Asosiy mazmunga o‘tish
Maqola13.00.00Ochiq kirish

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ВА УНИ ЎҚИТИШ МАСАЛАЛАРИ.

Jumaqulov Shuxrat BaxodirovichPedagogika fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) professor v.b O‘zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti Chirchiq shahri2024

JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 2Son 12Sahifa 92–99

Annotatsiya

мақолада мамлакатимизда мустақиллик йилларида спорт қонунчилигининг такомиллашуви ҳамда бугунги кунда спорт ҳуқуқи фанини интерфаол усуллар орқали ўқитиш масалалари очиб берилган

Boshqa tillarda

ruschaЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО О ФИЗИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРЕ И СПОРТЕ И ВОПРОСЫ ЕГО ПРЕПОДАВАНИЯ.

в статье раскрывается совершенствование спортивного законодательства за годы независимости в нашей стране, а также вопросы преподавания спортивного права сегодня с помощью интерактивных методов

inglizchaLEGISLATION ON PHYSICAL EDUCATION AND SPORTS AND ISSUES OF TEACHING IT.

The article reveals the improvement of sports legislation in our country during the years of independence, as well as the issues of teaching the discipline of sports law today through interactive methods.

Kalit so‘zlar

  • Спорт
  • спорт ҳуқуқи
  • спорт агенти
  • спорт паспорти
  • спорт мусобақалари
  • малака аттестацияси
  • малака тоифалари

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ВА УНИ ЎҚИТИШ МАСАЛАЛАРИ. Джумақулов Шухрат Баходирович Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) профессор в.б Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Чирчиқ шаҳри, Ўзбекистон E-mail: shux.2021@mail.ru https://doi.org/10.5281/zenodo.10499649 Аннотация: мақолада мамлакатимизда мустақиллик йилларида спорт қонунчилигининг такомиллашуви ҳамда бугунги кунда спорт ҳуқуқи фанини интерфаол усуллар орқали ўқитиш масалалари очиб берилган. Калит сўзлар: Спорт, спорт ҳуқуқи, спорт агенти, спорт паспорти, спорт мусобақалари, малака аттестацияси, малака тоифалари.

ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО О ФИЗИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРЕ И СПОРТЕ И ВОПРОСЫ ЕГО ПРЕПОДАВАНИЯ. Аннотация: в статье раскрывается совершенствование спортивного законодательства за годы независимости в нашей стране, а также вопросы преподавания спортивного права сегодня с помощью интерактивных методов. Ключевые слова: Спорт, спортивное право, спортивный агент, спортивный паспорт, спортивные соревнования, аттестат о квалификации, квалификационные категории. LEGISLATION ON PHYSICAL CULTURE AND SPORTS AND ISSUES OF ITS TEACHING. Abstract: the article reveals the improvement of sports legislation over the years of independence in our country, as well as the issues of teaching sports law today using interactive methods. Keywords: Sport, sports law, sports agent, sports passport, sports competitions, qualification certificate, qualification categories.

КИРИШ Маълумки охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортга давлатимиз томонидан катта эътибор бериб келинмоқда. Бу борада амалга оширилган кенг кўламли ишлар ва эришилган катта ютуқларнинг замирида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлар ётганлиги сир эмас албатта. Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ва қонун ости ҳужжатлар такомиллашувини ўрганиш ва амалиётга тадбиқ этиш долзарб масалалардан биридир. НАТИЖАЛАР ВА МУҲОКАМАЛАР Мустақиллик йилларида “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” ги қонун уч маротаба 1992 йил 14-январда, 2000 йил 26 майда ва 2015 йил 4 сентябрда янги таҳрирда қайта қабул қилинди. 1992 йил 14-январда қабул қилинган қонун 28 моддадан иборат бўлиб унда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатини олиб борувчи, раҳбарлик қилувчи, шу соҳани ривожлантириш учун масъул бўлган давлат органлари белгилаб берилган бўлсада, уларнинг ваколатлари аниқ кўрсатиб ўтилмаган эди. Масалан ушбу қонуннинг 6-моддасида қуйидаги норма белгиланган эди. “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортга раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва халқ депутатлари ноҳия, шаҳар, вилоят Кенгашларининг жисмоний тарбия ва спорт қўмиталари жисмоний тарбия ҳамда спортни бошқарувчи давлат идораларидир.

Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришга умумий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига ёрдам кўрсатувчи “Ватанпарвар” ташкилоти амалга оширади”[1].

2000 йил қабул қилинган янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” ги қонуннинг 4-моддасида эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари, 5-моддасида Жисмоний тарбия ва спортни бошқаришга ваколатли давлат органи ваколатлари белгилаб берилганлигини кўришимиз мумкин”[2].

Қонун йиллар давомида такомиллашиб борганлигини 2015 йил қабул қилинган янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунда ҳам кўришимиз мумкин. Авваламбор ушбу қонун ҳажм жиҳатидан ҳам олдинги таҳрирларидан катта бўлиб 8 боб 47 моддани ўз ичига олади. Қонуннинг 3- моддасида асосий тушунчалар берилган бўлиб бу қонунни ҳар бир шахс ўқиганида яхши тушуниши, мазмун-моҳиятини англаб етишига хизмат қилади.

Қонундаги тушунчаларга эътибор қаратадиган бўлсак олдинги таҳрирларнинг бирон нормасида учрамайдиган тушунчалар борлигини кўришимиз мумкин. Масалан шулардан бири спорт бўйича агент тушунчаси ҳисобланади. Ушбу тушунчага спортчи номидан ва унинг манфаатлари учун шартнома асосида фаолият кўрсатадиган, тузилган шартномалар шартларига ва спортчининг ҳуқуқларига риоя этилишини кузатиб борадиган шахс деб таъриф бериляпти”[3]. Мамлакатимизда профессионал спорт ривожланаётган бир даврда бизнинг спортчиларимизда ҳам спорт бўйича агент хизматига эҳтиёж туғилмоқда. Спорт бўйича агент хизматини таклиф қилишимиз учун шу соҳада мутахассис тайёрлаш тизимини йўлга қўйишимиз керак. Бунинг учун эса ушбу соҳани тартибга соладиган норматив - ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш спорт соҳасида бугуннинг асосий вазифаларидан биридир.

2015 йил қабул қилинган янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” ги қонунда аввалги таҳрирларда берилмаган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳамда Халқ таълими вазирлигининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари берилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётган бир даврда янги таҳрирдаги қонуннинг 16-моддасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги якка тартибдаги тадбиркорликка оид норма белгиланганлиги диққатга сазовордир. Буни қуйидагиларда кўришимиз мумкин:

Якка тартибдаги тадбиркорлар жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга ошириши мумкин. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар аҳолининг турли гуруҳлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича ишларни ташкил қилишда иштирок этади, спортчиларни ва спорт мусобақаларида ҳамда ўқув -машқ тадбирларида иштирок этувчи бошқа мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш учун шарт-шароитлар яратади, спортчилар ва тренерларга машғулотлар учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди, шунингдек ушбу мутахассисларга спорт натижаларига эришиши учун бошқача тарзда кўмаклашади.

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар халқаро спорт ташкилотларининг аъзоси бўлиши мумкин.

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари чет давлатларнинг спорт ташкилотлари билан муносабатларда халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган низомлар (регламентлар), қоидалар ва талабларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига риоя этади.

Қонуннинг 28-моддасида олдинги қонунларда мавжуд бўлмаган спорт паспорти тўғрисидаги норма белгиланган бўлиб спорт паспорти спортчининг жисмоний тарбия-спорт ташкилотига мансублигини ва унинг спорт малакасини тасдиқлайдиган ҳужжат эканлиги кўрсатилган.

Спорт паспортида қуйидагилар кўрсатилади: спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми; жинси; туғилган санаси; спортчининг жисмоний тарбия-спорт ташкилотига мансублиги; танланган спорт тури ёки спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари; спорт унвонлари ва спорт разрядлари берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар; спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун зарур нормалар ҳамда талаблар бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар; спортчи тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисидаги белги; спорт мусобақаларида эришилган натижалар; спортчининг спорт дисквалификацияси тўғрисидаги маълумотлар; давлат мукофотлари ва бошқа шаклдаги рағбатлантиришлар тўғрисидаги маълумотлар; тренернинг фамилияси, исми, отасининг исми; танланган спорт тури ёки спорт турларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бошқа маълумотлар.

Спортчининг жисмоний тарбия-спорт ташкилотига мансублиги спортчи ва жисмоний тарбия-спорт ташкилоти ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асосида ва (ёки) спортчининг жисмоний тарбия-спорт ташкилотига аъзолиги асосида аниқланади.

