства электроэнергии
  • инвестиционных проектов
  • локализации
  • промышленной кооперации и строительно-монтажных работ на основе цифровых показателей. Освещена необходимость и этапы целенаправленной и эффективной организации деятельности в системе
  • достижения приоритетных задач
  • определенных в рамках государственных программ

To‘liq matn

To‘liq matn Zenodo repozitoriysidagi ochiq nusxadan olingan: Zenodo nusxasi

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.15483987

“ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО” АЖ: САРҲИСОБ – САМАРАДОРЛИК

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Хуршид РАВШАНОВ Ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи

Аннотация. Мақола таҳлилий-танқидий ҳисобот мазмунида бўлиб, унда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятида 2025 йилнинг биринчи чораги давомида электр энергияси ишлаб чиқариш, инвестиция лойиҳалари, маҳаллийлаштириш, саноат кооперацияси ва қурилиш-монтаж соҳаларида амалга оширилган ишлар рақамли кўрсаткичлар асносида танқидий таҳлил қилинган. Тизимда фаолиятни мақсадли ва самарали ташкил қилиш, давлат дастурлари доирасида белгиланган устувор вазифаларга эришиш зарурати ва босқичлари ёритилган.

Калит сўзлар: гидроэнергетика дастурлари, электр энергия ишлаб чиқа­- риш, самарадор кўрсаткичлар, инвестиция лойиҳалари, ишлаб чиқариш қувват­

«АО УЗБЕКГИДРОЭНЕРГО»: ИТОГИ – РЕЗУЛЬТАТИВНОСТЬ

Хуршид РАВШАНОВ , Начальник информационноаналитического отдела АО «Узбекгидроэнерго»

Аннотация. Статья представляет собой аналитико-критический отчет, в котором кри­ тически анализируется работа, проведенная в акционерном обществе «Узбекгидроэнерго» в течение первого квартала 2025 года в области производства электроэнергии, инвестицион­ ных проектов, локализации, промышленной кооперации и строительно-монтажных работ на основе цифровых показателей. Освещена необходимость и этапы целенаправленной и эффективной организации деятельности в системе, достижения приоритетных задач, определенных в рамках государственных программ.

Ключевые слова: гидроэнергетические прог­ раммы, производство электроэнергии, эффек­ тивные показатели, инвестиционные проекты, производственные мощности, модернизация, зеленое развитие.

JSC «UZBEKHYDROENERGO»: RESULTS – PERFORMANCE

Khurshid RAVSHANOV, Head of the Information and Analysis Department of JSC «Uzbekhydroenergo»

Abstract. The article is presented in the format of an analytical-critical report, which critically analyzes the work carried out in the first quarter of 2025 by the “Uzbekhydroenergo” joint-stock company in the areas of electricity production, investment projects, localization, industrial cooperation, and construction-installation activities, based on digital indicators. The necessity and stages of purposefully and effectively organizing activities within the system, as well as achieving priority tasks outlined in state programs, are highlighted. Keywords: hydropower programs, electricity generation, effective indicators, investment projects, production capacities, modernization, green development.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ 2025 йилда республикамиз бўйлаб янада чу­ қур жорий этилаётган “яшил иқтисодиёт” тамойилларига таянган ҳолда ўз фаолиятининг янги босқичига қадам қўйди.

PRINT ISSN 3060-4672 O‘ZBEKGIDROENERGETIKA

VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER

АНАЛИЗ-КРИТИКА-РАЗВИТИЕ ANALYSIS-CRITICISM-DEVELOPMENT

Маълумки, 2024 йилда Жамиятнинг энергия ҳосил қилувчи корхоналари томонидан 8,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, жорий йилда ўтган йилга нисбатан 10 фоиз ўсиш суръатига эга бўлган ҳолда, 9 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш вазифаси белгиланган.

