Asosiy mazmunga o‘tish
Maqola08.00.00Ochiq kirish

БЮДЖЕТ МУАССАСАЛАРИДА МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ЎЗИГА ХОС УСУЛЛАРИ

Sh.B.Xayriddinov1, S.T.Mengliboyev22024

  1. 1Qarshi davlat universiteti mustaqil izlanuvchisi
  2. 2Qarshi davlat universiteti IRB yo‘nalishi talabasi

JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 2Son 12Sahifa 27–32

Annotatsiya

Мазкур мақолада бюджет молтявий ресурслардан фойдаланишни ўзига хос жиҳатлари тадқиқ этилган. Уларнинг ўзаро ўхшаш ва фарқли хусусиятлари тизимлаштирилган. Уларга нисбатан мустақил муаллифлик ёндашуви шакллантирилган, шунингдек, натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг афзалликлари назарий - ҳуқуқий жиҳатдан баҳоланган

Boshqa tillarda

ruschaСПЕЦИФИЧЕСКИЕ МЕТОДЫ ЭФФЕКТИВНОГО ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ФИНАНСОВЫХ РЕСУРСОВ В БЮДЖЕТНЫХ УЧРЕЖДЕНИЯХ

В данной статье рассматриваются специфические аспекты использования бюджетных финансовых ресурсов. Систематизированы их взаимные и различные характеристики. Сформирован самостоятельный авторский подход к ним, оценены преимущества бюджетирования, ориентированного на результат, с теоретико-правовой точки зрения

inglizchaSPECIFIC METHODS OF THE EFFECTIVE USE OF FINANCIAL RESOURCES IN BUDGETARY INSTITUTIONS

This article examines the specific aspects of the use of budgetary financial resources. Their mutually similar and distinctive characteristics are systematized. An independent authorial approach to them has been formulated, and the advantages of results-oriented budgeting are assessed from a theoretical and legal point of view.

Kalit so‘zlar

  • бюджет сиёсати
  • бюджетлаштириш усуллари
  • натижага йўналтирилган бюджетлаштириш
  • бюджет харажатлари
  • бюджет самарадорлиги

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

БЮДЖЕТ МУАССАСАЛАРИДА МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ЎЗИГА ХОС УСУЛЛАРИ Ш.Б.Хайриддинов Қарши Давлат университети мустақил изланувчиси С.Т.Менглибойев Қарши Давлат университети ИРБ йўналиши талабаси https://doi.org/10.5281/zenodo.10430862 Аннотация: Мазкур мақолада бюджет молтявий ресурслардан фойдаланишни ўзига хос жиҳатлари тадқиқ этилган. Уларнинг ўзаро ўхшаш ва фарқли хусусиятлари тизимлаштирилган. Уларга нисбатан мустақил муаллифлик ёндашуви шакллантирилган, шунингдек, натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг афзалликлари назарий - ҳуқуқий жиҳатдан баҳоланган. Калит сўзлар: бюджет сиёсати, бюджетлаштириш усуллари, натижага йўналтирилган бюджетлаштириш, бюджет харажатлари, бюджет самарадорлиги.

КОНКРЕТНЫЕ МЕТОДЫ ЭФФЕКТИВНОГО ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ФИНАНСОВЫХ РЕСУРСОВ В БЮДЖЕТНЫХ УЧРЕЖДЕНИЯХ Аннотация: В данной статье рассматриваются специфические аспекты использования бюджетных финансовых ресурсов. Систематизированы их взаимные и различные характеристики. Сформирован самостоятельный авторский подход к ним, оценены преимущества бюджетирования, ориентированного на результат, с теоретикоправовой точки зрения. Ключевые слова: бюджетная политика, бюджетирование, бюджетирование, ориентированное на результат, расходы бюджета, эффективность бюджета.

SPECIFIC METHODS OF EFFECTIVE USE OF FINANCIAL RESOURCES IN BUDGET INSTITUTIONS Abstract: This article examines the methods of budget financing and their specifics. Their mutual similarities and differences are structured. An independent author's approach to them has been formed, as well as the advantages of result-oriented budgeting have been theoretically and legally assessed. Keywords: budget policy, budgeting sons, results-oriented budgeting, budget expenditures, budget efficiency.

