Asosiy mazmunga o‘tish
MaqolaOchiq kirish

XO‘JALIK YURITUVCHI SUB‘EKTLARDA SAYYOR SOLIQ TEKSHIRUVINI O‘TKAZISH HOZIRGI HOLATI HAMDA TAKOMILLASHTIRISH ISTIQBOLLARI.

Misirov Komoliddin Mamasabirovich1, Nazarov Abdukarim Kusharovich22023

  1. 1Davlat soliq qo‘mitasi huzuridagi Fiskal institut “Buxgalteriya hisobi va audit” kafedrasi dotsenti, i.f.d.
  2. 2Davlat soliq qo‘mitasi huzuridagi Fiskal institut “Buxgalteriya hisobi va audit” kafedrasi dotsenti

JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 2Son 2Sahifa 235–244

Annotatsiya

Maqolada xo‘jalik yurituvchi sub‘ektlarda sayyor soliq tekshiruvini o‘tkazish hozirgi holatini takomillashtirish asosida mamlakatlarning byudjet daromadlari barqarorlashtirish, soliq nazoratining sinalgan hamda zamonaviy vositalarini qo‘llash, soliq to‘lovchilar tomonidan soliq majburiyatlari ixtiyoriy bajarilishi, soliq intizomini rag‘batlantirish, risk boshqaruv tizimi vositasida baholash va tadbirkorlik hamda investitsiya muhiti har tomonlama rivojlanishini ta‘minlash o‘z aksini topgan.

Boshqa tillarda

ruschaМОБИЛЬНАЯ НАЛОГОВАЯ ЭКСПЕРТИЗА ТЕКУЩЕГО СОСТОЯНИЯ И БУДУЩЕГО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ СУБЪЕКТОВ.

В статье на основе совершенствования современного состояния выездных налоговых проверок хозяйствующих субъектов, стабилизации доходов бюджета страны, применения апробированных и современных средств налогового контроля, добровольного исполнения налоговых обязательств налогоплательщиками, укрепление налоговой дисциплины, оценка с помощью системы управления рисками, комплексное развитие деловой и инвестиционной среды.

inglizchaMOBILE TAX EXAMINATION OF CURRENT STATUS AND FUTURE IMPROVEMENT IN SUBJECTS.

The article is based on improving the current state of on-site tax audits of business entities, stabilizing the country‘s budget revenues, using proven and modern means of tax control, voluntary fulfillment of tax obligations by taxpayers, strengthening tax discipline, assessing with the help of a risk management system, comprehensive development of the business and investment environment.

Kalit so‘zlar

  • byudjet daromadlari
  • byudjet intizomi
  • soliq tekshiruvi
  • moliyaviy jarima
  • davlat nazorati
  • innovatsion loyiha
  • xavfni tahlil etish
  • soliq ma‘muriyatchiligi
  • soliq auditi va soliq tahlili

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА САЙЁР СОЛИҚ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ҲАМДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси доценти, и.ф.д., Мисиров Комолиддин Мамасабирович, кафедра доценти Назаров Абдукарим Кушарович https://doi.org/10.5281/zenodo. 7709447 Аннотация: Мақолада хўжалик юритувчи субъектларда сайёр солиқ текширувини ўтказиш ҳозирги ҳолатини такомиллаштириш асосида мамлакатларнинг бюджет даромадлари барқарорлаштириш, солиқ назоратининг синалган ҳамда замонавий воситаларини қўллаш, солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятлари ихтиёрий бажарилиши, солиқ интизомини рағбатлантириш, риск бошқарув тизими воситасида баҳолаш ва тадбиркорлик ҳамда инвестиция муҳити ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш ўз аксини топган. Калит сўзлар: бюджет даромадлари, бюджет интизоми, солиқ текшируви, молиявий жарима, давлат назорати, инновaцион лойиҳа, хавфни таҳлил этиш, солиқ маъмуриятчилиги, солиқ аудити ва солиқ таҳлили.

