АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТ ШАРОИТИДА ИНСОН ЭҲТИЁЖ ВА МАНФААТЛАРИНИ ЎРГАНИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Yuldashev Farrux AbduraxmanovichFarg‘ona davlat universiteti tadqiqotchisi2022
JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 1Son 1Sahifa 295–302
Annotatsiya
Ушбу мақолада ахборотлашган жамиятда ижтимоий ҳаёт ва ёшлар фаолияти, инсон эҳтиёж ва манфаатларини юзага келиши, унинг муҳим жиҳатлари, омиллари, мақсади ва моҳияти ёритилган, ахборот маконида ёшлар эҳтиёж ва манфаатларини таъминлашдаги зиддиятлар таҳлил этилган
Boshqa tillarda
ruschaОСОБЕННОСТИ ИЗУЧЕНИЯ ПОТРЕБНОСТЕЙ И ИНТЕРЕСОВ ЧЕЛОВЕКА В УСЛОВИЯХ ИНФОРМАТИЗИРОВАННОГО ОБЩЕСТВА
В данной статье информация о возникновении социальной жизни и молодежных мероприятий, человеческих потребностей и интересов анализируется в информационном пространстве, обеспечивая конфликты в информационном пространстве
inglizchaFEATURES OF STUDYING HUMAN NEEDS AND INTERESTS IN THE CONDITIONS OF AN INFORMATIZED SOCIETY
This article describes social life and the activity of young people in an informatised society, the emergence of human needs and interests, its important aspects, factors, aim and essence, and analyses the contradictions in ensuring the needs and interests of young people in the information space.
Kalit so‘zlar
- ахборот
- жамият
- шахс
- эҳтиёж
- манфаат
- мақсад
- илм-фан
- тараққиёт
- глобаллашув
- қадрият
- тафаккур
- зарурият
To‘liq matn
Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni
Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.
АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТ ШАРОИТИДА ИНСОН ЭҲТИЁЖ ВА МАНФААТЛАРИНИ ЎРГАНИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ Юлдашев Фаррух Абдурахманович Фарғона давлат университети тадқиқотчиси https://doi.org/10.5281/zenodo.7192535 Аннотация: Ушбу мақолада ахборотлашган жамиятда ижтимоий ҳаёт ва ёшлар фаолияти, инсон эҳтиёж ва манфаатларини юзага келиши, унинг муҳим жиҳатлари, омиллари, мақсади ва моҳияти ёритилган, ахборот маконида ёшлар эҳтиёж ва манфаатларини таъминлашдаги зиддиятлар таҳлил этилган. Калит сўзлар: ахборот, жамият, шахс, эҳтиёж, манфаат, мақсад, илм-фан, тараққиёт, глобаллашув, қадрият, тафаккур, зарурият. ОСОБЕННОСТИ ЧЕЛОВЕЧЕСКИХ ПОТРЕБНОСТЕЙ И ИНТЕРЕСОВ В ИНФОРМАЦИОННОМ ОБЩЕСТВЕ Аннотация: В данной статье информация о возникновении социальной жизни и молодежных мероприятий, человеческих потребностей и интересов анализируется в информационном пространстве, обеспечивая конфликты в информационном пространстве. Ключевые слова: информация, общество, личность, необходимость, цель, наука, прогресс, глобализация, ценность, мышление. FEATURES OF HUMAN NEEDS AND INTERESTS IN INFORMATION SOCIETY Abstract: In this article, information on the emergence of social life and youth events, human needs and interests is analyzed in the information space, providing conflicts in the information space. Keywords: information, society, personality, necessity, purpose, science, progress, globalization, value, thinking.
