Asosiy mazmunga o‘tish
MaqolaOchiq kirish

TILDA BAZUS VA USTQURMA

Z.M. QodirovADU katta o‘qituvchisi2022

JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 1Son 3Sahifa 195–202

Annotatsiya

Ushbu maqolada o‘zbek tili leksikasining o‘z hamda o‘zlashgan qatlami haqida mulohaza yuritiladi. Asosan, o‘zbek tiliga arabcha fors-tojikcha, rus-baynalminal hamda boshqa tillardan o‘zlashma so‘zlar qatlami to‘liq yoritiladi.

Boshqa tillarda

ruschaБАЗИС И НАДСТРОЙКА В ЯЗЫКЕ

В данной статье излагаются соображения об исконном и заимствованном пластах лексики узбекского языка. В основном, полностью освещается пласт слов, заимствованных в узбекский язык из арабского, персидско-таджикского, русско-интернационального и других языков.

inglizchaBASE AND SUPERSTRUCTURE IN LANGUAGE

This article discusses the Uzbek language‘s oriented layer in this article. The Uzbek language is fully covered by an Arabic Persian, Russian Fatnalinals and other languages.

Kalit so‘zlar

  • o‘z qatlam
  • o‘zlashgan qatlam
  • hukmron til
  • arabcha o‘zlashmalar
  • fors-tojikcha o‘zlashmalar
  • rus-baynalminal o‘zlashmalar

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

ТИЛДА БАЗУС ВА УСТҚУРМА Ўзбек тилининг ўзлашган қатлами З.М.Қодиров АДУ катта ўқитувчиси https://doi.org/10.5281/zenodo.7454729 Аннотация: Ушбу мақолада ўзбек тили лексикасининг ўз ҳамда ўзлашган қатлами ҳақида мулоҳаза юритилади. Асосан, ўзбек тилига арабча форс-тожикча, рус-байналминал ҳамда бошқа тиллардан ўзлашма сўзлар қатлами тўлиқ ёритилади.

Калит сўзлар: ўз қатлам, ўзлашган қатлам, ҳукмрон тил, арабча ўзлашмалар, форс-тожикча ўзлашмалар, рус-байналминал ўзлашмалар.

Annotation: This article discusses the Uzbek language's oriented layer in this article. The Uzbek language is fully covered by an Arabic Persian, Russian Fatnalinals and other languages.

Keywords: His layer, the mastered layer, ruled language, ruling divisions, Persian-Tajik materials, Russian-fladial issues.

КИРИШ Ҳар қандай тилнинг энг марказий, энг қадимий, энг навқирон ва энг рационал бирлиги сўз ҳисобланади. Муайян бир тилдаги мавжуд сўзларнинг йиғиндиси шу тилнинг луғат фондини ёки шу тилнинг лексикасини ташкил этади. Дунёда ҳеч бир тил йўқки, у ўзи мустақил, “автоном” яшаса ва ривожланса, бугунги кунда дунёда етти мингга яқин тил мавжуд бўлиб, улар ўзаро бир бирлари билан мунтазам алоқада бўлади. Бундай алоқа, биринчи навбатда, тилларнинг луғат фондида, лексиконида кўринади. Дунёнинг қай бир нуқтасида илм-фан, санъат, техника ва бошқа соҳаларда кашфиёт, янгилик содир бўлса, у шу миллат тилида ўз аксини топади. Бошқа тилларда шу тушунчанинг муқобил варианти топилади, агар муқобил варианти бўлмаса, кашфиёт яратилган тилдаги вариант, сўз, ном қабул қилинади. Кашфиёт-янгиликнинг муқобил варианти бир тилда бўлиши мумкин, бошқа тилда бўлмаслиги мумкин. Муқобил варианти бор тиллар ўз вариантини, муқобил варианти йўқ тиллар ўзга, асл вариантни қабул қилишга мажбур бўладилар. Алжабр, Алкухл(алкогол), макруҳ, компьютер, поезд, велосипед, агроном, фермер, кластер...

Шу аснога кўра тилдаги мавжуд сўзлар иккига – ўз(туб) сўзларга ва ўзлашма(олинма) сўзларга бўлинади.

ТАДҚИҚОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ Ўз сўзлар Ўз сўзлар муайян миллат ижтимоий келиб чиқиш тарихи, ижтимоий турмуш тарзи, ижтимоий маънавий маданияти, географик жойлашуви билан боғлиқ тушунчаларни ифодаловчи сўзлар ҳисобланади. Ҳар бир тилда бир бўғиндан ёки бир ўзакдан ташкил топган сўзлар шу тилнинг туб сўзлари ҳисобланади. Турколог олим А.Н.Баровков таъбири билан айтганда, ўзбек тилидаги соф тукий сўзлар, дастлаб, бир бўғинли сўзлар(ол, бер, қўй, тур, кет, қоч, ёз...) бўлган, кейинчалик, икки бўғинли (ана, мана, ўша, оппоқ, қизил, икки, саксон), уч бўғинли(ёлланма, оғмачи) ва бошқалар. Маҳмуд Қошғарий ўзининг “Девони луғатит турк” асарини тушишда ҳам дастлаб бир бўғинли, сўнг икки бўғинли, сўнгра уч бўғинли ва шу тартибда давом эттириши ҳам фикримизнинг исботи бўла олади.

Ҳар қандай тилнинг ўз қатлам сўзлари дейилганда, шу тилнинг қадимий товушлари ўз қатлам сўзлари таркибидаги иштироки қатъий таъминланган бўлади, бу товушларнинг иштироки шу тилнинг бўғин тизими билан қатъийлашади. Ўзбек тилининг қадимий товушлари дейилганда, ундош товушларнингжарангли жарангсизлик белгиси назарда тутилади ва диалектал(шева) вариантлари билан исботланади. Бўғин тизим унли ва унлиундош муносабати асосига қурилади. Ўзбек тилининг бўғин тизими 1) унли(V - вокализм), 2)ундош(C - консонант)-унли(V), 3)унли(V)-ундош(C), 4) ундош(C)-унли(V)-ундош(C) тарзда намоён бўлади.

1) о–на, о–та, о–ла, а–на, а–ка, у–ка, у–ни (V – CV)

2) ма–на, са–на, қа–ни, шу–ми, қа-ра (CV - CV)

3) ол-ма, уш-ла, ин-да, ўз-га, эр-та (CV - CV)

Ҳар қандай тилдаги туб сўзлар шу тил сўз туркумларининг барчасини, мустақил сўз туркумлари – от, сифат, сон, олмош, феъл, равиш, ёрдамчи сўз туркумлари – кўмакчи, боғловчи, юклама, ундов ва тақлид, модал сўзларнинг асосини ташкил қилади.

Тилларнинг ўзаро алоқалари миллат ва давлатларнинг ўзаро қўшничилик, ҳамкорлик, иқтисодий, маънавий-маданий, сиёсий мафкуравий, адабиёт-санъат, фантехника, диний алоқалари билингвистик факторларга айланади.Сўз ўзлаштиришда ўзга тилдаги сўзнинг ўз тилдаги муқобил варианти топилади, ўз тил муқобил варианти топилмаган тақдирда ўзга тил варианти қабул қилинади. Сўз ўзлаштириш икки хил, сўз айнан қабул қилинади, ёки сўз маъноси таржима, калька қилинади. Ручка – ручка, перо – перо, компьютер – компьютер, стол – стол...

Спутник – йўлдош, гласный – унли, согласный – ундош, одноклассник – синфдош, однополчан – қуролдош, сослуживший – хизматдош...

Муайян бир тилдаги сўзлар қадамийлик даражасига кўра қайси тилдан ўзлашгани ёки қайси тилга мансублигини мушкул бўлиб қолади, бунда мазкур сўзнинг этимологияси илмий ҳақиқатдан узилган бўлади. Масалан, ўзбек тилидаги қадимий жой номлари Хоразм, Бухоро, Варахша, қадимий асбоб-ускуна, ҳунар, соҳага тааллуқли сўз ва номларнинг илмий этимологиясини аниқлаш анча мушкул. Ўзлашган қатлам Дунё тилшунослиги тажрибасидан шу маълумки, муайян бир тилда (ривожланган тилда, қалоқ тилда эмас) мавжуд сўзларнинг йиғиндиси юз фоиз (100 %)деб олинса, шу тил мансуб туб сўзларнинг мансублик даражаси йигирма беш фоиз(25%)дан ошмайди, бу шу тилнинг қалоқлик даражасини эмас, балки ривожланганлик даражасини кўрсатади.

Давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, мафкуравий, маънавий ва бошқа алоқалар натижасида давлатлар ўзаро алоқага киришар экан, тиллар ҳам ўзаро алоқага киришади ва натижада тиллар бир бирларидан сўз ўзлаштира бошлайди.Тилларнинг ўзаро сўз ўзлаштириши икки хил бўлади. Икки тил ўзаро тенг ҳуқуқли бўлиши мумкин ёки бир тил ҳукмрон, иккинчи тил тобе бўлиши мумкин. Масалан, Грек – Рим империясининг бошқа давлатларни босиб олиши натижасида грек ва юнон тиллари шу давлат тилларига нисбатан ҳукмрон тилга айланди, Ислом давлати араб тилини мусулмон мамлакатлар тилларига нисбатан, Форсийлар давлати форс тилини туркий тилларга нисбатан, Олтин Ўрда хонлиги турк тилини рус тилига нисбатан, Буюк Британия инглиз тилини ўзи мустамлака қилган давлат тилларига нисбатан, ҳарбий ва расмий сўзлар кириб келади ва расмий услуб ишғол қилинади. Армия, рота, генерал, карабин, автомат, тюрма, нота, приказ, гимн, конституция, расмий иш қоғозлари ҳукмрон тилда ёзила бошланади, рапорт, акт, протоколь, отчет, кейин илмий услуб – фонема, лексема, морфема, синтаксис, аффикс, грамматика, предикат, субъект, сўнгра адабий услуб, бадиий асарлар ҳукмрон тилда ёзила бошланади, провард натижа оғзаки-сўзлашув услуби ишғол қилинади.

Икки тил ўзаро тенг ҳуқуқли бўлади, бунда у ёки бу мамлакатда қилинган кашфиёт, янгилик, ихтиро, янгиланиш шу мамлакат, миллат вакили тилида аталади, ўзлаштираётган тил ўзида шу сўзнинг муқобили бўлса, муқобили билан қабул қилади, агар бўлмаса, ўша миллат сўзини қабул қилади, поезд, велосипед, телевизор, компьютер, туютер, композитор, стакан, банка, светафор, ёки учинчи миллат тили сўзини дублет(<франц. Doublet < double – иккилик) сўз сифатида қабул қилади, студент (немисча) – талаба (арабча), университет (юнонча) – дорулфунун (арабча), республика (грекча) – жумҳурият (арабча), стонок (русча) – дастгоҳ(форсча), атеист (юнонча) – даҳрий (арабча). Бир миллат сўзлари иккинчи миллатга ўтиб, иккинчи миллатдан учинчи миллатга ўзлаштирилиши мумкин. Алкоголь (аль кухл - арабча), алгебра (ал жабр - арабча), алгоритм каби арабча сўзлар, январь, февраль каби лотинча, ой номлари ёки бошқа-бошқа илмий грекча, лотинча ва яна бошқа тил атамалар ўзбек тилига иккинчи тил – рус тилидан ўзлаштирилган.

Тилларнинг генеологик таснифига кўра бир тил оиласига ёки бир тил гуруҳига мансуб тилларнинг ўзаро сўз ўзлаштириш даражаси катта аҳамият касб этмайди, чунки келиб чиқиши бир тилларни лексик фарқланиши жуда оз фоизни ташкил қилади, бу ҳолат фонетик жараёнлар билан, полисемик жараёнлар билан, синонимик жараёнлар билан, грамматикализация, лексикализация ҳодисалари билан изоҳланиши мумкин. Тўқсон икки бўғинга ажрайдиган туркий қавм тилларининг географияси – шимолий-ғарбий Хитойдан шарқий – шимолий Европагача бўлган худудни ташкил қилади. Бу тиллар ўз оиласига мансуб қардош тиллар билан алоқа қилиш билан бирга бошқа оилага мансуб ноқариндош тиллар билан ҳам, юқорида айтилган сабабларга биноан, алоқа қилиши тақазо қилинади. Жумладан, ўзбек тили ҳам қадимда ва ҳозирда ҳам кўплаб ноқариндош тиллар билан алоқада бўлган ва натижада у тиллардан ўзбек тилига жуда кўплаб турли соҳаларга мансуб сўзлар ўзлаштирилган. Ҳозирги кунда ўзбек тилида мавжуд ўзлашган қатлам сўзларини тўртта қатламга ажратиш мумкин.

4.Бошқа тиллардан ўзлашма қатлам. Арабча ўзлашма қатлам.

