Asosiy mazmunga o‘tish
Maqola07.00.00Ochiq kirish

ЎЗБЕКИСТОНДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР (1945-1955 ЙИЛЛАР МИСОЛИДА)

Junayev Farxod AbduxamidovichNavoiy davlat universiteti tayanch doktoranti2025

JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 4Son 6Sahifa 82–88

Annotatsiya

Ушбу мақолада муаллиф иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда Ўзбекистон ССРда соғлиқни сақлаш соҳасида бир мунча ўзгаришлар ҳамда муаммолар ва уларнинг тарихий таҳлилига тўхталиб ўтган. Бундан ташқари Республика аҳолисининг саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга тиббий хизмат кўрсатишни сифат жиҳатдан яхшилаш вазифаларининг амалга оширилиши ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ёритиб берилган.

Boshqa tillarda

ruschaИЗМЕНЕНИЯ В СИСТЕМЕ ЗДРАВООХРАНЕНИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ (НА ПРИМЕРЕ 1945-1955 ГОДОВ)

В данной статье автор останавливается на ряде изменений и проблем в сфере здравоохранения в Узбекской ССР в послевоенные годы, а также на их историческом анализе. Кроме того, освещаются выполнение задач по охране здоровья населения Республики и качественному улучшению медицинского обслуживания, а также допущенные ошибки и недостатки.

inglizchaCHANGES IN THE HEALTHCARE SYSTEM IN UZBEKISTAN (ON THE EXAMPLE OF THE YEARS 1945-1955)

In this article the author dwells on a number of changes and problems in the field of healthcare in the Uzbek SSR in the years following the Second World War, as well as on their historical analysis. In addition, the implementation of the tasks of protecting the health of the population of the Republic and qualitatively improving medical services for them, together with the mistakes and shortcomings that were made, are described.

Kalit so‘zlar

  • tibbiyot
  • aholi salomatligi
  • toza ichimlik suvi
  • kasalliklar
  • tibbiyot muassasalari
  • malakali mutaxassislar

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

ЎЗБЕКИСТОНДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР (1945-1955 ЙИЛЛАР МИСОЛИДА) Джунаев Фарход Абдухамидович Навоий давлат университети таянч докторанти E-mail: fdjunayev@inbox.ru https://orcid.org/0000-0001-5279-2482 https://doi.org/10.5281/zenodo.15777751 Аннотация: Ушбу мақолада муаллиф иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда Ўзбекистон ССРда соғлиқни сақлаш соҳасида бир мунча ўзгаришлар ҳамда муаммолар ва уларнинг тарихий таҳлилига тўхталиб ўтган. Бундан ташқари Республика аҳолисининг саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга тиббий хизмат кўрсатишни сифат жиҳатдан яхшилаш вазифаларининг амалга оширилиши ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ёритиб берилган. Калит сўзлар: тиббиёт, аҳоли саломатлиги, тоза ичимлик суви, касалликлар, тиббиёт муассасалари, малакали мутахассислар.

ИЗМЕНЕНИЯ В СИСТЕМЕ ЗДРАВООХРАНЕНИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ (ПРИМЕР 1945-1955 ГГ.) Аннотация: В данной статье автор рассматривает некоторые изменения и проблемы в сфере здравоохранения Узбекской ССР в годы после второй мировой войны и их исторический анализ. Кроме того, описывается реализация задач по охране здоровья населения республики, повышению качества медицинского обслуживания населения, а также допущенные ошибки и недостатки. Ключевые слова: медицина, здравоохранение, чистая питьевая вода, заболевания, медицинские учреждения, квалифицированные специалисты.

CHANGES IN THE HEALTH CARE SYSTEM IN UZBEKISTAN (EXAMPLE 1945-1955) Abstract: In this article, the author discusses some changes and problems in the field of healthcare in the Uzbek SSR in the years after World War II and their historical analysis. In addition, the implementation of the tasks of protecting the health of the population of the republic, improving the quality of medical services for them, as well as the mistakes and shortcomings made are described. Keywords: medicine, public health, clean drinking water, diseases, medical institutions, qualified specialists.

