ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТУПРОҚЛАРИНИНГ МЕЛИОРАТИВ ХОЛАТИ ВА МОНИТОРИНГИ
Sh.V.Raxmanov1, X.G‘.Nuraliyeva22025
- 1Namangan davlat texnika universiteti
- 2Namangan davlat texnika universiteti talabasi
JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 4Son 7Sahifa 20–23
Annotatsiya
Мақолада ер захираларининг чекланганлиги ва сифат таркибининг пастлиги билан боглик, хавф тўхтовсиз ортиб бораётганлиги, айни вақтда ер улкан бойлик бўлибгина колмай, балки мамлакатимизнинг келажагини белгилаб берувчи омил эканлиги, шунинг учун хам ерларни мухофаза килиш, улардан ўта самарали ва оқилона фойдаланишни йўлга куйиш замонамизнинг энг долзарб масаласи эканлиги тахлил этилган.
Boshqa tillarda
ruschaМЕЛИОРАТИВНОЕ СОСТОЯНИЕ И МОНИТОРИНГ ПОЧВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
В статье анализируется, что опасность, связанная с ограниченностью земельных ресурсов и низким качеством их состава, непрерывно возрастает, при этом земля является не только огромным богатством, но и фактором, определяющим будущее нашей страны, и поэтому охрана земель, налаживание их высокоэффективного и рационального использования является самым актуальным вопросом нашего времени.
inglizchaRECLAMATION CONDITION AND MONITORING OF SOILS OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
The article analyses the fact that the danger associated with the limited nature of land resources and the low quality of their composition is continuously increasing, while at the same time land is not only an enormous wealth but also a factor determining the future of our country, and therefore the protection of land and the establishment of its highly efficient and rational use is the most pressing issue of our time.
Kalit so‘zlar
- миллий ўзлик
- ўзбек тили
- маданий мерос
- мустақиллик
- ўзликни англаш
- тил сиёсати
- ўзбек жамияти
- маданий тараққиёт
- тарихий хотира
- мустақил Ўзбекистон
To‘liq matn
Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni
Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТУПРОҚЛАРИНИНГ МЕЛИОРАТИВ ХОЛАТИ ВА МОНИТОРИНГИ Ш.В.Рахманов Наманган давлат техника университети Х.Ғ.Нуралиева Наманган давлат техника университети талабаси https://doi.org/10.5281/zenodo.16168014 Аннотация: Мақолада ер захираларининг чекланганлиги ва сифат таркибининг пастлиги билан боглик, хавф тўхтовсиз ортиб бораётганлиги, айни вақтда ер улкан бойлик бўлибгина колмай, балки мамлакатимизнинг келажагини белгилаб берувчи омил эканлиги, шунинг учун хам ерларни мухофаза килиш, улардан ўта самарали ва оқилона фойдаланишни йўлга куйиш замонамизнинг энг долзарб масаласи эканлиги тахлил этилган. Калит сўзлар: миллий ўзлик, ўзбек тили, маданий мерос, мустақиллик, ўзликни англаш, тил сиёсати, ўзбек жамияти, маданий тараққиёт, тарихий хотира, мустақил Ўзбекистон
МЕЛИОРАЦИЯ И МОНИТОРИНГ ПОЧВ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН Аннотация: В статье отмечается, что из-за ограниченности земельных ресурсов и низкого качества риск постоянно увеличивается, а земля является не только большим богатством, но и определяющим фактором будущего нашей страны. проанализированы. Ключевые слова: национальная идентичность, узбекский язык, культурное наследие, независимость, самосознание, языковая политика, узбекское общество, культурное развитие, историческая память, независимый Узбекистан.