МОБИЛЬНАЯ НАЛОГОВАЯ ЭКСПЕРТИЗА ТЕКУЩЕГО СОСТОЯНИЯ И БУДУЩЕГО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ СУБЪЕКТОВ. Аннотация: В статье на основе совершенствования современного состояния выездных налоговых проверок хозяйствующих субъектов, стабилизации доходов бюджета страны, применения апробированных и современных средств налогового контроля, добровольного исполнения налоговых обязательств налогоплательщиками, укрепление налоговой дисциплины, оценка с помощью системы управления рисками, комплексное развитие деловой и инвестиционной среды. Ключевые слова: доходы бюджета, бюджетная дисциплина, налоговая проверка, финансовый штраф, государственный контроль, инновационный проект, анализ рисков, налоговое администрирование, налоговая проверка и налоговый анализ.

MOBILE TAX EXAMINATION OF CURRENT STATUS AND FUTURE IMPROVEMENT IN SUBJECTS. Annotation: The article is based on improving the current state of on-site tax audits of business entities, stabilizing the country's budget revenues, using proven and modern means of tax control, voluntary fulfillment of tax obligations by taxpayers, strengthening tax discipline, assessing with the help of a risk management system, comprehensive development of the business and investment environment. Key words: budget revenues, budget discipline, tax audit, financial penalty, state control, innovative project, risk analysis, tax administration, tax audit and tax analysis.

Кириш Бугунги кунда жаҳон миқиёсида иқтисодий жиҳатдан эркинликни таъминлаш мамлакатларнинг бюджет даромадлари манбаларини барқарорлаштириш ва солиқ назоратининг синалган ҳамда замонавий воситаларини қўллаган ҳолда бюджет интизомини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар тоборо муҳим аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Ҳар қандай мамлакат ўз функционал вазифаларини нормал тарзда амалга оширишида бюджет даромадларининг асосини ташкил қилувчи солиқ тўловларининг ўрни муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 август куни юртимиз тадбиркорлари билан навбатдаги очиқ мулоқот шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда Президентимиз бешта асосий йўналишни кўрсатиб ўтиб, уларнинг ҳар бири бўйича кўплаб ташаббусларни илгари сурди. Бешинчи йўналишда тадбиркорлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортиш масалаларига тўхталиб ўтилди. Аввало, тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинди. Келгуси йилдан 26 та идоранинг такрорланувчи назорат функциялари бекор қилиниши, солиқ текширувларига оид жарималар тури кўплиги ва оғирлиги бўйича жуда кўп мурожаатлар бўлганига эътибор қаратди. Мисол учун, ойига ўртача 1 миллион сўм солиқ тўлайдиган кичик тадбиркорларга 5 миллиондан 10 миллион сўмгача молиявий жарима қўлланмоқда. Яъни, кичик тадбиркорлар учун ҳам, йирик корхоналар учун ҳам жазо бир хилдир. Барча турдаги текширувлар Бизнес-омбудсман томонидан мувофиқлаштирилиши, жарималар миқдори тадбиркор тўлаётган солиқ миқдоридан ошмаслиги кераклигини таъкидланган. Адабиётлар шарҳи: Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш, назорат қилувчи органларнинг масъулиятини ошириш ва фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 13 сентябрда “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Мазкур қарорга кўра 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб қуйидагича тартиблар ўрнатилди:  барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади ҳамда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади;  текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот текширув ёки профилактика тадбирлари тугаган кундан бошлаб 3 кун муддатда тизимга киритилади;  назорат қилувчи органлар хавфни таҳлил этиш тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилади;  тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказишга ва тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади;  ҳар қандай профилактика тадбирларини фақат бизнес-омбудсман билан келишилган режа асосида тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда амалга оширилади. 2023 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи органларга ягона давлат назорати ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестрига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2022 йил 19 октябрдаги “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 611-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда асосида текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра эндиликда текширишларни рўйхатга олиш китоби фақат электрон шаклда юритилади. Қарор асосида назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда назорат қилувчи органларнинг хавфни таҳлил этиш тизимларига қўйиладиган минимал талаблар ҳам тасдиқланган. Хорижий мамлакатларда солиқларни белгиланган муддатида ҳамда тўлиқ ҳажмда давлат бюджетига келиб тушишига қаратилган замонавий воситаларни самарали қўллаш орқали давлат бюджети манфаатларини таъминлаш мақсадларига қаратилган янги инновaцион лойиҳа ва ташаббусларни жорий этиш масалаларига катта аҳамият қаратилмоқда. Шулар жумласидан солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларининг ихтиёрий бажарилишини, яъни ихтиёрий солиқ интизомини рағбатлантириш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини риск бошқарув тизими воситасида баҳолаш ва тадбиркорлик ҳамда инвестиция муҳити ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш учун солиқ текширувларини хўжалик юритувчи субъектларнинг риск даражасига қараб амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Мамлакатимизда солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ҳамда мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади1. Бугунги кунда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, яъни жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётганини кўрсатмоқда. Шу боисдан бугунги кун биздан давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ва тамойилларни ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда2. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Бизнес муҳитини янада яхшилаш биз учун энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолади. Шу боисдан жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” рейтингида энг яхши 50 та мамлакат қаторига кириш бўйича барча ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни қабул қилдик”3. Бугунги кунда ҳам солиқ маъмуриятчилиги соҳасида, жумладан солиқлар ва йиғимларни йиғиш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва солиқ тўловчиларнинг солиқларни тўлаш бўйича ўз конституциявий бурчини ихтиёрий бажаришини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан бир қанча чора-тадбирларни амалга ошириш юртимиз ва халқимиз фаровонлиги учун фойдадан холи бўлмайди. Солиқ соҳасига оид янги қабул қилинаётган бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мамлакатимизда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон Фармони. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси.