КИРИШ Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда ҳукуматнинг республикада амалга ошириши лозим бўлган энг муҳим вазифалардан бири соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш эди. Республика аҳолисининг саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга тиббий хизмат кўрсатишни сифат жиҳатдан яхшилаш вазифаси жойларда ҳокимият органларининг диққат марказида турди. Бу вазифа халқ хўжалигини ривожлантириш масалаларини ҳал этиш жиҳатдангина эмас, балки республика аҳолиси жисмоний саломатлигининг аҳволи билан тўғридан-тўғри боғланган нохуш шароит туфайли ҳам муҳим эди. Эпидемиялар ва юқумли касалликларнинг кўп тарқалганлиги, ўлимнинг, айниқса болалар ўлимининг юқорилиги, аҳоли санитария-гигиена нормаларининг паст даражаси муайян чора-тадбирлар кўришни тақозо етар эди.

Бундай жиддий вазиятнинг сабаби умуман олганда ижтимоий соҳага, унинг ҳаётдан орқада қолганлигига бориб тақалар эди. Бунинг устига тиббий хизматнинг ўз ички муаммолари ҳам кескин даражада эди. Гап республиканинг деярли барча ҳудудларида соғлиқни сақлаш муассасаларининг камлиги, борларининг ҳам энг зарур дори-дармонлар, асбоб-ускуналар билан таъминланмаганлиги, тиббиёт кадрларининг етишмаслиги, уларнинг етарли малакага эга эмасликлари ҳақида бормоқда.

Бундан ташқари тиббиёт муассасалари – амбулатория ва стационарлар, касалхоналардаги ўринлар сони, дори-дармонлар, асбоб-ускуналар, препаратлар ҳам етишмас эди. ХХ аср 40-йиллар иккинчи ярми – 50-йиллар бошларида профилактика ва тушунтириш, санитария-маърифий ишлар даражаси паст даражада эди.

АСОСИЙ ҚИСМ Урушдан кейинги йилларда республика аҳолисининг касалликка кўпроқ чалинишининг сабабларидан бири озиқ-овқат маҳсулотлари хилининг етарли эмаслиги эди. Иқтисодий қайта ўзгартиришлар, уруш давридаги кенг кўчилиб келтиришлар натижасида шаклланаётган демографик вазият, деҳқончиликда ўғитлар ва заҳарли химикатлардан фойдаланиш ҳамда ернинг юқори даражада шўрланганлиги, иссиқ иқлимнинг салбий таъсири (мия томирларининг зарарланиши, миокард инфаркти ва ҳ.к) ҳам кўпгина касалликларни келтириб чиқармоқда эди.

1945-1950 йилларда даволаш муассасаларининг шохобчалари тартибга солинди ва уларнинг ягона номенклатураси белгилаб кўйилди. Касалхоналарни амбулаторияполиклиника муассасалари билан бирлаштирилиши аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янада оширишга ёрдам берди.

Шу боис давлат йўли билан ҳам, касаба уюшмалари фондларидан ҳам соғлиқни сақлашга ва жисмоний тарбияга ажратилаётган маблағлар йилдан-йилга ошиб борди.

Бутун Совет давлати бўйича 1953 йилда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига 24828360 минг рубл ажратилган, бу 1952 йилга нисбатан 2 миллиард 486 миллион 581 минг рублга кўп бўлган1.

Ўзбекистон ССРда давлат бюджети томонидан соғлиқ сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар ҳам ўз навбатида йилга йилга ўсиб борган. Масалан, 1940 йилда соғлиқ сақлаш соҳасига 244 минг 650 сўм, 1946 йилда 400 минг сўм, 1953 йида эса 639 минг 400 сўм ажратилган2.

СССР соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1955 йил 27 июндаги № 137-м-сонли буйрғига асосан, бутун Иттифоқ бўйича соғлиқни сақлаш тизимига 1954 йилда 22.245.4 миллиард рубл ажратилган ва шундан 21.999.2 миллиард рубл ишлатилган яъни ажратилган сумманинг 98.9%и фойдаланилган. Ўзбекистон ССР ўзи учун ажратилган суммани 95.9%ини ишлатган3.

1 Ўзбекистон илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви 1-фонд, 3-рўйхат, 7-иш, 121-варақ.

