ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИНИНГ ТАРИХИЙ, ИЛМИЙ – ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ.
Yo‘ldoshev Salimjon ValiyevichFarg‘ona davlat universiteti2022
JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 1Son 1Sahifa 240–248
Annotatsiya
Мазкур мақолада халқ ўйинларининг тарихий, илмий - педагогик асосларига алоҳида эътибор қаратилган. Мавзуни ўрганилиши, манбалари ва тарихшунослигининг илмий таҳлиллари ҳамда ўйиннинг қисқача тарихи ва ўйинларнинг тарбиявий аҳамияти педагогик таҳлил асосида ёритилган
Boshqa tillarda
ruschaИСТОРИЧЕСКИЕ, НАУЧНО-ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ НАРОДНЫХ ИГР.
В данной статье особое внимание уделяется историческим, научно-педагогическим основам народных игр. Изучение темы, научный анализ её источников и историографии, а также краткая история игр и воспитательное значение игр освещены на основе педагогического анализа.
inglizchaHISTORICAL, SCIENTIFIC-PEDAGOGICAL FOUNDATIONS OF FOLK GAMES.
This article pays special attention to the historical and scientific-pedagogical foundations of folk games. The study of the topic, the scientific analyses of its sources and historiography, as well as a brief history of games and the educational significance of games, are presented on the basis of pedagogical analysis.
Kalit so‘zlar
- ЮНЕСКО
- ХОҚ (Халқаро Олимпия қўмитаси)
- ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) ва бутунжаҳон TAFISA
- локал
- улоқ (кўпкари)
- арқон тортиш
- камон-камон
- пар тепиш
- човгон
- от пойгаси
- қиз қувди
- тўпуқ ўйини” ёки “оқ сўнгак
- тарбия
- кўникма
- малака
To‘liq matn
Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni
Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.
ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИНИНГ ТАРИХИЙ, ИЛМИЙ – ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ. Йўлдошев Салимжон Валиевич (PhD) Фарғона давлат университети https://doi.org/10.5281/zenodo.7187534 Аннотация: Мазкур мақолада халқ ўйинларининг тарихий, илмий - педагогик асосларига алоҳида эътибор қаратилган. Мавзуни ўрганилиши, манбалари ва тарихшунослигининг илмий таҳлиллари ҳамда ўйиннинг қисқача тарихи ва ўйинларнинг тарбиявий аҳамияти педагогик таҳлил асосида ёритилган. Калит сўзлар: ЮНЕСКО, ХОҚ (Халқаро Олимпия қўмитаси), ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) ва бутунжаҳон TAFISA, локал, “улоқ (кўпкари)”, “арқон тортиш”, “камон-камон”, “пар тепиш”, “човгон”, “от пойгаси”, “қиз қувди”, “тўпуқ ўйини” ёки “оқ сўнгак”, тарбия, кўникма, малака. HISTORICAL, SCIENTIFIC, AND PEDAGOGICAL FOUNDATIONS OF FOLK GAMES Abstract: This article focuses on the historical, scientific and pedagogical foundations of folk games. The study of the subject, scientific analysis of its sources and historiography, as well as a brief history of the game and the educational significance of the game are highlighted on the basis of pedagogical analysis. Keywords: UNESCO, IOC (International Olympic Committee), WHO (World Health Organization) and world TAFISA, "archery", "pair shooting", "horse racing", "white horse", training, skill. ИСТОРИЧЕСКИЕ, НАУЧНЫЕ И ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ НАРОДНЫХ ИГР Аннотация: Данная статья посвящена историческим, научным и педагогическим основам народных игр. На основе педагогического анализа освещается изучение предмета, научный анализ его источников и историографии, а также краткая история игры и воспитательное значение игры. Ключевые слова: ЮНЕСКО, МОК (Международный олимпийский комитет), ВОЗ (Всемирная организация здравоохранения) и мировая ТАФИСА, “стрельба из лука”, “парная стрельба”,“ скачки”, “белая