КИРИШ Жаҳонда глобаллашув ва ахборотлашув асри ижтимоий унификация жараёнларини тезлаштириб юбормоқда. Шу билан бирга ҳал қилувчи омиллари ахборот ва билим бўлган ахборотлашган жамиятнинг шаклланиши билан тавсифланади. Ахборотлашган жамият меҳнат тежамкорлигини ошириш билан бирга, фақат моддий манфаат ва эҳтиёжларини қондиришга интиладиган, миллий қиёфасини йўқотган, ўз мақсади йўлида ҳар қандай ғояни қўллашга тайёр авлодни пайдо бўлишига асос бўлмоқда. Ижтимоий фаолиятда эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигини тўғри англамайдиган, шахсий ва ижтимоий манфаатларини муштарак кўрмайдиган ёшларни бирдамлик ва ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш масалалари заруратга айланмоқда. Натижада, дунёда ёшлар ижтимоий фаолиятида эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигини таъминлашнинг фалсафий жиҳатларини тадқиқ этиш ҳам долзарблик касб этмоқда. Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичи “миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган эзгу ғоя асосида олиб борилаётганлиги ҳам жамиятда ўзгаришлар, ислоҳотлар жараёни бошланганлигини кўрсатиб беради. Жамиятнинг янги тараққиёт босқичи демократия ва ижтимоий адолатга асосланган инсонпарвар етук жамият қуришга қаратилган. Мазкур жараёнда юксак мақсадларга эришиш асосида ёшлар меҳнат фаолиятини тўғри ва самарали ташкил қилиш долзарб вазифалардан биридир. Зеро, “Ёшлар тарбиясини тўғри ва илмий асосда йўлга қўймасдан туриб, хотиржам бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Чунки, бу масала биз учун ҳаёт-мамот масаласидир. Буни чуқур англаган ҳолда янги ўқув йилидан бошлаб, барча мактабларда алоҳида тарбия дарслари киритилмоқда”[1]. Мамлакатимизда давом этаётган демократик ислоҳотлар ва модернизациялашув жараёнлари инсон манфаатларига, ижтимоий – сиёсий ҳаракати ва умуман турмуш тарзига қаратилган. Бугунги ислоҳотлар замонида ёшлар сиёсати уларнинг эҳтиёж ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши мақсадга мувофиқдир.
Бугунга кунда жамият ҳаёти тубдан ўзгарди. Инсон ҳаётида давлат ва жамият бир бутун жисм сифатида тараққий этиб боради. Ушбу жараёнда инсоннинг ўзига хос роли мавжуддир. Инсон ҳаётда комилликка интилиб, билим ва маърифатли, маънавияти юксак, ахлоқий жиҳатдан шаклланган, ўз онги ва дунёқарашига эга бўлса, жамият барқарорлиги юзага келиб, ижтимоий-маънавий жиҳатдан тараққий этиб боради. Давлатимизда ислоҳотлар, муносабатлар янгича қарашлар орқали замонавий ёндашувлар, дунёқараш ва фикрларни ўзгартирмоқда. Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотчилик сиёсати ушбу жараёнларга ижобий таъсир этиб, Ўзбекистон тараққиётнинг миллий юксалиш босқичига олиб чиқди. Инсон ҳаётда бахтли яшаши учун унга ҳар томонлама эътибор зарур бўлиб, бунда биринчи навбатда инсоннинг муаммолари, эхтиёж ва манфаатлари, турмуш шароитини яхшилаш, фаровон ҳаёт учун имкониятларни яратиш муҳим аҳамиятга эга. Айнан ушбу масалаларга бугунги кунда давлат томонидан катта эътибор берилмоқда. Хусусан Президентимизнинг юртимизда бахтли хонадонлар сафини кўпайтиришга қаратилган “Темир дафтар”, Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” – бу “менинг халқим орасида бирорта камбағал бўлмаслиги керак”[2] деган шиор билан инсон қалбига кириб боришга эътибор қаратмоқда.
Жамиятимизнинг барча соҳаларида ижодий фикрлайдиган, юқори техника ва технологияларни ўзлаштирган ёшларга эҳтиёж юқори эканлигини кузатиш мумкин. Замонавий билим ва кўникмага эга, креатив фикрлайдиган, янгиликка интилувчан ёш авлодни малакали мутахассис эьтиб тайёрлаш учун таълим, илм-фан соҳасида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Ёшларга моддий ва маънавий кўмак бериш мақсадида таълим ислоҳотлари амалга ошириб келинмоқда. Инсон эҳтиёжларини умумназарий таҳлил этиш уларнинг табиий ва ижтимоий кўринишлари, шу билан бирга, яна табиий-ижтимоий турларга бўлинишидан қатъий назар, дихотомик чегараланишга асосланади. Бундай таҳлилда турлича моддий ва маънавий эҳтиёжлар ижтимоий эҳтиёжлар бўлиб кўзга ташланиши, буларга иқтисодий, ахлоқий, интеллектуал, эстетик, сиёсий ва бошқа эҳтиёжлар киритилиши мумкин.Таъкидлаш керакки инсон эҳтиёжи муттасил равишда ўсиб, ўзгариб, такомллашиб борувчи ходисадир. Жамият аъзоларининг моддий ва маънавий эҳтиёжлари тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида тарихий жараённинг йўналишини белгилайди. Эҳтиёж қандай шаклда ривожланмасин, муайян бир халқ ёки миллат менталитетининг туб илдизларини, уларнинг умуммиллий манфаатларини ўзида ифода этади. Эҳтиёжларни тасниф этиш муаммоси уларнинг табиати, мазмундорлигини тавсифлаш тўғрисидаги масаланинг мантиқий давоми ҳисобланади. Фалсафий тадқиқотларда ижтимоий эҳтиёжларни алоҳида гуруҳга ажратиш фақат терминологик ноаниқликларни эмас, шу билан бирга, уларнинг асосий хусусиятларини аниқлаб олишни ҳам тақозо этади. Бироқ бу икки масала адабиётларда ўзининг тўла ечимини топган эмас. Эҳтиёжлар: тушунча ёки воқеликнинг маълум бир томони (нафақат одамга, балки жамиятга ҳам хосдир). Эҳтиёжлар туфайли инсон ва жамият обьектив ўзаро бир-бирига боғлиқдир.