КИРИШ Бюджети харажатларини молиялаштиришда мамлакатлар турли усуллардан самарли фойдаланиш учун тақсимлашни амалга оширадилар. Бюджет харажатларини йўналтириш ва улардан мақсадли фойдаланиш асосий омиллардан бири ҳисобланади. Тадқиқотлардан маълумки, давлат бюджети давлатнинг зиммасидаги вазифаларни бажарилиши учун молиявийресурслар билан таъминлаш воситаси сифатида акс этиб келган. Бу эса, давлат бюджетидан муассасаларни ва ташкилотларни молиялаштириш усулининг қандай бўлишидан қатъий назар давлатнинг вазифалари бюджетдан молиялиявий ресурсларни доимий мавжуд бўлишини англатади.

Муаллифлар[1,2] “...ҳар бир мамлакатда давлат бюджети тузилмаси ва бюджет тизими мавжуд бўлиб, бюджет тузилмаси мазкур давлатнинг сиёсий-маъмурий тузилмасига асосан шакллантирилади. Давлат бюджети тузилмаси ўз моҳиятига кўра, давлат бюджетини тузиш тамойиллари, уни тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш тартиби, бюджет даромадларини шакллантириш, унинг харажатларини амалга ошириш тамойилларини ташкил этишни ифодалайди” деб таъкидлаганлар. Бизнингча, бюджет муассасаларини молиялаштириш усулларининг қандай бўлиши давлат зиммасидаги масалаларни ўзгартиришни тақозо қилиши керак эмас. Бюджетдан молиявий ресурслардан самарали фойдаланишдан кўзланган мақсадга эришиш самарали эканлигини ифода этиши лозим. Шу боисдан, давлат стратегик мақсадларига бюджет харажатларини уйғунлаштириш лозим бўлади. МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ Бозор муносабатларининг ривожланиши натижасида бюджет ресурсларини айрим харажатларини хусусий тармоққа ўтишининг кучайиб бориши кузатилади. Бу эса, бюджет харажатларини амалга оширишда бозор иқтисодиёти тамойилларидан кенг фойдаланишни ўзида ифода этади. Бюджет харажатларига бозор муносабатларини татбиқ этишда қуйидаги элементларни юзага келиши билан изоҳлаш мумкин: −бюджет сиёсатининг номарказлашуви; −давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказилиши; −давлатбюджети ресурсларини режалаштиришнинг эркинлаштириш. Ўз навбатида, бюджет сиёсатидаги фундаментал ўзгаришларнинг юзага келиши, бюджет харажатларини режалаштириш услубларини ҳам такомиллаштиришга бўлган заруратни келтириб чиқаради. Бюджет сиёсатининг номарказлашуви – бу маҳаллий ҳокимият органлари ваколатларига кўплаб молиявий қарорлар қабул қилишни тақдим этишни англатади. Жумладан, А.Ли бюджетни режалаштириш тўғрисида ўзининг кўплаб илмий хулосаларини келтириб ўтади. Давлат бюджетининг роли даромадлар ва харажатларнинг бошқа барча баланслари, сметалар, молиявий режалар, шунингдек кредит ва касса режалари билан узвий боғланганлигини таъкидлаб фикрини келтириб ўтади. А.Лининг фикридан давлатнинг қандай функцияларини унинг зиммасидан олиш мумкинлигини англаш мумкин. Демак, фуқаролар-бизнес вакиллари мустақил равишда молиялаштиришни инкор этмайдиган йўналишларни давлат зиммасидан олиш мумкин. Буларга, таълимнинг айрим босқичлари, баъзи тиббий хизматлар ёки иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш харажатлари кабиларни киритиш мумкин. Лекин мудофаа, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви каби давлат функцияларини хусусийлаштиришнинг имкони мавжуд эмас ёки бу каби тажрибалар жаҳон амалиётида кузатилмайди[3]. Бизнингча, давлатнинг зиммасидаги ажралмас соҳаларда харажатларини бюджетдан молиялаштиришнинг либераллашуви юзага келиши лозим. Сабаби, жаҳон тажрибасида ҳам бозор қонунларини бюджет сиёсатига татбиқ этилиши айнан молиялаштиришнинг эркинлаштирилиши билан акс этади. Муаллифлар Юлдошев А, Зайниев А. ва бошқ. давлат харажатлари, биринчи навбатда, иқтисодиётдаги зарур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришнинг ўсишини, ижтимоий харажатларнинг манзилли бўлишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳозирда молиявий сиёсатнинг муҳим элементларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтади [4].

Шу нуқтаи назардан, бюджетдан молиявий ресурслардан кенг фойдаланиладиган усулларини кўриб чиқишга ва уларни ўзаро таққослашга назарий жиҳатдан ёндашувларни амалга оширамиз.