Бироқ, ўрганишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилдаги гидроресурслар ҳажми ўтган йил ва кўп йиллик ўртачага нисбатан 10-15 фоизгача кам бўлиши кутилмоқда. Бу ўз навбатида, республика ҳудудларидаги тоғларнинг қор билан қопланганлиги ўтган йилга нисбатан 15 фоиздан ва 25 фоизгача камлиги билан изоҳланади.

Биламизки, тармоқда режанинг бажарилиши нафақат республика энергия балансига мувофиқ электр энергия таъминотини таъминлаш, балки, Жамият томонидан амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида молиялаштириш ва белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишига ҳам бевосита таъсир кўрсатади.

Каскад ва ГЭСлар томонидан жорий йил I чоракда 1 594 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш режаси, амалда 1 574 миллион киловатт-соат ёки 99 фоизга бажарилди. Бунда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 211 миллион киловатт-соат ёки + 16 фоизга кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Албатта, бу барчамиз учун яхши кўрсаткич!

Юқорида айтилганидек, гидроресурслар ҳажми ўтган йилга нисбатан камайган бўлса, қандай қилиб ҳисобот даврида ўсиш суръатига эришилди?!

Бунда Жамият ўтган йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб рақамлар ортидан қувмасдан, аксинча, келгуси йил учун замин яратиш мақсадида сув омборларида захира шакллантиргани муҳим аҳамият касб этди.

Хусусан, ҳисобот даври мобайнида ишлаб чиқариш режаси қарийб бажарилиши ва ўтган йилга нисбатан ўсиш суръатига, асосан, Чорвоқ (+100 миллион киловатт-соат), Андижон (+22 миллион киловатт-соат) ва Тўпаланг (+34 миллион киловатт-соат) сув омборларидаги сув ресурслари захираси сарфланиши эвазига эришилди.

Шундай бўлса-да, ҳисобот даврида 6 та корхона томонидан 66,7 миллион киловатт-соат кам энергия ишлаб чиқарилиб, режавий кўрсаткич бажарилмади.

1. “Чирчиқ ГЭС” – 18,1 миллион киловатт-соат (93 %); 2. “Қодирия ГЭС” – 13 миллион киловатт-соат (87 %); 3. “Тошкент ГЭС” – 2,7 миллион киловатт-соат (96 %); 4. “Фарҳод ГЭС” – 29,6 миллион киловатт-соат (87 %);

O‘ZBEKGIDROENERGETIKA PRINT ISSN 3060-4672 16 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024

5. “Оҳангарон ГЭС” – 2,2 миллион киловатт-соат (72 %); 6. “Ҳисорак ГЭС” – 1,1 миллион киловатт-соат (67 %). Бундан ташқари, 4 та корхона ўтган йилга нисбатан ўсиш суръатига эга бўлмаган ва 26,3 миллион киловатт-соат кам электр энергияси ишлаб чиқарилган.

1. “Тошкент ГЭС” – 2,1 миллион киловатт-соат (97%); 2. “Фарҳод ГЭС” – 22,9 миллион киловатт-соат (89%); 3. “КФК КГЭС” – 1,0 миллион киловатт-соат (95%); 4. “Оҳангарон ГЭС” – 0,4 миллион киловатт-соат (94 %).

I чоракда умумий сув сарфи 23,4 миллиард м3 ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 миллиард м3 ёки 5,5 фоизга кўп сув ишлаб чиқариш учун йўналтирилган. Шундан, турбиналар орқали жами 20,6 миллиард м3 сув ўтиб, бир бирлик маҳсулот – 1 киловатт-соат энергиясини ишлаб чиқариш учун ўртача 13 м3 сув сарфланган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳисобот даврида бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун баъзи бир ГЭСларда сув сарфи ўртачага нисбатан ошган бўлса-да, ишлаб чиқариш ҳажми, аксинча, пасайган ёки ўсиш кузатилмаган.

