ДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МАБЛАҒЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ
Xayriddinov Sh.B.1, Ismoilova G.A.22024
- 1Qarshi davlat universiteti, mustaqil izlanuvchisi
- 2Qarshi davlat universiteti Iqtisodiyot fakulteti 2-bosqich talabasi
JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 3Son 9Sahifa 97–100
Annotatsiya
Мазкур мақолада бюджет молтявий ресурслардан фойдаланишни ўзига хос жиҳатлари тадқиқ этилган. Уларнинг ўзаро ўхшаш ва фарқли хусусиятлари тизимлаштирилган. Уларга нисбатан мустақил муаллифлик ёндашуви шакллантирилган, шунингдек, натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг афзалликлари назарий-ҳуқуқий жиҳатдан баҳоланган.
Boshqa tillarda
ruschaВОПРОСЫ ЭФФЕКТИВНОГО ИСПОЛЬЗОВАНИЯ СРЕДСТВ ГОСУДАРСТВЕННЫХ ВЫСШИХ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ ОРГАНИЗАЦИЙ
В данной статье рассматриваются специфические аспекты использования бюджетных финансовых ресурсов. Систематизированы их взаимные и различные характеристики. Сформирован самостоятельный авторский подход к ним, оценены преимущества бюджетирования, ориентированного на результат, с теоретико-правовой точки зрения
inglizchaISSUES OF EFFECTIVE USE OF FUNDS OF STATE HIGHER EDUCATIONAL INSTITUTIONS
This article studies the specific aspects of the use of budgetary financial resources. Their mutually similar and differing characteristics are systematized. An independent authorial approach to them has been formed, and the advantages of results-oriented budgeting have also been assessed from a theoretical and legal point of view.
Kalit so‘zlar
- бюджет сиёсати
- бюджетлаштириш усуллари
- натижага йўналтирилган бюджетлаштириш
- бюджет харажатлари
- бюджет самарадорлиги
To‘liq matn
Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni
Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.
ДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ TАШКИЛОТЛАРИНИНГ МАБЛАҒЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ Хайриддинов Ш.Б. Қарши Давлат университети, мустақил изланувчиси E-mail: vip.xayridinov@mail.ru Исмоилова Г.A. Қарши Давлат университети Иқтисодиёт факултети 2-босқич талабаси https://doi.org/10.5281/zenodo.13894102 Аннотация: Мазкур мақолада бюджет молтявий ресурслардан фойдаланишни ўзига хос жиҳатлари тадқиқ этилган. Уларнинг ўзаро ўхшаш ва фарқли хусусиятлари тизимлаштирилган. Уларга нисбатан мустақил муаллифлик ёндашуви шакллантирилган, шунингдек, натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг афзалликлари назарийҳуқуқий жиҳатдан баҳоланган. Калит сўзлар: бюджет сиёсати, бюджетлаштириш усуллари, натижага йўналтирилган бюджетлаштириш, бюджет харажатлари, бюджет самарадорлиги.
ВОПРОСЫ ЭФФЕКТИВНОГО ИСПОЛЬЗОВАНИЯ СРЕДСТВ ГОСУДАРСТВЕННЫХ ОРГАНИЗАЦИЙ ВЫСШЕГО ОБРАЗОВАНИЯ Аннотация: В данной статье рассматриваются специфические аспекты использования бюджетных финансовых ресурсов. Систематизированы их взаимные и различные характеристики. Сформирован самостоятельный авторский подход к ним, оценены преимущества бюджетирования, ориентированного на результат, с теоретикоправовой точки зрения. Ключевые слова: бюджетная политика, бюджетирование, бюджетирование, ориентированное на результат, расходы бюджета, эффективность бюджета.
ISSUES OF EFFECTIVE USE OF FUNDS OF STATE ORGANIZATIONS OF HIGHER EDUCATION Abstract: This article examines the methods of budget financing and their specifics. Their mutual similarities and differences are structured. An independent author's approach to them has been formed, as well as the advantages of result-oriented budgeting have been theoretically and legally assessed. Keywords: budget policy, budgeting sons, results-oriented budgeting, budget expenditures, budget efficiency.
Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг “Янги Ўзбекистон” деб номланган ўзига хос даврида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида, жумладан, мавжуд маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланиш масаласига ҳам жиддий эътибор берилмоқда. Зеро, замонавий бозор иқтисодининг ўзи ҳам шуни талаб қилади. Мавжуд маблағлардан (бу ерда унинг бюджет маблағлари ёки бюджетдан ташқари маблағлар эканлиги принципиал аҳамиятга эга эмас) шундай фойдаланмасдан туриб, кўзланган натижа ёки мақсадларга эришишнинг иложи йўқ. Бу таъкидлар барча хўжалик юритувчи субъектларга (шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга ҳам) баравар тегишли. Бир пайтнинг ўзида, бу нарса, айниқса, бюджет муассасалари учун алоҳида аҳамият касб этади. Уларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қисми учун эса маблағларни оқилона ва самарали сарфлашнинг аҳамияти ниҳоятда беқиёсдир.
