Asosiy mazmunga o‘tish
MaqolaOchiq kirish

“ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО” АЖ: САРҲИСОБ ВА ТАҲЛИЛ

Сухроб ХАМРАЕВ, Хуршид РАВШАНОВ2024

Jurnal“O‘ZBEKGIDROENERGETIKA” ilmiy-texnik jurnalJild 6Son 3Sahifa 7–15

Annotatsiya

Мақолада “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан 2024 йил 9 ойликда гидроэнергетика соҳасида эришилган натижалар,ютуқ ва камчиликлар рақамлар асосида атрофлича таҳлил қилинади. Бундатизимда эксплуатация, инвестиция, маҳаллийлаштириш ва қурилиш соҳалариҳамда инновация лойиҳалари бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисобикелтирилади.

Boshqa tillarda

ruschaАО «УЗБЕКГИДРОЭНЕРГО»: ОБЗОР И АНАЛИЗ

В статье представлен подробный анализ результатов, достижений и недостатков деятельности АО «Узбекгидроэнерго» в сфере гидроэнергетики за 9 месяцев 2024 года на основе числовых данных. Приводится отчёт о проделанной работе в системе по направлениям эксплуатации, инвестиций, локализации и строительства, а также по инновационным проектам.

inglizchaJSC “UZBEKHYDROENERGO”: REVIEW AND ANALYSIS

The article provides a detailedanalysis of the results, achievements andshortcomings of JSC “Uzbekhydroenergo” in thefeld of hydropower for 9 months of 2024 basedon numerical data. At the same time, a report isprovided on the work done within the system inthe areas of operation, investments, localizationand construction, as well as on innovationprojects.

Kalit so‘zlar

  • ислоҳот
  • инвестиция
  • инновация
  • ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
  • сарҳисоб
  • тараққиёт
  • энергия қувватлари
  • эксплуатация
  • маҳаллийлаштириш
  • хорижий инвестиция
  • қурилиш
  • “Яшил макон” умуммиллий дастури

To‘liq matn

To‘liq matn Zenodo repozitoriysidagi ochiq nusxadan olingan: Zenodo nusxasi

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.14675500

“ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО” АЖ: САРҲИСОБ ВА ТАҲЛИЛ

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Сухроб ХАМРАЕВ Аппарат раҳбари “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Хуршид РАВШАНОВ Ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи

Аннотация: Мақолада “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томони­ дан 2024 йил 9 ойликда гидроэнергетика соҳасида эришилган натижалар, ютуқ ва камчиликлар рақамлар асосида атрофлича таҳлил қилинади. Бунда тизимда эксплуатация, инвестиция, маҳаллийлаштириш ва қурилиш соҳалари ҳамда инновация лойиҳалари бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби келтирилади.

Калит сўзлар: ислоҳот, инвестиция, инновация, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, сарҳисоб, тараққиёт, энергия қувватлари, эксплуатация, маҳаллийлаштириш, хорижий инвестиция, қурилиш, “Яшил макон” умуммиллий дастури.

Сухроб ХАМРАЕВ Руководитель аппарата АО «Узбекгидроэнерго»

Хуршид РАВШАНОВ Начальник информационноаналитического отдела АО «Узбекгидроэнерго»

Аннотация: В статье детально анализируются результаты, достижения и недостатки АО «Узбекгидроэнерго» в сфере гидроэнергетики за 9 месяцев 2024 года на основе числовых данных. При этом приводится отчет о проделанной работе в системе по направлениям эксплуатации, инвестиций, локализации и строительства, а также по инновационным проектам.

Ключевые слова: реформа, ин­ вестиции, инновация, производственные показатели, подведение итогов, развитие, энергетические мощности, эксплуатация, локализация, иностранные инвестиции, строительство, Общенациональная прог­ рамма «Яшил макон».