1.Таркибида арабча “айн”(ъ) товуши бўлади. Маъно, раъно, аъло, даъво, меъёр, неъмат, меъда, меъмор, машъал, маълум, маъдан, маърака, маъруза. Маърифат, маъсум, маъшуқ, маъюс,журъат, истеъдод, исеъфо, ваъда, ваъз 2.Таркибида арабча юмшоқ “ҳе”(ҳ) товуши бўлади. Эҳтимол, эҳтирос, ҳосил, мавҳум, мажҳул, маддоҳ, маҳрум,маҳфий,моҳият, малҳам, марҳамат, марҳум, маслаҳат меҳнат, меҳроб, маҳалла, маҳал, маҳбус, маҳбуб, маҳзун, маҳкам, истеҳзо, 3.Таркибида арабча “му” унсури бўлади. Муттасил, мукаррам, мукаммал, музокара, музаффар, мужассам, мужмал, мудҳиш, мудом, мударрис, муддат, муддао, мувозанат, муваффақият, муваққат, муваффақ, мувофиқ, муборак, муаттар, муассаса, муболаға, муаллақ, муаммо, муайян, муаллиф, муаллим,муборак, мубтало, музокара, мулк, мулла. Мулозамат, мулойим, мулозим, мулоқот, мулоҳаза, мумиё, мумкин, мумтоз, мунаввар, мунажжим, мунис, мунаққид, мундарижа, мунозара, муносабат, муносиб, мунтазам, мунтазир, муовин, мураббий, муомала, муолажа, мураббо, мураккаб, мурид, мурод, муроса, муруват, мусаввир, мусаффо, мусибат, мусиқа, мусобақа, муслим, мусофир, мустамлака,мустабид, мустасно, мустақил, мустаҳкам, мутаносиб муте, мутафаккир, мутахассис, мутлақ, муттаҳам, мухлис, мухбир, мушкул, мушоира 4.Таркибида унли товушлар қатор келади: тоат, оила, маош, соат, жамоа, иддао, итоат, маориф.

5.Таркибида унли ва ундош товушлар жуфт келади: таассуб, таажжуб, тааллуқ, бадиий, манфаат, мудофаа, ғалла, изза, иззат, илло-билло, иффат,миллат, миннат,модда,иддао, 6.Таркибида -от, -ат, -ят, -ёт унсурлари бўлади: ахборот,мағлубият, , маҳорат, жамият, жамоат, жароҳат, жиноят, жаҳолат, жиддият, жиноят, ғазалёт, ғанимат, ғаройибот, ғафлат, ғолибият, ғурбат, кулфат, ибодат, иборат, ижобат,илтифот, ижодиёт, ижозат, иллат,илоҳиёт, имконият, иноят, инсоният, ислоҳот, исломият, истилоҳот, камолот, орият,вазият, 7.Таркибида лаб-тиш “жим”(Ж) товуши бўлади: жавлон, жавзо, жавоб, жадал, жавоҳир, жадвал, жавҳар, жадид, жазава, жазм, жазо, жалб, жам, жамила, жамол, жамулжам, жазм, жалб, жануб, жаноб, жараён, жарима, жасур, жаҳд, жаҳл, жин, 8.Диний атамалар: жаннат, жаноза, жаҳаннам, иймон, ифтор, шайтон, фаришта, рўза, рамазон, имон, имом,куфр,масжид,мулла, оят, охират, тафсир, тасбиҳ, тиловат, ҳаол, ҳаром, ақида, ақиқа, барака, тасбеҳ, дуо, мўмин, қазо, тақво, қиёмат, шариат...

9.Таркибида –ий, -вий, -ия унсурлари бўлади: жиддий, жиноий, жузъий, адабий, аҳлоқий, ғоявий, ғайриқонуний, ғарбий, ғозий, ибтидоий, ижтимоий, исломия...

10.Адабиётга оид атамалар: аруз, ғазал, фард, рукн, ҳижо,баён, баёз, байт, мисра, матла, маснавий, мухаммас, қасида, ташбеҳ, радиф, саира. тазкира ,назм,қофия,мунаққид,шоир, шеър, адиб, тахаллус, рубоий...

11.Мактаб, маориф ва маърифатга оид сўз, истилоҳ, атама ва терминлар: мураббий, таълим, интизом, талаб, таҳсил, китоб, дарс, савол, ахлоқ, имтиҳон, қалам, хат, ҳарф, нашр, жилд, саҳифа, рисола, таржима, баёз, боб...

12.Таркибида –ён, -ан, -ин унсурлари бўлади: ғалаён, айнан, қонунан, таҳминан, ғамгин, 13.Таркибида “зул” унсури бўлади: зуллисонайн, зулқарнайн, зулхумор, зулқаъда, зулҳижжа, зулфиқор, зулкифл, 13.Осмон жисмларининг номлари: сайёра, зуҳал миррих, зуҳро, нужум, само, қуёш, бурж,муштарий, коинот, фазо, фалак...