давлат солиқ хизмати органлари тизимини ислоҳ этишнинг муҳим йўналишлари этиб солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларга ҳар томонлама кўмаклашиш, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш белгиланган. Солиқ маъмуриятчилиги ва солиққа тортишнинг замонавий усулларини, солиқларнинг тўлиқ йиғилувчанлиги ва бюджетга ўз вақтида тушиши устидан самарали назорат механизмларини жорий этиш орқали солиқ-бюджет сиёсатини янада такомиллаштириш, бюджет жараёни шаффофлиги даражасини ошириш, республика солиқ органлари фаолиятини, жумладан, уларнинг солиқ тўловчилар ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, солиқ назоратининг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш бўйича фаолиятини янада такомиллаштириш жараёнларини мунтазам тадқиқ этиб бориш долзарб ҳисобланади. В.Пансков фикрича “Солиқ маъмуриятчилиги – бу солиқларни режалаштириш, солиқлар ва йиғимлар тизимини шакллантириш ва такомиллаштириш, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ва солиқ муносабатлари иштирокчиларининг мажбуриятларини бажарилишини назорат қилиш бўйича давлат ва маҳаллий органларини бошқариш фаолиятидир” дея таърифлаган4. И.Александров таъкидлашича “Солиқ маъмурчилиги солиқ органлари, молиявий органларнинг солиққа тортиш соҳасидаги бошқарув фаолиятидир”5. Д.Мешкова томонидан “Солиқ маъмурчилиги деганда биринчи навбатда фискал органлари билан мажбурий шахсларнинг жараёнлар ва процессуал аспектлар бўйича ўзаро муносабатлари тушунилади”6. А.Щербаков, Е.Ткачлар томонидан эса “Солиқ маъмурчилигининг моҳияти солиқ органлари ва солиқ тўловчиларнинг солиқларни ундиришда юзага келадиган ишлаб чиқариш ва хўжалик шаклларидаги муносабатларини ҳарактерлаш билан белгиланади”7. Таҳлил ва натижалар: Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг буйруғи асосида ўн кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказиладиган текширув тури ҳисобланади, солиқ текширувини ўтказиш жараёнида ҳисобга олиш ҳужжатларининг, товар-моддий қимматликлар ва пул маблағлари ҳаракатининг, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотнинг таҳлили ўтказилади. Шунингдек ушбу текширувда солиқ органлари профилактика тадбирларини ва хронометраж кузатувларини амалга оширишга, назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари қўлланилишини текширишга ва солиқ назоратининг бошқа тадбирларини ўтказилади ҳамда холисона амалга ошириш мақсадида қўшимча маълумотлар олиш зарурати юзага келган ҳолларда ҳам сайёр солиқ текшируви тайинланиши мумкин. Сайёр солиқ текширувининг аҳамиятли жиҳатларидан бири шуки, унинг якунлари бўйича қўшимча солиқлар йиғимлар ҳисобланиши амалга оширилмайди.