JSC “UZBEKHYDROENERGO”: REVIEW AND ANALYSIS

Sukhrob KHAMRAEV Chief of Staff of JSC “Uzbekhydroenergo”

Khurshid RAVSHANOV Head of the Information and Analysis Department of JSC “Uzbekhydroenergo” Abstract: The article provides a detailed analysis of the results, achievements and shortcomings of JSC “Uzbekhydroenergo” in the field of hydropower for 9 months of 2024 based on numerical data. At the same time, a report is provided on the work done within the system in the areas of operation, investments, localization and construction, as well as on innovation projects. Keywords: reform, investments, innovation, production indicators, summarization, development, energy capacities, operation, localization, foreign investment, construction, “Yashil Makon” Nationwide Program.

PRINT ISSN 3060-4672 O‘ZBEKGIDROENERGETIKA

VOLUME 6 | ISSUE 3 | 2024 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER

ТРИБУНА ГЛАВНОГО РЕДАКТОРА EDITOR IN CHIEF’S TRIBUNE

Гидроэлектр станциялар кунлик энергияни барқарор таъминлашда энг самарали воситадир. Улардан олинадиган электр таннархи ҳам бошқа манбаларга нисбатан анча арзон. Шу боис, бу соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқдамиз.

Дарҳақиқат, жаҳондаги қийин вазиятга қарамасдан, ички имкониятлар­ ни ишга солиш ҳисобига Ўзбекистон иқтисодиёти сўнгги йилларда фаол ўсишда давом этмоқда. Хусусан, халқаро валюта фондининг ахборотига кўра 2024 йилнинг биринчи ярмида ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръати йиллик ҳисобда 6,4 фоизни ташкил этди. Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсишини жорий йилда 5,6 фоизга, келаси йилда эса 5,7 фоизга прогноз қилмоқда. Олтин-валюта захираси бу йил илк бор 40 миллиард доллардан ошди. Аҳолининг миллий валютадаги депозитлари ҳажми 50 фоизга ўсди. Дунёнинг нуфузли рейтинг агентликлари ҳам Ўзбекистоннинг рейтинги барқарор сақланиб қолаётганини ижобий баҳоланмоқда. Ташқи инвесторлар ишончи ортгани туфайли халқаро бозорларда 4 миллиард доллар евробонд жойлаштирилди. Бунинг натижасида жорий йилда инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33 фоиздан ошади. Экспорт қарийб 19 фоиз ўсиши кутилаяпти. Умуман, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва Осиё Тараққиёт банки фаол инвестиция сиёсати ва ислоҳотлар ҳисобига Ўзбекистонда келгусида ҳам барқарор иқтисодий ўсиш сақланиб қолишини тасдиқламоқда. Шубҳасиз, бу Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган оқилона сиёсати натижаси бўлиб, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ҳам, ўз навбатида, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли тараққиётдан ортда қолмасликка интилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан бугун гидроэнергетика тармоғида ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳозирга келиб Жамият тасарруфидаги ГЭСлар сони 72 тага, умумий қуввати эса 2 445 МВтга етди. Жорий йил якунига қадар бу кўрсаткич яна ошади. Жамият ташкил топган 2017 йил билан солиштирганда, ГЭСлар сони 33 та ёки 89 фоизга ошди, ишлаб чиқариш қуввати эса 122 фоизга ўсди. Яна бир муҳим ижобий омил, Жамият активлари қиймати 13,6 триллион сўмни ташкил этиб, бугунги кунда қарийб 5 баробарга кўпайди. Жамиятнинг “кредит елкаси” (амалдаги капиталидан каттароқ суммага бериладиган кредит бўйича ишонч даражаси) ижобий 2 коэффициент оралиғида сақланиб, тармоқнинг молиявий-иқтисодий ишончлилик даражаси ортишига сабаб бўлмоқда. Бу эса, ўз навбатида, биз учун муҳим бўлган Жамиятнинг молиявий ҳисобот йиллари учун халқаро кредит рейтинглари олинишига ижобий таъсир этиб, мана қаторасига учинчи йилдирки, Жамият кредит рейтинги “ВВ” – республика суверен кредит рейтинги даражасида барқарор сақлаб келинмоқда.