“Эҳтиёж инсоннинг табиий, жисмоний, руҳий, моддий-иқтисодий, ҳуқуқий-мафкуравий ҳамда маънавий талаблари мажмуидир”[3]. Агар эътибор берилса, бу икки таъриф мазмунан бир-биридан унчалик фарқ қилмайди. Файласуф олим Ў.Абилов фикрича, эҳтиёжни шакллантиришда энг муҳим омил меҳнат фаолияти маҳсулотларидир[4]. Шу сабабли ҳам эҳтиёжлар унинг ижтимоий фаоллиги манбаи ҳисобланади. Фалсафий жиҳатдан эҳтиёжнинг қондирилиш зарурияти асосида субъектни ҳаётий фаолиятга даъват этувчи ботиний сабаб, жамики тирик жонзотнинг муҳим ташқи шарт-шароитларга танлаб, фаол муносабатда бўлишининг бирламчи шаклидир. Эҳтиёжлар соҳиби, ифодачиси сифатида унинг субъектини ҳар қандай биологик жонзот, инсон индивиди, кишилар бирлигининг тарихий уюшмалари (оила, уруғ, қабила, халқ), ижтимоий бирликлар (синф, табақа, миллат, халқ), ижтимоий тизим ва муассасалар (таълим тизими, давлат ва унинг ташкилотлари) кабилар ташкил этиши мумкин. Демак, фалсафий жиҳатдан тадқиқ этиш орқали эҳтиёжларни қуйидагича бўлиш мумкин[5]:
1) намоён бўлиш соҳалари бўйича - моддий ва маънавий; 2) келиб чиқиши бўйича - табиий (биологик) ва ижтимоий; 3) ташувчи томонидан - индивидуал, синф, миллат, инсоният; 4) фаолият тури бўйича - когнитив, сиёсий ва бошқалар; 5) фаолият табиати бўйича - самарали (ижодий) ва репродуктив Бу ёндашувларнинг барчаси кўриб чиқишдан тубдан фарқ қилади. Муаммо ҳақидаги ғояларни умумлаштириш сифатида эҳтиёж ва қобилият, ўз ғояларини амалиёт билан доимий равишда боғлаб туради.
Эҳтиёжларни фалсафий таҳлил қилишнинг натижаси шуни кўрсатадики фалсафа, асосан, мулоҳаза юритиш билан чегараланиб қолмайди, балки мавжуд, тайёр эҳтиёжлар механизми, зарур эҳтиёжларнинг турли томонларини, уларнинг моҳиятини тушунишга қаратилади. Манфаатлар ҳақида сўз борганда ҳар бир киши ўз шахсий манфаатига, оила аъзоси сифатида оилавий, меҳнат қилаётган жамоаси миқёсида манфаатга, яшаётган юртида шу юртнинг фуқароси, жамият аъзоси сифатида манфаатга эга деб айтиш мумкин. Ўзбекистон ҳам ўз халқининг манфаатларини таъминлаш йўлида жадаллик билан бормоқда. Зеро, “биз тараққиётимизнинг янги даври, янги босқичига қадам қўйдик. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари жараёнида белгиланган вазифаларни бажаришга бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этдик”[6]. Манфаат тушунчаси серқирра категория бўлиб, шахсий, уруғчилик, маҳаллийчилик, минтақавий, этник, миллий ҳамда умуминсоний манфаат шаклларида намоён бўлади. Манфаатларнинг турли-туманлиги сабабидан келиб чиқиб, бу тушунчани моҳиятини аниқлаш лозимдир. Жумладан, фалсафа қисқача изоҳли луғатида: “Манфаат – индивид ва ижтимоий гуруҳлар фаолиятининг асосий сабабидир, манфаат фаолиятни келтириб чиқариб қолмай, унинг йўналиши, восита ва шакллари, мақсадини ҳам белгилаб беради” деб таъкидланган.