Мамлакатимизда таркиб топган амалиёт шундан иборатки, таълим тизими ва шу жумладан, унинг таркибий қисми бўлган олий таълимнинг ҳам маълум бир қисми ҳам бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Аслида, фақат Ўзбекистондагина шундай тартиб таркиб топмаган. Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, таълим (жумладан, олий таълим) тизимини молиялаштиришга кўплаб мамлакатлар алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, охирги йилларда дунёда давлат харажатларининг ўртача 12,0-14,0% таълимга йўналтирилмоқда. Бир пайтнинг ўзида, дунё мамлакатларида олий таълимни молиялаштириш икки кўринишда, яъни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ва таълим хизматлари кўрсатилишидан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилмоқда. Хусусан, Европанинг кўплаб мамлакатларида таълим (жумладан, олий таълим) муассасаларини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳисобига бўлмоқда. Дунё амалиётига кўра, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда олий таълим муассасаларини молиялаштиришда давлат бюджети маблағлари устуворлик касб этмоқда. Масалан, ҳозирги пайтда Австрия, Италия, Франция, Норвегия, Дания ва Швеция каби мамлакатларда бюджет маблағлари олий таълим муассасаларини молиялаштиришнинг манбалари таркибида 90,0%дан кўпроқни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткичнинг даражаси Буюк Британия, Португалия, Финляндия, Нидерландия ва Испания каби мамлакатларда эса қарийб 80,0% га тенг бўлиб, буларнинг барчаси олий таълим соҳасида юқоридаги давлатларнинг ҳаммасида фаол сиёсат юргизаётганлигидан даракдир.
Аҳволнинг бундай эканлиги, яъни олий таълим муассасалари фаолиятини амалга оширилиши учун зарур бўлган харажатлар катта қисмининг бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланаётганлиги бу маблағларнинг сарфланишига нисбатан алоҳида муносабатларнинг шаклланишини тақозо этади. Бу, айниқса, ана шу олий таълим муассасалари доирасида сарфланаётган катта миқдордаги бюджет маблағларининг оқилона ва самарали сарфланишига тегишлидир. Ўз навбатида, ҳолатнинг бундай эканлиги шу йўналишда қатор илмий изланишларнинг олиб борилишини ҳам талаб қилади.
Жаҳон миқёсида ҳозирги пайтга қадар олий таълим муассасаларида бюджет маблағларининг оқилона ва самарали сарфланиши таъминлаш ҳамда уни янада такомиллаштиришга қаратилган кўпгина илмий тадқиқотлар олиб борилган ва ҳамон олиб борилмоқда ҳам. Уларда, энг аввало, жаҳонда олий таълим муассассалари даромадларини шакллантиришнинг турли шакллари, хусусан, давлат ёки давлат бюджети маблағлари, таълим хизматларини тижоратлаштиришдан тушадиган маблағлар, ҳомийлик маблағлари, битирувчилар жамғармаси ташкил этилиши шаклида тушадиган маблағлар, илмий тадқиқотларни тижоратлаштиришдан тушадиган маблағлар ва уларнинг ҳажмини ошириш масалаларига устувор аҳамият берилмоқда. Шунингдек, ана шундай усул ва шаклларда таркиб топтирилган олий таълим муассасалари даромадларини қандай сарфланаётганлиги ҳам бу тадқиқотларнинг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда. Лекин ҳозирги глобаллашув ва айниқса, жаҳон иқтисодиётининг инновацион ва рақамли ривожланиши шароитида олий таълим муассасаларида, жумладан, бюджет маблағларининг оқилона ва самарали ҳамда бозор иқтисоди принципларига қатъий риоя этган ҳолда сарфланишини таъминлаш масалалари етарлича илмий тадқиқ этилмаганлиги маълум бўлмоқда. Шунингдек, бугунги кунда олий таълим тизимида бюджет маблағларини натижага йўналтирилган молиялаштириш усули орқали кенг жорий этиш, илмий-инновацион ишланмаларга харж қилиш йўналишларида такомиллаштиришга оид илмий тадқиқотлар ҳам етарлича амалга оширилмаганлиги сезилмоқда.
Бунинг устига, “Янги Ўзбекистон” даврида юртимизда таълимнинг барча босқичларида, жумладан олий таълимда ҳам, туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Сўнги йилларда олий таълим даргоҳларимиз сони 2,5 бараварга ошиб, 200 тага етиб қолди. Унинг қамров даражасиэса 9,0%дан 38,0% етиб бормоқда[1]. Олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллиги ва барқарорлигини таъминлаш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш бўйича қатор вазифалар белгиланмоқда, жумладан, “олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш, молиявий барқарорликни таъминлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш, молиялаштиришнинг самарали ва шаффоф механизмларини жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларининг кадрларга бўлган эҳтиёжларини ва истиқболда олий таълим муассасаларининг рейтинги ҳамда ўз харажатларини қоплаш даражасидан келиб чиқиб бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича тўловконтракт миқдорларини мустақил белгилаш тизимига босқичма-босқич ўтиш”[2] каби вазифалар белгиланди.