LAND RECLAMATION AND MONITORING OF THE SOILS OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN Abstract: The article notes that due to the limited land resources and low quality, the risk is constantly increasing, and land is not only a great wealth, but also a determining factor in the future of our country analyzed. Keywords: national identity, Uzbek language, cultural heritage, independence, self-awareness, language policy, Uzbek society, cultural development, historical memory, independent Uzbekistan
КИРИШ Давлатимиз томонидан олиб борилаётган жамият хаётининг хамма сохаларини эркинлаштиришга каратилган ижтимоий - иктисодий қайта қуриш сиёсати, ер муносабатларини тартибга солишга ва ер ресурсларидан унумли фойдаланиш даражасини оширишга объектив шароитлар яратди. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида ер захираларининг чекланганлиги ва сифат таркибининг пастлиги билан боғлиқ, хавф тўхтовсиз ортиб бораётганлиги, айни вақтда ер улкан бойлик бўлибгина қолмай, балки мамлакатимизнинг келажагини белгилаб берувчи омил эканлиги, шунинг учун ҳам ерларни муҳофаза қилиш, улардан ўта самарали ва оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш замонамизнинг энг долзарб масаласи эканлиги алохида таъкидлаб ўтилган.
Ер ҳалқ, бойлиги, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг бош воситаси. Тупрок унумдорлигини ва ишлаб чикариш қувватларини ошириш, кўп жиҳатдан, унга эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан муносабатда бўлишга, уни яхшилашга қаратилган чора тадбирлар мажмуасига боғлиқ.
АСОСИЙ ҚИСМ Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар, айниқса суғориладиган ерлар шубхасиз барча халқларнинг бебаҳо хазинаси ва яшаш шароитининг муҳим манбаи ҳисобланади. Ушбу ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларнинг ер фондини кенгайтириб бориш инсоният олдида доим бош масала бўлиб келган. Бу, айниқса, аҳоли сони ва озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабнинг узлуксиз ўсиб бориши билан ўзининг ифодасини топади.
Ер чекланган ва қайта тикланмайдиган табиий ресурсдир. Бугунги кунда унинг шўрланиши, сахроланиши, ирригацион ва шамол эрозияси, тупроқнинг ҳар ҳил техник чиқиндилар билан ифлосланиши, гумус ва озиқа элементларнинг камайиб кетиши кабилар ушбу ресурсга жиддий хавф солмоқда.
Хозирда республикамизнинг умумий 44410,3 минг гектар ер майдонидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлари 25681,3 минг гектарни ёки умумий ер фондининг 57,8% ини ташкил қилади. Шундан қишлоқ хўжалигида интенсив фойдаланиладиган ерлар, яъни суғориладиган майдонлар 4,3 млн. гектарни ташкил қилиб, ушбу ерлар республикамизнинг «олтин фонди» ҳисобланади, Улар жами ер фондининг 10 фоизга яқинини ташкил этиб, ялпи қишлоқ хўжалик махсулотларининг 95 %ни етказиб беради. Бу эса республикамиз қишлоқ, ва ҳалқ хўжалиги тармоқларининг ишлаб чиқариш фаолиятини белгилаб бериб, давлатимиз иқтисодий салоҳиятини оширишда бош омил бўлиб хизмат қилади.
Бугунги кунда республикамизда суғориладиган ерларнинг 49 %и турли даражада шўрланган бўлиб, бунинг қарийб 18 %и кучли ва ўрта даражада шўрланган ерлардир. 23 %дан ортиғи эса бонитети паст ерлар тоифасига киради. Мелиоратив холати қониқарсиз ерларнинг катта кисми Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Жиззах ва Фарғона вилоятларига тўғри келади.
Ҳозирда қишлоқ хўжалик мутахассислари олдида республикамиз экин майдонларини турли салбий холатлардан ҳимоя қилиш, уларга қарши кечиктириб бўлмас чора-тадбирларни ишлаб чикиш ва қўллаш каби ишлар бош масала бўлиб турибди. Бу эса, ўз навбатида, тарбияланаётган ёш авлодларни билимли матахассислар қилиб тарбиялашни тақозо этади.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чикаришини изчиллик билан жадаллаштириш, ер фондидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ҳар гектарнинг ҳосилдорлигини, унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш билан боғлик муаммолар ечимини ишлаб чиқиш ғоят катта аҳамият касб этади. Бу борада тупроқ унумдорлигини сақлаш, уни йил сайин мунтазам ошириб бориш қишлоқ хўжалик мутахассислари зиммасидаги мухим вазифалардан ҳисобланади.
