O‘ZBEK TILIDA SHARTLANGANLIK MUNOSABATI
Zakirova H.R.2022
JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 1Son 2Sahifa 370–377
Annotatsiya
Ushbu maqolada o‘zbek tilshunosligining dolzarb muammolaridan biri sifatida qaraladigan shartlanganlik munosabati mazmuniy guruhlarga ajratilgan holda tadqiq etiladi. Ushbu munosabatni hosil qiluvchi qoliplarni modellashtirish orqali munosabatning shakliy va mazmuniy ekanligi ko‘rsatib berilgan.
Boshqa tillarda
ruschaУСЛОВНОЕ ОТНОШЕНИЕ В УЗБЕКСКОМ ЯЗЫКЕ
В данной статье исследуется связь условности, которая рассматривается как одна из актуальных проблем в узбекском языкознании, путем разделения ее на содержательные группы. Путем моделирования паттернов, создающих эти отношения, показано, что отношения являются формальными и содержательными
inglizchaTHE RELATION OF CONDITIONALITY IN THE UZBEK LANGUAGE
This article investigates the relation of conditionality, regarded as one of the pressing problems of Uzbek linguistics, by dividing it into semantic groups. By modelling the patterns that create this relation, it is shown that the relation is both formal and semantic in nature.
Kalit so‘zlar
- til tizimi
- til elementlari
- til komponentlari
To‘liq matn
Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni
Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.
ЎЗБЕК ТИЛИДА ШАРТЛАНГАНЛИК МУНОСАБАТИ Ҳ.Р.Закирова. АДУ Тилшунослик кафедраси доценти. https://doi.org/10.5281/zenodo.7337791 Аннотация: Мазкур мақолада ўзбек тилшунослигида долзарб масалалардан ҳисобланган шартланганлик муносабати мазмуний гуруҳларга ажратиб тадқиқ қилинган. Бу муносабатни юзага чиқарувчи қолипларни моделлаштириш орқали шартланганлик муносабатнинг шаклий ва мазмуний боғлиқлиги кўрсатилган. Калит сўзлари: тилнинг системаси, тилнинг элементлари, тилнинг таркибий қисмлари CONDITIONAL RELATION IN UZBEK LANGUAGE Abstrackt: In this article, the relationship of conditioning, which is considered as one of the current issues in Uzbek linguistics, is studied by dividing it into meaningful groups. By modeling the patterns that create this relationship, it is shown that the relationship is formal and meaningful. Keywords: language system, language elements, language components УСЛОВНОЕ ОТНОШЕНИЕ В УЗБЕКСКОМ ЯЗЫКЕ Аннотация: В данной статье исследуется связь условности, которая рассматривается как одна из актуальных проблем в узбекском языкознании, путем разделения ее на содержательные группы. Путем моделирования паттернов, создающих эти отношения, показано, что отношения являются формальными и содержательными. Ключевые слова: языковая система, языковые элементы, языковые компоненты.
КИРИШ Системавий-структур тилшуносликнинг шаклланиши ва ривожланиши тил ички тузилишининг ўзига хос хусусиятини ёритишга, ички тузилиш бирликларининг оддийдан мураккабга қараб босқичма-босқич ривожланиб бориши, қуйи босқич бирлиги ўзидан юқорироқ босқич бирлиги таркибида ўз функциясини кўрсатишини илмий асослаб берди. Ўзаро боғлиқ ва шартланган икки ва ундан ортиқ элементларнинг муносабатидан ташкил топган ва янги сифатга эга бўлган барқарор бутунлик система саналади. Тил бирликлари воқеаланиш белгисига кўра ҳам, тузилиш (онтологик) табиатига кўра ҳам системадир. Бундан ташқари тил бирликларнинг ҳаммаси тузилиш (онтологик) табиати жиҳатидан қурилма (конструктив) бирликларнинг ўзаро барқарор синтагматик муносабатидан ташкил топган система ҳисобланади. Система атамаси ички тузилиш бирликларнинг ўзаро муносабати асосида вужудга келган бутунликни ифодаласа, структура атамаси бутунликнинг ички тузилишини онтологик табиатини ифодалайди. А.Нурмонов тилнинг система эканлигини таъкидлаб, системанинг қуйидаги муҳим белгиларини кўрсатиб ўтади: 1) таркибий қисмларга бўлиниш; 2) таркибий қисмларнинг бутун таркибидаги ўзаро ва бутун билан бўлак, тур билан жинс ўртасидаги шартланган муносабатнинг бўлиши; 3) кўпинча бутуннинг таркибий қисмларида мавжуд бўлмаган янги сифатга эга бўлишидир.
ТАДҚИҚОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ Биринчи белгига кўра, ҳар қандай система муайян қурилиш бирликларидан ташкил топади. Бу эса унинг ички бўлакларга бўлиниш хусусиятларига эга эканлигини кўрсатади. Масалан, ёрдамчи сўз туркуми бирлиги аналитик, синтетик ва составли конструкцияларга эга бўлганлиги сабабли улар фонема, морфемаларга бўлинади. Иккинчи белгиси бутун таркибидаги элементларнинг бир-бири билан ва элементларнинг бутун билан бўлган муносабатини ифодалайди. Ҳар икки муносабат зарурий ва ўзаро шартлангандир. Масалан, бўлак билан бутун муносабатига морфема ва сўз муносабатини келтириш мумкин. Бундан ташқари бўлак билан бўлакнинг, бутун билан бутуннинг муносабати ҳам мавжуд. Учинчи белгига кўра, система қаралаётган бутунлик таркибий қисмларининг оддий йиғинсидан иборат эмас. У таркибий қисмларда системага киргунча мавжуд бўлмаган янги сифатга ҳам эга бўлади. Шунинг учун ҳар қандай системада намоён бўлувчи белгилар мавжуд. Тилнинг икки томонлама моҳият эканлигининг эътироф этилиши, шаклий ва мазмуний томонларнинг ҳар бири ўзига хос ички тузилишига эга эканлиги, уларнинг ҳар қайсиси ўз ички узвлари муносабатидан ташкил топган кичик система эканлиги ҳақидаги қарашларнинг майдонга келиши лингвистик сатҳ тушунчасининг пайдо бўлишига туртки бўлди. Кўринадики, сатҳ тушунчаси ҳам тил онтологиясига, ҳам тилнинг системалаштириш ва таснифлаш усулига мансубдир. Тилнинг қиммат жиҳатдан бир хил бирликларининг йиғиндиси лингвистик сатҳ дейилади. Лингвистик сатҳ тушунчаси ҳозирги тилшуносликда кенг тарқалган бўлса ҳам, лекин тилни сатҳларга бўлишда хилма-хиллик кўзга ташланади. Шундай бўлишига қарамасдан, деярли барча тилшунослар тилнинг қуйидаги сатҳларини бирдек тан оладилар: 1) фонологик сатҳ, 2) морфемик сатҳ, 3) лексик сатҳ, 4) морфологик сатҳ, 5) синтактик сатҳ, 6) устсинтактик сатҳ (суперсинтактик) сатҳ. Бу сатҳлар тилнинг товуш томони, луғат таркиби, сўз ясалиши, морфем ҳамда грамматик қурилишдир. Грамматика (синтаксис) фонетик ҳамда луғавий материални, морфемаларнинг бирикиш жараёнини ташкил этувчилик, бошқарувчилик вазифасини бажаради. Лекин ҳар бир сатҳ ўз доирасида нисбий мустақиллиги, лингвистик моҳияти билан ажралиб туради. ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ Турли сатҳга мансуб, мураккаблик даражасига кўра бир хил бўлган тил бирликлари муносабатидан ташқари, турли сатҳга мансуб, турли мураккабликдаги бирликлар ҳам ўзаро муносабатга киришади. Бундай муносабат поғанали муносабат саналади. Тил бирликларининг поғонавийлик белгиси лингвистик сатҳни белгилашнинг асосий тамойилидир, яъни лингвистик сатҳ деганда поғонавий муносабатда бўлмаган нисбий бир хил бирликлар муносабати англашилади. Тил бирликларининг системавий тадқиқи учун бевосита сезги аъзоларимизга берилган реал синтактик ҳодисаларни абстракт конструкт даражасига кўтариш, реал тил бирликлари замирида яширинган моҳиятни, константани белгилаш муҳим аҳамиятга эгадир. Гегель таъкидлаганидек, моҳият – бу чин борлиқдир. Реал бирликлар таркибидаги ана шу чин борлиқни аниқлаш ҳар қандай илмий билишнинг бош мақсади ҳисобланади. Умумийлик-хусусийлик, моҳият-ҳодиса, имконият-воқелик категориялари тил ва нутқ зидланиши орқали намоён қилинади.