Мисол учун, Тошкент ГЭСлар каскади корхонаси ҳисобот даврида ўтган йилга нисбатан 1 киловатт энергия ишлаб чиқариш учун ўртача қарийб 1 м3 сув кўп сарф этган бўлса-да, ишлаб чиқариш ҳажми 2,4 миллион киловатт-соатга камайган.

Худди шундай ҳолат Самарқанд ГЭСлар каскади фаолиятида ҳам кузатилган. Хусусан, ГЭС-2Б (Хишрав ГЭС) 1 киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун 0,6 м3 сув кўп сарф этиб, ишлаб чиқариш 1,7 миллион киловатт-соатга камайган. ГЭС-3Б (Иртишар ГЭС) 3,7 м3 сув кўп сарф этиб, 2,4 миллион киловатт-соат кам электр энергияси ишлаб чиқарган. ГЭС-1Б (Талигулян-1) ва ГЭС-5Б да ҳам шу ҳолат кузатилган.

Андижон таркибидаги Кудаш ГЭСда ҳам сув сарфи 4,7 м3 ошган бўлсада, ишлаб чиқаришига ижобий таъсир этмаган.

Шаҳрихон ГЭСлар каскади таркибидаги Завроқ ГЭСда сув сарфи 6,8 м3 ошган бўлса-да, ишлаб чиқаришга ижобий таъсир этмаган.

Оҳангарон ГЭСда (ГЭС-35) сув сарфи қарийб 1 м3 ошган бўлса-да, 1,4 миллион киловатт-соат кам электр энергияси ишлаб чиқарган.

Ҳисорак ГЭСда сув сарфи қарийб 5 м3 кўпайган бўлса-да, ишлаб чиқаришда ижобий акс этмаган.

I чоракда Каскад ва ГЭСлар томонидан 1,2 миллиард м3 ёки жами сарфланган сувга нисбатан 6 фоиз сув миқдори салт ташланишига йўл

PRINT ISSN 3060-4672 O‘ZBEKGIDROENERGETIKA

VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER

АНАЛИЗ-КРИТИКА-РАЗВИТИЕ ANALYSIS-CRITICISM-DEVELOPMENT

қўйилган. Айтиш керакки, ўтган йилга нисбатан сув салт ташламаси 358 миллион м3 га камайган. Шундай бўлса-да, ҳисобот даврида ўтган йилга нисбатан Тошкент ГЭСлар каскадида – 50 миллион м3, Шаҳрихон ГЭСлар каскадида – 64 миллион м3 ҳамда Туямўйин ГЭСда – 62 миллион м3 сув кўп салт ташланишига йўл қўйилган.

Бунга 1-чорак мобайнида авариявий ўчиш ва гидроагрегатларнинг таъмирга чиқарилиши ҳамда бошқа ҳолатлар сабаб бўлган. Авариявий ўчишлар натижасида 3,5 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилмади. Бунда, линиялар ўчиши – 2,4 миллион киловатт-соат, гидроагрегатларнинг таъмирга чиқарилиши – 387 минг киловатт-соат ва бошқа сабаблар – 715 минг киловатт-соатни ташкил этган.

Йўқотишларнинг катта қисми – 1,6 миллион киловатт-соат “Тошкент ГЭСлар каскади”га тўғри келган.

Энергия ҳосил қилувчи корхоналарда меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиш ишларини талаб даражасида деб бўлмайди. Жумладан, биргина I чоракни ўзида корхоналарда жами 108 та ҳолатда қоидабузарликка йўл қўйилган.

Қоидабузарликлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробарга кўпайган. Хусусан, Тошкент ГЭС – 14 та, Қодирия ГЭС – 13 та, Чирчиқ ГЭС – 11 та, Қуйи Бўзсув ГЭС – 15 та, Андижон ГЭС – 14 та, Фарҳод ГЭС – 8 та, Шаҳрихон ГЭС – 12 та, КФК КГЭС – 13 та ва Оҳангарон ГЭС – 8 та ташкил этган.