Умуман олганда, бюджет харажатларини режалаштиришнинг кўплаб назарий асослари мавжуд бўлиб, уларга нисбатан турлича ёндашувларни кўриш мумкин.

Мамлакатимиз иқтисодчи олимлари бюджетдан молиялаштиришнинг қўйидаги усулларига тўхталиб ўтади [5].

Жумладан: - Бюджет-суғурта усул. Ушбу усул доирасида бюджет тушумлари, иш берувчилар, ишчиларнинг мақсадли тўловларини амалга ошириш орқали молиялаштирилади. Мазкур усул кенг тарқалган бўлиб, у Германия, Франция, Италия ва Швеция мамлакатларида амал қилади. - Бюджет тури. Асосан бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Ушбу усул Ғарб мамлакатларида фойдаланилади. - Корхона усул Бунда соғлиқни сақлаш муассасалари аҳолига тиббий хизматлар ихтиёрий суғурта фонди маблағлари ёки тўғридан-тўғри тўловлар ҳисобидан ўтказиб беради. Мазкур усул асосан АҚШда кенг тарқалган.

М.Хусаинов бюджетни режалаштиришда молиявий ресурсларнинг йўналишлари ўзаро таққослаш орқали маблағларни тақсимлаш методини таклиф этади [6]. Унга кўра, бюджет сўровномаларни иерархик тарзда шакллантириш асосида устувор мақсадлар аниқланиши кўзда тутилади. Сўнгра мутахассис-экспертлар фикри асосида бюджетни молиялаштириш соҳалари ўзаро таққосланиб устунликка эга йўналишлар аниқланади.

Фикримизча, юқорида келтирилган ёндашувларда бюджетдан молиялаштиришнинг таққослама ва хорижий усулларига эътибор қаратилган. Мазкур усулларга нисбатан кенгроқ тушунча бўлиб, бир усулнинг ўзида бир неча методлардан фойдаланилиши мумкин.

ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ Мақолада илмий абстракциялаш, мантиқий фикрлаш, қиёсий таҳлил, динамикада ўрганиш, маълумотларни гуруҳлаш, таққослаш усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил: бюджетлаштириш усуллари киритилиши ҳар қандай бюджет харажат йўналишлари қатъий белгиланишини ўзида акс эттиради.

Бугунги кунда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси харажатлар гуруҳларининг ҳар бир моддалари бўйича режалаштирилиб, мазкур сметалар асосида тўловлар амалга оширилмоқда (Ягона ғазна ҳисоб рақамига ўтилгандан сўнг молиялаштириш йўқ бўлиб (оғзаки терминологияда мавжуд), ягона ғазна ҳисоб рақамидан касса харажати (тўловлар) амалга оширилмоқда. Шу билан биргаликда харажатлар режалаштирилиши харажат гуруҳларининг ҳар бир моддалари кесимида амалга оширилади).

Тадқиқотларимиз давомида бюджет харажатларини режалаштириш усулларини айрим жиҳатларини кўриб чиқишга харакат қиламиз.

Бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорларни харажатларга оид мажбуриятларни қабул қилиш йўли билан расмийлаштириш олиб борилаётган бюджет сиёсатининг барқарорлиги ва изчиллигини таъминлайди. Харажатларга оид мажбуриятларни қабул қилиш давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларига бириктирилган ваколатлар ва функцияларга мувофиқ амалга оширилади. Албатта, ҳар бир ислоҳот бир молия йилида ўз натижасини кўрсатиши мушкул, айниқса, бюджет хизмати соҳасида. Шу боис, харажатни тақсимлашдан бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар учун мажбуриятларни юклаш ҳам улардан натижа кутиш бир молия йили доирасидан ўрта муддатга (қоида тариқасида 3-5 йил) мўлжалланган бюджет амалиётига ўтиш сари етаклайди. Бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш имкониятларини чекловчи бир қатор камчиликлар мавжуд бўлиб, уларга:

1) Жорий сметали режалаштириш бюджетдан молиялаштирилган хизмат (иш, товар)ларнинг натижаларини аниқлаш имконияти жуда ҳам мураккаб кечмоқда. Жорий тизимда амалда сарфланган харажатларнинг ўзи ва тежалган маблағгина натижалар сифатида қабул қилинмоқда. Мазкур ёндашув бюджетдан молиявий самарадорлигини аниқлаш имкониятини бермайди. У фақат маблағлар мақсадли сарфланишини таъминлаш, молиялаштиришнинг режалаштирилган ва амалдаги суммасини таққослаш имкониятини беради халос.