Демак, тил тизими ўзаро боғланган, бири иккинчисини тақазо этувчи сатҳларнинг мураккаб муносабатларидан иборат.
Ҳ.Неъматов ва Р.Расуловлар муносабатнинг қуйидаги уч турини кўрсатади:
3. Қўшничилик (синтагматик) муносабатлар.
Бу муносабатларни А.Нурмонов иккига бўлади: 1) бир сатҳга мансуб бўлган бирликлар муносабати, 2) турли сатҳга мансуб бўлган бирликлар муносабати. Бир сатҳга мансуб бирликлар ўзаро икки хил муносабатга киришади: 1) уядошлик (парадигматик) муносабат, 2) кетма-кетлик (синтагматик) муносабати. Бир сатҳга мансуб бўлган, қиммат жиҳатдат бир хил бирликларнинг маълум умумий белги асосида бир гуруҳга (уяга) бирлишуви парадигматик муносабат саналади. Лисоний бирликларнинг парадигматик муносабатини белгилашда кўпроқ маъно умумийлиги белгиси хизмат қилади.
Ҳар бир тил бирлигининг вазифаси кетма-кетлик (синтакматик) муносабатга киришганда намоён бўлади. Лисоний бирликларнинг маълум чизиқда кетма-кет боғланиши икки элементни ҳеч қачон бир вақтда талаффуз қилишга имкон бермайди. Муайян чўзиқликка эга бўлган икки ва ундан ортиқ элементларнинг кетма-кет муносабати синтагматик муносабат саналади. Масалан, талабаларга сўз шаклидаги та-ла-ба-лар-га морфемалари бир қаторда кетма-кет жойлашган. Синтагматик муносабат ёрдамида тилнинг бош вазифаси – коммуникатив вазифаси амалга ошади.
“Шартланганлик - бу мураккаб тузилган комплекс, муносабатларнинг мураккаб системасидир”. Грамматик анъанага кўра шартланганлик муносабатлари ўз ичига беш тип муносабатини олади, яъни шарт, сабаб, тўсиқсизлик, мақсад ва натижа муносабатлари. Шартланганлик муносабатларининг барчаси “сабаб-натижа” дан иборат бўлади. “Сабаб-натижа” шаклида бўладиган муносабатдаги воқеаларнинг ўзаро алоқаси жуда зич бўлади, зеро, сабабсиз оқибат ва оқибатсиз сабаб бўлиши мумкин эмас. Таъкидлаш лозимки, воқеалар ўртасидаги мантиқий муносабатлар бениҳоя мураккаб ва хилма-хил. Бундай мураккаб муносабатларни ўрганиш катта билим ва тажриба талаб қилади.
Шартланганлик муносабати ўз ичида қуйидаги турларга бўлинади: а) сабаб муносабати б) шарт муносабати ; в) тўсиқсизлик муносабати ; г) мақсад муносабати ; д) натижа муносабати. Сабаб муносабати.
Сабаб муносабатида биринчи воқеа сабаб, иккинчи воқеа эса натижани билдиради. Масалан: Ҳусайн Байқаро ҳам ўз салтанати ва обрўсини орттиришдан манфаатдор эди, шу сабабли у маълум вақтгача Навоийнинг ҳамма маданий тадбирларига хайрихоҳлик билан қаради (дарслик).