Президентимизнинг ПҚ-77-сон қарорига мувофиқ Жамиятнинг 2025 йил мартдаги “2025 йил тармоқда энергия ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 33-сон буйруғи қабул қилинди.

Буйруқ билан, тасдиқланган чора-тадбирларга кўра ўтган йилги умумий истеъмолга нисбатан энергия ҳосил қилувчи корхоналар – 1 305 минг киловатт-соат ёки 7 фоиз, сув омборлари – 519 минг киловатт-соат ёки 20 фоиз ҳамда Жамият тасарруфидаги акциядор ва масъулияти чекланган жамиятлар томонидан 413 минг киловатт-соат ёки 7 фоиз электр энергияси ва 32,6 минг м3 табиий газ тежалиши белгиланган.

Шу мақсадда, ГЭС ва сув омборлари томонидан жорий йилда жами 123 та чора-тадбир бажарилиши режалаштирилган.

Шундан, ГЭСлар томонидан 1-чорак учун белгиланган 13 та тадбир режаси, амалда 140 фоизга бажарилди ҳамда тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилди.

O‘ZBEKGIDROENERGETIKA PRINT ISSN 3060-4672 18 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024

Лекин, сув омборлари масъуллари томонидан белгиланган 47 та тадбирдан 16 таси ёки 34 фоизи ўз вақтида бажарилмаган.

Кичик ГЭСларнинг самарадорлиги 2025 йилда Жамият тизимидаги 13 та кичик ГЭС томонидан жами 95 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш кўзда тутилган бўлиб, бунда қувватдан фойдаланиш коэффициенти режаси – 48%ни ташкил этади. Шундан, ҳисобот даврида 17,2 миллион киловатт-соат режаси, амалда 14,6 миллион киловатт-соат ёки режага нисбатан 85 фоизга бажарилиб, амалдаги қувватдан фойдаланиш коэффициенти 32 фоизни ташкил этди.

Ўрнатилган № ГЭС номи қувватлардан РЕЖА ФАКТ Баж. % фойдаланиш коэффициенти

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ 17,2 14,6 85% 32% бўйича жами: 1 Хонобод КГЭС 1,1 1,2 111% 84% 2 Шоҳимардон КГЭС 2,0 1,0 48% 20% 3 Ҳисорак КГЭС 1,5 1,4 98% 19% 4 МикроГЭС-10 5 Пастдарғом КГЭС-3 0,9 0,5 60% 32% 6 МикроГЭС-8 7 Қумқўрғон КГЭС 0,7 0,6 91% 53% 8 Зарчоб-1а КГЭС 1,7 0,7 43% 11% 9 Зарчоб-2а КГЭС 1,8 0,9 52% 14% 10 Угам-1 КГЭС 2,0 2,3 113% 72% 11 Угам-2 КГЭС 2,3 2,6 114% 75% 12 Угам-3 КГЭС 2,2 2,5 114% 67% 13 Оҳангарон КГЭС 1,0 0,7 69% 13%

2025 йилда тизимдаги 15 та микро ГЭС томонидан жами 18,1 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Бунда, ўрнатилган қувватлардан фойдаланиш коэффициенти – 61 фоизни ташкил этади.

PRINT ISSN 3060-4672 O‘ZBEKGIDROENERGETIKA

VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER

АНАЛИЗ-КРИТИКА-РАЗВИТИЕ ANALYSIS-CRITICISM-DEVELOPMENT

Шундан, ҳисобот даврида 3,6 миллион киловатт-соат режаси, амалда 3,5 миллион киловатт-соат ёки режага нисбатан 97 фоизга бажарилиб, ўрнатилган қувватлардан фойдаланиш коэффициенти 60 фоизни ташкил этди. Жумладан:

