ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ КАДРЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ
Yusubov Jamshid QadamovichMirzo Ulug‘bek nomidagi O‘zbekiston Milliy universiteti Huquqiy fanlar kafedrasi dotsenti, PhD2024
JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 3Son 11Sahifa 281–284
Annotatsiya
Мақолада мамлакатимизда давлат фуқаролик хизмати соҳасида кадрлар тайёрлаш борасидаги янги тизимнинг ривожланиш жараёнлари тавсифланган
Boshqa tillarda
ruschaСОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ КАДРОВ ГОСУДАРСТВЕННОЙ ГРАЖДАНСКОЙ СЛУЖБЫ В УЗБЕКИСТАНЕ
В статье описаны процессы развития новой системы подготовки кадров в сфере государственной гражданской службы в нашей стране.
inglizchaIMPROVEMENT OF THE ACTIVITIES OF STATE CIVIL SERVICE PERSONNEL IN UZBEKISTAN
The article describes the development processes of the new system of personnel training in the field of the state civil service in our country.
Kalit so‘zlar
- кадр
- кадрлар сиёсати
- давлат хизмати
- ислоҳот
- давлат хизматчиси
- давлат бошқаруви
- раҳбар кадр
- давлат фуқаролик хизмати
To‘liq matn
Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni
Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.
ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ КАДРЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ Юсубов Жамшид Қадамович Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти, PhD https://doi.org/10.5281/zenodo.14269882 Аннотация: Мақолада мамлакатимизда давлат фуқаролик хизмати соҳасида кадрлар тайёрлаш борасидаги янги тизимнинг ривожланиш жараёнлари тавсифланган. Калит сўзлар: кадр, кадрлар сиёсати, давлат хизмати, ислоҳот, давлат хизматчиси, давлат бошқаруви, раҳбар кадр, давлат фуқаролик хизмати.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ КАДРОВ ГОСУДАРСТВЕННОЙ ГРАЖДАНСКОЙ СЛУЖБЫ В УЗБЕКИСТАНЕ Юсубов Жамшид Кадамович PhD, доцент кафедры Правовых наук Национального университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека Аннотация: В статье описаны процессы развития новой системы подготовки кадров в сфере государственной службы в нашей стране. Ключевые словы: кадры, кадровая политика, государственная служба, государственный служащий, реформа, государственное управление, руководящие кадры, о государственной гражданской службе.
IMPROVING THE ACTIVITIES OF THE CIVIL SERVICE PERSONNEL IN UZBEKISTAN Yusubov Jamshid Kadamovich National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek Associate Professor of the Department of Legal Sciences, PhD Abstract: The article describes the development processes of the new system of personnel training in the field of civil service in our country. Keywords: personnel, personnel policy, public service, public servant, reform, public administration, managerial personnel, on public civil service
КИРИШ Бугунги кунда давлат фуқаролик хизматидаги кадрлар жамият тараққиётининг асосий ҳал қилувчи кучига айланиб, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади. Ҳар бир давлатда ислоҳотларнинг изчил ва самарали амалга оширилиши, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан ривожланишини таъминлайдиган мутахассис кадрларни тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш устувор вазифа ҳисобланади. Айниқса, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўзгаришлар давлат фуқаролик хизматига муносиб кадрларни тайёрлаш масаласини янада долзарблаштирмоқда. Ўзбекистонда мустақилликнинг илк давриданоқ то бугунги кунга қадар давлат фуқаролик хизмати кадрларини тайёрлаш давлатимиз олдидаги муҳим вазифалардан бири этиб белгиланди. Айниқса, уларни фидойи, содиқ, ватанпарвар, малакали ва ижтимоий фаол қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунга келиб мамлакатимизда давлат фуқаролик хизмати кадрлари тизимининг шаклланиш ва ривожланиш жараёнининг янги босқичи бошланди. Давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар маъмуриятчилигининг замонавий усулларини илғор халқаро стандартларга мувофиқ жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, унинг фаолияти йўлга қўйилди[1-2]. Айниқса, мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматининг самарали тизимини шакллантириш, амалга ошириладиган вазифаларни аниқ белгилаш, давлат фуқаролик хизмати кадрлари фаолиятини янада такомиллаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан узоқ йиллардан бери кутилган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиниши[3] ушбу масаланинг муҳим аҳамиятли эканини тасдиқлайди.