МУҲОКАМА Бу мисолда Ҳусайн Байқаро ҳам ўз салтанати ва обрўсини орттиришдан манфаатдор эди биринчи гап, шу сабабли у маълум вақтгача Навоийнинг ҳамма маданий тадбирларига хайрихоҳлик билан қаради иккинчи гап. Бунда биринчи гап сабабни, иккинчи гап натижани билдиради. Аммо синтактик таҳлил қилганимизда, биринчи гапни эргаш гап, иккинчи гапни бош гап деб таҳлил қиламиз. Ҳар иккала гапни шу сабабли элементи боғлаб келаяпти. Энди бу мисолни систем тилшуносликка ёндашиб таҳлил қилсак, бу иккала гап сабаб муносабати билан боғланаяпти. Шарт муносабати Шарт муносабатида иккинчи воқеанинг амалга ошиши учун биринчи воқеанинг бўлиши шарт эканлигини билдирилади. Масалан, Уруш бўлмаганда эди,кўп жойларни кўрар эдик (А.Қаҳҳор). Агар хат тўғрисида бир оғиз гапирилганда, Саидий ўша куни журнал идорасида бўлган гапларни бошдан-оёқ айтиб берар эди (А.Қ.) Болаларни қаровсиз қолади деган қурқув бўлмаганда, Мусо ака буғдой ғарамига ўт қўйиб юборган бўлар эди (М.Ибр.) Агар булоқ суви билан ерларни суғориш мумкин бўлганда, огойнилар, олимлар аллақачон топган бўлар эди, давлат дарров маблағ ажратарди (Ш.О.) Модели: ЭГ+-ганда эди БГ-ганда эди боғловчиси орқали шарт, афсус, ачиниш маънолари билан биргаликда воқеанингг юз бериб бўлганлигини, вақтнинг ўтиб кетганлиги ҳам ифодаланаяпти.
3. -ар экан (-мас экан): Қиз электрпайвандчилик касбини қунт билан ўрганиб, жон-дили билан ишлар экан, заводда мақтовга сазовор бўлади. Қиз электрпайвандчилик касбини қунт билан ўрганиб, жон-дили билан ишламас экан, заводда мақтовга сазовор бўлмайди. ...агар Насибани ўқишдан қолдириб, курортга олиб кетар экансан, сендай жияним йўқ (А.Қ.) ... Қўлимдан шунча иш келар экан, даданг ҳаёт вақтида нега ... ўтирган эканман (А,Қаҳҳор). Модели: ЭГ+-ар экан БГ (бўлишли+бўлишли) ЭГ+-мас экан БГ (бўлишсиз+бўлишсиз) -ар экан (-мас экан) боғловчиси орқали воқеанинг ҳали юз бермаганлиги, унинг қандай юз бериши шартнинг бажарилиш ёки бажарилмаслигига боғлиқлиги ифодаланган.
4. -ми: Агар қиз электрпайвандчилик касбини қунт билан ўрганиб, жон-дили билан ишласа борми, заводда мақтовга сазовор бўлади. Модели: ЭГ+-ми БГ Бу мисолда ҳам воқеа ҳали юз бермаган, унинг юз беришига истак ифодаланаяпти.
5. -ки: Агар қиз электрпайвандчилик касбини қунт билан ўрганиб, жон-дили билан ишласаки, заводда мақтовга сазовор бўлади. Модели: ЭГ+-ки БГ Бу мисолда воқеанинг юз беришига ишонч ифодаланаяпти. Кўпинча шарт маъносини таъкидлаш учун агар, гар, башарти, борди-ю, мабодо, модомики каби ёрдамчилар ҳам ишлатилиши мумкин.
