Asosiy mazmunga o‘tish
Maqola13.00.00Ochiq kirish

ТАЛАБАЛАРДА ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ

Raxmanov Sharifjon Valijonovich1, Nuraliyeva Xosila G‘ayrat qizi22025

  1. 1Texnika fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) Namangan davlat texnika universiteti
  2. 2Namangan davlat texnika universiteti talabasi

JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 4Son 7Sahifa 69–74

Annotatsiya

Мақолада талабаларга экологик таълим ва тарбия бериш, уларни атроф муҳитга ҳамда она табиатга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартириш, она табиатни асраб-авайлаш, бугунги кунда кузатилаѐтган глобал экологик муаммолар ва уларнинг салбий оқибатларини юмшатиш, жумладан сув ресурсларининг етишмаслиги, глобал иқлим ўзгаришлари, Орол денгизи муаммолари ва унинг регион иқлими ва табиатига таъсири тўғрисида фикр юритилади

Boshqa tillarda

ruschaПСИХОЛОГО-ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ ФОРМИРОВАНИЯ ЭКОЛОГИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРЫ У СТУДЕНТОВ

В статье рассматривается важность экологического образования и воспитания учащихся, изменения их отношения к окружающей среде и родной природе в положительную сторону, сохранения родной природы, смягчения наблюдаемых сегодня глобальных экологических проблем и их негативных последствий, среди которых нехватка водных ресурсов, глобальное изменение климата, проблемы Аральского моря и его влияние на климат и природу региона

inglizchaPSYCHOLOGICAL AND PEDAGOGICAL FOUNDATIONS OF FORMING ECOLOGICAL CULTURE IN STUDENTS

This article discusses providing students with ecological education and upbringing, changing their attitude towards the environment and towards their native nature in a positive direction, protecting and preserving native nature, and mitigating the global ecological problems observed today and their negative consequences, including the shortage of water resources, global climate change, the problems of the Aral Sea and its impact on the climate and nature of the region.

Kalit so‘zlar

  • экологик хавфсизлик
  • табиат
  • инсоният
  • муаммо
  • фан- техника
  • саломатлик
  • соғлом турмуш тарзи
  • маданият
  • тарбия
  • атроф муҳит

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

ТАЛАБАЛАРДА ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ Рахманов Шарифжон Валижонович Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Наманган давлат техника университети Нуралиева Хосила Ғайрат қизи Наманган давлат техника университети талабаси https://doi.org/10.5281/zenodo.16166733 Аннотация: Мақолада талабаларга экологик таълим ва тарбия бериш, уларни атроф муҳитга ҳамда она табиатга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартириш, она табиатни асраб-авайлаш, бугунги кунда кузатилаѐтган глобал экологик муаммолар ва уларнинг салбий оқибатларини юмшатиш, жумладан сув ресурсларининг етишмаслиги, глобал иқлим ўзгаришлари, Орол денгизи муаммолари ва унинг регион иқлими ва табиатига таъсири тўғрисида фикр юритилади. Калит сўзлар: экологик хавфсизлик, табиат, инсоният, муаммо, фан- техника, саломатлик, соғлом турмуш тарзи, маданият, тарбия, атроф муҳит.

ПСИХОЛОГО-ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ ФОРМИРОВАНИЯ ЭКОЛОГИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРЫ УЧАЩИХСЯ Аннотация: В статье рассматривается важность экологического образования и воспитания учащихся, изменения их отношения к окружающей среде и родной природе в положительную сторону, сохранения родной природы, смягчения наблюдаемых сегодня глобальных экологических проблем и их негативных последствий, среди которых нехватка водных ресурсов, глобальное изменение климата, проблемы Аральского моря и его влияние на климат и природу региона. Ключевые слова: экологическая безопасность, природа, человечество, проблема, наука и техника, здоровье, здоровый образ жизни, культура, образование, окружающая среда.

PSYCHOLOGICAL AND PEDAGOGICAL FOUNDATIONS OF THE FORMATION OF ECOLOGICAL CULTURE IN STUDENTS Abstract: The article is aimed at familiarizing students with environmental education, changing their attitude to the environment and nature, mitigating global environmental problems and their negative consequences, including water scarcity, global climate change, the Aral Sea problem and its impact on the climate and nature of the region. Keywords: environmental safety, nature, humanity, problem, science and technology, healthy lifestyle, culture, education, environment.