Ҳар бир ёшнинг инсон сифатидаги эҳтиёжлари ҳам мавжуд. Унинг эҳтиёжи жамиятда тутган ўрни, унинг шахсий манфаатини юзага келтиради. Бунинг учун шахс ўз оиласида яшайди, жамоада меҳнат қилади. Ҳар бир фирма, жамоа, корхона бошқаларидан алоҳидалашган ҳолда хўжалик юритар экан, шу жамоанинг умумий ишловчиларини бирлаштиради. Ҳар бир инсон ўз юртининг фуқароси сифатида умумдавлат манфаатини ифодалайди. Умумдавлат манфаати бутун халқ мақсадининг умумийлигидан далолат беради. Инсонлар учун шундай умумбашарий қадриятлар мавжудки, улар умумий манфаат тарзида намоён бўлади. Масалан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тарихий ёдгорликларни асраш ва бошқалар умумий манфаатлар сирасига киради. Манфаатларнинг хусусийлиги ҳар бир субъектнинг ўз манфаати мавжудлигидан келиб чиқади. Бу манфаат айнан унинг мақсадини ифодалайди, бошқаларнинг манфаатидан ажралиб туради ҳамда бошқаларнинг манфаатларига мос тушавермайди.
Шахсий манфаат ва инсон манфаати мазмунан ва мақсадлари билан фарқ қилади. “Шахсий манфаатларда намоён бўлиш кўлами тор бўлади, яъни шахсни ўзини эҳтиёжларига қаратилади. Шахс манфаатлари эса кенг маънода намоён бўлиб, оила, жамоа, махалла ва бошқа шахслар умуман жамият, давлат манфаатлари билан боғланиб бир тизимни ташкил этади”[7]. Манфаатлар типологиясида шахсий ва ижтимоий манфаатлар таҳлили алоҳида аҳамиятга эга. Индивид манфаатлари маълум ижтимоий муҳитда вужудга келади, шахс ички дунёсига тааллуқли бўлади. Эҳтиёжларга монанд келган ҳолда шахс хатти-ҳаракатини, фаолиятини йўналтирувчи омил тарзида намоён бўлади. Айни пайтда шахс ўз манфаатини рўёбга чиқариш мақсадида қилган хатти-ҳаракати оқибати ўлароқ ижтимоий муҳит мазмунига фаол таъсир кўрсатади. Чунончи, жамият унда яшаётган ва фаолият қилаётган индивидлар мажмуасидир. Шу ўринда бир фикрни айтишни шарт деб ўйлаймиз. Жамиятнинг асосини унда яшаётган шахсларнинг мавжудлик мажмуаси белгилайди. Лекин шу билан бир қаторда муайян ижтимоий амалиётда фаолият қилаётган индивидлар ўз хатти-ҳаракати кўлами билан бирданига ва тўла қамраб ололмаган ва ололмайдиган ўтмиш авлодлар тажрибаси, жамият урф-одати ва анъаналари, мафкура ва маънавият меъёрлари мавжуд бўлади. Булар ижтимоий жараён жабҳаларидир. Индивид секин аста ўз шахсий манфаатига мослаб қобилияти, малакаси ва маълумотидан келиб чиққан ҳолда муҳитга муносабат билдириб боради. Шахс манфаатининг шаклланиши, намоён бўлиши ҳамда жамият жараёнларида жорий қилиниб, рўёбга чиқиши кўп жиҳатдан шахснинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ. Бироқ шуни таъкидлаш керакки, ҳозирда шахснинг ижтимоийлашуви кенг амалга ошаётган бир даврда шахс эрки категорияси тадқиқи манфаатлилик қонуниятлари ва тамойилларига асосланишини талаб қилмокда. Ижтимоий ҳаётда манфаатлар муштараклигига айнан шу йўналиш орқали эришиш мумкин. Ахборотлашган жамиятда интеллект, билимлар ишлаб чиқилади ва истеъмол этилади, бу ҳол ақлий меҳнат улушининг ошишига олиб келади. Шу ўринда айтиш мумкинки, “ахборотлашган жамият – кўпчилик ишловчиларнинг ахборот, айниқса унинг олий шакли бўлмиш билимларни ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишни амалга ошириш билан банд бўлган жамиятдир”[8]. М.