Шарт парадигмасидаги эргаштирувчи боғловчиларнинг умумий ва хусусий маънолари. Хусусий маъно Умумий Бўлиши Шарт № маъно Аниқ Афсус мумкин боғловчилар ишонч истак шарт шарт ачиниш бўлган воқеа 1. -са + + 2. -да эди + + 3. -ки + + 4. -ми + + 5. -ар экан + +
Жадвалдан кўриниб турибдики, бу парадигма узвларини шарт семаси бирлаштирувчи бўлса, афсус, ачиниш, ишонч,истак каби семалар фарқловчи сема ҳисобланади. Тўсиқсизлик муносабати парадигмаси Тўсиқсизлик муносабати биринчи воқеа иккинчи воқеанинг бажарилиши учун шарт бўлса-да, бу шарт тўсиқ бўлолмаслигини билдиради. Тўсиқсизлик муносабатида воқеалар реал бўлади, шарт маъноси эса имплицит тарзда бўлади. Бу парадигма аъзолари ўзаро маънодошлик муносабатида бўлади, уларни тўсиқсизлик семаси бир уяга бирлаштиради. Булар қуйидагилар: 1.-са ҳам: Қиз электрпайвандчилик касбини қунт билан ўрганиб, жон-дили билан ишласа ҳам, заводда мақтовга сазовор бўлмади. Обиджон можародардан бехабар бўлса ҳам, акасининг бу кетиши илгариги кетишидан эмаслигини сезар эди, шунинг учун хайрлашганда йиғламади (А.Қ.) Сатторқул янги раис бўлса ҳам, шошмасдан кўкламни тизгинлаб олди... (А.Қ.) Модели: ЭГ+-са ҳам БГ Бу гапда “жон -дили билан ишлагандан кейин мақтовга сазовор бўлиши керак” деган шарт маъноси бор. 2. -са -да: Қиз электрпайвандчилик касбини қунт билан ўрганиб, жон-дили билан ишласа-да, заводда мақтовга сазовор бўлмади.Қиз ҳали ёш бўлса-да, бўйчан эди (О.) Модели: ЭГ+-са-да БГ 3. -ҳамки: Қиз электрпайвандчилик касбини қунт билан ўрганиб, жон-дили билан ишласа ҳамки, заводда мақтовга сазовор бўлмади. Модели: ЭГ+ҳамки БГ 4. Қарамай (қарамасдан): Қиз электрпайвандчилик касбини қунт билан ўрганиб, жон-дили билан ишлашига қарамай, заводда мақтовга сазовор бўлмади. Эгни-бошлари кўримсиз, йиртиқ- ямоқ бўлишига қарамай, башараларидан қаҳр-ғазаб ёғилиб, шиддат билан қадам ташларди (П.Турсун). Январнинг охирги кунлари бўлишига қарамай, ерда қор қолмаган (Р.Файз.) Модели: ЭГ+қарамай БГ 5. -ган билан: Қиз электрпайвандчилик касбини қунт билан ўрганиб, жон-дили билан ишлагани билан, заводда мақтовга сазовор бўлмади. Пиёз яхши битгани билан, нархи арзон,
Сотолмасдан чорбозорда бўпти сарсон. (Ғ.Ғ.Танланган асарлар,330-бет) Модели: ЭГ+-ган билан БГ 6. -ганда ҳам: Қиз электрпайвандчилик касбини қунт билан ўрганиб, жон-дили билан ишлаганда ҳам, заводда мақтовга сазовор бўлмади. Отанг мироб бўлганда ҳам, тўғон бошида бўл (Мақол) Модели: ЭГ+-ганда ҳам БГ 7. -син (ай) -масин(май) : Қиз электрпайвандчилик касбини қунт билан ўрганиб, жон-дили билан ишласин-ишламасин, заводда мақтовга сазовор бўлмайди. Мен уларнинг бетларини кўрай-кўрмай, лекин ҳар бирининг иши менга аён (О.) Модели: ЭГ+-син-масин БГ Тўсиқсизлик маъносини бўрттириб кўрсатиш мақсадида агар, агарчи, гарчанд, гарчи, мабодо, фақат, барибир, ҳар ҳолда, аммо, лекин, бироқ сўзлари ҳам ишлатилиши мумкин. Мақсад муносабати парадигмаси Мақсад муносабатида иккинчи воқеа биринчи воқеани амалга оширишнинг мақсадли натижаси сифатида юзага келади. Шартланганлик муносабатларининг сабаб ва шарт турларида келтириб чиқарувчи воқеа “1-воқеа”нинг табиати асосий бўлади, мақсад муносабатида келиб чиқувчи “2-воқеа”нинг табиати биринчи асосга бирлашади. Мақсад муносабатида шартланганлик муносабатининг бошқа барча