КИРИШ Дунё ҳамжамиятида экологик муаммолар инсоният тарихида умумбашарий муаммога айланди. Экологик хавфсизлик кишилик жамиятининг бугуни ва эртаси учун долзарблиги, жуда зарурлиги боис энг муҳим муаммолар жумласига киради. Бу муаммолар амалий тарзда ҳал этилса, кўп жиҳатдан ҳозирги ва келгуси авлод турмуш шароитини яхшилаш имконини беради.

Экология ҳозирги замоннинг кенг миқѐсидаги кескин ижтимоий муаммолардан биридир. Уни ҳал этиш барча халқларнинг манфаатларига мос бўлиб, цивилизациянинг ҳозирги куни ва келажаги кўп жиҳатдан ана шу муаммонинг ҳал қилинишига боғлиқдир.

Экологик хавфсизлик муаммоси аллақачонлар миллий ва минтақавий доирадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган. Табиат ва инсон ўзаро муайян қонуниятлар асосида муносабатда бўлади. Бу қонуниятларни бузиш ўнглаб бўлмас фалокатларга олиб келади.

АСОСИЙ ҚИСМ Инсоннинг табиат имкониятларини ва унинг ривожланиш қонуниятларини ҳисобга олмай жадал юритилган хўжалик фаолияти, атмосфера ифлосланиши, азон қатламининг бузилиш ва ҳоказоларнинг рўй беришига олиб келди. Бунинг натижасида бутун дунѐда экологик муҳитнинг ѐмонлашуви билан боғлиқ, турли-туман касалликлар ортиб бормоқда.

Ҳозирги фан ва техниканинг тараққиѐти жадал суръатлар билан ривожланиб бораѐтган бир даврда, дунѐнинг жуғрофий-сиѐсий тузилиши ўзгармоқда. Бундай шароитда инсон томонидан биосферага кўрсатилаѐтган таъсирни тартибга солиш, ижтимоий тараққиѐт билан қулай табиий муҳитни сақлаб қолишнинг ўзаро таъсирини уйғунлаштириш, инсон ва табиатнинг ўзаро муносабатларида мувозанатга эришиш муаммолари борган сари долзарб бўлиб бормоқда [4].

Ўзбекистоннинг экологик хавфсизлиги нуқтаи назаридан қараганда, сув заҳираларининг шу жумладан ер усти ва ер ости сувларининг кескин тақчиллиги ҳамда ифлосланганлиги катта ташвиш туғдирмоқда. Бундан ташқари чиқинди муоммоси ва уни қайта ишлаш ѐки Республиканинг дарѐлари, каналлари, сув омборлари ва ҳатто ер ости сувлари ҳам ҳар тарафлама инсон фаолияти таъсирига учрамоқда. Ичимлик сув таъминоти манбасининг ифлосланиши Республикада, айниқса, Орол бўйида касалликка чалинишнинг юқори даражасига сабаб бўлмоқда. Орол денгизининг қуриб бориши хавфи ғоят кескин муаммо бўлиб қолди. Орол танглиги инсоният тарихидаги энг йирик экологик ва гуманитар фожиалардан биридир.

“Табиат билан ҳазиллашиб бўлмайди. У ҳамиша ҳаққоний, ҳамиша қаттиққўл, ҳамиша жиддий. У доимо ҳақ, ҳатто ва янглишларга эса одамларнинг ўзлари сабабчидир” - деб таъкидлаган эди Гѐте. Шу сабабли, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва табиат бойликларидан унумли фойдаланиш, ҳозирги кунда бутун инсоният учун тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун экологик масалаларни яхши англаб олиш ҳамда уларни тўғри амалга ошириш жамиятнинг ва ҳар бир кишининг ҳаѐтий заруриятига айланмоғи лозим. Табиатни қайта ўзгартириш шароитида инсон саломатлигини сақлаш муаммоси. Тадқиқотчиларнинг кузатишларига кўра, кишиларнинг ўртача умри қисқариб бормоқда. Аҳоли саломатлиги камида 50 фоиз турмуш тарзига, 15-20 фоиз атроф - муҳитга, яна шунча миқдорда одам ирсияти ва соғлиқни сақлаш хизматига боғлиқ экан. Шу сабабли инсон саломатлиги нуқтаи назаридан ҳам атроф муҳитни муҳофаза қилиш зарурияти вужудга келган [1].