Юртимизда қишлоқ хўжалигидан фойдаланиладиган ерларни мелиорациялашга бениҳоят катта эътибор қаратилган бўлиб, ерларни лойиҳалаш, мелиоратив тизимларни қуриш ва фойдаланиш ҳамда мелиоратив тадбирлар ўтказишга давлатнинг катта маблағлари ажратилган. Ўзбекистон Республикаси истиқболга эришиши, мустақил давлат деб эълон қилиниши ва хуқуқий жамият қуриши, ўз худудида ер муносабатларини тартибга солишда ва ривожлантиришда тўла мустақилликка эришганлиги, унинг ерлардан оқилона фойдаланиши, мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосини яратиш ва такомиллаштиштириш имконини берди. Мамлакатимиз аграр соҳасида ислоҳотларни хуқуқий жихатдан таъминлаш мақсадида бир канча қонунлар қабул қилди.
Шу жумладан, ер муносабатларини хуқуқий жиҳатдан ривожлантириш ва тартибга солиш, ерлардан оқилона фойдаланиш, мелиоратив холатини яхшилаш, унумдорлиги ошириш, ер тузиш ишларини олиб бориш, ернинг сифат баҳосини аниқлаш, хўжалик фаолиятига баҳо беришга ва хоказоларга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси" ҳамда "Давлат ер кадастри" тўғрисидаги Қонун ва бошқа қишлоқ хўжаликдаги ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қонун ва меъёрий хужжатлар қабул қилиниши республикамизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиш билан бирга, келажак авлодларимизга соғлом, унумдор ерлар қолдириш йўлида катта қадам бўлади, негаки инсонларни тақдири кўп жиҳатдан ер, тупрок ва сув тақдирига боғлиқдир.
Хозирги кунда қишлоқ хўжалик ахамиятига эта бўлган ерларни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Чунки мамлакатимизда умуммиллий мулк бўлган ерни муҳофазалаш ва ундан фойдаланиш конституцион ахамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимликлар ва хайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, чунки улар давлат муҳофазасидадир», -деб белгилаб қуйилган.
Шундай қилиб, ердан фойдаланишнинг тежамли тизимини ташкил қилиш ва амалга ошириш, яъни агросаноат мажмуасида ва умуман, иқтисодиёт тармоқларида уларни аниқ мақсадга йуналтирилганлигини - ерни тежаш ва фойдаланишда юқори самарадорликка эришиш мезони буйича давлат ер захирасини, ер тоифалари бўйича табақалаштирилган меъзонни таъминлашдан иборатдир.
Юртимиз тупроқларининг механик таркиби буйича ўрта қумоқ таркибли тупроқлар салмоғи юқори бўлиб, жами суғориладиган ерларнинг 48 %ни ташкил этади. Бундай тупрокларнинг сув-физик хусусиятлари мўътадил бўлади, улар етарли нам сақловчи ва сув ўтказувчан бўлиб, тузларнинг ювилиши ва ишлов берилиши осон. Механик таркиби оғир қумоқли тупроклар суғориладиган ерларнинг 25 % ни ташкил этади. Бу тупроклар сувда осон эрувчан тузлардан ювилиши қийин, ерга ишлов бериш қуролларига қаттиқ қаршилик кўрсатади, қуриш жараёнида уларнинг юза қисмида қатқалоқ ҳосил бўлади. Енгил қумоқ таркибли тупроқлар суғориладиган ерларнинг тахминан 23 %ни ташкил этади. Бундай тупроқлар ўзида кам нам сақлайди, тез қурийди, шамол ва сув эрозиясига мойил, қатъий суғориш тартибини талаб қилади. Суғориладиган ерларнинг тахминан 4 % қумлоқ ва қумли тупроқлардир. Уларнинг табиий унумдорлиги паст бўлиб, ёмон сув-физик хоссаларга эга, шамол ва сув эрозиясига мойил.