турларидан фарқли ўлароқ, воқеалар ўртасидаги муносабат йўналиши бошқача, яъни бошқа турларда “1-воқеа - 2- воқеа” тарзида демак, тўғри йўналиш, мақсад муносабатида эса “2-воқеа-1-воқеа” тарзида, демак, унга тескари йўналишда бўлади. Ана шу иккинчи воқеани амалга оширишдан кузатилган мақсад бўлади. Мақсад муносабатида мақсадни ифодалайдиган воқеа ирреал, фаразий, асосий воқеа эса ҳамиша реал бўлади. Бу парадигма аъзолари ҳам маънодошлик муносабатида бўлади, уларни мақсад семаси бир уяга бирлаштиради. Булар қуйидагилар: 1. -(иш) иши учун: Заводда мақтовга сазовор бўлиши учун, қиз электрпайвандчилик касбини қунт билан ўрганиб, жон-дили билан ишлади. Модели: ЭГ+-иши учун БГ 2. деб: Кун қорайгунча ҳарна териб қолганимиз деб, Тансиқ ва ўртоқлари ишдан қўл узмас эдилар ( О.) Мен, оғзимнинг катталиги билинмасин деб, мўйлов қўйганман (Н.Аминов) Модели: ЭГ+ деб 3. -(а)ай деб: Заводда мақтовга сазовор бўлай деб, қиз электрпайвандчилик касбини қунт билан ўрганиб, жон-дили билан ишлади. Модели: ЭГ+-ай деб БГ 4. -са деб: Теварак-атрофни кўриб, шояд баҳри очилса деб, касал отасини далага олиб чиқди (О.) Модели: ЭГ+-са деб БГ 5. учун: Чанг чиқсин учун, деразаларни очди ( А. М.) Модели: ЭГ+учун БГ 6. -чи: Энди иккинчи уйни қарайчи, нима сирлар бор экан (Эртак). Модели: ЭГ+-чи БГ Адабиётларда токи сўзи мақсад (сабаб) боғловчиси деб берилса-да, у бошқа бирликлар билан ифодаланган мақсад маъносини таъкидлайди, яъни юкламалик вазифасини бажаради. Натижа муносабати парадигмаси.
Натижа муносабати иккинчи воқеа биринчи воқеанинг ўз-ўзидан воқе бўладиган натижаси сифатида юзага келади. Натижа эргаш гапли қўшма гапларнинг бош гап таркибида шундай, шунақа, шунақаям, шу қадар, чунонам каби сўзлар бўлади ва улар бош гапдаги воқеанинг натижаси борлигига, яъни эргаш гапга ишора қилиб туради. Бундай сўзларни А.Нурмонов ҳавола бўлаклар деб атайди. «Ҳавола бўлаклар» деганда умумий тилшуносликдаги “дейксис белгилар”ни назарда тутамиз. Дейксис белгиларнинг моҳияти шундан иборатки, улар мазмунни - воқеа, белги, нарсаларни бевосита ифодаламайди, балки уларга ишора қилади, шунга кўра уларни мазмунан кучсиз, бўш сўзлар сифатида қараш мумукин. Ўзбек тилидаги олмош ва бошқа нисбий сўзлар ана шундайм дейксис белгилар бўлиб, улар қўшма гапларда ҳавола бўлаклар сифатида иштирок этиши мумкин. Натижа муносабатида воқеаларнинг мазмуний хусусиятлари асосан икки хил бўлади. М.А.Асқарова кўрсатгандай, “1) натижа эргаш гапдаги фикр реал бўлади”, “2) натижа эргаш гапдаги фикр мўлжалланган ва тахмин қилинган бўлади”. Бошқача қилиб айтганда, натижа муносабатида баъзан реал воқеалар ўртасидаги, баъзан эса ирреал воқеалар ўртасидаги муносабат ифодаланади. Бу парадигма аъзолари ўзаро маънодошлик муносабатида бўлиб, уларни натижа семаси бир уяга бирлаштиради. Улар қуйидагича реаллашади: 1. шундай(шунақа,шунақаям,ҳам) -ки: Қиз электрпайвандчилик касбини қунт билан ўрганиб, шундай жон-дили билан ишладики, заводда мақтовга сазовор бўлди. Модели: БГ+ шундай -ки ЭГ Шунақаям ҳавола бўлаги аслида шунақа ҳам шаклидир. Шунақа ҳам инвариант бўлса, шунақаям унинг нутқдаги вариантидир. Яъни шунақаям шакли асосан сўзлашув услубиятида қўлланади. Шундай ва шунақа ҳавола бўлаклари ҳақида ҳам шундай хулоса чиқариш мумкин, шундай сўзи кўпроқ адабий тилда ишлатилса, шунақа ҳавола бўлаги сўзлашув услубида қўлланиб, шундай сўнинг варианти ҳисобланади.