Спорт паспортларини юритиш, бериш ва алмаштириш, уларни ҳисобга олиш ягона тизимининг амал қилиш тартиби Спорт паспорти тўғрисидаги низомда белгиланади. Спорт паспорти тўғрисидаги низом ва спорт паспортининг намунаси махсус ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади[3].

Юқоридаги келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” ги қонун йиллар давомида ривожланиб, такомиллашиб борган.

Сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, унинг ташкилий - ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, спортчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётганини бир қатор шу соҳада қабул қилинган фармон ва қарорларда ҳам кўришимиз мумкин.

Охирги йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар спортчиларни касб сифатида ижтимоий ҳимоя қилишнинг янгича механизмини жорий этишга қаратилган. Хусусан, спортчини касб эгаларининг ягона классификаторига киритиш, уларни муносиб ҳаёт кечириши ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун лозим даражада ижтимоий таъминоти тизимини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш, уларга истисноли асосларда пенсия таъминотини амалга ошириш, жисмоний имконияти чекланган спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш каби устувор вазифалар шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрдаги “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори спортчилар, тренерлар ва ҳакамларнинг маҳорати ва малакасини мунтазам ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, спорт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ўқув-машғулот жараёнларининг юқори сифатини таъминлаш мақсадида қабул қилинди [4]. Ушбу қарор миллий спорт тури бўлмиш Кураш спорт турини мамлакатимизда янада оммалаштириш, уни олимпияда ўйинлари дастурига киритиш учун олиб борилаётган амалий ишларнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2020 йил январь ойида Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “Бу борада ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёшларимиз учун янги оммавий спорт объектларини қуриш зарур. Бу йил 269 та футбол, волейбол, баскетбол ва бадминтон майдонлари, 178 та бокс, кураш, фитнес ва гимнастика спорт заллари, 32 та теннис корти қуриш бўйича салкам 500 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилади. Ёшлар орасида иқтидорли спортчиларни селекция қилишнинг “ташкилот-туман (шаҳар)-ҳудуд- Республика” босқичларидан иборат тўрт босқичли тизими жорий этилади” [5]. Мурожаатномадаги фикрлардан кўриниб турибдики мамлакатимизда фақат 2020 йил учун эмас балки узоқни кўзлаган ҳолда, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қуриладиган футбол, волейбол, баскетбол ва бадминтон майдонлари, спорт заллари, бокс, кураш, фитнес ва гимнастика спорт заллари ва теннис кортлари келгусида халқаро спорт ареналарида мамлакатимиз байроғини кўтарадиган ёш спортчиларимизни етиштириш сари қўйилган тамал тоши ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4-декабрда қабул қилинган “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонида бугунги кунда мамлакатимизда юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш (селекция) тизими ва футбол инфратузилмасини янада ривожлантириш, футбол бўйича спорт мактаблари фаолиятини янги босқичга кўтариш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини яхшилаш, ўтказилаётган мусобақалар савиясини юксалтириш каби долзарб вазифаларни ҳал қилиш белгилаб берилган[6]. Фармонда Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган бўлиб унга кўра умумий аҳолига нисбатан футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сонини камида 5 фоизгача етказиш орқали республикада футболнинг оммавийлигини таъминлаш,

Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерациясининг миллий терма жамоалар рейтингида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кучли 50 таликка киришига эришиш кабилар белгиланган. Шу билан бирга 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим муассасаларида футбол клублари, спорт таълим муассасалари учун спорт шифокори, спорт психологи, спорт фармакологи, спорт ҳуқуқшуноси ва спорт диетологи йўналишлари бўйича малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил қилиш каби муҳим вазифалар белгиланиб, ечимини кутаётган муаммоларнинг ҳуқуқий асослари берилди. Республикамизда амалга оширилаётган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини таъминловчи яна бир ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳисобланади. Фармонда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган аниқ дастурларни амалиётга жорий этиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, спорт турлари бўйича юқори натижаларни таъминлайдиган маҳоратли спортчилар билан миллий терма жамоаларни шакллантириш ва тренерлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш зарурати мавжудлиги тўғрисидаги долзарб вазифалар белгиланган[7]. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва мураббийларнинг меҳнатини қадрлаб уларни қўллаб қувватлаш назарда тутилган бўлиб унга кўра спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчининг спортдаги натижалари яхшиланганда ва у бошқа юқори даражадаги спорт таълими муассасасига ўтказилганда, уни тайёрлаган тренерга бир ойлик иш ҳақи миқдорида бир марталик мукофот пули тўлаш, ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини эгаллаган 1- ўрин учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг - 6 баравари, 2-ўрин учун- 4 баравари, 3-ўрин учун -3 баравари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш тизими жорий этилгани ўқитувчиларни янада ўз устида кўпроқ ишлашга ундайди. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган жисмоний тарбия фан олимпиадасининг ғолиб ва совриндорларини тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт таълим муассасаларининг тренерларига малака аттестациясига жалб этилмасдан малака тоифаларининг берилиши уларнинг хизматларига яна бир эътироф ҳисобланади. Бундай эътирофни нафақат мактаб ўқитувчилари ва спорт таълим муассасаларининг тренерларига балки олий таълим муасасаларида фаолият олиб бораётган жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги кафедралар ўқитувчиларига Олимпия спорт турлари бўйича республикада 1-ўрин ва халқаро мусобақаларда (Олимпия ва Паралимпия ўйинларида, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1- 3 ўринлар) ғолиб чиққан талабаларни тайёрлагандадоцент, профессорилмий унвонларини беришни назарда тутувчи норманинг белгиланганида ҳам кўришимиз мумкин[10] . Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики мамлакатимизда охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида кучли ва ҳар томонлама қамровга эга бўлган ҳуқуқий асос яратилган. Эндиги асосий масалалардан бири спорт қонунчилигини ўқитиш, айниқса соҳа мутахассисларининг спорт қонунчилиги бўйича ҳуқуқий билимларини бойитиш оммавий ва профессионал спорт ривожида муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Шу маънода бўлажак спорт соҳаси мутахассисларига Спорт ҳуқуқи фанини ўқитишда қуйидаги педагогик технологиялардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

МЕТОДЛАР Кейинги йилларда ҳуқуқий таълимда модулли ўқитиш тизимини қўллаш зарурияти юзага келмоқда. Модулли таълим технологияларининг ўзига хос жиҳати ўрганилаётган мавзу бўйича талабаларнинг мустақил ва ижодий ишлашига имкон берадиган модулли дастур тузилади. Талабалар модул дастури ёрдамида мустақил ва ижодий ишлаб, машғулотлардан кўзланган мақсадга эришадилар. Модуль дастурлари ўрганилаётган мавзу юзасидан талабалар бажариши лозим бўлган топшириқлар, топшириқларни бажариш бўйича кўрсатмаларни ўзида мужассамлаштиради. Жумладан фанни ўқитишда ҳар бир мавзу юзасидан олдиндан кейс-стади берилиши мақсадга мувофиқ. Талабаларни кўпроқ халқаро даражадаги талабларга жавоб беришлари ҳамда инглиз тилида дарс ўтиш малакасини шаклллантириш мақсадида ушбу презентация ва кейс-стадиларнинг айримлари инглиз тилларида презентация “Microsoft power point” кўринишда берилади. Модулли ўқитиш-тартибли ўқитиш демакдир. Бунда ўқув материали 1 та ўқув машғулоти ҳажмида, ўқув предметининг бирор мавзуси ёки бирор бўлими даражасида, баъзан эса ўқув фанининг йирик таркибий қисмида, яъни блоклар тарзида ҳам модуллар ёрдамида ўқилиши мумкин. Улардан дастлабкиси интерактив ўқитиш теҳнологиясидир. Интерактив ўқитиш -талаба ўзида олдин мужассамлашган тажрибадан фойдаланган ҳолда, ўкув жараёнида фаол иштирок этади, машғулот давомида шахсий рол ўйнаб, янги тажрибалар орттиради, олган тажрибалари асосида дарсни таҳлил қилиб, ўзига керакли муҳим материалларни олади ҳамда ўзининг кундалик фаолияти билан боғлайди. Интерактивлик, бу ўзаро муносабатда бўлмок, диалог режимида ўқимоқ маъносини билдиради. Шу сабабли интерактив ўқитиш-диалогли ўқитиш демакдир. Диалог анъанавий ўқитиш услубларида ҳам мавжуд, жумладан “ўқитувчи-талаба”, “ўқитувчи-талабалар гуруҳи” кўринишида. Интерактив ўқитишда эса диалог “талаба -талаба”, талаба-талабалар гуруҳи”, “талаба-аудитория”, “талабалар гуруҳи-аудитория” (гуруҳлар презентацияси), “талаба-компьютер” каби кўринишларда ҳам бўлади. Талаба маърузада фақат “пассив” тингловчи сифатида эмас, балки “актив” иштирокчи сифатида қатнашади[8]. Ўқитишнинг интерактив услублари дейилганда биринчи навбатда талабанинг ўқув жараёнини фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган инновацион педагогик услублар мажмуи ва техник воситалар тизими тушунилади. Интерактив услубдаги машғулотда талаба берилаётган маълумотларни тинглаши, ўқиши, кўриши, ёзиб бориши, мавзу буйича саволлар бериши, ўз фикрини эркин баён этиши, амалий топшириқларни бажариши ва ўзининг ҳаётий тажрибаси билан боғлаб, мавзу бўйича назарий билим ва амалий кўникмалар ҳосил килиши лозим. Спорт ҳуқуқи фанидан семинар машғулотини “Ақлий ҳужум”,“Блиц сўров” технологиялари асосида ўқитилишини кўриб чиқамиз. Гуруҳларга топшириқлар: 1 ТОПШИРИҚ “АҚЛИЙ ҲУЖУМ” Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт қонунчилиги юзасидан саволлар. (5 дақиқа тайёргарлик кўриш учун) - Жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш бўйича ҳуқуқий асослантирилган таклиф беринг.