Ўрнатилган № ГЭС номи қувватлардан РЕЖА ФАКТ Баж. % фойдаланиш коэффициенти

Жами: 3,6 3,5 97% 60% 1 Испайсой мГЭС 0,4 0,4 97% 93% 2 Зомин мГЭС-1 0,1 0,1 75% 38% 3 Зомин мГЭС-2 0,1 0,1 75% 38% 4 МГЭС-1 (ГЭС-3Б) 0,2 0,2 86% 53% 5 МГЭС-2 (ГЭС-1Б) 0,2 0,1 68% 27% 6 МГЭС-3 (ГЭС-1Б) 0,2 0,1 68% 27% 7 МГЭС-4 (ГЭС-5Б) 0,3 0,3 108% 69% 8 МГЭС-5 (ГЭС-5Б) 0,3 0,3 108% 69% 9 Завроқ мГЭС 0,3 0,2 97% 67% 10 Олтинкўл мГЭС 11 Водил мГЭС 0,1 0,0 52% 3% 12 Чортоқ мГЭС-1 0,6 0,6 110% 57% 13 Чортоқ мГЭС-2 0,3 0,3 113% 57% 14 Янгиариқ мГЭС 0,4 0,3 96% 73% 15 Самоқ мГЭС 0,4 0,4 102% 67%

Шунингдек, кичик ва микроГЭС самарадорлигини ошириш мақсади­ да Жамиятни 2025 йил 12 февралдаги 22-сон буйруғи қабул қилинган. Унга мувофиқ, январь-март ойларида Жамият тизимидаги кичик ва микроГЭСларда 105 та камчиликни бартараф этиш белгиланган бўлиб, амалда 91 та ёки режага нисбатан 87 фоизга бажарилган. 14 та тадбир масъуллар томонидан бажарилмаган.

Хусусан, Самарқанд ГЭСлар каскади корхонаси томонидан Пастдарғом микроГЭС-3 да белгиланган муддатда затворлар автоматик бошқариш тизимини ишлаб чиқиш, ҳудуд чегарасини қўриқлаш бўйича тадбирлар бажарилмаган.

O‘ZBEKGIDROENERGETIKA PRINT ISSN 3060-4672 20 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024

Шунингдек, тизим корхоналарида видеокузатув тизими, IP телефония ва АИИСКУЕ тизими оптик толали алоқа воситаси орқали Жамиятга узати­ лиши таъминланмаган.

Хусусан, корхоналар кесимида чора-тадбирлар бажарилиши:

Бажарилди № Номи Умумий сони сони Баж. % Жами: 105 91 87% 1 Фарҳод ГЭС 4 4 100,0% 2 Самарқанд ГЭС 40 36 90,0% 3 Андижон ГЭС 11 11 100,0% 4 Шаҳрихон ГЭС 22 15 68,2% 5 КФК КГЭС 6 5 83,3% 6 Тўполанг ГЭС 16 15 93,8% 7 Ҳисорак ГЭС 6 5 83,3%

1-чоракда қуёш фотоэлектр станциялар томонидан 624 минг киловатт-соат ишлаб чиқариш режаси, амалда 518 минг киловатт-соат ёки режага нисбатан 83 фоизга бажарилган. Бунда, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 120 фоизни ташкил этган.

Энергия ҳосил қилувчи корхоналар томонидан 2025 йилда жами 352 тонна, шу жумладан, 350 тонна қора ва 2 тонна рангли металл парчалари топширилиши белгиланган. Шундан, I чоракда 86 тонна режаси, амалда 124 тонна ёки 145 фоизга бажарилди.

Жамият тараққиёти учун яна бир муҳим вазифа – ободонлаштириш ишлари ҳисобланади. 2025 йилда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳор фаслида ГЭС ва сув омборларида умумий 14 300 туп дарахт кўчатлари экилиши белгиланган. Шундан дарахт кўчатлари экиш ишлари тўлиқ якунланиб, корхоналар томонидан 15 863 туп ёки режага нисбатан 110 фоиз дарахт кўчатлари экилди.