Атроф - муҳитни ифлосланишидан ҳимоя қилиш муаммоси. Ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга таъсири муттасил кучаймоқда. Саноат қишлоқ хўжалиги ва маиший хизмат корхоналарининг чиқинди ва оқавалари туфайли табиат ўзига ѐт моддалар билан тўйинмоқда сув ҳаво ва тупроқнинг табиий сифати бузилмоқда. Тирик табиат ирсиятини муҳофаза қилиш муаммоси, атроф муҳитнинг ифлосланиши туфайли тирик мавжудотлар ирсиятида салбий ўзгаришлар пайдо бўлмоқда. Кўплаб ўсимликлар ва ҳайвонот турлари ҳалокат ѐқасида турибди.

Юқорида таъкидланган экологик муаммоларнинг кескинлашуви ер юзининг айрим ҳудудларида экологик офатлар рўй беришига сабабчи бўлмоқда. Мана шундай инқирозлардан бири бизнинг Республикамиз, яъни орол ва оролбўйи минтақасида ҳам рўй бермоқда. Бу муаммо бўйича Марказий Осиѐ давлатлари раҳбарларининг бир неча бор учрашуви бўлиб ўтди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Республикамиз раҳбарияти экологик муаммоларнти тез ва ижобий ҳал қилишга, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга биринчи навбатда эътибор бермоқди. Республикамиз биринчи Президенти томонидан махсус фармони билан “Соғлом авлод учун” ордени ва шу номдаги жамғарма ташкил этилганлиги бунга мисолдир. Зеро, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом авлодни тарбиялаш ва миллатни соғломлаштириш энг аввало табиатни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, унинг сифатини яхшилашни талаб этади. Табиат, жамият ва ҳаѐтни инсон учун яратилган моддий - маънавий неъмат сифатида талқин этиш уни асраб авайлашга даъват этиш қадимги маънавий меросимизнинг буюк гуманистик мавзуни ташкил этади. “Авесто” - бунинг ѐрқин намунасидир.

Қуръони карим ва ―Ҳадиси шаърифда ҳам табиатни муҳофаза қилиш, бойитиш покиза сақлашга оид панд - насиҳатлар ўз аксини топган.

Табиат инсоният учун нафақат истеъмол манбаи, балки унинг маънавиятини ўстириш, эстетик дунѐқарашини тарбиялаш омили ҳамдир. Шу сабабли табиатнинг софлигини сақлаш, уни кўпайтириш инсоният истиқболини кафолатлабгина қолмай, шу билан бирга келгуси авлоднинг маънавий камолотини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшади.

Ўзбек халқининг бой маънавий-маданий мероси, миллий қадриятлари ўсиб келаѐтган авлодда энг олий инсоний сифатларни тарбиялашда катта имкониятларга эга. Марказий Осиѐ алломаларининг жаҳон илм-фани ривожини таъминлаган илмий қарашлари ўзининг педагогик (таълимий тарбиявий) моҳиятига кўра миллий қадриятлар орасида алоҳида ўрин тутади. Улар томонидан илгари сурилган ҳамда асрлар давомида ѐшларда атрофмуҳитга тўғри муносабатни тарбиялаш, табиат муҳофазаси учун масъулият хиссини шакллантиришга ѐрдам берувчи экологияга оид қарашларидан фойдаланиш бугунги кунда ҳам экологик таълим-тарбиянинг самарали бўлиши учун муҳим ғоявий асос саналади.

Талабаларга экологик билимларни беришда, уларда ватанга муҳаббат,она табиатни севиш шу билан биргаликда соғлом турмуш тарзига интилиш, табиат ва атроф-муҳитга масъулиятли ѐндашиш кўникма ва малакаларини тарбиялашда алоҳида ўрин тутишини ҳисобга олган ҳолда бойитишга жиддий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.

Дарс жараѐнида экологияга оид материаллардан фойдаланиш талабаларда соғлом турмуш тарзига интилиш ва экологик билимларни ўрганишга қизиқишни юзага келтиради, шунингдек, миллий- маънавий қадриятлар моҳиятини чуқур англашлари учун имконият яратди. Соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантиришда ѐзувчи ва шоирларнинг асарларини ўрганиш жуда муҳим. Чунки ѐзувчи ва шоирлар ўз асарларида инсон ва табиат муносабати масаласини ҳеч қачон четлаб ўтмайдилар. Уларнинг асарларида экологик тарбия фақат табиатни муҳофаза қилиш тарзидагина эмас, балки инсонпарварлик, инсон тафаккурини ривожлантириш, маънавий ахлоқий хислатларни тарбиялаш каби муҳим муаммолар билан боғлиқ ҳолда ўз ифодасини топади. Бадиий адабиѐт намояндалари инсоннинг ўзини ҳам табиатнинг бир зарраси сифатида дунѐни ўзгартирувчи, уни бойитувчи мавжудод деган нуқтаи назарни илгари сурадилар.