Пансков В.Г. (2016) Налоги и налогообложение. Учебник и практикум. 5-е изд, перераб. и доп. –М.: “Издетельство Юрайт”, 206 с. Александров, И.М. (2017) Налоги и налогообложение, 317 с. Мешкова Д.А. (2016) Налогообложение организаций в Российской Федерации: учебник для бакалавров, 160 p. Щербаков А.П; Ткач Е.С. (2020) К вопросу о сущности налогового администрирования и возможности его совершенствования на основе зарубежного опыта. Журнал “Учет и контроль” №2.

солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш тушунилади солиқ органлари томонидан солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш соҳасида солиқ тўловчиларнинг айрим мажбуриятларини, шунингдек, солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларини бажариш бўйича ўтказиладиган текширув бўлиб, унда ҳисобга олиш ҳужжатларининг, товар-моддий қимматликлар ва пул маблағлари ҳаракатининг, шунингдек, солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотнинг таҳлили ўтказилади

1-расм. Сайёр солиқ текшируви тўғрисида тушунча8

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:  солиқ хавфини бошқариш тизими орқали аниқланган, солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузиш хавфи мавжудлиги;  жисмоний ёки юридик шахсларнинг солиқ ёхуд валюта тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари, шу жумладан, товарлар ва хизматларнинг нархини асоссиз ошириб юбориш ҳолатлари тўғрисида, йўловчиларни енгил автотранспорт воситалари билан ташиш бўйича ноқонуний тадбиркорлик фаолияти;  оммавий ахборот воситаларида солиққа ва валютага оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганда;  ўтказилаётган камерал солиқ текширувини холисона амалга ошириш мақсадида қўшимча маълумотлар олиш зарурати юзага келганда;  суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан солиқ ва валютага оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида далолат берувчи ахборот тушганда; Сайёр солиқ текширувининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, текширув натижалари бўйича солиқлар ва йиғимлар ҳисобланмасада, уни ўтказиш давомида олинган ҳужжатлар ва ахборотлардан камерал солиқ текширувини ўтказишда фойдаланилиши мумкин. Хронометраж кўздан кечириш солиқ тўловчиларнинг фаолият турлари бўйича ҳақиқий ишлаб чиқариш ҳажмларини, шунингдек, ҳақиқий харажатларини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Хронометраж кўздан кечириш солиқ тўловчининг фаолиятини тўхтатмасдан, унинг иш кунини тўлиқ қамраб олган ҳолда, унга тегишли бўлган барча объектларда, уларнинг жойлашган жойидан қатъи назар бир вақтнинг ўзида ўтказилади. Хронометраж кўздан кечириш солиқ тўловчиларнинг текширишгача тасдиқланган иш

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом.

режимидан келиб чиқиб, бироқ кетма-кет етти календарь кундан кам бўлмаган муддатда ўтказилади. Хронометраж кўздан кечириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:  ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар) тури ва миқдорини аниқлаш;  тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланилаётган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажмини, ускуналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини қайд этиш;  тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватлари учун сарфланаётган ресурслар ҳажмининг ишлаб чиқариш ҳажмига мувофиқлигини аниқлаш;  ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиш усулларини аниқлаш;  солиқ тўловчининг ҳақиқий харажатларини аниқлаш.

Сайёр солиқ текширувида солиқ тўловчи томонидан текширувни ўтказувчи мансабдор шахснинг ҳудуди ва биноларига киришига тўсқинлик қилинган тақдирда, текширув ўтказувчи мансабдор шахс томонидан далолатнома тузилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи текширилаётган шахс тўғрисида ўзида мавжуд бўлган маълумотлар ёки худди шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини мустақил тарзда аниқлашга ҳақли. Далолатнома сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс ва текширилаётган шахс томонидан имзоланади. Текширилаётган шахс кўрсатилган далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, мазкур далолатномага бу ҳақида тегишли ёзув киритилади. Сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича текширувни ўтказувчи мансабдор шахс томонидан далолатнома тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси солиқ тўловчига далолатнома билан танишиб чиқиб, уни олганлиги ва санаси кўрсатилган имзоси орқали топширилади. Солиқ тўловчи далолатномани олишдан бош тортганда, далолатномага тегишли ёзув киритилади ва унинг бир нусхаси солиқ тўловчига шахсий кабинети ёки почта орқали буюртма хат билан юборилади. Текшируви далолатномаси солиқ тўловчига топширилган кун ёки унга юборилган кун солиқ текшируви якунланган кун ҳисобланади. Сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларнинг нусхалари, текширув давомида расмийлаштирилган ҳужжатлар, эксперт ва мутахассислар хулосалари, сайёр солиқ текшируви давомида олинган материаллар, шунингдек, сайёр солиқ текшируви доирасидаги ҳаракатларнинг бажарилишини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар текширув далолатномасига илова қилинади.

Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар ҳисобга қўйилиши устидан солиқ назоратини амалга ошириш

Ходимлар ҳақиқий сонини уларнинг солиқ ҳисоботидаги акс эттирилган сонига мувофиқлигини текшириш

Солиқ назоратини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби9 1-жадвал Текшириладиган масалалар

Давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлар, фаолият тури ва жойининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги; корхонага мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида мол-мулкка ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги

Ҳақиқатда фаолият юритаётган ишчи-ходимлари сони ҳамда ушбу қисмдаги маълумотлар охирги ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботларида тўғри кўрсатилганлиги.

алкоголь ва тамаки маҳсулоти сотиш ҳамда маркировка қилиш қоидаларига риоя этилганлиги ва тегишли рухсатнома ёки лицензиялар мавжудлиги; ҳисоб-китоб терминали, назорат-касса техникалари мавжудлиги ҳамда корхона номига расмийлаштирилганлиги; савдо шохобчасида сотувчи тўғрисидаги маълумотлар (корхонанинг номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), иш режими, СТИРи, якка тартибдаги тадбиркорлар учун уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилганлиги; Савдо ва хизмат кўрсатиш сақланаётган, фойдаланилаётган ва реализация қилинаётган товарларга уларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи қоидаларига риоя этилишини ҳужжатлар мавжудлиги; текшириш агар фаолият лицензияланиши шарт бўлса, лицензиянинг тартиб рақами ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилганлиги; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларни сотиш қоидаларига риоя этилиши, заргарлик буюмларининг асиллик даражаси белгиланганлиги ва тамғаланганлиги; умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) ва сотиш қоидаларига риоя этилиши; алкоголь маҳсулотлари реализациясини амалга оширишни бошлаш тўғрисида солиқ органлари хабардор қилинганлиги, буни амалга ошириш шартларига мувофиқлиги.

Активлар ва мажбуриятларни мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлиги ва у ҳисобда акс эттирилганлиги; инвентаризациядан ўтказиш мажбуриятлар ҳисобда тўлиқ акс эттирилганлиги.

Жадвал Вазирлар Маҳкамасининг 1-сонли қарори “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

2020-2021 йиллар давомида ўтказилган сайёр солиқ текширувлари тўғрисида маълумот10 (млрд.сўм) 2-жадвал Жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, 2020 йилда жами 3 688 та сайёр солиқ Ўсиш суръати Т/р Ҳудуд 2020 йил 2021 йил (%) Жами 3 688 22 855 620% 1 Қорақолпоғистон Рес. 162 750 463% 2 Андижон 309 1 540 498% 3 Бухоро 220 1 417 644% 4 Жиззах 153 960 627% 5 Қашқадарё 279 1 551 556% 6 Навоий 172 827 481% 7 Наманган 206 1 417 688% 8 Самарқанд 325 1 540 474% 9 Сурхондарё 178 1 106 621% 10 Сирдарё 127 752 592% 11 Тошкент в 277 2 411 870% 12 Фарғона 312 1 697 544% 13 Хоразм 198 1 254 633% 14 Тошкент ш 754 5 365 712% 15 Йирик ДСИ 16 268 1675% текширувлари ўтказилган бўлса, 2021 йилда ўтказилган сайёр солиқ текширувлари сони 22 855 тани ташкил этган ва ўсиш кўрсаткичи 2020 йилга нисбатан 620% ни ташкил қилган. Сайёр солиқ текширувлари тўғрисида ҳудудлар кесимида маълумот11 (млрд.сўм) 3-жадвал 2020 йил 2021 йил Т/р Ҳудудлар Молиявий Молиявий 2020 йилга Текширув Текширув санкциялар санкциялар нисбатан ўсиш сони сони суммаси суммаси (%да) Жами 3 688 55,6 22 855 269,3 619,7 Қорақолпоғистон 1 162 2,5 750 9,6 463,0 Рес. 2 Андижон 309 5,6 1 540 20,3 498,4 3 Бухоро 220 2,3 1 417 11,5 644,1 4 Жиззах 153 2,6 960 11,9 627,5 5 Қашқадарё 279 3,1 1 551 12,3 555,9 6 Навоий 172 2,7 827 10,4 480,8 7 Наманган 206 2,3 1 417 12,7 687,9