Бироқ шу билан бирга, бир неча бор берилган огоҳлантиришларга қарамасдан қуйидаги корхоналар томонидан режавий кўрсаткичлар тўлиқ бажарилмаган. Хусусан, Чирчиқ ГЭС – 70 фоиз, Андижон ГЭС – 85 фоиз ҳамда КФК КГЭС – 90 фоиз ни ташкил этди.

PRINT ISSN 3060-4672 O‘ZBEKGIDROENERGETIKA

VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER

АНАЛИЗ-КРИТИКА-РАЗВИТИЕ ANALYSIS-CRITICISM-DEVELOPMENT

Ҳисобот даврида реализация суммасининг 108 миллиард сўм (14 фоиз) ишлаб чиқариш харажатларига, 119 миллиард сўм (16 фоиз) солиқ мажбуриятларига, 167 миллиард сўм (21 фоиз) молиявий ва бошқа харажатларга ва 376 миллиард сўм (49 фоиз) янги лойиҳаларни амалга ошириш (реинвестиция) ажратмалари ҳисобига тўғри келди.

Айрим корхоналарда ишлаб чиқариш таннархи режа кўрсаткичидан кескин ошиб кетишига йўл қўйилди. Оҳангарон, Ҳисорак ва Шаҳрихон ГЭСлар томонидан реинвестицияга маблағ йўналтирилмаган.

Ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш учун ГЭС ва каскадлар ускуналарида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариб, сел-тошқин мавсумида ишончли ҳамда барқарор ишлашини таъминлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Шундай экан, жорий йилда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун қуйидаги 4 та йўналиш бўйича чора-тадбирларга эътиборни кучайтириш талаб этилади:

Биринчидан, энергия ҳосил қилувчи корхона ҳамда сув омборлари масъуллари томонидан гидроресурслар ҳар бир томчисидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, сабабсиз салт ташламага йўл қўймаслик, вегетацион ва новегетацион мавсумларда сувдан унумли фойдаланиш орқали амалдаги қувватлар самарадорлигига эришиш;

Иккинчидан, Каскад ва ГЭС ҳамда сув омборларида энергия тежамкорлигига эришиш;

Учиндан, микро ва кичик ГЭСлардан янада самарали фойдаланиш, фойдали иш коэффициентини ошириш;

Тўртинчидан, жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилган объектларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш талаб этилади!

II. Давлат инвестиция дастури ва қурилиш-монтаж ишлари

2025 йилда умумий қуввати 222 мегаватт, йиллик ишлаб чиқариши 1 миллиард киловатт-соатга тенг бўлган 38 та лойиҳа фойдаланишга топширилади. Жумладан, жами қиймати 405 миллион доллар, жами қуввати 198 мегаваттга тенг бўлган 10 та йирик лойиҳа, беғараз кўмак маблағи - грант ҳисобига 20 мегаватлик 4 та шамол электр станциялари лойиҳаси ҳамда 40 мегаваттгача бўлган гидроагрегатлар ишлаб чиқариш “миллий” лойиҳаси ишга туширилади.

2025 йилга мўлжалланган давлат инвестиция дастурига мувофиқ 15 та лойиҳа доирасида 248,8 миллион доллар ўзлаштириш режа қилинган. Шу

O‘ZBEKGIDROENERGETIKA PRINT ISSN 3060-4672 22 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024

жумладан, умумий хорижий инвестиция – 107,53 миллион доллар, Жамият ўз маблағлари ҳисобидан – 142,29 миллион доллар. Шундан, I чоракда 41,08 миллион доллар ўзлаштирилиб, режа тўлиқ бажарилди. Жумладан, умумий хорижий инвестициялар – 18,10 миллион доллар ҳамда Жамият ўз маблағлари ҳисобидан – 22,98 миллион долларни ташкил этди.