Ёқубованинг фикрича, ахборотлашган жамият техноген цивилизация ривожланишининг муайян босқичидир, ахборотлашган жамиятда билим, ахборот ва ахборот техникаси асосий роль ўйнайди. Яъни, ахборотлашган жамият шундай жамиятки, унда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, энг аввало, ахборот ишлаб чиқиш, унга ишлов бериш, уни сақлаш ва жамият аъзолари орасида тарқатишга боғлиқ бўлади[9]. Академик С.Ғуломов фикрича, “ахборотлашган жамият – кўпчилик ишловчиларнинг ахборот, айниқса унинг олий шакли бўлмиш билимларни ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишни амалга ошириш билан банд бўлган жамиятидир”[10]. Дарҳақиқат ахборотлашган жамиятда нафақат ишлаб чиқариш, балки бутун турмуш тарзи, қадриятлар тизими ўзгаради, моддий бойликларга нисбатан маданий дам олиш сифатида қарашнинг аҳамияти ортади.
Маънавият билан боғлиқ масалаларнинг эҳтиёжга айланиши мураккаб жараён ҳисобланади, яъни инсон манфаатларининг кенгайиб боришида фақат хоҳишгина етарли эмас, ўзининг фаолиятини жамиятнинг долзарб муаммоларига қаратиши, уларни мунтазам равишда кузатиши, ўрганиши ва тегишли хулоса чиқариши учун етарли билим ва ҳаётий тажрибага эришган бўлиши лозим. Шу нуқтаи назардан маънавий эҳтиёжлар инсоннинг физиологик, моддий, сиёсий ва ижтимоий эҳтиёжларини тарбиялайди, тартибга солади ва уларнинг юксалишига замин яратади. Инсоннинг туб моҳияти эса шундаки, у ҳар қандай шароитда маънавий-маърифий масалалар билан шуғулланишга ҳаракат қилади, яъни билими, маданияти, одоб-ахлоқи, эстетик қарашларини юксалтиришга интилади, ва уни маънавий ҳаёти янги ғоялар билан бойиб боради. Мазкур фаолият маънавий, ижтимоий эҳтиёжларни намоён бўлишида кўринади.
Инсоннинг жамиятда ўзига хос ижтимоий мўлжаллари бўлиб, ўз фаолиятида кўпчиликнинг мақсад ва манфаатларини мужассам этади, натижада инсон якка шахс қадрияти доирасидан чиқиб, умуммиллий қадриятга айланади. Ақл-заковат, чуқур тафаккур, мантиқий мушоҳада, интеллектуал салоҳият каби мўъжизавий ҳаёт эҳтиёжлари ҳамда ақл доирасидаги кенг имкониятлари асосида жамиятда яшайди, тараққиётга ҳисса қўшади. Инсондаги ички руҳий куч-қудрат, рағбат, интилиш ва ҳиссиёт донишмандликни ривожлантиради ва инсон истиқболини белгиловчи омил ҳисобланади. Инсондаги эҳтиёжларни ўрганишда маънавий эҳтиёж таъсирини кучайтириш зарур. Бунда биринчи навбатда маънавий камолот натижасига эътибор қаратиш муҳим. Маълумки, маънавият иймон-эътиқоддан бошланади, сўнгра илм-маърифат билан мукаммаллашади. Шахснинг маънавий камолот даражаси унинг ахлоқида намоён бўлади. Шунинг учун бугунги кунда ёшларни хулқи, ахлоқи, маънавий ҳаётига эътиборни кучайтириш талаб этилади. Инсон ва шахснинг жамиятдаги ўрни уларни муштарак ҳолда ахлоқ қоидалари ҳақида билим беришнинг ўзи, унинг маънавий-ахлоқий тарбияси учун етарли бўлмайди. Унда ирода қудрати, масъулият ва мажбурият туйғусини шакллантириш, инсон қалбида борлиқ ва табиатга, меҳнатга, касбга, илмга, ўзга инсонларга меҳр уйғотиш, орзулари соф, беғубор, мақсадлари улуғ бўлишига эришиш лозим. Ҳар бир инсонда ватан, миллат, адолат туйғулари маънавий қадриятга айлансагина тараққиёт ва барқарорликка эришиш мумкин. Албатта бундай натижага ёш авлод тарбиясида тинимсиз изланишлар, ҳаракатлар билан эришилади. Мазкур масалалар ҳозирги ҳаёт билан боғланган ҳолда мунтазам равишда ўз ифодасини топиши лозим. Маънавий-маърифий жараёнларда ёшларни манфаатларини инобатга олиш ва уларни иштирок этиш даражасига қараб моддий ҳолда маънавий жиҳатдан рағбатлантириш, уларнинг фаоллигини ўсиб боришига кенг йўл очиб беради.