лошадь”, тренировка, умение, навык. КИРИШ Жаҳон халқларининг миллий маданияти бугунги глобаллашув ва интеграциялашув жараёнларида тобора унификациялашиб, умуминсоний характерга эга бўлиб бормоқда. Бу жараён анъанавий миллий маданиятнинг ранг-баранг этник ва локал хусусиятларини ўзида акс эттирган халқ ўйинларини илмий жиҳатдан ўрганиш ва инсоният цивилизациясининг маданий мероси сифатида сақлаб қолиш нақадар долзарб эканлигини кўрсатмоқда. Хусусан, бу борада ЮНЕСКО, ХОҚ (Халқаро Олимпия қўмитаси), ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) ва бутунжаҳон TAFISA халқ ўйинлари каби халқаро ташкилотлар ҳамкорликда инсониятнинг маданий мероси бўлган миллий спорт турлари, халқ ўйинлари ва анъаналарини асраб қолиш, ривожлантириш ҳамда соғлом жисмоний фаолликни кенг тарғиб этиш мақсадида фаолият олиб бормоқда. Дунёнинг қатор мамлакатларида, айниқса, Осиё, Европа, Африка халқларининг миллий ўйинлари тарихини, у билан боғлиқ анъаналарини локал ёки этник классификациялар асосида илмий, амалий жиҳатдан ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, “Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинлари, “Туркий халқлар
ўйинлари” каби минтақавий ва халқаро миқёсда фестиваллар, мусобақаларнинг мунтазам ташкил этилиши, илмий тадқиқот ишларининг олиб борилиши халқ ўйинларининг жамият ҳаётида тобора ижтимоий заруратга айланиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Минтақада тинчликни мустаҳкамлаш, миллатлараро тотувлик, сиёсий барқарорлик, ижтимоий ҳамкорлик, миллий ва диний бағрикенглик сингари умуминсоний фазилатларни сақлаш ҳамда мустаҳкамлашда самарали воситалардан бири халқ ўйинлари ҳисобланади. Бугунги кунда ўзбек халқи номоддий маданий меросининг ўрганилиши, тикланиши ва ҳаётга татбиқ этилиши нафақат илмий, айни пайтда амалий жиҳатдан долзарбдир. Айниқса, Фарғона водийсида яхши сақланиб қолган халқ ўйинлари ўзининг локал-маданий ва этносинкретик характери билан алоҳида ажралиб туради ҳамда бу тарихий-маданий ҳодиса тарихий-этнологик йўналишда ҳануз яхлит тарзда, тўлалигича ўрганилмай қолмоқда. Мавзунинг тарихшунослик таҳлилидан маълумки, Ўзбекистонда халқ ўйинлари масалалари тарихий, этнографик, археологик ва бошқа ижтимоий фан йўналишлари доирасида олиб борилган тадқиқотларда маълум даражада ёритилган. Халқ ўйинлари мавзусининг этнопедагогик йўналишда алоҳида тадқиқот сифатида ўрганилмаганлигини таъкидлаб ўтиш билан биргаликда бу мавзу Фарғона водийси мисолида ҳам тадқиқ этилмаганлигини эътироф этиш лозим. Қадимги ва ўрта асрлар ҳамда сўнгги даврларда яратилган достон, диний-мифологик асрларда акс этган халқ ўйинлари ҳамда уларнинг тарихи ва этнографияси, педагогикасига оид маълумотлар тадқиқотнинг манбавий базасини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Шунингдек, қатор йиллар давомида Республикамизнинг Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида ҳамда Қирғизистон Республикаси Баткент, Ўш вилоятлари, Тожикистон Республикаси Сўғд (собиқ Хўжанд) вилоятининг бир қатор шаҳар, қишлоқларида ўзбек, қирғиз, тожик миллатига мансуб ахборотчилардан ёзиб олинган дала ёзув маълумотларидан кенг фойдаланилди. Халқ ўйинларининг тарихи, этнопедагогикасига доир кўплаб қимматли маълумотлар, илмий асосдаги фикр-мулоҳазалар тарих, педагогика оид асарларда, турли даврларда яратилган илмий, илмий-оммабоп мақолалар [1], асарларда ўз аксини топган бўлса-да, бугунги кунда халқимизнинг маданий меросини сақлаш ҳамда уни яна-да ривожлантириш, ёш авлоднинг тарихий тафаккурини шакллантиришда бу мавзуни илмий жиҳатдан янада чуқурроқ ўрганиш давр талабидир. АСОСИЙ ҚИСМ Фарғона водийси Марказий Осиё минтақасининг қадимги тарихий-маданий минтақаларидан бири бўлиб, аҳолиси ҳам ўтроқ, ҳам кўчманчи