ЎРТА ОСИЁ МУТАФАККИРЛАРИ МЕРОСИДА БАҒРИКЕНГЛИК МУАММОСИ
Gulnora Nosirxodjayevaf.f.n., TDYuU kafedra mudiri2024
JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 3Son 7Sahifa 63–66
Annotatsiya
Ушбу мақолада халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши курашни кучайтириш зарурати муносабати билан тобора долзарб бўлиб бораётган бағрикенглик тушунчасининг маънавий асослари муҳокама қилинади. Ўрта Осиё илк Ўрта асрларида бағрикенглик мутафаккирлар томонидан фалсафа тарихини ўрганишга ирқий келиб чиқиши, диний ва фалсафий қарашларидан қатъи назар мурожаат этганликларида намоён бўлади
Boshqa tillarda
ruschaПРОБЛЕМА ТОЛЕРАНТНОСТИ В НАСЛЕДИИ МЫСЛИТЕЛЕЙ ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ
В данной статье рассматриваются духовные истоки толерантности, обретающая большую актуальность в связи с необходимостью активизации борьбы с международным терроризмом и религиозным экстремизмом. В эпоху раннего средневековья в странах Центральной Азии толерантность проявлялась в том, что ученые, занимавшиеся историей философии, обращались к ней, к её изучению независимо от его расового, религиозного положения, философских позиций
inglizchaTHE PROBLEM OF TOLERANCE IN THE HERITAGE OF CENTRAL ASIAN THINKERS
This article discusses the spiritual foundations of the concept of tolerance, which is becoming increasingly relevant in connection with the need to intensify the struggle against international terrorism and religious extremism. In the early Middle Ages in Central Asia, tolerance was manifested in the fact that thinkers turned to the study of the history of philosophy regardless of racial origin or religious and philosophical views.
Kalit so‘zlar
- бағрикенглик
- Форобий
- Беруний
- қиёсий-таҳлилий ёндашув
- диний экстремизм
- Ислом
To‘liq matn
Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni
Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.
ЎРТА ОСИЁ МУТАФАККИРЛАРИ МЕРОСИДА БАҒРИКЕНГЛИК МУАММОСИ Гулнора Hосирходжаева ф.ф.н.ф.ТДЮУ кафедра мудири https://doi.org/10.5281/zenodo.13234129 Аннотация: Ушбу мақолада халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши курашни кучайтириш зарурати муносабати билан тобора долзарб бўлиб бораётган бағрикенглик тушунчасининг маънавий асослари муҳокама қилинади. Ўрта Осиё илк Ўрта асрларида бағрикенглик мутафаккирлар томонидан фалсафа тарихини ўрганишга ирқий келиб чиқиши, диний ва фалсафий қарашларидан қатъи назар мурожаат этганликларида намоён бўлади. Калит сўзлар: бағрикенглик, Форобий, Беруний, қиёсий-таҳлилий ёндашув, диний экстремизм, Ислом.
ПРОБЛЕМА ТОЛЕРАНТНОСТИ В НАСЛЕДИИ МЫСЛИТЕЛЕЙ ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ Аннотация: В данной статье рассматриваются духовные истоки толерантности, обретающая большую актуальность в связи с необходимостью активизации борьбы с международным терроризмом и религиозным экстремизмом. В эпоху раннего средневековья в странах Центральной Азии толерантность проявлялась в том, что ученые, занимавшиеся историей философии, обращались к ней, к её изучению независимо от его расового, религиозного положения, философских позиций. Ключевые слова: толерантность, Фараби, Беруни, сравнительно-аналитический подход, религиозный экстремизм, ислам.