14.Ҳижрий-қамарий ой номлари: Муҳаррам, Сафар, Раббиул аввал, Раббиус соний, Жумадул аввал, Жумадул соний, Ражаб, Шаъбон, Рамозон, Шаввол, Зулқаъда, Зулҳижжа...

15.Ҳижрий-шамсий ой номлари номлари: Ҳамал(қўзи), Савр,(хўкиз), Жавзо(эгизаклар), Саратон(қисқичбақа), Асад(шер), узро(башоқ), Мезон(тарози), Ақраб(чаён), Қавс(ёй), Жадий(улоқча), Далв(қавс), Ҳут(балиқ).

16.Таркибида “ма” унсури бўлади: макон, манзил, мағриб, машриқ, матъба,маблағ, мавж, мавжуд, мавзе, мавқе, мадраса, мақбара, мажлис, майл, мактаб, мамлакат, манба, манзара, марказ, марра, масдар, масжид, масофа, маъво, маърака, мақом, маҳал, маҳалла, маҳшар...

17.Таркибида “ал” унсури бўлади: алҳамдулилло(ҳ,) алҳол, алҳазар, алқисса, алфоз, аламон,алкимё, алкогол, аломат, алмисол, алоқа, алоҳал, алоҳида, алфоз, алҳол, алҳосил, алазҳар...

18.Таркибида “ис” унсури бўлади: истеъдод, истеъмол, истеъфо, истисно, истироҳат, истилоҳ, истиора, истисқо, истифода, истиқбол, истиғно, истиқомат, истиқлол, истиғфор, истиқомат, истиҳола... 19.Таркибида “Абу” унсури бўлади: Абу Райҳон, Абу Али, Абу Ҳанифа, Абу Довуд... 20.Аллоҳнинг тўқсон тўққиз исми(АЛ-АСМО ал-ҲУСНО) арабча бўлади. 21.Аллоҳнинг Пайғамбарларининг исмлари арабча бўлади. 21. Инсонларга қўйилган баъзи исмлар арабча бўлади:Али, Анвар, Аҳмад, Билол, Мансур, Мутаваккил, Маъруф, Аброр, Умар, Илҳом, Муслим,Ҳанифа, Ҳошим, Ҳасан, Ҳидят, Саид, Фарид, 22.Илмий атамалар арабча бўлади. Адабиёт, тарих, фалсафа, мантиқ, математика, геометрия, астрономия, табобат, тилшунослик ва бошқа илм ва фан соҳаларига оид атамалар: илм, мақола, мисол, масала, таъриф,манфий, мусбат, каср, мажҳул, имло, табииёт, тиббиёт, нуқта, хандаса, риёзат, устурлоб, муҳаррир, маҳраж, феъл, асос, таҳлил, услуб, тасниф, жадвал... Форс-тожикча ўзлашган қатлам 1.Таркибида форсча кенг “О” унлиси бўлади: омад, пешона, оҳанг, осмон, обдаста, обжувоз,обинон, обод, обрў(й), овоз, овора, озод, ойна, омбур, омихта, ораста, орзу, ором,осойишта, вайрон, армуғон, армон, гадо, оҳак, оҳиста, оҳу... 2.Таркибида лаб-тиш “В” товуши бўлади: водариғ, вобаста, воя, гавҳар, гаврон, гаврапуш... 3.Таркибида “гул” асосли қўшма сўзлар: гуландом, гулбарг, гулбадан, гулбанд, гулбоғ, гулгун,гулдон, гулдор, гулдаста, гулдўз, гулкор, гулисумбул, гулёр,гулзор, гулистон, гулкоса, гулнора, гулоб, гулжабин,гулмих, гулмоҳ, гултож, гулисапсар,гулхан, гулшан, гулчин, гулхона, гулшода, гулқанд... 4.Таркибида қаттиқ “Х” товуши бўлади: пахта, тахта, гўлах, гўсхўр, гўрсўхта, пухта, сохта, сўхта,... 5.Таркибида “бад” асосли сўзлар:бадбахт, бадбўй, бадбашара, бадбин, бадбуруш, баджаҳл, бадгир, бадгумон,бадзот, бадзабон, бадгўй, бадкарда, бадкир, бадкор, баднафс, бадмаст, бадният, бадном, баднома, баднусха, бадрашк, бадранг, бадсурат, бадтарин, бадхўр, бадқавоқ... 6.Таркибида “бар”унсури бўлади: бардош, бардавом, бардор, барзанги, бардам, бардаст, барпо, бартараф, барқарор, барҳаёт, барҳаво, барҳам, барҳақ... 7.Таркибида изофа “И” ёки изофанинг қисқарган шаклида бўлади: ойнаи жаҳон, гулираъно, биродари азиз, гули беор, балоигардаон, бало-баттар, балои офат, балои қазо, бахтиёр, бахти қаро... 8.Сўзнинг ўртасида ёки охирида ундошлар қатор келади: банда, бандак, бандар(гоҳ), дўст, гўшт, қанд, ранг, барг, банд, баланд, кент, паст, мард... 9.Таркибида лаб-тиш “Ж” товуши бўлади: аждар, мужда, гижда, гижбанг,мужгон, бож, жола... 10.Чалғу асбоб номлари: дутор, рубоб, тор, доира, чанг, сето, най, карнай, сурнай, қўшнай, ноғара, гусноғара... 11.Форс-тожикча мучал номлари: муш (сичқон), бақар(сигир), фаланг(йўлбарс), харгуш(қуён), наҳанг(балиқ), мор(илон), асп(от), гўсфанд(қўй), ҳамдуна(маймун), мурғ(товуқ), сак(ит), хук(тўнғиз)...