O‘ZBEKGIDROENERGETIKA PRINT ISSN 3060-4672 8 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER VOLUME 6 | ISSUE 3 | 2024

Шу билан бирга, ижтимоий жиҳатдан олдимизга мақсад қилиб олинганидек, ишчи-ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақлари жорий йил якуни билан 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказилиши бўйича амалий чоралар кўрилмоқда. Молиявий ҳисоботнинг ҳар йиллик якунига кўра Жамият томонидан давлат ғазнасига 600-700 миллиард сўмлик солиқ мажбурияти бўйича тўловлар амалга оширилмоқда. Албатта, бу каби рақамларни эшитган ҳар бир инсон фахр ва ғурур туйғусини ҳис этади. Зеро, бу кўрсаткичларнинг ортида соҳа ишчиходимларининг машаққатли меҳнати турибди. Аммо олдимизда турган устувор вазифалар ҳам кам эмас. Бинобарин, бугун замон шиддат билан ўзгариб, барча соҳалар қатори гидроэнергетика тармоғи олдига ҳам ўта долзарб ва мураккаб вазифаларни қўймоқда. Қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, Жамият ўз касбининг асл фидойиси ҳамда етакчиси Абдуғани Сангинов бошчилигида ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмайди. Олдинга, фақат олдинга қараб олға боради. Таъкидлаш жоизки, жорий йилда амалга оширилаётган исло­ ҳотларимизнинг узвий давоми сифатида Президент қарори билан гидроэнергетикани ривожлантириш Стратегияси тасдиқланиб, келгуси 5 йиллик учун амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар дастури белгилаб берилган. Шу нуқтаи-назардан, Жамият олдида соҳа тарақ­қиёти учун саноат ишлаб чиқариш ҳажмини йилдан-йилга муттасил ошириб бориш ҳамда инвестиция лойиҳалари доирасидаги амалдаги мажбурият­ ларни ўз вақтида сўндириш каби ўта долзарб вазифалар турибди. Шу маънода, гидроэнергетикада ҳисобот йилининг 9 ойлик даври муҳим палла ҳисобланиб, ушбу вақт оралиғида эришилган кўрсаткичлар жорий ҳисобот йилини қандай якунланишини амалда белгилаб беради. Жорий йилнинг 9 ойлик якуни: I. Ишлаб чиқариш Аҳамиятли жиҳати, Жамиятнинг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичи – электр энергиясини тармоққа етказиб бериш 115 фоизга бажарилганидир. Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида энергия ҳосил қилувчи корхоналар томонидан 6 482 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 905 миллион киловатт-соат кўп ёки 16 фоизга ўсиши таъминланди. Бунинг натижасида, Жамиятнинг 2024 йил учун мўлжалланган республика энергия балансига мувофиқ 7 044 миллион киловатт-соат ишлаб чиқариши режаси, амалда корхоналар томонидан йил якунига қадар гидроресурслар ҳажмидан келиб чиқиб 8,2 млрд киловатт-соатга етказилиши ҳамда бу орқали режани 112 фоизга бажарилиши ва ўтган йилга нисбатан 113 фоиз ўсиш суръатига эришилиши кутилмоқда.

PRINT ISSN 3060-4672 O‘ZBEKGIDROENERGETIKA

VOLUME 6 | ISSUE 3 | 2024 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER

Қолаверса, Жамият томонидан 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумда аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектлари учун узлуксиз электр энергияси таъминотини таъминлаш мақсадида 2 516 миллион киловатт-соат энергияси етказиб берилиши устувор мақсад қилиб белгиланган. Бу борада, Жамият томонидан энергия ҳосил қилувчи корхоналари кесимида 157 та чора-тадбир амалга оширилиши белгиланиб, мазкур чора-тадбирларга жами 21,8 миллиард сўмлик маблағлар ажратилди. Чора-тадбирлар доирасида тизим корхоналарида белгиланган миқдорда ёқилғи-мойлаш материаллари захираси яратилди.