THE PROBLEM OF TOLERANCE IN THE HERITAGE OF CENTRAL ASIAN THINKERS Abstract: In this paper discussed spiritual origins of tolerance, which is becoming increasingly relevant in connection with the need to intensify the fight against international terrorism and religious extremism. In the early middle Ages in Central Asian countries, tolerance manifested in the fact that scholars involved in the history of philosophy turned to it, to its study, regardless of its racial, religious position, or philosophical positions. Keywords: tolerance, Farabi, Beruni, comparative-analytical approach, religious extremism, Islam.
КИРИШ Халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши курашни кучайтириш зарурати билан янада долзарб бўлиб келган бағрикенглик муаммоси ўзига хос маънавий илдизларга эга. Хусусан, бу тарихий ва фалсафий тафаккур, фан сифатида абстракт ҳисобланган фалсафа сингари соҳа билан ҳам бевосита боғлиқдир. Айниқса бу Марказий Осиё мамлакатларида илк Ўрта асрларда бўлгани каби, тарихий ва фалсафий экскурсиялар, тадқиқотлар энди йўлга қўйилган бир пайтда муҳим аҳамият касб этди. Бундай ҳолатда, бағрикенглик фалсафа тарихи билан шуғулланган олимларнинг ирқий келиб чиқиши, диний эътиқоди ёки фалсафий қарашларидан қатъи назар, уни ўрганишга мурожаат қилганида намоён бўлди.
АСОСИЙ ҚИСМ Минтақада тарихий-фалсафий тафаккур асосларини Абу Наср Форобий яратди. Албатта, ундан олдин ҳам олимлар фалсафий қарашларни ўрганиш билан шуғулланганлар. Аммо фақат Форобий махсус тарихий-фалсафий ишларни ёзишга киришди ва фалсафа тарихи фанининг келажаги учун йўлбошчи бўлди. Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Абу Абдуллоҳ Хоразмий ва бошқалар Ўрта Осиёда тарихий ва фалсафий анъаналарни муваффақиятли давом эттирдилар. Бу борада “буюк хоразмлик” Абу Райҳон Берунийнинг алоҳида хизматлари бор. Бошқа мутафаккирларнинг тарихий ва фалсафий асарларига тўхталмасдан шунчаки таъкидлаймизки, бу ҳолда ушбу икки буюк алломанинг тарихий ва фалсафий мероси бағрикенглик муаммоси нуқтаи назаридан биргаликда ўрганилади. Уларнинг тарихий ва фалсафий тафаккурининг бағрикенглиги, авваламбор, турли ирқлар, динлар, фалсафий қараш намоёндалари ҳисобланмиш халқларнинг ғоят кенг доирасини қамраб олганлигида ўз аксини топади. Агар Форобийнинг илмий меросида Қадимги Юнонистон мутафаккирлари, хусусан Платон, Аристотель, Гален, Зенон, Александр Афродизийнинг фалсафий ва табиий-илмий қарашларини ёритишга оид рисолалар кенг акс эттирилган бўлса, Беруний асарларида булардан ташқари Ҳиндистон, Эрон, Марказий Осиё, араб мамлакатлари ва бошқа халқларнинг фалсафий ютуқларини ўрганиш масалалари кўтарилган. Форобийнинг тарихий ва фалсафий асарларидан “Афлотун фалсафаси ва унинг қисмлари”, “Афлотун қонунлари”, “Аристотель фалсафаси” Аристотелнинг “Метафизика” даги мақсадлари тўғрисида”, “Буюк Зеноннинг олий фанга оид рисоласи тўғрисида” ва бошқаларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Берунийнинг тарихий ва фалсафий меросига “Ҳиндистон” китобида ҳинд фалсафаси