Бошқа томондан олиб қаралганда, “Янги Ўзбекистон” даврининг ҳозирга қадар давом этган йилларида Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг 2022 йил 28 январдaги ПФ-60-сoн “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги, 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847 - сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонлари, 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сон “Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳaмдa 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сoн “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” Қaрoрлaри, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 967-сон “Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида”, 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларнинг қабул қилинганлиги ҳaмдa мaзкур сoҳaгa oид бoшқa нoрмaтив-ҳуқуқий ҳужжатлaрдa бeлгилaнгaн вaзифaлaрни бажариш зарурияти ҳам, ўз навбатида, олий таълим муассалаларида бюджет маблағларининг оқилона, самарали, бозор иқтисоди принциплари ва механизмлари асосида сарфланиши нуқтаи-назаридан махсус илмий тадқиқот олиб боришни ва уларни давом эттиришни тақозо этади.
Бунинг учун, энг аввало, бизнинг назаримизда, ушбу тадқиқотларни амалга ошириш жараёнида масаланинг: а) олий таълим муассасаларида бюджет маблағларидан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини тадқиқ этиш ва хориж тажрибасини ўрганиш; б) олий таълим муассасалари даромаадларини таркиб топтиришда бюджет маблағларининг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш ва унинг ўзига хос жиҳатлари аниқлаш; в) қиёсий нуқтаиназардан таққослаш (баҳолаш) ва тегишли хулосаларни шакллантириш мақсадида олий таълим муассасалари даромадларини таркиб топтиришда бюджетдан ташқари маблағларнинг ролини кўрсатиш ва унинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш; г) олий таълим муассасаларида бюджет маблағларидан самарали фойдаланишнинг бозор иқтисоди талабларига жавоб берадиган замонавий йўналишларини ишлаб чиқиш ва уларни илмий-амалий жиҳатдан аргументация қилиш; д) давр талабларига мос равишда муқобил ислоҳотларни амалга ошириш асосида олий таълим муассасаларида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш; е) ва ниҳоят, юқоридагиларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасаларида бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни асослаш билан боғлиқ бўлган жиҳатларига эътибор бермоқ лозим.
Iqtiboslar dinamikasi
ReLibraryTekshirilgan Metodologiya
Adabiyotlar11 ta adabiyot
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси. 20 декабрь 2022 йил.
- “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847 сон.
- Алимов И. Бюджет тизими: ўзига хос хусусиятлар// Бизнес-Эксперт журнали. – Т., 2017. - №7. – Б. 7-10.
- Хайдаров М.Т. Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш масалалари//Иқтисод ва молия. –Т., 2017. - №6. – Б.21-30.
- Ли.А.Н, Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда давлат бюджетининг роли//Молиячи маълумотномаси журнали. – Т., 2016. - № 12(60). – Б.12-14.
- Юлдашев А., Зайлиев А., Юлдашев А. Молиявий сиёсат ва унинг асосий йўналишлари//Бизнес-Эксперт журнали. – Т., 2017. - №7. – Б. 11-12.
- Гулямов С.С., Жумаев Н.Х., Рахмонов Д.А., Ташходжаев М.М. Ижтимоий соҳада инвестицияларнинг самарадорлиги. Монография. –Т.: IQTISODIYOT, 2019. – 342 б.
- Хусаинов М. Маҳаллий бюджетларни кластерли таҳлил этиш//Иқтисодиёт ва таълим журнали. – Т.: ТДИУ, 2011 й. - №6. – Б. 117-120.
- Абдуллаев А.Ф. Методологические аспекты финансирования дошкольных образовательных учреждений//Молия ва банк иши электрон илмий журнал. – Т.:, БФА, 2019. - №2. – С. 27-36.
- Новак Е. В. Интеграция сметного ценообразования и бюджетирования в строительстве: автореферат ... к.э.н. – М.: Российский университет кооперации, 2011.
- – 25 с.
Metama’lumot
- Identifikator
- REL-A-012556
- Nashr sanasi
- 2024-10-05
- Til
- o‘zbek
- Jurnal
- Research Focus International Scientific Journal
- Jild
- 3
- Son
- 9
- DOI
- 10.66073/researchfocus.v3i9.976
- ISSN
- 2181-3833 · 2181-3833
- Nashriyot
- LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
- Sahifa
- 97–100
- Litsenziya
- Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
- Ko‘rishlar
- 12026-10-11 dan beri o‘lchanmoqda
- Metadata manbasi
- Research Focus International Scientific Journal
- Oxirgi yangilanish
- 2026-09-06