"Ўрта-Чирчиқ ГЭСлар каскади" "Чирчиқ ГЭСлар каскади" "Қодирия ГЭСлар каскади" "Тошкент ГЭСлар каскади" "Қуйи - Бўзсув ГЭСлар каскади" "Фарход ГЭС" "Самарқанд ГЭСлар каскади"

"Андижон ГЭС" 1 500 "Шахрихон ГЭСлар каскади" "Туямуйин ГЭС" 1 000 910 "Тўполанг ГЭС" "Оҳангарон ГЭС" 615 532 "Ҳисорак ГЭС" 500 386 338 "КФК КГЭСлар каскади" 258 154164 171 "Қамчиқ ГЭС" 54 73 62 45 68 0 Корхоналар кесимида

Шунингдек, Жамият ва унинг тасарруфидаги тизим корхоналарида Шунингдек, Жамият ва унинг тасарруфидаги тизим корхоналарида қайта қайта тикланувчи энергия манбалари тикланувчи энергия манбалариҳамда ҳамда энергия энергия тежовчитежовчи техно­ технологияларни жорий этилиши эвазига ҳисобот даврида 2 099 минг логияларни жорий этилиши эвазига ҳисобот даврида 2 099 минг киловатт-соат энергияси тежалди. Бунда, ўрнатилган қуёш фото электр станциялари киловатт-соат энергияси тежалди. Бунда, ўрнатилган қуёш фото электр томонидан ишлаб чиқарилган 851 минг киловатт-соат энергияси станциялари томонидан станцияларнинг ишлаб ҳамда ўз эҳтиёжларига чиқарилган 851 1 248 минг минг киловатт-соат киловатт-соат энергияси энергияси тармоққастанцияларнинг ўз эҳтиёжларига ҳамда 1 248 минг киловатт-соат узатилишига эришилди. энергияси тармоққа узатилишига Молиявий-иқтисодий эришилди. кўрсаткичлар Молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар 2024 йилнинг 9 ойлигида электр энергияси сотишдан тушум қўшимча қиймат солиғи билан ҳисоблаганда 3,2 триллион сўм атрофида бўлди. 2024ишлаб Бунда, йилнинг 9 ойлигида чиқариш электр харажати энергияси 1,1 миллиард сотишдан сўмни тушум ҳамда реин­ қўшимча вестицияга қиймат солиғи билан йўналтирилган ҳисоблаганда маблағлар 3,2 триллион – 1,6 триллион сўмни сўм атрофида ташкил этди. бўлди. Бунда, ишлаб Ҳисобот чиқаришдаврида харажати 1,1 миллиардэлектр 1 киловатт-соат ҳамда реинвестицияга сўмниэнергияси таннархи 164 йўналтирилган маблағлар сўмдан иборат – 1,6 триллион бўлиб, хорижий сўмни давлатлар ташкилРоссия (Туркия, этди. Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Европа Иттифоқи давлатлари) билан Ҳисобот даврида таққослаганда, 1 киловатт-соат электр республикамиздаги Жамиятэнергияси таннархи гидроэлектр 164 сўмдан станциялари иборат бўлиб, электр хорижий энергияси давлатлар ишлаб (Туркия, чиқариш Россияэнг таннархи Федерацияси, Хитой Халқ паст кўрсаткичга эга эканлиги билан муҳим аҳамият касб этди. Шу ўринда, биронта республикаси, Европа Иттифоқи давлатлари) билан таққослаганда, давлатда республикамиздаги Жамият гидроэлектрстанциялари электр энергияси ишлаб чиқариш таннархи энг паст кўрсаткичга эга эканлиги O‘ZBEKGIDROENERGETIKA билан PRINT ISSN муҳим 3060-4672 10 касб аҳамият этди. Шу ўринда, биронта давлатда Жамиятдаги каби ГЭСлар УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER VOLUME 6 | ISSUE 3 | 2024 бюджетга тўлиқ ставкада имтиёзсиз солиқ тўловларини (ҚҚС, фойда солиғи, божхона тўлови) амалга оширмайди.