Демак, ҳар бир парадигма узвларининг ҳам инварианти ва вариантлари мавжуд экан. 2. шу қадар -ки: Ибодатхон сафдоши Ҳидоятхон опа ҳақида шу қадар завқланиб гапирдики, суҳбатдошлари унинг сўзига маҳлиё бўлиб қолди (Ҳ.Назир) Модели: БГ+шу қадар -ки ЭГ 3. шунчалик(шунча), шу даражада -ки: Асқар ота унинг от чопиши кўриб шунчалик завқланиб кетдики, отига устма-уст қамчи босганини ўзи ҳам билмай қолди (А.Қ.) Ҳосилдор узумнинг донаси шунча тўлганки, кўрган кўз чиройдан қамашар (А.У.) Модели: БГ+ шунчалик -ки ЭГ БГ+ шунча -ки ЭГ Баъзан эргаш гапнинг мазмуни бош гапдан англашилган мазмуннинг натижаси, хулосаси эканлигини янада бўрттириб ифодалаш учун натижада, оқибатда, ҳатто, ниҳоят каби сўзлар ҳам ишлатилади: Замбаракнинг гумбирлашидан ҳайбатли бир гувиллаш ҳосил бўлдики, натижада бу ерда алоҳида тўпнинг овози буткул эшитилмай қолди. Модели: БГ+ -ки / (натижада) ЭГ Шартланганлик муносабатининг сабаб, шарт, тўсиқсизлик, мақсад натижа турлари реал ёки ирреал воқеани ифодалаши билан; бош гапдан кейин ёки бош гапдан олдин келиши билан; ҳавола бўлакнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги билан приватив зидланишга эга. Шартланганлик муносабати парадигмасининг приватив зидланиши.
Ҳавола Шартланганлик Бош Бош Ҳавола Реал Ирреал бўлак № муносабати гапдан гапдан бўлак воқеа воқеа мавжуд маънолари кейин олдин мавжуд эмас 1. Сабаб + + + + 2. Шарт + + + 3. Тўсиқсизлик + + + 4. Мақсад + + + 5. натижа + + +
ХУЛОСА Демак, эргаштирувчи боғловчилар бир парадигмада турлича муносабатлар асосида яхлит бутунликни ташкил этади. Бу парадигма узвлари - сабаб, мақсад, натижа, шарт, тўсиқсизлик маънолари шартланганлик муносабати асосида системани ташкил этади. Лекин нутқий жараёнда хусусий маънолари билан даражаланади.
Iqtiboslar dinamikasi
ReLibraryTekshirilgan Metodologiya
Adabiyotlar7 ta adabiyot
- Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., Набиева Д. Ўзбек тилининг назарий грамматикаси. Морфология.Тошкент: Янги асар авлоди, 2001. 6 -бет
- Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., Набиева Д. Ўша асар. 7 -бет
- Солнцев В.М. Язык как системно-структурное образование.М., «Наука»,1971,стр.80
- Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., Набиева Д. Ўша асар. 9-бет.
- Сайфуллаева Р., Қурбонова М. Қолиплаштириш усули ва унинг тилшуносликда қўлланиши.- Тилшунослик ва адабиётшунослик масалалари.Андижон, 2002,29- бет
- Неъматов Ҳ., Расулов Р. Ўзбек тили систем лексикологияси асослари.-Тошкент: Ўқитувчи.1995.14-15- бетлар.
- Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., Набиева Д. Ўша асар. 11-бет.
Metama’lumot
- Identifikator
- REL-A-011039
- Nashr sanasi
- 2022-11-05
- Til
- o‘zbek
- Jurnal
- Research Focus International Scientific Journal
- Jild
- 1
- Son
- 2
- DOI
- 10.66073/researchfocus.v1i2.2589
- ISSN
- 2181-3833 · 2181-3833
- Nashriyot
- LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
- Sahifa
- 370–377
- Litsenziya
- Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
- Ko‘rishlar
- 52026-10-10 dan beri o‘lchanmoqda
- Metadata manbasi
- Research Focus International Scientific Journal
- Oxirgi yangilanish
- 2026-09-11