ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШ КАДРЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Mo‘ydinova Dilfuzaxon Murodovna, Esanov FazliddinO‘zMU magistranti2024
JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 3Son 3Sahifa 61–65
Annotatsiya
Ушбу мақолада Янги Ўзбекистонда ёшларга берилаётган эътибор ва уларга яратилаётган имкониятлар, ёшлар масаласи давлат сиёсати даражастга кўтарилаётгани ва бугунги замонавий глобаллашув жараёнларида ёшлар маънавиятини юксалтириш, шу билан биргаликда уларнинг маънавий ислоҳотларга дахдорлик туйғуларини шакллантириш масалалари илмий ёритилган.
Boshqa tillarda
ruschaЗНАЧЕНИЕ ПОВЫШЕНИЯ ДУХОВНОСТИ МОЛОДЫХ КАДРОВ В НОВОМ УЗБЕКИСТАНЕ
в данной статье научно освещаются вопросы внимания, уделяемого молодежи, и возможностей, созданных для них в новом Узбекистане, уровень государственной политики в отношении молодежи и повышение духовности молодежи в современных глобализационных процессах, а также формирование у них настроя на духовную реформу.
inglizchaTHE IMPORTANCE OF RAISING THE SPIRITUALITY OF YOUNG PERSONNEL IN NEW UZBEKISTAN
This article provides a scholarly account of the attention paid to young people in New Uzbekistan and the opportunities created for them, of the fact that the youth question has been raised to the level of state policy, and of the issues of enhancing the spirituality of young people amid today‘s modern processes of globalization, together with the formation in them of a sense of involvement in spiritual reforms.
Kalit so‘zlar
- Ma‘naviyat
- yoshlar
- globallashuv
- ma‘naviy tahdidlar
- geosiyosiy vaziyat
- mafkuraviy immunitet
- milliy qadriyatlar
- tarbiya
To‘liq matn
Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni
Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШ КАДРЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ Мўйдинова Дилфузахон Муродовна ЎзМУ магистранти E-mail: muydinovadilfuza@gmail.com Эсанов Фазлиддин ЎзМУ магистранти E-mail: moxinurolimova3@gmail.com https://doi.org/10.5281/zenodo.10926147 Аннотатция: Ушбу мақолада Янги Ўзбекистонда ёшларга берилаётган эътибор ва уларга яратилаётган имкониятлар, ёшлар масаласи давлат сиёсати даражастга кўтарилаётгани ва бугунги замонавий глобаллашув жараёнларида ёшлар маънавиятини юксалтириш, шу билан биргаликда уларнинг маънавий ислоҳотларга дахдорлик туйғуларини шакллантириш масалалари илмий ёритилган. Калит сўзлар: Маънавият, ёшлар, глобаллашув, маънавий таҳдидлар, геосиёсий вазият, мафкуравий иммунитет, миллий қадриятлар, тарбия.
ВАЖНОСТЬ ПОДНЯТИЯ МОРАЛЬНОГО ДУХА МОЛОДЫХ КАДРОВ В НОВОМ УЗБЕКИСТАНЕ Аннотация: в данной статье научно освещаются вопросы внимания, уделяемого молодежи, и возможностей, созданных для них в новом Узбекистане, уровень государственной политики в отношении молодежи и повышение духовности молодежи в современных глобализационных процессах, а также формирование у них настроя на духовную реформу. Ключевые слова: духовность, молодежь, глобализация, духовные угрозы, геополитическая ситуация, идеологический иммунитет, национальные ценности, воспитание.
THE IMPORTANCE OF RAISING THE MORALE OF YOUNG STAFF IN THE NEW UZBEKISTAN Abstract: this article scientifically covers the issues of attention given to young people and the opportunities created for them in the new Uzbekistan, the level of public policy on the issue of youth and the rise of youth spirituality in today's modern globalization processes, and the formation of their feelings for spiritual reform. Keywords: spirituality, youth, globalization, spiritual threats, geopolitical situation, ideological immunity, national values, upbringing.