Ҳисобот даврида ишга туширилиши белгиланган 6 та кинетик ГЭС режаси, амалда ортиғи билан бажарилиб, жами 8 та микро ГЭС, шу жумладан: Сурхондарё воҳаси Занг каналида – 3 та, Аму-Занг каналида – 1 та ва Тўпаланг-Қоратоғ каналида – 4 та микро ГЭС фойдаланишга топширилди.

Ҳисобот даврида 11 та тизим корхонасидан 7 тасида Бизнес-режа кўрсаткичи бажарилмади. “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖни Шаффоф қурилиш рейтинги пасайган, “Гидромахсусқурилиш” АЖ рейтинги энг паст даражасига тушиб кетган.

2025 йилда 340 миллиард сўмлик маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш белгиланган бўлиб, I чорак давомида 8 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

2025 йилда 674,7 миллиард сўм саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, шундан I чоракда 198,2 миллиард сўм режаси, амалда режага нисбатан 25 фоизга бажарилди.

2025 йилда импортни қисқартириш мақсадида тизимда 312 миллиард сўмлик саноат кооперациясини амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, шундан I чоракда 31,2 миллиард сўмлик режа кўрсаткич бажарилиши таъминланди.

2025 йил 1-10 март кунлари Жамият ва унинг тизим корхоналарида коррупциявий хатарларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш, тизим очиқлиги ва адолатлилигини таъминлаш мақсадида тизимда аноним (яширин) сўров ўтказилди.

Сўровномада жами қарийб минг нафар ходим фаол иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

PRINT ISSN 3060-4672 O‘ZBEKGIDROENERGETIKA

VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER

АНАЛИЗ-КРИТИКА-РАЗВИТИЕ ANALYSIS-CRITICISM-DEVELOPMENT

Жумладан, сўровнома иштирокчилари ишга қабул қилишда корхоналарда таниш-билишчилик, маҳаллийчилик ҳамда манфаатлар тўқнашуви учраётганлиги, товар-моддий бойликлар билан муомалада коррупция ҳолати мавжудлигини кўрсатган. Шунингдек, ижтимоий ҳимоя, ёшларни қўллаб-қувватлаш, иш ҳажми ва юкламаси нотўғри ёки тенг тақсимланмаганлиги, ойлик иш ҳақлари ва бошқа шу каби муҳим масалалар келтирилган.

Йил бошидан буён Жамият Бошқаруви раиси ҳузурида 22 маротаба йиғилиш бўлиб ўтган бўлиб, улардан 15 таси сайёр ва техник йиғилиш, қолган 7 таси ижро аппарат йиғилиши сирасига киради. Ўтказилган йиғилишларда 912 та топшириқ берилган. Шундан 129 таси (14 фоиз) муддатидан кечикишга йўл қўйилган.

Ачинарлиси, корхоналар томонидан электрон дастур орқали ижрога келиб тушган 270 та (жамига нисбатан 10 фоиз) ҳужжат очиб ҳам кўрилмаган. Хусусан, бу – Андижон ГЭС – 130 та, Туямўйин ГЭСда – 40 та, Қодирия ГЭСда – 30 та, Ўрта Чирчиқ ГЭС ва Оҳангарон ГЭСда – 27 тани ташкил этган.

Юқоридаги таҳлиллар ва кўрсаткичлар “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг умумий фаолият ва электр энергияси ишлаб чиқариш самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. Шу жиҳатдан, белгиланган вазифалар ижросини тегишли муддатларида ва сифатли таъминлаб бориш доимий долзарб ҳисобланади.

Эндиликда Жамият олдида турган вазифа – жорий йил биринчи ярим йилликда, жумладан: иккинчи чоракда юқорида йўл қўйилган камчиликларни инобатга олиб, барча соҳавий йўналишлар бўйича режа кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш янада муҳим аҳамият касб этади.