- Спорт агенти фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича қандай таклифларингиз бор? - Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун қандай ҳуқуқлар берилганлиги бўйича фикр билдиринг. - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси фаолияти тўғрисида гапиринг. - Спорт федерациялари (уюшмалари) тузилиши тўғрисида фикр билдиринг. - Қонунчилигимизга асосланиб спортда допингнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалаларига оид фикр билдиринг.

Спорт паспорти нима? Спорт ҳуқуқшуноси...

Спорт федерацияси Спорт бўйича агент ... (уюшмаси) ...

Мана шу каби интерфаол методлардан мавзуни ўтишда фойдаланиш дарснинг самарадорлигини оширади, унинг мақсадини аниқ белгилаб олишга ёрдам беради ва энг муҳими спорт соҳаси мутахассисларининг спорт ҳуқуқи бўйича бўйича билимларини бойитади[9]. Хулоса қилиб айтганда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларимизни давом эттириш, қонунчилигимизни ислоҳотларимизга оид нормалар билан янгилаб, тўлдириб бориш шу соҳанинг ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлаш, ёшларимизнинг спорт қонунчилигига оид билимларини бойитиш ва спорт қонунчилиги нормаларини амалиётга тадбиқ этиш асосий вазифаларимиздан биридир.

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar10 ta adabiyot

  1. Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” ги Қонуни.1992 йил 14-январь//Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.uz.
  2. Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” ги Қонуни. 2000 йил 26-май//Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.uz.
  3. Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” ги Қонуни. 2015 йил 4-сентябрь//Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.uz.
  4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори. 2017 йил 7 ноябрь//Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.uz.
  5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 2020 йил 24 январь
  6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони. 2019 йил 4-декабрь//Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.uz.
  7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони. 2020 йил 24 январь //Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.uz.
  8. А.Холиқов “Педагогик маҳорат”. Дарслик. Т.: 2011 й.
  9. Sh.B.Djumaqulov Oʻzbekiston Respublikasining jismoniy tarbiya va sportga oid qonunchiligi tizimi. Oʻquv –uslubiy qoʻllanma. Chirchiq- 2021 y.
  10. М.Р.Болтабаев. Ш.Б. Джумақулов “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ислоҳотларнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари” “FAN SPORTGA” илмий –назарий журнал 2020 й 2-сон. 2-5 б.

Metama’lumot

Identifikator
REL-A-012330
Nashr sanasi
2024-01-05
Til
o‘zbek
Jurnal
Research Focus International Scientific Journal
Jild
2
Son
12
DOI
10.66073/researchfocus.v2i12.656
ISSN
2181-3833 · 2181-3833
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
92–99
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Ko‘rishlar
62026-10-10 dan beri o‘lchanmoqda
Metadata manbasi
Research Focus International Scientific Journal
Oxirgi yangilanish
2026-09-06