Тошкент шаҳри аҳолисига сифатли тиббий хизматни кўрсатиш мақсадида давлат томонидан 1953 йилда 125 миллион, 1954 йилда 138,8 миллион сўм, 1955 йилда эса 148,6 миллион сўм ажратилди ва бу маблағлар тўлалигича сарфланди4. Бундай маблағларнинг ошиб борганлиги янги тиббиёт муассасаларини очишга, уларнинг жиҳозланишини яхшилашга, юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлашга имкон берди. Бу эса ўз навбатида фақатгина 1950-йилларда ўз самарасини бера бошлади. 1953 йилда Ўзбекистонда врачлар 7646 кишига етди, фельдшер ва тиббиёт ҳамширалари 19,5 минг кишидан ошиб кетди. Касалхоналардаги ўринлар 1940 йилдаги 20,6 мингдан 36,7 мингга етди. Доимий болалар яслиларидаги ўринлар 44,4 мингга, мавсумий яслилардаги ўринлар эса 180 мингга етди5. 1946 йилда Республикада 2 минг 987 врач ва 8 минг 702 ўрта маълумотли тиббий ишчи-ходимлар фаолият олиб борган бўлса, 1952 йил 1 январ ҳолатида 6 минг 13 врач, 15 минг 212 ўрта маълумотли тиббий ишчи-ходимлар фаолият кўрсатган. 1946 йилда соғлиқни сақлаш соҳасида миллий кадрлар сони ҳам ўсди. 1946 йилда ўзбек врачлари сони 886 нафар бўлган бўлса, 1952 йил 1 январда 1 минг 555 нафар ўзбек врачлари мавжуд эди. 1946 йилда соғлиқни сақлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот институтлари ва тиббий Олий таълим муассасаларида ўзбек врачларидан 161 нафари ишлаган бўлса, 1951 йилда уларнинг сони 363 нафарга етади6. 1946 йилда Республикадаги туманлар марказида ягона махсус тиббий ёрдам кўрсатиладиган кўп тармоқли тиббиёт муассасалари мавжуд бўлган бўлса, 1952 йил 1 январ ҳолатига кўра 100 та қишлоқ касалхонасидан 75 таси аҳолига кўп тармоқли ёрдам кўрсатган7. 1950 йилда Республика бўйича 218 та касалхонада 21904 та касаллар учун ўрин бўлган, кейинчалик касалхоналар 192 тага бирлаштирилади. Уларда 17704 та касаллар учун ўринлар ташкил этилади. 1951 йилнинг 1-октабрь ҳолатига Республикада178 та касалхонларда 16349 та ўринлар жавжуд эди8. Урушдан кейинги 5 йил давомида Ўзбекистон ССР касалхоналаридаги ўринлар сони 6.5 минг тага, шундан катталар учун 948 та ва болалар учун 2100 та ўринлар ташкил этилди9. 1952 йилга келиб Тошкент шаҳрида жами 93 та амблатор касалхона ва поликникалардан атига 13 та фаолият олиб боради10. 1954 йилда Тошкентдаги 57 та касалхонларада 2,5 минг врач ва 4 минг кишидан иборат ўрта тиббиёт ходимлари ишлади. 1953-1954 йилларда Тошкентда сил касаллигига қарши кураш диспансери ва 100 ўринли стационар ва туғруқхоналар қурилди, 4 та қон қуйиш пункти очилди11. Умуман, Ўзбекистонда даволаш-санитария ва профилактика муассасалари 1950 йилда 1940 йилдагига нисбатан 56 фоизга кўпайди, врачлар эса қарийб икки бараварга ошди.

4 Ўзбекистон миллий архиви, Р-93-фонд, 1-рўйхат, 1368-иш, 134-варақ. 5 Ўзбекистон ССР тарихи 4-жилдлик, 4-жилд (социализм куришни тугаллаш даври ва коммунизмга ўтиш (1938—1965

йиллар)), - Тошкент: “Фан”, 1971. – Б. 6 Ўзбекистон ИТТҲМА, 1-фонд, 3-рўйхат, 7-иш, 16-17-варақлар. 7 Ўзбекистон ИТТҲМА, 1-фонд, 3-рўйхат, 7-иш, 16-17-варақлар. 8 Ўзбекистон ИТТҲМА, 1-фонд, 3-рўйхат, 7-иш, 37-38-варақлар. 9 Ўзбекистон ИТТҲМА, 1-фонд, 3-рўйхат, 7-иш, 16-17-варақлар.