Инсоният ҳаётида маънавиятни беқиёс имкониятларини, инсон томонидан уни ўзлаштиришда ўзини ички дунёси билан боғлаши, фаолиятини таркибий қисмига айланишини тақозо этади. Албатта, ушбу масъулиятли вазифа осонликча бажарилмайди. Чунки шахслар бир-биридан билим, дунёқараши каби фазилатлари билан фарқ қилади. Ҳар қандай тадқиқот мазмуни, мақсад вазифалари асосида ташкил этилади, яъни республикада содир бўлаётган иқтисодий сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар билан уйғун ҳолда ўрганилади. Инсон руҳий ва ақлий оламини ифодалайдиган, шахснинг идеал билимга интилиш ва ижтимоийлик йўлида фаолият кўрсатишида асосий омил ҳисобланган маънавиятни юксалтириш ҳам долзарб вазифалар қаторида ўрин эгаллайди. “Маънавият инсонийликка олиб борадиган йўл бўлиб, у кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний тасаввурларини ўз ичига оладиган тушунчадир”[11]. Бугунги кунда мустақил Ўзбекистон салоҳияти халқаро майдонда ўсиб бормоқда. Ҳозирги даврда кенг кўламда тарқалган интернет тизими ёшларга ранг-баранг ахборотларни олиш имкониятларини бермоқда. Ўз навбатида ёшларга мурожаат қилсак, уларнинг дунёқарашида оммавий маданиятни таъсири билинмоқда. Олиб борилган кузатувлар шуни кўрсатяптики, мазмунли, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ахборотлар билан биргаликда ёшлар онгини чалғитадиган, уларни салбий ҳаракатларга йўналтирадиган ахборотлар ҳам тарқалмоқда. Ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда ёшлар маънавиятини юксалтириш маънавий меросни ўзлаштириш, уларни янги ғоялар билан бойитиб бориш, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш билан биргаликда уларни билимини давр талаблари асосида юксалтириш вазифалари кун тартибига қўйилмоқда. Таъкидлаш жоизки ахборотлашган жамиятида билим ва ахборот жамият ривожланишининг асосий манбаи ҳисобланади”[12]. Дарҳақиқат, бугунги кунда билим ва ахборотга асосланган глобал ахборотлашган жамият шаклланмоқда. Ахборотлашган жамиятда интеллект, билимлар ишлаб чиқилади ва истеъмол этиладики, бу ҳол ақлий меҳнат улушининг ошишига олиб келади.
МУҲОКАМА Демак, ахборотлашув жараёнлари инсоният тараққиётида муҳим ҳал қилувчи омиллардан бири ҳисобланади. Табиат билан инсоният жамияти ўртасида, шунингдек инсоният жамиятининг ўзида ўзаро ахборот алмашуви мавжуд бўлмаганда, у тараққий қилмаган ва ҳозирги мавжуд камолотига эришмаган бўларди. Ҳаёт мавжуд бўлиши ва ривожланиши учун моддий воситалар каби ахборот ҳам зарур. Инсониятнинг тараққиёт даражаси қанча юқори бўлса, унинг ҳаётида ахборот шунча катта ўрин эгаллайди.