бўлимлари, “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлари” га кириш қисми, “Патанжала”, “Абу Бакр Розий асарлари рўйхати ҳақидаги рисола”, Беруний ва Ибн Сино ўртасидаги фалсафий ёзишмалар [қ.:1] ва бошқаларни киритиш мумкин. Аммо бу буюк олимларнинг тарихий ва фалсафий тафаккур соҳасидаги бағрикенглиги нафақат ирқий, диний, сиёсий, маъмурий чегаралардан қатъи назар, моддий қамров кенглигида, балки ўзининг ва бошқа халқларнинг фалсафаси тарихини ривожлантириш муаммолари бўйича англанган услубий позициясида намоён бўлади. Шундай қилиб, Форобий тарихий ва фалсафий жараённи турли минтақалар, мамлакатлар, турли хил фалсафий оқимлар ва таълимотлари орқали кўриб чиқади. Ушбу хилма-хил ёндашувлар ва қарашларда муваффақиятли тадбиқ этилишнинг кафолати, янада адолатли фалсафий билимларга эришиш имконини кўради. Фалсафани ўрганиш учун ўзининг амалий услубий талаблари ёки шартлари орасида биринчи бўлиб у “фалсафада мавжуд бўлган мактаблар” ҳақидаги билимларга эга бўлишни илгари сурди. У бу билимларни бирон бир мафкуравий ёки маънавий-диний доирада чекламайди. Бу фалсафа бошдан кечирган эволюцияни кўриб чиққанида аллақачон намоён бўлади. Форобий ёзганидек “бу билимлар Ироқда яшаган халдейларда бўлган, сўнгра мисрликлар орасида пайдо бўлди, кейин юнонларга, юнонлардан сурияликларга, сўнгра арабларга ўтди” [2: 3-4]. Кейинчалик Беруний ўзининг “Геодезия” китобида толерант бўлмаган ёндашувнинг хавфлилиги ҳақида шундай деган: “...ҳар қандай ақидапарастликка берилган киши “син”
ҳарфи билан тугайдиган исмли ҳар кимсага ишончсизлик ва бидъат билан муносабатда бўлишни бошлади” [3:85]. Бу борада Беруний юнонча исмларни назарда тутади. Буюк олим илм-фан, шу жумладан фалсафада бундай муросасиз ёндашувни қоралайди ва танқид қилади. Шу нуқтаи назардан, аниқ ислом динининг моҳиятини бузиб кўрсатган мутаассиблар туфайли, ўша пайтда фалсафанинг баъзи жиҳатларини ёдда тутиб: “Бундай фалсафа бизга юнонлар: Афлотун ва Аристотелдан кириб келди”, деб айта олиш учун Форобийнинг жасорати зарур бўлди. Форобий у ёки бу мутафаккирнинг фалсафий қарашларини тан олиш учун бирон бир диний чегараларни ўрнатмаганлиги алоҳида эътиборга лойиқ, аммо у “ўзи ўсган диннинг нуқтаи назарида тўғри амаллар қилиш, ўз дини томонидан берилган солиҳ амалларга риоя қилиш” зарурати ҳақида гапиради. [4: 348]. Бошқа халқлар ва бошқа дин мутафаккирларининг фалсафий таълимотларига объектив ва айни пайтда бағрикенглик билан ёндошиш тамойили Берунийда ҳам яққол намоён бўлган, у илк бор ислом динини қабул қилган олимлар орасида ҳинд фалсафасининг энг кенг қамровли таҳлилини тақдим этган. Бундан ташқари, у илгари сурган ёндашувнинг алоҳида аҳамияти шундаки, у тарихий ва фалсафий тадқиқотларида ўзи қўллаган услубий тамойилларни тўғридан-тўғри кўрсатиб ўтади. Тамойилларнинг қандай амалга оширилганлиги ҳақидаги саволга тўхталмасдан, биз фақат уларнинг бағрикенг ёндашув билан мутаносиблигини қайд этамиз. Беруний ҳинд фалсафасини ўрганаётганда, диний сабабларга кўра унинг издошларига асоссиз ҳужумлар қилмаганини таъкидлайди: “Бу ҳиндларнинг