Оммавий соғломлаштириш ва профилактика тадбирлари амалга оширилганлиги ҳамда тиббиёт фанининг муваффақиятлари жорий қилинганлиги натижасида аҳоли орасида касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайтирилибгина қолмасдан, шу билан бирга бир қанча хатарли юқумли касалликларни тамомила тугатишга ҳам муваффақ бўлинди. Тадқиқот йилларида тиббиёт институтлари, билим юртлари очилиб фаолият кўрсатганига қарамасдан, республикада 4 минг врач ва 14 минг нафар ўрта тиббий ходимлар етишмас, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш қониқарсиз ҳолатда эди 12. Масалан, 1950 йилда Ўзбекистонда 10 минг аҳолига 49,7 ўринли даволаш муассасалари тўғри келган13. Республика бўйича тиббиёт ходимлари доимий етишмовчилиги кузатилган. Масалан, Тошкент вилоятида мавжуд катта ишлаб чиқариш заводларининг (Электрокимё комбинати, Ўзбекугол, Рудник Алтин-Топкан) ҳеч бирида травмотолог врач бўлмаган. Ҳатто саноат соҳаси яхши ривожланган Чирчиқ ва Бекобод шаҳарларидаги тиббиёт муассасаларида травматология бўлимлари ташкил этилмаган14. Республика ҳукумати томонидан қишлоқ ҳудудларидаги касалхоналарни тиббиёт ходимлари билан таъминлаш ишлари суст олиб борилди. Биргина 1950 йилда қишлоқ ҳудудларига 100 нафар врач юборилди холос15. 1951 йилда 40 та қишлоқ врачлик пунктида қишлоқ аҳолиси учун атиги беш ўринли жойлар ташкил этилди16. 1952 йилда Республика бўйича 1711 нафар врачларга эҳтиёж сезилган. 1952 йилда тиббиёт интитутини 779 нафар битирувчи тугатиши режа қилинган ва улар врачларга эҳтиёжни 45.5%ни ташкил этган17. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1950 йил 20 ноябрдаги “Қишлоқларда ва ишчи посёлкаларида ишловчи тиббиёт ходимларини уй-жой, ўтин-кўмир ва чироғ билан бепул таъминлаш тўғрисида”ги 2029-сонли ва 1951 йил 22 февралдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон ССР колхозларида қишлоқ хўжалик маданияти уйларини барпо этиш тўғрисида”ги Низом18ларнинг қабул қилиниши ҳам тиббиёт ходимлари учун қишлоқ ҳудудларида шароитларни яхшилашга ёрдам бермаган. 1950 йил 7 март куни “1950 йилда колхозларда ҳомиладор ва фарзандли бўлган хотин-қизларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва болаларни тарбиялаш муассасаларининг сонини кўпайтириш ҳамда аёл колхозчиларга маданий ва маиший хизмат кўрсатиш чоралари тўғрисида”ги Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон К(б)П Марказий Комитетининг №360-сонли қўшма қарорида баён этилишича, республикадаги туғруқхоналарнинг сонини ошириб бориш режаси атиги 54 фоизга бажарилган. Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида болалар муассасаларининг сонини кўпайтириш ишлари қониқарсиз олиб борилган19.

12 Коммунистическая партия Узбекистана в резолюциях и решениях съездов и пленумов ЦК. Том II. - С. 622. 13 Народное хозяйство Узбекской ССР за 50 лет Советской власти. Юбилейный статистический сборник. – Ташкент:

“Узбекистан”, 1967. –С.197. 18 Ўзбекистон ИТТҲМА, 1-фонд, 3-рўйхат, 25-иш, 12-14-варақлар.