Кишиларнинг жамиятдаги ахлоқий хатти-ҳаракатлари, юриш туришлари, яшаш коидалари, ғоялар ва ҳиссиётлари, ва уларни инсон онгида акс этиши бевосита ахлоқий онг, ахлоқий маданиятга боғлиқ. Ахлоқий онг инсон характерига, табиатига сингиб, амалий фаолиятда одоб, билим, эътиқод, ихлос, виждон ва иймон каби хислатлар асосида шаклланади. Маънавиятнинг бу жиҳатлари биргаликда инсонда ижтимоий ҳаётнинг моҳияти ва мақсадлари ҳақидаги муайян дунёқараш, мафкуравий эътиқодлар тизимини шақлланишига олиб келади. Ахлоқ ва одоб бўлмаса, билим, илм, ижтимоий фойдали фаолият ҳам бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, ахлоқ ва одоб маънавиятнинг мазмунини ташкил этади. “Бугун уларни фундаментал тарзда ўрганиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, янги ғояларни илгари суриш миллий тараққиётимиз ва унинг истиқболи учун амалий аҳамиятга эга бўлишни назарий жиҳатдан асослашга ҳаракат қиламиз”[13]. Мазкур масалалар ҳам тезкорлик билан бартараф этилиши ахборотлашган жамиятда эҳтиёж ва манфаатлар муштараклигини таъминлашга асос бўлади. Қолаверса жамиятда турли маънавий-марифий тадбирларга ёшларни жалб этиш фаоллигини таъминлаш учун бир-бири билан боғланиш вазифалари қўйилади. Бунда режалаштирилган тадбирлар вақтида ва хусусият тўғрисида изоҳ берилади ва психологик тадбирларга нисбатан жалб этиш ва амалий жиҳатдан тайёрлаш зарур бўлади. Мазкур вазифаларни бажаришни мураккаб жиҳатлари албатта инобатга олинади яъни ҳар қандай тадбир иштирокчилардан фаоллик ва ташаббускорликни талаб этади[14]. Бундай фазилатлар эса ҳар бир ёш инсонда бўлавермайди. Бунинг сабабларидан бири ҳозирги даврдаги глобаллашув ўзгаришлар айниқса ахборотларни олиш, уни таҳлил қила билишдир. Бугунги кунда, нафақат Ўзбекистонда балки барча мамлакатларда интернет тизими аҳолини кўпроқ ёшларни турмуш тарзини таркибига шу тариқа кириб келди. Интернет ва рақамли телевидения ёрдамида ёшлар ўзларига хоҳлаган мавзуда ахборотларни олишмоқда. Интернетга ортиқча даражада берилиб кетиш интернетоманияга олиб келмоқда. Албатта, интернетга нисбатан бир томонлама ёндашмаслик зарур, чунки бу жараён давр талаби ва фан-техника тараққиётини маҳсули сифатида фаолият кўрсатади[15]. Умуман олганда, бундай ҳолатни инкор этиб бўлмайди.
ХУЛОСА Илмий тадқиқот натижаларидан шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш жараёнида интернет хизматидан ижобий фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун ахборотларни ёзишда, атрофлича таҳлил қилинади, уларни ғоя ва мақсадлари бўйича сараланади, таълим-тарбия, илм-фан, маданият, тадбиркорлик каби масалаларга доир мавзулар асос қилиб олинади, ўзлаштирилади ва тарғиб қилинади. Лекин, ахборотларни акси бўлса яъни улар юқорида кўрсатилган масалаларга зид бўлса, ёшлар онгини чалғитиш ва ҳаттоки заҳарлашга қаратилган маълумотларга танқидий муносабат шаклланади. Салбий ахборотларга нисбатан ёшларга биринчи навбатда ғоявий ва мафкуравий иммунитетни шакллантирилади. Ушбу масъулиятли вазифани бажаришда миллий ғояни аҳамияти беқиёсдир, чунки, ҳар бир инсон фаолиятини авваламбор ўзлигини англашдан, халқимизни бой маънавий меросини ўзлаштиришимиз буюк алломаларни ғояларини чуқур маъносини англашлари, уларни ҳозирги давр талаблари билан боғлаш ва амалий ҳаракатларида қўллаш зарур[16]. Шунинг учун ҳар қандай шароитда миллий ғояни мақсад ва мазмуни ёшларни фаолиятига қаратилади, чунки уларнинг дунёқараши, маданияти, хулқ-атвори ва бошқа фаолиятлари аввало миллий ғоя асосида шаклланади. Ўз навбатида мустаҳкам билим ва ахборот маданиятига эга бўлган битирувчилар баркамол авлодни ўзагини ташкил этиш, жойларда уларнинг манфаатлари биринчи галда билимларини ҳаётга тадбиқ этиш, ёшларга фан ютуқларини етказиб бориш, шахсий намуна ва бошқаларга ибрат бўлиш каби вазифаларга эътибор қаратиш зарур. Инсоннинг манфаатлари билан биргаликда эса қарашлари, муносабатларини ҳис этиш маъсулияти ва умуман ижтимоий ҳаракатлари ўзгариб боради. Шу нуқтаи назардан халқ билан мулоқот олиб бориш, ҳар бир фуқарони ҳаёти, меҳнати, турмушини яқиндан ўрганиб бориш, фаолиятини самарали бўлиши учун яхши шароитлар натижасида инсон фаолияти юксалиб боради, энг муҳими - жамиятда белгиланган вазифаларни амалга оширишга эришилади.