КИРИШ Хозирги даврда халқаро майдонда глобаллашув жараёнлари тобора чуқурлашиб бормоқда. Бунинг натижасида турли салбий маънавиятга нисбатан бўлаётган таҳдидлар ортиб бормоқда. Глобаллашув даврида маънавий таҳдидлар, дунёнинг мафкуравий манзараси жамиятнинг барча соҳасини қамраб олмоқда. Бугунги дунёни эгаллаш учун олдингидек турли ҳил тўқнашувлар эмас балки тинч, урушларсиз ғоя ва мафкуралар орқали эгаллашга уринмоқдалар ва бунда ёшлар дунёқарашини эгаллашда интернет ва ахборот ресурсларидан кенг фойдаланилмоқда. Эндиликда бирор бир давлатни эгаллашда турли хил қуроллар билан эмас, балки, ғоялар билан амалга оширилмоқда. Хозирги кунда энг қиммат товар сифатида ғоя ўзининг аҳамиятини ошириб бормоқда. Бу йўлда ахборот ресурсларидан давлатлараро тўқнашув, геосиёсий мақсадларни амалга ошириш учун майдон сифатида фаол фойдаланмоқда.
Ҳозирги замон демократик андозаларга мос, миллий қадриятларимизни ҳимоялашга йўналтирилган кучли ахборот сиёсатини юритишни тақазо қилмоқда. Глобаллашув жараёнларида Ғарб давлатлари томонидан Шарқ давлатларига ўзларининг ғоялари экспорт қилинмоқда. Яъни айрим Ғарб давлатлари томонидан ўз миллий манфаатларини кенгайтиришда “демократия экспорти”, сиёсий ва ахборот хуружи асосий воситага айланмоқда. Глобаллашув жараёнини бевосита ахборот билан боғлиқ эканини тушуниш қийин эмас. Мутахассисларнинг таъкидлашича хозирда ахборот иқтисодиётнинг энг сердаромад манбаига айланиб бормоқда. Бугунги кунда ахборот хуружларидан ёшларни химоя қилиш замон талабига айланмоқда. Мустақил Ўзбекистоннинг шундай ахборот хуружлари ва мафкуравий курашлар даврида ёшларнинг онгини ўз миллий ғояси, қадрият, анъаналари билан тўлдириб бориш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, мана шундай турли ҳил ёт ғояларнинг таъсирига тушиб қолмаслик ҳамда юртимиз келажагининг ривожи айнан мана шу ёшлар қўлида эканини ҳеч қачон унутмаслик зарурдир. Бу эса таълим-тарбия масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозим эканлигини тақазо қилади. Таълим ва тарбияни уйғун холда олиб бориш долзарб хисобланади. Таълим ва тарбия ҳамма замонларда ўзининг аҳамиятини йўқотмаган.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ Шахс – кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ҳамда уларни амалга оширувчисидир[6]. Шунинг учун ҳам бизнинг аждодларимиз таълим-тарбия масаласида инсон шахси унинг хусусиятларини ҳисобга олиб иш кўрганлар. Шунинг учун ҳам бизнинг аждодларимиз таълим-тарбия масаласида инсон шахси унинг хусусиятларини ҳисобга олиб иш кўрганлар. Зеро, аллома Абу Наср Фаробий таълим-тарбияга биринчилардан бўлиб таъриф берган мутафаккир саналиб, “Таълим - инсонга ўқитиш, тушунтириш асосида назарий билим бериш, тарбия - инсоний фазилатни ҳамда маълум ҳунарни эгаллаш учун зарур бўлган хулқ нормаларини ва амалий малакаларни ўргатишдир”[7], дейди олим. IX-X асрдан кейинги даврларда яшаб ўтган алломалар ҳам инсон ахлоқи, ёшлар тарбияси масаласига оид кўплаб илмий ишлар олиб борганлар. Бу хайрли ишга тасаввуф оламининг алломалари Нажмиддин Кубро, Фаридиддун Аттор, Баховуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий, Жалолиддин Румий, Абдураҳмон Жомий, Азизиддин Насафий, Алишер Навоий ва бошқа олимлар ҳам ҳисса қўшганлар. Бу алломаларнинг ижодий фаолияти, бой маънавияти туфайли миллий тарбия тизимининг асослари вужудга келди.