2) Жорий бюджетни режалаштириш бир йил билан чегараланиб, амалда бюджет сиёсатини ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг жорий йил доирасидан четга чиқувчи устувор вазифалари ва мақсадларига эришишга йўналтириш имкониятини чеклаб қўймоқда. Натижада ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган миллий ва ҳудудий дастурлар аксарият ҳолларда бюджет имкониятлари билан боғланмай қолмоқда. Бу эса, уларни бажариш муддатларини кўп карра қайта кўрилишига ва дастур тадбирларига ўзгартиришлар киритилишига олиб келмоқда.

3) Амалдаги бюджет узоқ муддатли инвестиция дастурлари (капитал қўйилмалар) билан узвий даражада боғланиш имкониятининг чегараланиб қолганлиги. Инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар (янги қувватларни яратиш, амалдаги объектларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш) ишга туширилганидан сўнг уларни жорий таъминлашга харажатлар талаб қилади. Аммо, янги объектларнинг ишга туширилиши бюджет прогнози билан боғланмаган, яъни унда мазкур объектларни жорий таъмирлаш харажатлар ҳисобга олинмаган ҳоллар учрамоқда. Натижада молия йили мобайнида мазкур объектларни молиявий таъминлашга қўшимча маблағларни топиш (шу жумладан режага мувофиқ ажратилган маблағларни қайта тақсимлаш йўли билан) тўғрисида қарорлар қабул қилинади. Давлат харажатлари ва қабул қилинаётган (амалга оширилаётган) дастурларнинг ўзаро номувофиқлиги муаммолари бюджетни режалаштириш асосан жорий вазифаларни хал қилишга қаратилганлигини кўрсатади. Бунда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврларда режалаштирилган бюджет харажатлари билан эришилиши лозим бўлган ижтимоий-иқтисодий натижалар тўла ҳисобга олинмайди.

4) Қонунчиликда мавжуд камчиликлар, бюджет ва турли дастурлар ўртасидаги алоқани белгиловчи ҳуқуқий нормалар ва механизмлар мукаммал эмаслиги, шунингдек, бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлик даражасига баҳо беришда маълум методик кўрсатмалар ишлаб чиқилмаганлиги сабабли кўп ҳолларда самарадорлик ва бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш принципи билан ўзаро алмаштириш юз бермоқда.

5) Давлат бюджети самарадорлигининг турли макроиқтисодий кўрсаткичларига (бандлик, инфляция, фоиз ставкаси, нархлар даражаси ва бошқалар) қараб унинг иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солиш воситаси сифатидаги роли ҳақида гапириш ўринли. Макродаражадаги кўрсаткичларнинг турли тавсифга эга эканлиги ҳам бюджет харажатларининг самарадорлик даражасини ўлчашда муайян ноаниқлик юзага келишини англатади. Бунинг устига умумий макрокўрсаткичлар асосан информатив ва таҳлилий хусусият касб этади, уларни муайян шахсларнинг ҳаракатлари, кимнингдир шахсий жавобгарлиги билан боғлаш мумкин эмас, маълум бир давлат муассасаси фаолияти билан боғлаш ҳам мушкул ҳисобланади. Айни вақтда давлат бюджети давлат маблағларидан аниқ ва мақсадли фойдаланиш учун асосий молиявий режа сифатида хизмат қилади. Мазкур режани амалга оширишда бюджет харажатларининг самарадорлик даражасини аниқлаш зарурияти юзага чиқади ва қуйидаги ҳолатларга дуч келиши муқаррар бўлиб қолади: давлат маблағлари пировард натижада нимага сарфланган, бу харажатлар қандай натижа бермоқда, пировард натижалар ва амалга оширилган харажатларнинг ўзаро нисбати кандай кечмоқда? Бу ерда асосий урғу бюджет маблағларини сарфлаш учун шахсий ва институтционал жавобгарлик муаммоларини ечиш муҳим аҳамият касб этади. Ҳозиргача мавжуд бўлган, ўтган молия йил учун бюджетнинг харажатлар моддаларига доир ҳисобот маълумотларига асосланадиган бюджет харажатларини “сметали режалаштириш” усули молиялаштириш натижаларини аниқлаш муаммосини амалда четлаб ўтади.

Юқоридаги фикрлардан ҳам маълум бўлмоқдаки, сметали молиялаштириш объекти сифатида муассаса кўрсатилмоқда. Шунингдек, харажатларни амалга ошириш шарти бўлиб эса харажатлар моддаси хизмат қилмоқда. Бошқача айтганда, харажатлар сметаси орқали бюджетдан молиялаштириш натижаларини сифат жиҳатдан баҳолаш механизмининг такомиллашмаганлигини қайд этиш мумкин.