Бу борада Алишер Навоий асарларига мурожаат этиш, ундаги табиат масалаларини таҳлил этиш ўқувчиларнинг экологик маданият ҳақидаги тушинчаларини ривожлантиради. Чунки Алишер Навоий ўз ижоди ва фаолияти давомида атроф-муҳитга, табиатнинг бир қисми бўлган инсоният турмуштарзига катта эътибор беради. Инсон саломатлиги учун табиатнинг қанчалик муҳим эканлигини кишилар онгига етказишга ҳаракат қилади. Шоир жисмонан соғлом, ақлан етук кишиларнинг кўп бўлиши учун авваламбор ―соғлом ижтимоий муҳит яратиш кераклигини назарда тутади ва бу ишларни амалга оширишда ўзи бош-қош бўлади. У оби-ҳаѐт, сув муаммосига алоҳида эътиборини қаратади. Навоий ариқ қазиш, зовурларни тозалаш, сув чиқариш каби ишларга раҳбарлик қилади ва ўзининг асарларида ҳам бу ғояларни илгари суради. Алишер Навоий Фарҳод ва Ширин достонида фақат севги садоқатни куйлаб қолмасдан, эл-юрт ободлиги, кишиларнинг бахт-саодати, соғлом турмуш тарзи, мардлик ва жасурлик ғояларини илгари суради. Табиат ва ижтимоий муҳитқўйнида камол топган Фарҳод образи орқали ватанпарвар, халқсевар, юксак маънавиятли, ҳар томонлама етук, жисмонан соғлим, руҳан пок, иродаси кучли, тафаккури серқирра, полвон, фозил ва комил ўғлон образини гавдалантиради. Фарҳод бор куч - ғайратини инсонларнинг фаровон турмуш тарзига бағишлайди. Ариқлар қазиб, зовурларни тозалайди, тоғ - тошларни ѐриб, сув келтиради. Табиатни обод қилиб, инсонларга соғлом турмуш тарзини яратади. У биргина Ширинни севиб қолмасдан, балки унинг Ватанини, элини, табиатини ҳам эъзозлайди. Алишер Навоий Фарҳодга ўхшаш фозил ва ботир, билаги кучга тўлган, иродали, ишбилармон ѐшларнинг кўпайишини орзу қилади.

Мана шундай соғлом авлоднинг ўсиб улғайиши учун зарур бўлган соғлом ижтимоий муҳит бўлиши ҳақидаги илғор долзарб, умумбашарий ғояларни илгари суради. Аллома узоқ ўлкаларнинг фасл ўзгаришларини бир - биридан фарқи, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсининг ҳам табиатга мослашиб яшаши, жой танлаши каби маълумотларни ўз даври нуқтаи назари билан ѐндашган ҳолда кишилар онгига етқазишга ҳаракат қилади. Шоир кишиларнинг мавсум билан боғлиқ ҳолда кийинишини ҳам таърифлаб ўтади. Кийим хушбичим ва чиройли бўлиши, ҳар бир киши ѐшига мос мато ва ранг танлаши зарур эканлигини қуйидаги ҳикматли сўзларда келтириб ўтади: Қуруқ ѐғочқа эрур, боғламоқ шукуфаю барг, Қарики истаса киймак қизил, ѐшил хилъат. Қариган одам қариган пайтида ѐшларга ўхшашни орзу қилиб қизил ѐки яшил либос кийса, гўѐки бу қуриган ѐғочга гул ва барг боғлаб қўйиш билан баробардир. Навоий ташаббуси билан Ҳиротда Доруш-шифо, яъни инсон саломатлиги учун хизмат қиладиган даволаш уйи очилади. Мана шу ашѐвий далилларда бу улуғ зотнинг табобат фанини яхши билиши, табобат билан қизиқиши, инсопарварлик ҳаракатлари ўз ифодасини топади. Алишер Навоий ижодида таъбиятга оид ғоялар, фикрлар ва қарашларни алоҳида ўрганиш, ѐшларимиз онгида табиат ҳодисалари, унинг гўзаллигига, ундаги мавжуд жонсиз ва жомли борлиққа нисбатан меҳр - муҳаббат, мурувват, меҳр - шавқат ва нафосат туйғуларини ривожлантиришда муҳим омилдир.