12.Таркибида лаб –тиш “Ф” ундоши бўлади: фаранг, фарёд, фарзанд, фарзин, фарзона, фаришта, фармон, фаровон, фаромуш, фарфор, фарсанг, фасона, фириб, форс, фош, фусун... 13.Таркибида қаттиқ “Х” товуши бўлади: халқоб, хам, хамак, хампа, ханда, харид, хас, хашак, хира, хирмон, хиром, хожа, хўжа, хок, хом, хомуш, хомтама, хона, хонанда, хор, хоҳиш, худбин,худо, худди, хумкалла, хуноб, хурмо, хурсанд, хуррам, хуршид, хуш, хўп, хўранда, хўроз... 14.Ҳафта номлари форсча бўлади: 15.”Як-”унсури била бошланувчи сўзлар форсча бўлади: якка, якандоз, якбора, якдил, якдона, яккахон, яккачўп, яккаш, яккама-якка, яккам-дукам, якка-ярим, яккамохов, яктан, якто, якрўя, яксон, яктак, якшанба, якқалам... 16.”Об” унсури билан бошланувчи сўзлар форсча бўлади: об, обаки, обакидандон, обгардон, обдаста, обдор, обдўз, обжўш, обжувоз, обидийда, обканд, обкаш, обинон, обиравон, ободон, обод, об-оташ, обраҳа, обрез, обпартов, обрў(й), об-тоб, обтова, обхудойи... 17.Ўзбек тилидаги сўз ясовчи олд (префикс) қўшимчалар форсча бўлади: но-, бе-, бо, бад-, сер-, нав-, хуш-, ҳам-, пур-... 18.Ўзбек тилидаги сўз ясовчи аффиксоидлар форсча бўлади: -нома, -манд, -параст, - монанд, -симон, -хона, -дор, -гўй, -хон, -зода, -гоҳ, -дон, -пўш,-бон, -фуруш, -она, -намо, - шунос, -соз, -хўр,-парвар, -навис, -кор, -дош, -дўз, -вачча, -боп,-боз, -хўр... 19.Дил унсурли сўзлар форсча бўлади: дилоро, дилором, дилдор, дилшод, дилкушод, дилрабо,дилёр, дилбар, дилафгор, дилсўз, дилбанд, 20.Таркибида –бин унсури бўлади: заррабин, калтабин, тамошабин, бадбин, худбин,некбин, фолбин... Модал сўзлар форсча бўлади:чунки, офарин, шояд, дуруст, расо, ногоҳ, ниҳоят, даркор, зарур, зинҳор.. 20. Боғловчилар форсча бўлади: чунки, лекин(лек) , агар, агарчанд, гарчи, балки, магар, чунон, чунончи, токи, зеро, хоҳ, гўё, гоҳ, ҳам, ё, ёки, ёхуд, на... Русча- байналминал ўзлашган қатлам Қадимги грек ва лотин тилидан ўзлашган сўз, атама, истилоҳлар Европа халқларининг(француз, немис, инглиз, испан ва бошқ.,) аксарият тилларига ўзашган ёки муқобиллашган, жумладан, славян тиллари – рус тилига ҳам ўзлашган. Бугунги кунда ўзбек тилида истеъмолда бўлган байналминал элементлар – сўз, истилоҳ, атама, терминлар - рус тили орқали тилимизга кириб келган, шунинг учун бундай элементлар келиб чиқиши грекча, лотинч, испанча, французча, немисча ва бошқа тилларга мансублигидан қатъий назар умумлаштириб русча- байналминал ўзлашган қатлам эканлиги эътироф этилди. 1.Таркибида русча “О” унлиси бўлади: обзор, обед, область, оборот,озон, образ, одеял, океан,оксид, оккупация,окург,опера, операция,оптимист,оптика, оптимал,орбита, оратор,орган, орден,ориентир,оригинал, обход, проход.. 2.Таркибида русча лаб-тиш “В” товуши бўлади: вагон, вазелин, вакуум, вакцина, валенка, валюта,ванна,ватман,вахта,велосипед,вешалка... 3.Таркибида лаб-тиш “Ф” ундоши бўлади: фабрика, фабула, фаза, факультет, фамилия, фанат, фанер,фантазия, фара, фельдшер, фельетон, феодал, ферма, фестиваль, фигура, физика, физкультура, филология, филормния, филиал, фильм,фильтр, флот, фольклор,фонд, фонетика, формат, формула, фото, фундамент...