Мазкур омилларнинг мавжуд эканлиги бюджетдан молиялаштириш методларини тубдан такомиллаштириш зарурати юзага келишини англатади. Бизнингча, мамлакатда бюджетдан молиялаштиришнинг ягона услубидан фойдаланишнинг ўзи ҳам мавжуд бўлмайди. Давлат бюджет сиёсатини амалга оширишда бир неча бюджетлаштириш усулларидан фойдаланишни назарда тутади. Хусусан, Ўзбекистон амалиётида ҳам бундай тажрибани кузатиш мумкин.

ХУЛОСА Хулоса қилиб аниқроқ айтганда, харажатларнинг ўзи натижа сифатида амал қилади ва бундай шароитда бюджет харажатларини молиялаштиришнинг самарадорлигини аниқлаш имконияти чекланади. Бюджет харажатларини режалаштиришнинг сметали тартиби маблағлар мақсадли сарфланишини таъминлаш ва молиялаштиришнинг режада белгиланган ва амалдаги суммаларини таққослаш имкониятини беради. Бу фактлар режалаштириш ва молиялаштиришнинг ҳозирги тизими доирасида, албатта, фойдали, леки бюджет харажатларининг самарадорлик даражасини аниқлаш имкониятини амалда ҳал қилиб бермайди. Бундай ёндашувда ҳисобот сметаси ўз-ўзидан режали сметани вужудга келтиради ва бундай ўрин алмашиш чексиз давом этиши мумкин. Шундай қилиб, йиллик бюджет доирасида бюджет харажатларининг самарадорлик даражасини аниқлаш амалда мумки эмас, чунки муҳим иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг кўп қисми барчаси узоқроқ муддатда амалга оширилади.

Iqtiboslar dinamikasi

ReLibrary iqtiboslari

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Kim iqtibos qilgan1

ReLibrary’da chop etilgan va ushbu yozuvga iqtibos keltirgan ilmiy ishlar, yangisi yuqorida.

Adabiyotlar10 ta adabiyot

  1. Алимов И. Бюджет тизими: ўзига хос хусусиятлар// Бизнес-Эксперт журнали. – Т., 2017. - №7. – Б. 7-10.
  2. Хайдаров М.Т. Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш масалалари//Иқтисод ва молия. –Т., 2017. - №6. – Б.21-30.
  3. Ли.А.Н, Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда давлат бюджетининг роли//Молиячи маълумотномаси журнали. – Т., 2016. - № 12(60). – Б.12-14.
  4. Юлдашев А., Зайлиев А., Юлдашев А. Молиявий сиёсат ва унинг асосий йўналишлари//Бизнес-Эксперт журнали. – Т., 2017. - №7. – Б. 11-12.
  5. Гулямов С.С., Жумаев Н.Х., Рахмонов Д.А., Ташходжаев М.М. Ижтимоий соҳада инвестицияларнинг самарадорлиги. Монография. –Т.: IQTISODIYOT, 2019. – 342 б.
  6. Хайриддинов, Ш. Б. (2023). ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИНГ АЙРИМ ФУНДАМЕНТАЛЬ МАСАЛАЛАРИ. Research Focus International Scientific Journal, 2(9), 65-68.10.66073/researchfocus.v2i9.450
  7. Хусаинов М. Маҳаллий бюджетларни кластерли таҳлил этиш//Иқтисодиёт ва таълим журнали. – Т.: ТДИУ, 2011 й. - №6. – Б. 117-120.
  8. Абдуллаев А.Ф. Методологические аспекты финансирования дошкольных образовательных учреждений//Молия ва банк иши электрон илмий журнал. – Т.:, БФА, 2019. - №2. – С. 27-36.
  9. Ботирович К. А. и Батирович К. С. (2021). Доходы местного бюджета как важное звено доходной власти территории. Американский журнал экономики и управления бизнесом, 4(5), 1-4.
  10. Новак Е. В. Интеграция сметного ценообразования и бюджетирования в строительстве: автореферат ... к.э.н. – М.: Российский университет кооперации, 2011. – 25 с.

Metama’lumot

Identifikator
REL-A-012317
Nashr sanasi
2024-01-05
Til
o‘zbek
Jurnal
Research Focus International Scientific Journal
Jild
2
Son
12
DOI
10.66073/researchfocus.v2i12.634
ISSN
2181-3833 · 2181-3833
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
27–32
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Metadata manbasi
Research Focus International Scientific Journal
Oxirgi yangilanish
2026-09-06