Навоийнинг табиат ҳақидаги асарларини ўрганиш орқали адабий таълим жараѐнида ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзига интилишни ва экологик маданиятни шакллантиришда қуйидаги талабларни амалга оширишни тақозо этади деган хулосага келдик: - бадиий асарлар ҳолатини ҳис этиши ва ҳиссиѐтни ўз фаолиятида намоѐн эта олиши; - бадиий асар қаҳрамонининг инсон ва табиат, унинг мутаносиблигига доир энг муҳим хусусиятларини фарқлай олиши; - она - замин, она - табиат, она Ватан бойликлари, унга муҳаббат кўзи билан қараш, уни асраб - авайлаш ҳақидаги фикр - мулоҳазаларни ифодалай олиши; - қийин вазиятлардан чиқиб кета олиш масалалари ўрганилган бадиий асар қаҳрамонлари мисолида ҳис эта лоиши; - экологик маданиятга, турмуш тарзини ўрганишга хос хислатлар, фазилатлар ҳақида билим малака ва кўникмага эга бўладилар.

Ҳар бир олий таълим муассаларида талабаларга бериладиган экологик билимлар ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, талабаларда соғлом турмуш тарзига интилиш ва экологик маданиятни шакллантиришга хизмат қилади. Юқоридаги фикрларни таҳлил қилиб, соғлом турмуш тарзига ва экологик маданиятга қуйидагича таъриф берамиз: Соғлом турмуш тарзи табиатни, жамиятни ва ўз- ўзини муҳофаза қилиш, унинг бойликларидан оқилона фойдаланиш, фаол ҳаѐтий позицияда туриш ва амал қилишдир. Экологик маданият- бу табиат ҳақидаги билим, онг, идрок, саводхонлик, интиллектуал салоҳият ва уни амалда қўллай билиш фаолиятининг юксак кўрсатгичи, онгли ва масулиятли ѐндашувдир. Унда табиат билан инсон ўртасидаги ўзаро оқилона, масъулиятли муносабат таркиб топади [5].

Таҳлилларимиз натижасида талабаларда соғлом турмуш тарзига интилиш ва экологик маданиятни шакллантиришнинг педагогик - психологик жиҳатлари аниқланди ва албатта бу жараѐн ахлоқий, экологик таълим - тарбия асосида амалга оширилади.

Демак, ҳар бир талаба соғлом турмуш тарзига интилиш ва уларнинг экологик маданиятини шакллантириш деганда, юқори даражадаги онглилик, юксак масъулиятга таянувчи, манавиятли - интиллектуал салоҳиятли, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳаракатида фаол иштирок этишга эҳтиѐж сезувчи баркамол шахс шакллантиришдаги бир бутун мақсадга йўналтирилган педагогик ва психологик жараѐн назарда тутилади.

Таҳлиллардан маълум бўлдики, қадимда инсоннинг табиат билан алоқаси ҳозирги замонга қараганда мустаҳкамроқ бўлган.

Аждодларимиз қолдирган улкан маънавий мерос ўқувчиларда экологик маданиятни тарбиялашга миллий - тарихий, умуминсоний асос сифатида қараш зарурлигини кўрсатади.

Аждодларимиз онгида табиат билан уйғунликда бўлиш алоҳида ўрин тутган, экологик муаммолар ечими улардаги экологик маданиятни шакллантириш учун асос бўлган. Талабаларда соғлом турмуш тарзига интилиш ва экологик маданиятни шакллантириш тизимлилик, онглилик, самарадорлик, назария билан амалиѐт бирлиги, миллийлик, ҳудудийлик ва умумбашарий хусусиятга эгалик, фанлараро алоқадорлик билан таълимнинг турли босқичларидаги узвийлик, қадимги Шарқ ва ҳозирги замон экология маданияти ютуқларининг ўзаро яхлидлиги омиллари билан таъминланади.

Фақат экологик маданият шаклланган одамгина табиатга тўғри муносабатда бўлади ва уни асраб авайлайди. Ҳозирги кунда бу ҳар қандай таълим муассаларининг олдига қўйилган муҳим вазифалардан бирига айланди.