эътиқодидир ва у ҳиндларга тушунарлироқ ва яқинроқдир” [5:60]. Бу “дин фақат уларнинг эътиқодидир, илм фақат уларнинг қўлида бор далилдир” деган тамойилга ишонганларни қоралашида яққол намоён бўлди [6:68]. Беруний, хусусан, муросасизлик ва зўравонлик бошқа одамлар ва давлатлар билан муносабатлар даражасига кўтарилган ҳолатни қоралайди, масалан Хоразмда араблар истилоси, Ҳиндистонда Маҳмуд Ғазнавийвининг ҳарбий юришлари ва бошқалар бунга яққол мисолдир. Унинг фикрича, бундай сиёсатнинг асосий зарарли оқибатларидан бири бу илмий, шу жумладан фалсафий билимларга етказиладиган улкан салбий таъсиридир. Форобий ва Беруний тарихий ва фалсафий тадқиқотларининг ўзига хос хусусияти уларнинг қиёсий таҳлил қилинадиган таълимотлар, ғоялар ва уларнинг издошларига нисбатан бағрикенглик муносабатига асосланган қиёсий-таҳлилий ёндашувларга амал қилиши бўлди. Шу муносабат билан, қуйидаги фикр жуда характерлидир: “Мен ҳар икки халқнинг (юнонлар ва ҳиндулар назарда тутилади) қарашларини ҳар хил йўналиш бўлгани учун эмас, ўзаро яқинлиги ва мослиги сабабидан таққослайман” [7:69]. ХУЛОСА Шундай қилиб, тарихий ва фалсафий тадқиқотлар соҳасида обективлик, қиёсий таҳлил, тарихий-фалсафий жараённинг яхлитлигини тан олиш, бошқа таълимотлар ва уларнинг издошларини асоссиз танқид этишдан воз кечиш сингари усуллардан фойдаланган ҳолда бағрикенглик муносабатида бўлиш, янада кўпроқ илмий натижаларга эришиш билан бир қаторда бағрикенглик тамойилини янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришга имкон берди.
Iqtiboslar dinamikasi
ReLibraryTekshirilgan Metodologiya
Adabiyotlar7 ta adabiyot
- Хайруллаев М.М. Форобий ва унинг фалсафий рисолалари. – Т: Фан, 1963; Абу Райхан Беруни. Избранные произведения. –Т. I-VI.-Т.:Фан, 1957-1987 (на узб. и рус.яз); Аль-Фараби. О том, что должно предшествовать изучению философии // Аль-Фараби. Философские трактаты. –Алма-Ата: Наука, 1970; Epitre de Beruni contenant le repertoire des ouvrages de Muhammad b.Zakariya al-Razi, publee par Paul Kraus/-Paris, 1936; S/N. Science and Civilization in Islam. –Cambridge, Massachusetts, 1968.
- Аль-Фараби. О том что должно предшествовать изучению философии // Аль-Фараби. Философские трактаты. –Алма-Ата: Наука, 1970; –3-4 б.
- Абу Райхан Беруни. Геодезия //Избранные произведения. –Т.III.–T.:Фан, 1966. –85 б.
- Аль-Фараби. О достижении счастья // Социально-этические трактаты. – Алма-Ата: Наука, 1973. –348 б.
- Абу Райхан Беруни. Индия //Избранные произведения. –Т.II. –Т.:Фан, 1963. –60 б.
- Ўша ерда. –68 б.
- Ўша ерда. –С.69.
Metama’lumot
- Identifikator
- REL-A-012422
- Nashr sanasi
- 2024-08-05
- Til
- o‘zbek
- Jurnal
- Research Focus International Scientific Journal
- Jild
- 3
- Son
- 7
- DOI
- 10.66073/researchfocus.v3i7.821
- ISSN
- 2181-3833 · 2181-3833
- Nashriyot
- LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
- Sahifa
- 63–66
- Litsenziya
- Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
- Metadata manbasi
- Research Focus International Scientific Journal
- Oxirgi yangilanish
- 2026-09-06