Жамиятдаги каби ГЭСлар томонидан бюджетга тўлиқ ставкада имтиёзсиз солиқ тўловлари (ҚҚС, фойда солиғи, божхона тўлови) амалга оширилмайди. Ҳисобот даврида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ давлат бюджетига 700 млрд. сўмлик тўловларни амалга оширди. Январь-сентябрь ойларида корхоналарда 200 млрд сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар амалга оширилиб, ўртача ойлик иш ҳақи 10,5 миллион сўмни ташкил этди ҳамда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳақи 16 фоиз 10,510,5 ҳақи ўсиш миллион сўмни миллионэга суръатига сўмни ташкил бўлди. этди ҳамда ташкил этди ўтган йилнинг ҳамда ўтган йилнингшушудаврига даврига нисбатан нисбатан16 16 фоиз фоизўсиш ўсишсуръатини суръатиниэга эга бўлди. бўлди. Камчиликлар: Камчиликлар: Камчиликлар: Ҳисобот ойида Самарқанд ГЭСлар каскади (89%), Андижон ГЭС (96%), Оҳангарон Ҳисобот Ҳисобот ГЭС ойида ойида (89%), Самарқанд Самарқанд Ҳисорак ГЭС (89%), ГЭС ГЭС (82%) (89%), Андижон Андижон ва Камчиқ ГЭСГЭС ГЭС (96%), (96%), (96%) Оҳангарон Оҳангарон режани тўлиқ ГЭС (89%), Ҳисорак ГЭС (82%) ва Камчиқ ГЭС (96%) режани ГЭС (89%), Ҳисорак ГЭС (82%) ва Камчиқ ГЭС (96%) режани бажармади. бажармади. бажармади.

Электр энергияси ўсиши (камайиши) суръати, Электр энергияси ўсиши (камайиши) суръати, 60% ўтган йилга нисбатан 60% ўтган йилга нисбатан 52% 52% 50% 50% 40% 40% 29% 30% 29% фоиз

20% 22% 20% 17% 18% 12% 11% 10% 8% 9% 10% 12% 11% 5% 10% 8% 2% 9% 10% 0% 5% 2% 0% в ма Сад ход ш Т ия

(92%) ва Қамчиқ ГЭС (96%) томонидан ўтган Ш та

Шунингдек, Оҳангарон ГЭС Корхоналар Са Қу Ўр

йилга нисбатан ўсиш суръатига ҳам эришилмади. Шунингдек, Оҳангарон ГЭС (92%) ва Қамчиқ ГЭС (96%) томонидан ўтган Шунингдек, Оҳангарон Натижада, ўтган ГЭС (92%)шу йилнинг ва даврига Қамчиқ ГЭС (96%) ишлаб нисбатан томонидан ўтган чиқариш йилгайилга нисбатан нисбатан ўсишўсиш суръатига ҳамҳам суръатига эришилмади. эришилмади. кўрсаткичи 72 млн кВт/соатга кам бажарилди. Натижада, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқариш Ишлабкам кўрсаткичи 72 млн кВт/соатга чиқариш ҳажми бажарилди. 1 400

1 200 Ишлаб чиқариш ҳажми 1 193 1 102 1 051 1 031 1 400 967 1 000 1 193 840 791 млн кВт*соат

1 200 800 1 102780 1 051 1 031 967 1 000 600 522 506493 450 840 455439 791 млн кВт*соат