1955 йил 1 январ ҳолатига кўра, Республика шаҳарлари тиббиёт муассасаларини врачлар билан таъминлаш ҳолати ўртача 92%ни, қишлоқ ўринларда еса 69%ни ташкил этган бўлса, Қашқадарё вилоятида 58%ни, Хоразм вилоятида 65%ни ташкил қилган20. 1954 йилда вазирлик қишлоқ ўринларга 200 нафар тиббиёт ходимларини юбориш ўрнига атиги 58 нафар ходимларни юборган. 1955 йил 1 апрел ҳолатига кўра, қишлоқ ҳудудларида тиббиёт ходимларининг сони 1954 йил 1 апрелга нисбатан республикадаги 6 вилоят ва Қорақалпоғистон АССРда қисқарган. Масалан, Қорақалпоғистон АССРнинг олис ҳудудларидаги касалхоналарда битта ҳам врач бўлмаган21. 1955 йилда ҳам республикада мутахассис врачларнинг етишмовчилиги кузатилади. Масалан, акушер-генекологлар – 44 та туманда, педиатрлар – 41 та туманда, хирурглар 36 та туманда етишмаган. Бунинг устига кадрлар тайёрлаш режаси йилдан йилга бажарилмаган22. 1955 йилда ҳам Республика аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш жуда паст ўринда бўлган. Тиббиёт ходимларида кадрлар қўнимсизлиги кўп кузатилган. Масалан, 1954 йил ва 1955 йил 4 ойи мобайнида Бухоро вилоятига 38 врач келган, лекин 72 та врач кетган. 1954 йил 1 апрелдан 1955 йил апреличага Қашқадарё вилоятидан 41 нафар, Сурхондарё вилоятидан 35 нафар, Қорақалпоғистон АССРдан 31 нафар, Наманган вилоятидан 40 нафар врачлар ишларини ташлаб кетишган. 1954 йил мобайнида Республика бўйича 46 нафар врачлар ўз хоҳишлари билан ишдан кетишган. Бунга ўша ҳудудлардаги уй-жойлар ва тиббий ускуна ҳамда анжомларнинг етишмовчилиги сабаб сифатида кўрсатилган. Республика ҳукуматининг кўрсатмасига асосан, 1950 йиллардан бошлаб касалхоналарни бирлаштириш ишлари амалга оширила бошлади, лекин бу ишлар узоқни ўйламасдан кўр-кўрона олиб борилди. Кўплаб касалхоналар нотўғри бирлаштирилган. Оқибатда аҳолининг бориши қийин бўлган узоқ ҳудудларга айрим касалхоналар кўчирилган. Масалан, Чирчиқ шаҳрида 300 ўринга мўлжалланган касалхона шаҳардан 7 км узоқликда жойлашган бўлиб, бу аҳолининг тиббий хизматдан фойдаланишига қийинчилик туғдирган. Қорақалпоғистон АССРдаги Тўрткўл шаҳрида 25 ўринли Стоматология болалар касалхонаси шаҳардан 4-5 км узоқликда бўлган23. 1950 йилларда Ўзбекистон ССР шаҳарларида мавжуд касалхоналардаги ўринлар нотўғри тақсимланган ва белгиланган меъёрлар даражасига етказилмаган ва ҳатто ажратиладиган жойнинг ўзи ҳам бўлмаган. Касалхоналарнинг онкология бўлимидаги ўринлар 75 фоизни, перенатал бўлимларида 74,1 фоизни, гинекология бўлимларида 82,5 фоизни, неврология бўлимларида 76 фоизни, оториноларингология бўлимларида 64 фоизни ташкил этган бўлса, жарроҳлик бўлимларида ўринлар эса 104,6 фоизга, дерматология бўлимларида 290,3 фоизга, офталмология бўлимларида 122,4 фоизга меъёрдан юқори бўлган24. Бу тақсимланишни вилоятлар мисолида кўриб чиқадиган бўлсак, жарроҳлик бўлимлари учун ўринлар Самарқанд вилоятида 70.7%ни, Наманган вилоятида 83.6%ни, перенатал бўлимларидаги ўринлар Самарқанд вилоятида 55-58%ни, Наманган, Бухоро,