ХУЛОСА Таълим ва тарбия бериш тизими жамият ҳаѐтида содир бўлаѐтган жараѐнлар талабларга мос келиши лозим, ўқув тизимига қатор ўзгаришлар киритилиши шарт. Атроф муҳитга онгли муносабат натижасида экологик маданият шаклланади. Бу ўз навбатида, табиатга етказилган зарарнинг олдини олиш ва бартараф этишда муносиб иштирок этиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш, экологик саводхонликни таркиб топтиришдан иборат. У қуйидаги таркибий қисмларни қамраб олади: - инсоният табиатнинг бир бўлаги эканлигини ҳис қилиш; - табиатни инсониятнинг туғилиши, яшаш, ривожланиш макони сифатида англаш ва фикрлаш;

- табиат ва жамият уйгғунлигига доир табиий ва антропоген билимлар тизимига эга бўлиш; -табиий муҳит билан онгли муносабатга кириша олиш, унинг ҳолатларини баҳолай билиш билим ва малакага эга бўлиш; - атроф муҳитни табиий ҳолда келажак авлод учун сақлаш кабилар[3]. Талабаларнинг соғлом турмуш тарзига интилиш ва экологик маданиятини шакллантириш, уларда табиатга нисбатан ижобий туйғу, қараш ва ҳаракатларнинг шаклланишини кўзда тутади-ки, улар маҳаллий, миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашиб кетади. Экологик маданиятни шаклланиши табиатни сақлаб қолиш, уни умрини узайтиришнинг асоси бўлиб хизмат қилади.

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar9 ta adabiyot

  1. Valijonovich, R. S., Axmadjanovich, T. A., & Khoshimjon, Y. S. (2021). Causes and Consequences of Floods and Floods in The Safety of Life, Measures to Protect the Population and The Territory. International Journal of Progressive Sciences and Technologies, 25(1), 83-86.10.52155/ijpsat.v25.1.2776
  2. Valijonovich, R. S., Axmadjanovich, T. A., & Khoshimjon, Y. S. (2021). Causes and Consequences of Floods and Floods in The Safety of Life. Measures to Protect the.10.52155/ijpsat.v25.1.2776
  3. Рахманов, Ш. В., & Тургунов, А. А. (2021). Табиатни муҳофаза қилиш-ҳар бир фуқоронинг бурчидир. International Journal of Discourse on Innovation, Integration And Education, 2(1), 97-98. 4.Rakhmanov, S. V., & Turgunov, A. A. (2022).
  4. THE USE OF BIOLOGICAL RESOURCES IS A GUARANTEE OF ECONOMIC STABILITY. ASIA PACIFIC JOURNAL OF MARKETING & MANAGEMENT REVIEW ISSN: 2319-2836 Impact Factor: 7.603, 11(03), 4-8.
  5. Valiganovich, R. S., Alimovna, I. D., & Оgly, V. S. O. (2017). USING ALTERNATIVE ENERGY SOURCES AS THE SUPPLY OF ENERGY TO URBAN AREAS. Science Time, (6 (42)), 105-107.
  6. Рахманов, Ш. В., Игамбердиева, Д. А., & Рахимов, У. Ю. (2017). Пути повышения плодородия эродированных почв в Наманганской области. Молодой ученый, (20), 226-228.
  7. Рахманов, Ш. В., & Тургунов, А. А. (2022). Кимёвий ифлосланган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш. ФарПИ илмий-техник журнали.– Фарғона.–2022, 3, 237-239.
  8. Рахманов Ш.В. Суғориладииган типик бўз тупроқларга эрозияни таъсири ва унга қарши курашиш Scientific-technical journal (STJ FerPI, ФарПИ ИТЖ, НТЖ ФерПИ, 2021, T.25, №1)
  9. Б.Ахмедов.,Ш.В. Рахманов. Тупроқ эрозияси ва унга қарши кураш чоралари. ФарПИ илмий техника журнали.Фарғона-2013 йил № 3 Международный научный журнал № 9 (100), часть 2 «Научный импульс» апреля , 2

Metama’lumot

Identifikator
REL-A-013056
Nashr sanasi
2025-08-05
Til
o‘zbek
Jurnal
Research Focus International Scientific Journal
Jild
4
Son
7
DOI
10.66073/researchfocus.v4i7.1733
ISSN
2181-3833 · 2181-3833
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
69–74
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Metadata manbasi
Research Focus International Scientific Journal
Oxirgi yangilanish
2026-09-06