600 200 522 506 493 450 455 439 394 375 391 400 - 348 Январь Февраль Март Апрель Май Июнь Июль Август Сентябрь 200 Ойлар кесимида

- Режа Амалда Январь Февраль Март Апрель Май Июнь Июль Август Сентябрь Ойлар кесимида Жумладан: 1. Самарқанд ГЭС-2Б – 18,1Режа милион киловатт-соатга кам; Амалда

PRINT ISSN 3060-4672 O‘ZBEKGIDROENERGETIKA Жумладан: VOLUME 6 | ISSUE 3 | 2024 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА 11 1. Самарқанд ГЭС-2Б – 18,1 милион6киловатт-соатга UZBEKHYDROPOWER кам;

АНАЛИЗ-КРИТИКА-РАЗВИТИЕ ANALYSIS-CRITICISM-DEVELOPMENT

Натижада, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқариш кўрсаткичи 72 млн кВт.соатга кам бажарилди. Жумладан: 1. Самарқанд ГЭС-2Б – 18,1 милион киловатт-соатга кам; 2. Оҳангарон ГЭС – 8 миллион киловатт-соатга кам; 3. Қуйи Бўзсув ГЭС-23 – 5,7 миллион киловатт-соатга кам; 4. Қамчиқ ГЭС – 2,5 миллион киловатт-соатга кам; 5. Қодирия ГЭС-11 – 2,4 миллион киловатт-соатга камни ташкил этди. Ҳисобот даврида ўрнатилган қувватдан фойдаланиш Жамият бўйича ўртача – 45 фоизни ташкил этган. Бу сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Микро ГЭС лойиҳалари бўйича Маълумки, микро ГЭС лойиҳаларини амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад, мавсумнинг сув кам ёки танқис бўлган вақтларида, электр энергияси ишлаб чиқаришнинг узлуксизлиги ва барқарорлигини сақлаб қолиш кўзда тутилган. Бироқ, бу борада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар кутилган натижани бермаяпти, дейиш мумкин. Жумладан, Жамият тасарруфидаги 18 та микроГЭС томонидан ҳисобот даврида 12,8 миллион киловатт-соат режаси (жами ишлаб чиқаришдаги улуши – 0,2 фоиз), амалда 11,7 миллион киловатт-соат ёки 91 фоизга бажарилган. Лойиҳаларнинг амалдаги қувватдан фойдаланиш коэффициенти лойиҳа қувватига нисбатан – 32 фоизни, амалдаги қувватга нисбатан – 53 фоизни ташкил этган. Меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги: 2024 йилнинг 9 ойи давомида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича 150 та қоидабузарликка йўл қўйилгани кузатилди. 7 та

O‘ZBEKGIDROENERGETIKA PRINT ISSN 3060-4672 12 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER VOLUME 6 | ISSUE 3 | 2024

ҳолатда ходим ҳаётига хавф солувчи қўпол қоидабузарлик содир этилган. Бу ҳолат – “Ҳисорак ГЭС” (Қурбонов), “Самарқанд ГЭС” (Пирмухаммедов), “Андижон ГЭС” (Нуриддинов), “Оҳангарон ГЭС” (Рахмонов), “Ўрта Чирчиқ ГЭС” (Олимов) ҳамда “Чирчиқ ГЭС” (Шодмонов)да кузатилган. “Яшил макон” умуммиллий дастури:

Давлат раҳбари ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида корхоналаримиз ҳудудлари янги қиёфага кирмоқда.

Аммо “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида айрим ҳудудларда масъулларнинг эътиборсизлиги сабаб ишлар номигагина амалга оширилаётгани ҳамда муайян камчиликлар юзага келаётгани ҳам сир эмас. Барча тадбирлар жорий йил июнь ойига қадар тўлиқ якунланиши белгиланган бўлса-да, раҳбарлар эътиборсизлиги боис – “Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади” (Олимов), Шаҳрихон ГЭСлар каскади (Ахмедов), “Оҳангарон сув омбори» (Рахмонов), Қамчиқ ГЭСда (Холбоев) суғориш тизимини ўрнатиш ишлари якунига етказилмаган.