Мамлакатимизда таълим соҳасини ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилмоқда. Буни биз Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон 2030 стратегиясида ҳам кўришимиз мумкин. Ушбу стратегиянинг “ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш”, “қонун устуворлигини таъминлаш ва халқ хизматидаги давлат барпо этиш”[1] дея номланган бандларида кўришимиз мумкин. Бундан ташқари таълим соҳасини ривожлантириш мақсадида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Янги Ўзбекистонни ташкил этиш ва учунчи реннесансга эришиш албатта таълимдан бошланиши мухтарам юрбошимиз ўзининг нутқ ва маърузаларида кўп бора таъкидламоқдалар. Дархақиқат юртни, мамлакатни жаҳолатдан сақлаб қоладиган ягона муҳим нарса бу албатта таълимдир.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ Глобаллашув даврида мана шундай тизимли таълим-тарбия халқни, миллатни ўзлигини сақлаб қолишда асосий ўрин эгаллаб, бунда мафкуравий тарбияни ҳам сингдириб бориш муҳим вазифа хисобланади. “Мафкуравий тарбия - инсон, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамият дунёқарашини шакллантиришга, уларни муайян мақсадларни ифода этадиган ғоявий билимлар билан қуроллантиришга йўналтирилган жараён”[8]. Жамиятдаги ҳар бир ижтимоий куч ёки аҳоли қатламлари ўз манфаат ва мақсад-интилишларини ифода этувчи ғоялар тизимини яратгач, бошқа гуруҳларни ҳам ўз ғоялар таъсирига тортишга ҳаракат қилади.
Мафкуравий тарбия инсоннинг ижтимоий ҳаёт ҳақидаги муайян билимлар, баҳолар ва улар замирида юзага келадиган мақсадлар тизими сифатида чиқиши билан белгиланади. Шунинг учун ҳам, мафкура шахснинг ижтимоий тасаввурлари, билимлари, қадриятлари тизими, ҳаётий мўлжалларининг шаклланишига кучли даражада таъсир кўрсатади. Шундай экан, мафкуравий тарбия, яъни шахс жамият ҳаёти, унинг тараққиёт қонунларини, кузатилаётган ҳодиса, жараёнларни нечоғли тўғри ва тўлиқ тушуниши, ўринли ва адолатли баҳолаши, қандай мақсадларни кўзлаб фаолият олиб бориши масаласи маънавий таҳдидларнинг олдини олишда энг долзарб ва аҳамиятли бўлиб ҳисобланади.
Мафкуравий курашлар даврида ёшларни турли хил ёт ва зарарли ғоялардан ҳимоя қилиш мақсадида уларда мафкуравий иимунитетни шакллантира олсак давлатнинг ривожланишига эриша олган бўламиз. Жамиятнинг хал қилувчи қатлами бу ёшлардир. Ҳар қандай тарбияда бўлганидек миллий тарбияда ҳам аниқ мақсадлар кўзланади. Глобаллашув авж олаётган бугунги кунда миллий тарбиянинг стратегик йўналишини кенг маънодаги маънавиятимизни миллатимизга ёт бўлган турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш, уни ёшларимиз онги, қалби, дунёқарашининг ажралмас қисмига айлантириш ташкил қилади.
Миллий тарбия оиладан бошланади, маҳалла ва таълим тизимида давом эттирилади. Чунки, шахс маънавияти, унинг дунёқараши, инсоннинг тасаввур ва эътиқодига алоқадор кўникмалар мажмуи асосан оилада шакллнади. Шу маънода, оила – ҳақиқий маънавият ўчоғи, мафкуравий тарбия омили ва муҳитидир. Бинобарин, миллий мафкурамизга хос илк тушунчалар инсон қалби ва онгига аввало оила муҳитида сингади. Бу жараён боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри орқали амалга оширилади.