Жамиятнинг жорий йил иккинчи чораги учун белгиланган устувор вазифалар:

биринчидан, I ярим йилликда 4 589 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш режаси бажарилиши учун II чоракда 3 014,6 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш;

иккинчидан, 2025 йил учун давлат инвестиция дастурига кўра, 15 та инвестиция лойиҳаси бўйича II чоракда 56,2 миллион доллар, шу жумладан: хорижий кредитлар ҳисобига 6,7 миллион доллар, тўғридан-тўғри хорижий кредитлар ҳисобига 10,1 миллион доллар ҳамда Жамият ўз маблағлари ҳисобига 39,4 миллион доллар ўзлаштириш;

учинчидан, гидроэнергетикани ривожлантириш Дастурига асосан II чоракда амалга оширилаётган умумий 53 та лойиҳа доирасида жами

O‘ZBEKGIDROENERGETIKA PRINT ISSN 3060-4672 24 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024

102,7 миллион долларлик, шу жумладан: 61,9 миллион долларлик – қурилиш-монтаж ишлари, 34,6 миллион долларлик – асбоб-ускуналарни етказиб бериш ҳамда 6,2 миллион долларлик бошқа харажатлар амалга оширилишини таъминлаш;

тўртинчидан, II чоракда тасдиқланган режа-графикка мувофиқ, 19 та ишлаб чиқариш саноат объектини, шу жумладан: Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида жами 11 та кинетик турбинали микроГЭС, Андижон (Қўғай-1 ГЭС), Жиззах (сув омбори қошида ГЭС), Самарқанд (ГЭС-2,3 ва Бот-бот кичик ГЭС) ҳамда Қашқадарё (Работ ва Варганза) вилоятларида босимли 5 та микро ва 2 та ўрта ГЭСларни, шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 40 мегаваттгача бўлган Гидроагрегатларни ишлаб чиқариш заводини фойдаланишга топшириш;

бешинчидан, II чоракда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 157,3 миллиард сўмга, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ҳажмини 59,8 миллиард сўмга ва саноат кооперациясини 61,5 миллиард сўмга ҳамда экспорт фаолияти кўрсаткичини 2 миллион доллардан ошириш;

олтинчидан, энергия ҳосил қилувчи корхоналарнинг асосий фаолият­ дан ташқари қўшимча даромадини 4 миллиард сўмга етказиш ҳамда Жамият доирасида 188 тонна металл парчаларини топшириш.

Юқоридагилардан кўринадики, жорий йилда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ олдида улкан марралар турибди!

Барчамиз Жамиятимиз олдидаги вазифаларни бажаришга шахсий дахлдорлик билан ёндашишимиз ва асосийси, ўзимизга юкланган масъулиятни кучайтиришимиз, ҳар биримиз бир тан-у бир жон бўлиб, катта бир ОИЛА СИФАТИДА келгусидаги эришишимиз зарур бўлган устувор мақсадлар сари биргаликда ҳаракатланишимиз керак.

Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганидек, тараққиёт йўлидаги марраларга фақатгина машаққатли меҳнат орқали эришиш мумкин!

PRINT ISSN 3060-4672 O‘ZBEKGIDROENERGETIKA

VOLUME 6 | ISSUE 4 | 2024 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar0 ta adabiyot

Ma’lumot topilmadi

ma’lumot kutilmoqda

Metama’lumot

Identifikator
REL-A-014091
Nashr sanasi
2025-09-10
Til
o‘zbek
Jurnal
“O‘ZBEKGIDROENERGETIKA” ilmiy-texnik jurnal
Jild
7
Son
1
DOI
10.5281/zenodo.15483987
ISSN
3060-4672
Nashriyot
“O‘ZBEKGIDROENERGETIKA” ilmiy-texnik jurnal
Sahifa
15–25
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Ko‘rishlar
12026-10-10 dan beri o‘lchanmoqda
Metadata manbasi
“O‘ZBEKGIDROENERGETIKA” ilmiy-texnik jurnal
Oxirgi yangilanish
2025-09-11