АСОСИЙ ҚИСМ Бугун мазкур масала АҚШ, Германия, Россия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Австрия, Сингапур каби давлатларда давлат хизмати таҳлили, давлат сиёсати таҳлили, бошқарув санъати, бошқарув ходимларини танлаш, тайинлаш ва тарбиялаш каби қатор фанларда ҳам тадқиқот объекти сифатида ўрганилмоқда. Ўзбекистонда ҳам миллий ва хорижий тажрибалар асосида юксак салоҳиятли давлат фуқаролик хизмати учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар салоҳиятини янада ошириш жараёнини тизимли ва самарали ташкил этиш ҳамда фаолиятини такомиллаштириш масаласи тубдан янги босқичга кўтарилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5185-сон Фармони (2017), “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сон Фармони (2017), “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3430-сон Қарори (2017), “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сон Фармони (2019), “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4472-сон Қарори (2019), «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармони (2019), “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сон Фармони (2019), “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, буюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-113-сон Фармони (2022), “Янги Ўзбекистон маъмурий ислохотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сон Фармони (2022), “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон Фармони (2023), Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сон Қарори, шунингдек, соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга давлат фуқаролик хизмати соҳаси янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Юртимиз олимлари томонидан давлат фуқаролик хизмати кадрларини тайёрлаш тизимига оид масалалар билвосита ва бевосита тадқиқ этилиб, бу жараён ҳозирги кунда, яъни, туб ислоҳотлар амалга оширилаётган даврда ҳам жадаллик билан давом этмоқда. Жумладан, файласуф олимлар Н.Ҳакимов, Д.Мариничев, А.Рёделлар давлат хизмати учун рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, ахлоқий тамойилларнинг ўзига хос хусусиятлари, Қ.Назаров миллий ғоя ва раҳбар масъулияти, Ё.Эрназарова давлат хизмати касбий маданиятини ривожланишининг фалсафий-концептуал таҳлили, Л.Мухаммаджонова давлат хизматчисининг этикаси ва имиджи, Х.Қипчоқов давлат хизматчиларида ахлоқий жавобгарликнинг ижтимоий асосларини тадқиқ қилганлар.
Сиёсатшунос олимлар И.Эргашев бошқарув фалсафаси ва маҳорати, М.Қирғизбоев фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши, Т.Алимардонов раҳбар ахлоқий қиёфаси, Қ.Қуранбоев давлат бошқарув кадрлари тизимини шаклланиши ва ривожланиш муаммолари, Ф.Равшанов раҳбар кадрлар танлаш асослари ҳамда давлат фуқаролик хизматчисининг маънавий қиёфаси, Ў.Шакаров давлат хизматчилари фаолиятида ахлоқий сифатларни ўрни, Р.Баратов Ўзбекистонда етук кадрлар тайёрлашнинг этномаданий хусусиятлари ва тамойиллари, К.Мирзаахмедов давлат бошқаруви тизимини демократлаштиришда сиёсий хокимият лигитимлигини такомиллаштириш механизмлари, М.Атамуратов Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида бошқарув кадрлар компетентлиги юксалишининг назарий-концептуал асослари, О.Хасанов Ўзбекистонда сиёсий модернизация жараёнларида давлат кадрлар сиёсатини ривожлантириш тенденциялари, Ҳ.Аҳмедов жамият маънавий ҳаётидаги ўзгаришлар динамикаси, Ф.Жўракулов фуқаролик жамиятини қуриш шароитида давлат ижроия ҳокимияти тизимини модернизациялаш, А.Юсупов давлат бошқаруви самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш масалалари тадқиқ қилинган. Тарихшунос олимлар А.Сагдуллаев Ўзбекистонда давлат бошқаруви тарихи, А.Юлдашев Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида раҳбар кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг тарихий таҳлили; ҳуқуқшунос олимлар М.Бойдадаев давлат бошқаруви тизими шаклланиши ва ривожланишининг ҳуқуқий асослари, А.Жўраев давлат фуқаролик хизматида рағбатлантириш чораларини қўллашнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, Ф.Юлдашева давлат хизматига кириш ва ўташнинг ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш, Ф.Махмудов М.Мамасидиқов манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, Д.Рахимов давлат фуқаролик хизматини кадрлар билан таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асоларини такомиллаштириш, А.Отажонов, Н.Хакимов, Ш.Зулфиқоровлар давлат хизматини ислох этишнинг ҳуқуқий асослари, кадрлар захирасини шакллантириш ва жамиятшунос ва социолог олимлар М.Бекмуродов замонавий бошқарув социологияси ва давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари, Т.Нарбаева, А.Холов, К.Ахмеджанов[4]лар давлат фуқаролик хизматида кадрлар захирасини шакллантиришнинг устувор йўналишлари ўрганилган.