Ёшларни ҳар томонлама етук ва баркамол қилиб тарбиялаш ҳамма замонларда долзарб бўлган. Ёшлар жамиятнинг эмоционал қисми хисобланади. Шу сабабдан давлатларни эгаллашда ҳам ғояни айнан ёшлар онгини заҳарлашга қаратидилар. Ёшларни мафкуравий курашлар даврида маънавий салоҳиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу йўлда албатта маънавий-маърифий ишларнинг ўрни каттадир. Маънавий-маърифий ишлар яъни, турли хил тадбирлар орқали ёшларни жамият хаётида юз бераётган барча ўзгаришларга ва вазиятларга кенг жалб этишдир. Улар сиёсий, маънавий иқтисодий ҳаётдаги ўзгаришларга ўзларининг фикр ва малохазаларини билдира олиши жамият билан биргаликда бориши зарур. Жамият хаётидан узилган, мақсади йўқ, бугуним ўтса бўлди дейдиган ёшларни камайтириш зарур. Ундай ёшлар уюшмаган ёшлар деб аталади. Уюшмаган ёшлар кўпайиб бориши жамяитни таназзулга юз тутишига сабаб бўлади. Шу сабабдан юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий қисми ёшларга тегишлидир.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАРИ Мамлакатимизда янги жамиятни яратишга қаратиладиган ишларни амалга оширишда тадрижий тараққиётни изчил, жамиятнинг моддий ва маънавий салоҳиятини оқилона тарзда фойдаланишини тақазо этувчи ғоявий-мафкуравий ислоҳотларни янада ривожлантириш заруриятини юзага келтирмоқда. Бундай кенг қамровли ижтимоий-маданий фаолиятини самарадорлиги ҳар бир соҳада иш олиб бораётган мутахассисларнинг билимдонлиги, янгиланишга маънавий ва интеллектуал жиҳатдан тайёргарлигига боғлиқ бўлади. Жамият ҳаётида содир бўлаёган ўзгаришлар, мамлакатимизга нисбатан кечаётган информацион хуружлар ёшлардан ўқиши, ўз касби, ён-атрофга ўта маъсулият билан ёндашишни ҳаётий мақсадини тўғри танлашини талаб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бу масалага тўхталиб қуйидаги фикрларни билдириб ўтганлар: “Биз бугун жаҳолат деган балога иқтисодиёт соҳасида ҳам, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият тизимида ҳам қўйингки, хаётимизнинг барча жабҳаларида дуч келяпмиз ва бу иллат қўл-оёғимизда бамисоли кишан бўлиб турибти. Бу кишандан халос бўлмасдан туриб, тараққиёт ва ривожланиш ҳақида xеч қандай сўз бўлиши мумкин эмас. шу сабабдан таълим-тарбия тизимида жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, касб махорати қанчалик муҳим бўлса, бўлғуси малакали мутахассис, юксак инсоний фазилатлар ва маънавият ҳам шунчалик муҳим бўлади[5]. Шу сабабдан юртимизда илм-фан соҳасига жуда катта эътибор қаратилиб, бир қатор норматиқ-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 24 январь санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепциясини ишлаб чиқиш, унда маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказишнинг амалий чора-тадбирлари белгиланиши зарур[2], деб таъкидлаган эдилар. Юртимизда ёшларни билим савиясини ошириш ва илмий салоҳиятни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармонига кўра “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”[3], 2019 йил 10 октябрдаги “Илм фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ № 576-сон[4], Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши ёшларни илм-фанга янада кенгроқ йўналтиришда катта аҳамиятга эга. Хозирги кунда давлатни ривожлантиришнинг ягона йўли бу халқни хар томонлама илм-маърифат ва билим савиясини юксалтиришга боғлиқдир. Шу жиҳатлар инобатга олиниб юртимизда хозирги кунда илм фанга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан 2020 йилни “Илм маърифат ва рақамли иқтисодиёт” йили деб эълон қилиниши ҳам юртимизда илм фан соҳасига берилаётган эътиборни кўрсатади. Ушбу қабул қилинаётган барча қонун хужжатларининг асосий мақсади ёшларни юксак маънавиятли ва ўз касбининг хақиқий мутахассиси этиб тарбиялашдан иборат. Таълим ва тарбия бу хеч қачон ўзининг қийматини йўқотмайдиган йиллар ўтиши билан бойиб борадиган жараён хисобланади.
Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиққан холда таълим беришда фанларнинг тарбиявий функциясига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Зеро, шарқ мамлакатларида тарбия, одоб, ахлоқ масаласига алоҳида эътибор қаратилганини унутмаслик ва ёшларни миллий тарбия руҳида тарбиялашда аждодларимиздан қолган бой маънавий мерослардан фойдаланиш юқори самара беради. Негаки, Шарқ алломаларининг асарларида асосий эътибор таълим ва тарбияни уйғун ҳолда олиб боришга қаратилган. Бу эса бугунги мафкуравий хуружлар даврида ёшларни ўзларининг мустақил фикр ва қатъий фуқаролик позициясига эга бўлиб, ўзининг дунёқарашини шакллантиришда катта аҳамият касб этади. Мафкуравий курашлар даврида ёшларни онгини юксалтиришда Президентимиз томонидан ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда белгилаб берган беш ташаббуснинг ҳам аҳамияти бенихоя каттадир. Айниқса ёшлар ўртасида китобхонлини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган “Ёш китобхон” кўрик танлови ҳам ёшлар ўртасида катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда. Зеро, шундай танловлар ёшлар ўртасида китобга бўлган мехр, мутолаа қилиш, ўқиб ўрганишга бўлган қизиқишни ошириб бормоқда. Бу эса жаҳолатга қарши маърифат билан кураш ғоясининг инновацион усули деб атсак ҳам бўлади. Ёшларни китобга мухаббатини ва қизиқишларини ошириш юртимизнинг келажаги янада мустахкам бўлишида ўзининг катта аҳамиятини кўрсатади.
ХУЛОСА Юқоридагилардан келиб чиққан холда қуйидаги таклиф ва мулоҳазаларни келирдик. Ёшларда мафкуравий иммунитетни юксалтиришда Шарқ алломаларининг маънавий меросидан кенг фойдаланиш зарур. Ёшлар орасида “оммавий маданият”, “экстремизм”, “терроризм”, “радикализм” каби иллатлар ҳақида етарлича билимга эга эмаслиги сабабли турли хил ёд ва зарарли ғояларнинг ортидан эргашиб кетишига сабаб бўлмоқда. Бунинг олдини олиш учун тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш зарур. Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Олий таълим муассасалари билан биргаликда умумтаълим мактабларига ташриф буюриб ўқувчи-ёшлар билан давра сухбатлари олиб бориб юқорида кўрсатилган салбий иллатларнинг оқибатлари хусусида тарғибот ишларини ташкил қилиш. Мафкуравий курашлар даврида ёшларимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтиришда энг асосан милий қадриятларимиз, ур-одатларимиз, тарихимизни, миллий ва маънавий меросимизни чуқурроқ ўрганиши керак. Бунда дарсларни ташкил этишда инноваицон усуллар билан биргаликда миллий анъаналаримизни ҳам биргаликдла олиб бориш зарур. Маънавий таҳдидларга қарши курашиш бўйича илмий асосланган методикаларни яратиш ва янгилаб бориш. Қонунчиликда белгиланган механизмларни янада тўлиқ ишлатиш зарур.
Iqtiboslar dinamikasi
ReLibraryTekshirilgan Metodologiya
Adabiyotlar8 ta adabiyot
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон 2030 стратегияси” ПФ-158-сон Фармони
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи газетаси 2020 йил. 25 январ.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармонига кўра “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги “Илм фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-576-сон Қонуни.
- Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. –Т.:, Ўзбекисон, 2018 йил 195-196-б.
- Баркамол авлод орзуси. - Т.: “Шарқ” нашриёти матбаа концерни. 1999 й, 144.б.
- Форобий. Бахт-саодатга эришув ҳақида. Рисолалар. – Т.: Фан, 1975.
- Фалсафа қомусий луғат. -Т.:, Шарқ, 2004. 250-б.
Metama’lumot
- Identifikator
- REL-A-012518
- Nashr sanasi
- 2024-04-05
- Til
- o‘zbek
- Jurnal
- Research Focus International Scientific Journal
- Jild
- 3
- Son
- 3
- DOI
- 10.66073/researchfocus.v3i3.937
- ISSN
- 2181-3833 · 2181-3833
- Nashriyot
- LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
- Sahifa
- 61–65
- Litsenziya
- Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
- Ko‘rishlar
- 22026-10-10 dan beri o‘lchanmoqda
- Metadata manbasi
- Research Focus International Scientific Journal
- Oxirgi yangilanish
- 2026-09-06