4.Таркибида қоришиқ “Ц” ундоши бўлади: цемент, центнер, центр, цех, цикл, цивилизация, цилиндр, циркуль, цирк, цитрус,цитата, абзац, шприц, кварц... 5.Таркибида қоришиқ”Ж(дж)” товуши бўлади: журнал, жирафа, жюри, инженер, прожектор, 5.Таркибида “-ция” унсури бўлади: мелиция, полиция, коррупция, селекция, коллекция, вентиляция, коммуникация, кульминация,акция, пракция, оппозиция, авиация, агитация, дискуссия, ирригация, операция, интонация, информация, традиция, редакция, экспедиция... 6. Таркибида “-тор” унсури бўлади: вентилятор, директор, ректор, аккумлятор, прожектор, диктатор, генератор,детектор, композитор, сенатор, агитатор, диктатор, авор, инспектор, лектор, диктор, доктор, калькулятор, архитектор, экспедитор,... 7.Сўзнинг охирида “грамма” унсури бўлади: диаграмма, телеграмма, фототелеграмма, эпиграмма, кардиограмма. Рентгенограмма, стенограмма, монорамма, фонограмма, телефонограмма, барограмма, программа, картограмма... 8.Сўзнинг охирида “-тура” унсури бўлади: кадидатура, комендатура, клавиатура, обревиатура, карикатура, адвакатура, номенклатура, макулатра, арматура, натура, ординатура, аппаратура, квадратура,температура, регистратуура, прократура, диктатура, гарнитура, фактура, корректура, архитехтура, структура, халтура, аспирантура, доктарантура, физкультура... 9.Сўзнинг охирида “-ив” унсури бўлади: массив,пассив, агрессив, консерватив, негатив, коммуникатив, норматив, агглютинатив, альтернатив, иллюстратив, факультатив, оператив, актив, коллектив реактив, мотив, архив 10.Сўзнинг охирида муайян соҳа мутахассиси отини ясовчи “-лог” унсури бўлади: геолог, идеолог, теолог, архиолог, биолог, физиолог, гниколог, лексиколог, филолог, фармоколог, этимолог, энтомолог, сейсмолог, рентгенолог, социолог, фонолог, технолог, зоолог, невролог, антрополог,невролог, гидролог,диалектолог, графолог, психолог... 11.Сўзнинг охирида “-(а)ж” унсури бўлади: багаж, блиндаж, пейзаж, экипаж, дренаж, экипаж, персонаж, гараж, тираж, арбитаж, массаж, шантаж, мантаж, трикотаж, репортаж, стаж... 12.Сўзнинг охирида шахс отини ясовчи”-нт” унсури бўлади: аспирант, лаборант, агент, регент, интеллигент, декадент, рецензент, валент, имманент, оппонент, патент, ассистент, доцент, музикант, эмигрант, комендант, консультант... 13.Ҳарбийлик, ҳарбий унвонлвр ва ҳарбий саноатга оид сўзлар: солдат, сержант, офицер, генерал, лейтенант, майор, рота, дивизия, десант, радист, самолёт, снаряд, автомат, армия, авиация, командир, пистолет, ракета, взвод... 14.Техника ва транспортга оид сўзлар: машина, автобус, поезд, самолёт, карабль, катер, велосипед, лифт, поршен, вал, руль, балон, камера, педаль, кузов, борт, самосвал, камаз, каробка, шатун, 15.Таркибида қаттиқ ундошни ифодаловчи “Ъ”белгиси бўлади: объект, субъект, подъём, объезд, разъезд, подъезд съезд.. 16.Таркибида юмшоқ ундошни ифоаловчи “Ь” белгиси бўлади: князь, фестиваль, педаль, деталь, госпиталь, спираль, кабель, мебель, дизель, роль, пароль, фанарь, печать, пальто, фильтр, 17.Ой номлари: январь, февраль, март...