Энг ачинарлиси, корхоналарда доимий сув бўлишига қарамасдан, экилган кўчатларнинг қуриб қолиш ҳолатлари ҳамон давом этмоқда. Хусусан, Сардоба сув омбори (Пирназаров) – 709 та, Қамчиқ ГЭС (Холбоев) – 100 та, Оҳангарон ГЭС (Рахмонов) – 147 та, Қодирия ГЭСлар каскади (Таджибаев) – 86 та, Фарҳод ГЭС (Абдукаюмов) – 80 та, КФК ГЭСлар каскади (Камолов) – 72 та ва Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади (Рўзибаев) – 40 та дарахт кўчати қуриб қолган.

2024 йилда жами қиймати 1,1 миллиард доллар ва қуввати 636 мегаватт бўлган 10 та лойиҳа доирасида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, 171,46 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилади (ўсиш суръати – 115 фоиз).

Шундан: тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар – 18,80 миллион доллар; давлат кафолат остидаги хорижий кредит – 38,53 миллион доллар; ўз маблағлари – 114,13 миллион доллар. Шундан 9 ойликда қурилиш объектларида 138,9 миллион доллар ҳажмдаги қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, режа 100 фоизга бажарилди. Бироқ, шу билан бирга, айрим лойиҳалар доирасида қурилиш ишлари суст олиб борилмоқда. Хусусан, Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши ва Наманган вилояти Катта Андижон каналида ГЭСлар каскади қурилиши лойиҳалари бўйича режа бажарилмаган.

Сув омборлари модернизацияси доирасида Андижон ва Оҳангарон сув омборларида камчиликларга йўл қўйилган.

PRINT ISSN 3060-4672 O‘ZBEKGIDROENERGETIKA

VOLUME 6 | ISSUE 3 | 2024 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER

АНАЛИЗ-КРИТИКА-РАЗВИТИЕ ANALYSIS-CRITICISM-DEVELOPMENT

III. Фойдаланишга топшириладиган лойиҳалар

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан 2024 йилда жами қуввати 24,5 мегаватт бўлган 18 та микро ГЭС ва жами қуввати 800 киловаттга тенг 2 та кинетик гидроагрегатни фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Ҳисобот даврида, 10 та микроГЭС лойиҳаси ишга туширилди, улар доирасида 12,5 мегаватт янги қувватлар ва 30 та янги иш ўрни яратилди. Хусусан:

1. Оҳангарон сув омбори қошида кичик ГЭС (2,5 мегаватт); 2. Угам дарёсида кичик ГЭС-1 (1,5 мегаватт); 3. Андижон вилоятида Улуғнор микро ГЭС (0,4 мегаватт); 4. Фарғона вилоятида Шоҳимардон кичик ГЭС (2,2 мегаватт); 5. Фарғона вилоятида Водил микро ГЭС (0,4 мегаватт); 6. Самарқанд вилояти Дарғом каналида кичик ГЭС-8 (0,7 мегаватт); 7. Самарқанд вилояти Дарғом каналида кичик ГЭС-10 (0,8 мегаватт); 8. Самарқанд вилояти Пастдарғом кичик ГЭС-3 (0,8 мегаватт); 9. Қашқадарё вилоятида Самоғ микро ГЭС (0,3 мегаватт); 10. Сурхондарё вилоятида Зарчоб-1А кичик ГЭС (3,0 мегаватт).