Бугунги кунда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар таълим жараёнида бир қатор фанлар доирасида ўқитилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчилари ва олий ўқув юртлари талабалари учун “Сиёсатшуносликка кириш”, “Давлат хизмати”, “Давлат фуаролик хизмати”, “Сиёсий элита ва етакчилик”, “Давлат бошқаруви”, “Амалий сиёсатшунослик”, “Бошқарувда қарорлар қабул қилиш”, “Персонал бошқарув”, “Фуқаролик жамияти”, “Маҳаллий бошқарув”, “Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи”, “Хорижий мамлакатларда давлат бошқаруви тарихи”, “Давлат хизматчиси этикаси ва имижи”, “Бошқарув этикаси” ҳамда шу каби бошқа фанлардан тегишли мавзуларни ўқитишда, маъруза матнлари яратиш ва амалий машғулотлар ўтказишда илмий манба сифатида самарали фойдаланиш мумкин.
ХУЛОСА Хулоса сифатида шуни айтиш мумкин яқин келажакда давлат фуқаролик хизмати соҳасида кўплаб тадқиқотлар олиб борилиши ва бунда қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор берилиши лозим: - Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизмати вужудга келишининг тадрижий ривожланишини ҳар тамонлама кенгроқ тадқиқ этиш; - давлат фуқаролик хизмати кадрлари фаолиятининг турли соҳаларда уйғунлашув жараёнларини таҳлил этиш ва тизимдаги янги босқични тавсифлаш; - давлат фуқаролик хизмати тамойилларининг миллий-маънавий илдизлари ва давлат фуқаролик хизмати соҳаси кадрларини тайёрлашнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари очиб бериш; - давлат фуқаролик хизматчиларини тайёрлашнинг миллий ва жаҳон тажрибасини ўрганиш ҳамда уларни замонавий давлат фуқаролик хизматида фойдаланиш муаммоларини таҳлил қилиш; - Янги Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари, мажбуриятлари ва касбий компетенциясининг шаклланиши давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти самарадорлиги мезонлари ва жавобгарлиги масалаларини илмий асослаш борасида тадқиқотлар олиб бориш.
Iqtiboslar dinamikasi
ReLibraryTekshirilgan Metodologiya
Adabiyotlar4 ta adabiyot
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5843-сон Фармони. www.lex.uz
- 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4472-сон Қарори. www.lex.uz
- Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Қонуни. www.lex.uz
- Ушбу муаллифларнинг илмий ишлари диссертациянинг www.oak.uz ва www.ZiyoNET.uz тармоғида келтирилган.
Metama’lumot
- Identifikator
- REL-A-012690
- Nashr sanasi
- 2024-12-05
- Til
- o‘zbek
- Jurnal
- Research Focus International Scientific Journal
- Jild
- 3
- Son
- 11
- DOI
- 10.66073/researchfocus.v3i11.1199
- ISSN
- 2181-3833 · 2181-3833
- Nashriyot
- LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
- Sahifa
- 281–284
- Litsenziya
- Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
- Ko‘rishlar
- 42026-10-10 dan beri o‘lchanmoqda
- Metadata manbasi
- Research Focus International Scientific Journal
- Oxirgi yangilanish
- 2026-09-11