23 Ўзбекистон ИТТҲМА, 1-фонд, 3-рўйхат, 7-иш, 37-38-варақлар 24 Ўзбекистон ИТТҲМА, 1-фонд, 3-рўйхат, 7-иш, 45-46-варақлар

Хоразм вилоятлари ва Қоқаралпоғистон АССРда 41%ни ташкил этган бўлса, гинекология бўлимларидаги ўринлар Қашқадарёда 11.1%ни, Самарқандда 69.2%ни, Наманганда 58.1%ни, Бухорода 52.2%ни ва Қоқаралпоғистон АССР 16.8%ни ташкил этган. Ўпка касалликлари бўлимларидаги ўринлар Хоразмда 39.2%ни, Қашқадарёда 41.7%ни, Қоқаралпоғистон АССР, Сурхондарё, Бухоро, Тошкент вилоятларида 60-65%ни ташкил этган25. 1952 йилга келиб Республика туманларидаги барча касалхоналарда жами ўринлар сони 4287 тани ташкил этган ва бу касалхоналар сонининг ўсганлигини, уларга мос равишда бўлимлардаги ўринлар сони ҳам ошганлигидан далолат беради. Жарроҳлик бўлимларидаги ўринлар Қашқадарё вилоятида 26%ни, акушер-генекологик бўлимлардаги ўринлар Андижонда 24%ни, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида мос равишда 54-57%ни, педиатрия бўйича Хоразмда 48%ни, Наманганда 66%ни ташкил этган26. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1955 йил 15 августда “Республикада соғлиқ сақлаш ишларини такомиллаштириш тўғрисида”ги № 556-сонли қарорига асосан соғлиқни сақлаш соҳасидаги қуйидаги камчиликлар санаб ўтилган: Қишлоқ ўринларда тиббиёт муассасаларини барпо етиш ишлари қониқарсиз аҳволда эди; 1955 йил ҳам даволаш-профилактик ва болалар муассасаларнинг қурилиши бўйича режа йилдан йилга бажарилмай келинган. 1954 йилда Соғлиқ сақлаш вазирлиги қурилиш ишлари учун ажратилган 16.2 миллион рублдан 6.7 миллион рублни ўзлаштирмаган, бу дегани янги касалхоналар қурилмаган. Бу эса вазирлик тизимида қурилиш ишлари қониқарсиз аҳволда эканлигидан далолат беради. Бунинг натижасида 1955 йилга келиб Тошкент шаҳридаги онкология касалхонаси, Тошкент тиббиёт институти талабалар ётоқхонаси, Киров туманидаги туғруқхона ва “Чортоқ” санаторияси қурилиши ишлари орқада қолган. 1954 йилнинг ўзида соғлиқ сақлаш вазирлиги тиббий жиҳозлар учун ажратилган маблағдан 32 миллион рублни ишлатмаган. Бундан дори-дармон учун 4.7 миллион рублни, хўжалик анжомлари учун 2.6 миллион рублни, юмшоқ мебеллар учун 3.5 миллион рублни ишлатмаган. Бундан ташқари касалхоналардаги даволанувчиларнинг озиқ-овқати учун ажратилган 3.4 миллион рублни ҳам ишлатмаган27. Урушдан кейинги йилларда Ўзбекистонда фабрика ва заводлар ҳузурида юзлаб тиббиёт-санитария ва минглаб соғломлаштириш пунктлари ташкил этилди. Республикадаги барча катта саноат корхоналарида поликлиника, амбулатория ёки тиббиёт пунктлари ташкил этилди. Масаалан, «Ташсельмаш» заводининг поликлиникасида энг янги аппаратлар ва асбоблар билан жиҳозланган 15 та даволаш кабинети бўлган. «Таштекстильмаш» заводи 1951-1953 йилда СССР касалхоналарига 495 ишчи ва хизматчини юборди. «Ташсельмаш» заводи ходимларидан 471 киши 1954 йилда санаторий ва дам олиш уйларига бориб дам олган28.

25 Ўзбекистон ИТТҲМА, 1-фонд, 3-рўйхат, 7-иш, 45-46-варақлар 28 Ульмасбоев Ш.И. Промышленное развитие советкского Узбекистана. Историко-экономический очерк. –Ташкент: Государственное издательство Узбекской ССР, 1958. -стр.197.