Жадвал маълумотлари Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди. Жадвал маълумотлари Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

8 Самарқанд 325 5,8 1 540 21,1 473,8 9 Сурхондарё 178 2,9 1 106 16,5 621,3 10 Сирдарё 127 2,3 752 9,9 592,1 11 Тошкент в 277 4,6 2 411 24,6 870,4 12 Фарғона 312 5,1 1 697 25,3 543,9 13 Хоразм 198 2,2 1 254 13,2 633,3 14 Тошкент ш. 754 9,8 5 365 41,6 711,5 15 Йирик ДСИ 16 1,8 268 28,4 1 675,0 Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2020 йилда жами 3 688 та сайёр солиқ текшируви ўтказилган бўлса, ушбу текширув жараёнларида аниқланган ҳуқуқбузарликларга нисбатан 55,6 млрд.сўм миқдорида молиявий жарима санкциялари қўлланилган. 2021 йилда эса ўтказилган сайёр солиқ текширувлари сони 22 855 тани ташкил этган, текширув жараёнларида аниқланган ҳуқуқбузарликларга нисбатан 269,3 млрд.сўм миқдорида молиявий жарима санкциялари қўлланилган. Бунда сайёр солиқ текширувларининг ўсиш суръати 2021 йилга нисбатан кўрсаткичи 619,7% ни ташкил қилган. Хулоса ва таклифлар: Юқоридагилардан таҳлиллардан келиб чиқиб қуйидаги хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди:  хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш солиқ назорати ва солиқ текширувлари ҳамда солиқ аудитига доир солиқ кодексидаги моддаларини кўриб чиқиш, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш давлат томонидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга хизмат қилади;  давлат солиқ хизмати тўғрисидаги қонунчилик ҳамда солиқ кодексида солиқ назорати тушунчаси қоидаларини бир-бирига мувофиқлаштириш зарур;  ишлаб чиқилаётган тадбиркорлик кодексида солиқ назорати билан боғлиқ кўзда тутилган қоидалар солиқ кодекси билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш билан боғлиқ қонун-хужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилишини таъминлаш;  сайёр солиқ текшируви ҳужжатлари ва хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан боғлиқ ахборотларни таҳлил қилиш, солиқ органлари профилактик тадбирлари, хронометраж кузатувлари, солиқ аудити ҳамда солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тартибларини қонунчиликда мустаҳкамлаш;  солиқ тўловчига солиқ аудити ўтказилиши ҳақида хабарни бошланишидан олдин бериш ва солиқ аудити ўтказиш барча тегишли маълумотлар кўрсатилиши, солиқ аудити ўтказилаётган даврда солиқ ҳисоботларига солиқ тўловчи томонидан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин эмаслиги солиқ кодексининг тегишли моддаларида мустаҳкамлаб қўйиш;

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar9 ta adabiyot

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон Фармони.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ- 4947-сон Фармони.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси.
  4. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 2019 йил.
  5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом.
  6. Щербаков А.П; Ткач Е.С. (2020) “К вопросу о сущности налогового администрирования и возможности его совершенствования на основе зарубежного опыта”. Журнал “Учет и контроль” №2.
  7. Пансков В.Г. (2016) Налоги и налогообложение. Учебник и практикум. 5-е изд, перераб. и доп. –М.: “Издетельство Юрайт”, 206 с.
  8. Александров, И.М. (2017) Налоги и налогообложение, 317 с.
  9. Мешкова Д.А. (2016) Налогообложение организаций в Российской Федерации: Учебник, 160 с

Metama’lumot

Identifikator
REL-A-013717
Nashr sanasi
2023-03-05
Til
o‘zbek
Jurnal
Research Focus International Scientific Journal
Jild
2
Son
2
DOI
10.66073/researchfocus.v2i2.2781
ISSN
2181-3833 · 2181-3833
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
235–244
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Ko‘rishlar
42026-10-10 dan beri o‘lchanmoqda
Metadata manbasi
Research Focus International Scientific Journal
Oxirgi yangilanish
2026-09-11