Суғориладиган ерлар тупроқ шароити, механик таркиби, шўрланиш даражаси, гипснинг мавжудлиги, тошлоқлилиги, эрозияга мойиллиги ва бошқа хусусиятлари бўйича фарқданади.
Паст тоғлар, тоғости ва тоғолди ҳудудлардаги тик (вертикал) минтақа тупроқлари суғориладиган барча ерларнинг 43 %ни ташкил этади. Шулардан турли тусли бўз тупроклар 0,8; типик бўз тупроқлар 17,3; оч тусли бўз тупроқлар 18,1; бўз ўтлоқи, ўтлоқи ва боткоқ, ўтлоқи тупроқлар 6,8 %ни ташкил қилади.
Чўл зонаси текислик худудларидаги тупроқлар суғориладиган ерларнинг 57 %ни ташкил этиб, шулардан тақир тупроқлар 8,2 %ни, ўтлоқи-тақир, ўтлоқи ва ботқоқ; ўтлоқи тупроқлар 47 %ни, сур тусли қўнғир, сахро-қумлоқ тупроқлар, шўрхоклар 1,8 %ни ташкил қилади. ХУЛОСА Республикамиз аҳолисининг катта қисми (62%) қишлоқ хўжаликларида асосан, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда яшайди. Шундай экан қишлоқ хўжалик аҳолисининг яшаш даражаси тупроқнинг ҳосилдорлик имконияти билан боғлиқ. Шунинг учун қишлоқ хўжалик ер манбаларидан тўғри фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг унумдорлигини тиклаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш долзарб масала бўлиб, тезкорлик билан бу масалани ечишни талаб этади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЕТЛАР 1. Максудов Ж., Нагаев Г., Акромов И. Кузиев Р., Ахмедов А. Тупроқ хариталари ва ерларни бахолаш хужжатларидан фойдаланиш. Т., 2000. 2. Норкулов У. Шералиев X. "Қишлоқ хўжалиги мелиорацияси". "Ўзбекистон миллий энциклопедияси". Т.,2003. 3. Узоков П., Бобохужаев И. - «Тупрокшунослик».«Мехнат». Т. 1995. 4. Кузиев Р.Ц. "Ўзбекистан Республикаси суғориладиган ерларининг хозирги холати. Суғориладиган бўз тупроқлар унумдорлигини ошириш ва унинг экологик муаммолари". Самарканд. 2002.
Iqtiboslar dinamikasi
ReLibraryTekshirilgan Metodologiya
Adabiyotlar4 ta adabiyot
- Максудов Ж., Нагаев Г., Акромов И. Кузиев Р., Ахмедов А. Тупроқ хариталари ва ерларни бахолаш хужжатларидан фойдаланиш. Т., 2000.
- Норкулов У. Шералиев X. "Қишлоқ хўжалиги мелиорацияси". "Ўзбекистон миллий энциклопедияси". Т.,2003.
- Узоков П., Бобохужаев И. - «Тупрокшунослик».«Мехнат». Т. 1995.
- Кузиев Р.Ц. "Ўзбекистан Республикаси суғориладиган ерларининг хозирги холати. Суғориладиган бўз тупроқлар унумдорлигини ошириш ва унинг экологик муаммолари". Самарканд. 2002.
Metama’lumot
- Identifikator
- REL-A-013046
- Nashr sanasi
- 2025-08-05
- Til
- o‘zbek
- Jurnal
- Research Focus International Scientific Journal
- Jild
- 4
- Son
- 7
- DOI
- 10.66073/researchfocus.v4i7.1722
- ISSN
- 2181-3833 · 2181-3833
- Nashriyot
- LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
- Sahifa
- 20–23
- Litsenziya
- Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
- Ko‘rishlar
- 62026-10-10 dan beri o‘lchanmoqda
- Metadata manbasi
- Research Focus International Scientific Journal
- Oxirgi yangilanish
- 2026-09-06