IV. Маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси кўрсаткичлари

2024 йилда 31,0 миллиард сўмлик (ўсиш суръати 185 фоиз) маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. 9 ойликда 21,1 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

2024 йилда корхоналар томонидан 200,0 миллиард сўмлик (ўсиш суръати 134 фоиз) маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. 9 ойликда 143,1 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

2024 йилда 260,0 миллиард сўмлик (ўсиш суръати 130 фоиз) саноат маҳсулотлари харид қилиниши белгиланган. Бунда, электрон портал (coоperation.uz) орқали – 20 миллиард сўм ҳамда товар ва хом-ашё биржаси (UZEX) орқали – 240 миллиард сўмлик маҳсулотлар хариди амалга оширилади. 2024 йил 9 ойликда 231,4 миллиард сўмлик маҳсулотлар харид қилиниб, 18,2 миллион долларлик импортга бўлган эҳтиёж қондирилди.

O‘ZBEKGIDROENERGETIKA PRINT ISSN 3060-4672 14 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER VOLUME 6 | ISSUE 3 | 2024

V. Жамият тасарруфидаги ташкилотлар бўйича

Ҳисобот даврида Жамият тасарруфидаги барча АЖ ва МЧЖлар томонидан режа кўрсаткичлари бажарилди. Бироқ, корхоналар рейтинглари бўйича ижобий ўсиш суръати мавжуд эмас.

Шаффоф рейтинги № Ташкилот номи I чорак 9 ойлик Ҳолати 1 “Гидропроект” АЖ BB В (ўрта) пасайиш 2 “Ўзсувлойиҳа” АЖ CCC В (ўрта) ўсиш 3 “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ BB В (ўрта) пасайиш

Юқорида келтирилган камчиликларни йил якунига қадар тўлиқ бартараф этиш учун вақт ҳам имкон ҳам етарли!

Шу мақсадда, Жамият Бошқаруви раиси бошчилигида ушбу камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш юзасидан жорий йил 9 октябрь куни барча тизим корхоналар ва ташкилотлар масъуллари иштирокида видео­селектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш якуни бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Умуман олганда, бугун қайси соҳада бўлмасин, ягона мақсад бизни бирлаштиради. У ҳам бўлса, Ватан тараққиёти ва халқимиз фаровонлигидир. Ҳозирда, Президент Шавкат Мирзиёев ва Ҳукумат томонидан гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун барча зарур шароитлар яратиб берилмоқда ва соҳа ходимлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Шундай экан, гидроэнергетика тармоғини ҳар томонлама ривож­ лантириш, келажак учун муқобил экологик тоза энергия манбаларини татбиқ этиш ва улардан кенг миқёсда фойдаланиш амалга оширилишини таъминлаш барчамизнинг бирдек вазифамиздир.

Унутмаслик лозимки, ҳар қандай мақсад ва ислоҳотлар натижадорлигига ҳамжиҳатлик асосида елкама-елка туриб меҳнат қилиш орқалигина эришиш мумкин. Шак-шубҳасиз, биз бир тан-у бир жон бўлиб, бундан-да кўп ютуқларга эриша оламиз. Ишончимиз комилки, соҳада бизни биргаликда янги муваффақиятлар, янги марралар кутмоқда.

Энг муҳими, Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшишдир!

PRINT ISSN 3060-4672 O‘ZBEKGIDROENERGETIKA

VOLUME 6 | ISSUE 3 | 2024 УЗБЕKГИДРОЭНЕРГЕТИКА UZBEKHYDROPOWER

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar0 ta adabiyot

Ma’lumot topilmadi

ma’lumot kutilmoqda

Metama’lumot

Identifikator
REL-A-014058
Nashr sanasi
2024-01-01
Til
o‘zbek
Jurnal
“O‘ZBEKGIDROENERGETIKA” ilmiy-texnik jurnal
Jild
6
Son
3
DOI
10.5281/zenodo.14675500
ISSN
3060-4672
Nashriyot
“O‘ZBEKGIDROENERGETIKA” ilmiy-texnik jurnal
Sahifa
7–15
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Metadata manbasi
“O‘ZBEKGIDROENERGETIKA” ilmiy-texnik jurnal
Oxirgi yangilanish
2025-08-29