Пионер лагерь ва санаторийларида болаларни соғломлаштиришга ҳам маблағлар сарфланди. 1951 йилда Ўзбекистон ССРнинг пионер лагерларида ишчи ва хизматчиларнинг 50,7 минг боласи дам олиб келган29. Саноатда хизмат қиладиган ходимларга тиббий хизмат кўрсатиш 1952 йилда 1948 йилга нисбатан тиббий-санитар соҳаси бўйича 3 марта, стационарлар сони 4.5 марта, амбулатор-поликлиникалар сони 4 марта, медсанчасда хизмат қиладиган ходимлар сони 2.5 марта, ўрта тиббий хизматчилар сони 4.5 марта ўсган30. Соғлиқни сақлаш соҳасининг ривожланиши натижасида Республика аҳолиси орасида касалланиш ҳолатлари камайган. Масалан, “Таштекстилмаш” заводида ходимларнинг турли хил касалликларга чалиниши 1952 йил 1-ярим йиллигида 1951 йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга пасайган31. Лекин Марғилон текстил заводида 1952 йилда санитар-профилактик ишлар қониқарсиз ҳолда олиб борилган. Масалан, 1952 йил 1- чорагида ўтган йилнинг шу чорагига нисбатан ишчиларнинг касалланиш ҳолатлари 11%га ўсган32. ХУЛОСА Хулоса ўрнида шу таъкидлаш лозимки, 1945-1955 йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳаси ривожланди. Бу даврда республикада ўтган даврга нисбатан тиббиётнинг онкология, нейрохирургия, отолорингология сингари янги тармоқлари ривожланди, даволашнинг энг янги методлари кенг қўлланиладиган бўлди. Завод ва фабрикаларда, қишлоқ жойларида тиббиёт муассасаларининг шохобчалари кенгайтирилди, уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди, тиббиёт кадрларининг малакаси оширилди. Хотинқизларнинг меҳнат шароитини яхшилашга, меҳнат гигиенаси қоидаларига, хавфсизлик техникасига қаттиқ риоя қилинишига алоҳида аҳамият берилди. Лекин соғлиқни сақлаш соҳасида режалаштирилган ислохотларни тўғри олиб бора олмаслик асосий муаммоси эди. Молиялаштиришнинг янги усулларини киритиш, хусусий ва давлат тузилмаларини жалб қилиш керак эди. Шунинг учун, барча ўтказилган илмий ва амалий ишлар соғлиқни сақлашда кутилган ўзгаришга ва натижага ҳукумат эриша олмади.

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar7 ta adabiyot

  1. Ўзбекистон илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви 1-фонд, 3-рўйхат, 7-, 24-25, 36-, 46-, 60-иш ҳужжатлари.
  2. Ўзбекистон миллий архиви, Р-93-фонд, 1-рўйхат, 1368-иш, 134-варақ.
  3. Ўзбекистон ССР тарихи 4 томлик, 4-том (социализм куришни тугаллаш даври ва коммунизмга ўтиш (1938—1965 йиллар)), - Тошкент: “Фан”, 1971. – Б.417
  4. Коммунистическая партия Узбекистана в резолюциях и решениях съездов и плену¬мов ЦК. Том II. - С. 622.
  5. Народное хозяйство Узбекской ССР за 50 лет Советской власти. Юбилейный статистический сборник. – Ташкент: “Узбекистан”, 1967. –С.197.
  6. Ульмасбоев Ш.И. Промышленное развитие советкского Узбекистана. Историко-экономический очерк. –Ташкент: Государственное издательство Узбекской ССР, 1958. -стр.197.
  7. Развитие экономики и культуры Советского Узбекистана. – Ташкент, 1957. – стр.313.

Metama’lumot

Identifikator
REL-A-013003
Nashr sanasi
2025-07-06
Til
o‘zbek
Jurnal
Research Focus International Scientific Journal
Jild
4
Son
6
DOI
10.66073/researchfocus.v4i6.1679
ISSN
2181-3833 · 2181-3833
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
82–88
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Metadata manbasi
Research Focus International Scientific Journal
Oxirgi yangilanish
2026-09-06