Iqtiboslar dinamikasi
ReLibraryTekshirilgan Metodologiya
Adabiyotlar18 ta adabiyot
- Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. Тошкент. “Ўзбекистон” 2021 йил. Б. 69.
- Мирзиёев Ш.М. Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари. 4-жилд. –Тошкент.: Ўзбекистон, 2020. –Б 48.
- “Янги Ўзбекистон” Ижтимоий-сиёсий газета. 2021 йил 30 октябрь 217- сон.
- Мухторов А. Шахс тарбиясида миллий ғоя, эҳтиёж ва манфаатларнинг уйғунлиги. – Тошкент.: Янги аср авлоди, 2003. –Б.20.
- Абилов Ў. Ўзбекистон тараққиётининг оптимистик руҳи.-Тошкент.: Истиқлол, 2003. –Б.30-31.
- А.В.Олянич. Презентационная теория дискурса. Монография. Волгоград “Парадигма” 2004. Стр. 23-24
- Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. 2-жилд.Тошкент: Ўзбекистон, 2018. –Б. 416
- Абдуллаев Т. Инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг устивор вазифалари ва йўналишлари. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини ҳимоя қилиш давр талаби” Монография. Маънавий-маърифий нашр. Тошкент. 2017. Б-47.
- Оила энциклопедияси. –Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2007. –Б.171.
- Ғаффарова Г.Ғ. Мураккаб тизимларда ахборот генерациясининг фалсафий-методологик асослари: Дисс.я фалс.ф.д. – Тошкент, 2019. –Б.185
- Ғуломов С., Шермуҳамедов А., Бегалов Б. Ахборотлашган жамиятнинг мужассамланиши // Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси. – Тошкент, 1999. Январ - февраль - 7 б.
- Ёқубова М.И. Жамият тараққиётида ахборотлашув ва ахборот технологияларининг аҳамияти. Дисс. Автореф. Фалс.фан.номз. – Т., 2006. –Б.10 б.
- Ғуломов С., Шермухамедов А., Бегалов Б. Ахборотлашган жамиятнинг мужассамланиши // Ўзбекистонда иқтисодий ахборотномаси. – Т., 1999. январ-феврал, – 7-Б.
- Отамуратов С. Глобаллашув: миллатни асраш масъулияти. –Тошкент.: Ўзбекистон. 2018. –Б. 265.
- Yuldashev F А. Жамият Хаётида Инсон Эхтиёжларини Тадқиқ Этишнинг Фалсафий Жиҳатлари. SCIENTIFIC PROGRESS SCIENTIFIC JO URNAL VOLUME #2, ISSUE #8, DECEMBER 2021. –Б 51-56.
- Ф.Юлдашев Жамият тараққиёти ва ёшлар эҳтиёж - манфаатларининег ўзаро уйғунлиги масаласига доир. Современные научные рещения актуальных проблем Москва. 2020 сентябрь –Б 75-77.
- Тешабаев, М. М. (2011). Формирование основ нравственной культуры личности в образовательном процессе и гуманистическое мировоззрение. Credo new, (1), 19-19.
- Каримов, Ў., Каримова, Г., & Каримов, Ў. (2021). ИЛМ-ФАН ВА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ АХБОРОТЛАШУВ. Central Asian Academic Journal of Scientific Research, 1(1), 103-110.
Metama’lumot
- Identifikator
- REL-A-010831
- Nashr sanasi
- 2022-10-05
- Til
- o‘zbek
- Jurnal
- Research Focus International Scientific Journal
- Jild
- 1
- Son
- 1
- DOI
- 10.66073/researchfocus.v1i1.1073
- ISSN
- 2181-3833 · 2181-3833
- Nashriyot
- LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
- Sahifa
- 295–302
- Litsenziya
- Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
- Ko‘rishlar
- 52026-10-10 dan beri o‘lchanmoqda
- Metadata manbasi
- Research Focus International Scientific Journal
- Oxirgi yangilanish
- 2026-09-06