18.Кино, тетр, музей, санъатга оид атамалар: афиша, кадр, картина... 19.Медицинага оид атамалар: доктор, врач, хирург, операция, клиника, укол, ревматизм, аппарат, грипп, вакцина, наркоз, инсульт, волидол... 20. Илм-фан – химия, физика, математика, астрономия, география, тилшунослик, логика...га оид атамалар: элемент, хлор, вектор, икс, квадрат, конус, глюкоза, менерал, кварц, карта, компас, 21.Косметика ва пардоз андозга оид атамалар: вазелин, крем, одекалон, памада, маникюр... 22.Озиқ-овқат маҳсулотлари номлари: колбаса, консерва, сосиска, компот, кекс, маргарин, шоколад,винегред, салат,кофе,икра, квас, бутерброт, конфет, бифштекс... 23.Ўрин-жой, маконга оид атамалар: вокзал, дача, лагерь, вестибюль, клуб, зал, аудитория, ипподром, кабинет, инкубатор... 24.Ўлчов-миқдорга оид атамалар:гектар, грамм, кило, метр, минут, интервал, балл... 25.Қурилиш материалларига оид атамалар: цемент, бетон, веранда, квартира, замазка, каркас, лак, арматура, алебастр... 26.Сўзнинг бошида пр-унсури бўлади: протест, процент, прораб, пропорция, прожектор, прогул, прогноз, практикант... Мўғилча ўзлашган қатлам Мўғилчадан ўзлашган сўзлар эски қатламга мансуб бўлиб, ҳозирда истеъмол доираси чегараланган қатлам ҳисобланиб архаиклашган ва бу қатлам ўзбек тилида жуда оз сўзларни ташкил қилади. Булар: 1) қадимдаги ҳарбий атама ва истелоҳлар бўлиб, таркибида –ул, -вул унсури бўлади. Хиравул (олдинда борувчи қисм),чингдавул(асосий кучлардан кейинда борувчи қисм), янкавул (сув ташувчи), сўзавул (ҳарбий бошлиқ ёрдамчиси), патавул (қалъа соқчиси, )жангдовул(соқчи, қўриқчи), жиғавул(бошига жиға таққан ҳарбий),қаравул(соқчи), ясавул(бошлиқ, сардор), шиғавул(элчини кузатиб борувчи),дакавул(хизматкор, кузатувчи), бакавул(дастурхончи), тархон(темирчи)... Чорвадорликка оид атама ва истелоҳлар: тайлоқ(бўталоқ), бурундуқ, арғимақ, буқа, қурут, ғунажин, саман, тарлон, қулун, жувона... ХУЛОСА Тилларнинг ўзаро ҳамкорлиги, биринчи планда, лексик сатҳда, сўз ўзлаштиришда амалга оширилади, фонетик, морфологик, синтактик сатҳлар эса кейинги планда амалга оширилади ва бу ҳодисалар билингвистик ҳодисалар деб юритилади, билингвистик ҳодисалар билингвистик факторларга асосланади.

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar5 ta adabiyot

  1. Ғуломов А. Ўзбек тили морфологиясига кириш. – Тошкент: Ўздавнашр, 1953.
  2. Ҳожиев А. Лингвистик терминларнинг изоҳли луғати. –Тошкент: Ўқитувчи, 1985.
  3. Ғуломов А. ва бошқ. Ўзбек тили дарслиги. 5-6-синфлар учун. – Тошкент: Ўқитувчи 1982.
  4. Худойберганова Д.С. Ўзбек тилидаги бадиий матнларнинг антропоцентрик талқини. Докторлик диссертацияси автореферати. -Тошкент, 2015.
  5. Худойберганова Д. Матннинг мазмуний таркибида метафоралар.// Ўзбек тили ва адабиёти. 2012, №3.

Metama’lumot

Identifikator
REL-A-013752
Nashr sanasi
2022-12-05
Til
o‘zbek
Jurnal
Research Focus International Scientific Journal
Jild
1
Son
3
DOI
10.66073/researchfocus.v1i3.2816
ISSN
2181-3833 · 2181-3833
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
195–202
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Ko‘rishlar
32026-10-15 dan beri o‘lchanmoqda
Metadata manbasi
Research Focus International Scientific Journal
Oxirgi yangilanish
2026-09-11