цивилизацияларнинг энг илғор тажрибаларини ўзига сингдириб ва синтезлаб олган ва ўзига хос маданиятга асос солган. Водийнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши Ўзбекистон Республикасининг Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари, шунингдек, Қирғизистон Республикасига қарашли Ўш, Баткент, Жалолобод вилоятлари ҳамда Тожикистон Республикасига тегишли бўлган Сўғд (Хўжанд) вилоятларидан иборат. Минтақада ўзбек, тожик, қирғиз миллати вакиллари ёнмаён яшаганлиги, бир-бирига яқин хўжалик турлари билан шуғулланганликлари туфайли узоқ асрлар давомида этномаданий жараёнлардаги уйғунликни кузатиш мумкин. Бугунги кунда ўрганилган мавжуд ўйинларнинг ҳудудий кесимдаги мониторинги натижаларига кўра Фарғона водийси вилоятлари ва Қирғизистон ҳамда Тожикистон Республикаларининг унга туташ вилоятларида жами 145 турдаги (номдаги эмас) халқ ўйинлари таҳлилга тортилган. Шундан Андижонда 29, Наманганда 33, Фарғонада 42,
Қирғизистон Республикасида 23, Тожикистон Республикасида 18 турдаги халқ ўйинлари таҳлил учун қайд этилган. Фарғона водийсидаги халқ ўйинлари ўзига хос маҳаллий (локал) хусусиятларига эга бўлиб, уларни бир қатор туркум ва гуруҳларга ажратиш мумкин. Халқ орасидаги ўйинлар доимий, мавсумий, ҳатто шаҳар-қишлоқларга, катта ва кичик ёшларга, кундузги ва тунги характерга эгадир. Бундан ташқари ўйинларни уларда иштирок этадиганлар сирасига қараб, болалар, ўсмирлар, ёшлар, қизлар, аёллар ва эркаклар ўйини каби турларга ажратиш мумкин. Ўйинлар, шунингдек, ифода воситаларига қараб сўзли, қўшиқли, рақсли, ҳаракатли, мусобақавий этнографизм сифатида намоён бўлади. Кўп ўринларда ўйинларни болалар ва ўсмирлар ҳамда катта ёшдаги кишилар учун мўлжалланган ўйинларга ажратиш таомилга кирган. Катта ёшдаги кишилар учун “улоқ (кўпкари)”, “арқон тортиш”, “камонкамон”, “пар тепиш”, “човгон”, “от пойгаси”, “қиз қувди”, водий уйғурларининг “тўпуқ ўйини” ёки “оқ сўнгак” ва бошқалар киради Қуйида халқ ўйинларининг гендер таркибига эътибор қаратадиган бўлсак, жами ўйинлар нисбатида эркаклар томонидан ўйналадиган ўйинлар салмоғи 51,7 фоизни ташкил этганлигини кўрамиз. Аёллар томонидан ўйналадиган ўйинлар салмоғи эса 8,3 фоизни ташкил этган. Эркаклар томонидан ўйналадиган ўйинлар салмоғининг кўплиги улоқ, кураш каби оммавий ўйинлар ҳисобига ортган. Энг муҳими ҳар иккала жинс иштирокчилари томонидан ўйналадиган ўйинлар мажмуида болалар ўйинлари ҳисобида юқори кўрсаткич (40 фоиз) кузатилади [2]. Фарғона водийсининг ўзбек, қирғиз, тожик миллатига мансуб аҳолиси орасида ўйинларнинг вужудга келиши, хўжалик анъаналари билан узвий боғланганлиги ўзига хос тарзда намоён бўлади. Шунингдек, ўйинлар халқ турмуш тарзи, касб-ҳунар, меҳнат характерига кўра, деҳқончилик, чорвачилик хўжалиги, халқ ҳунармандчилиги, байрам ва тўй-томошалар билан боғлиқ ўйинларга бўлинади. Айни пайтда табиий-географик жойлашувига ва тўрт фасл баҳор, ёз, куз, қишки ўйинлар алоҳида гуруҳларни ташкил этади. Масалан, деҳқончиликка боғлиқ ҳолда келиб чиққан “Кади (ошқовоқ) пишдими?”, “Шолғом тортиш”, “Шолғом-шакар”, “Мошова”, “Оқ шолими-кўк шоли?”, “Хурмача боғ”, “Ок теракми-кўк терак”, “Хола-хола”, “Даста”, “Ёнғоқ ўйини”, “Ботир бола”, “Бўғирсоқ”, “Меҳмон-меҳмон”, “Данак яшириш”, “Қўғирчоқ”, “Топил-топил”, “Қулоқ чўзма”, “Кураш” каби кўпдан-кўп номларда ўз ифодасини топади. Чорвачилик билан боғлиқ бўлган ўйинлар сирасига Фарғона водийси ўсмир ёшлар ва катталар орасида кенг тарқалган “Камон-камон”, “Эшак минди”, “Ошиқ ўйини”, “Тўпиқ ўйини”, “Пар тепиш”, “Човгон”, “Ботир чўпон”, “Улоқ (кўпкари)”, “От пойгаси”, “Қиз қувди”, водий уйғурларининг “Тўпуқ ўйини” ёки “Оқ сўнгак” ва бошқалар киради. Ҳунармандчилик билан бевосита боғлиқ бўлган “Лой парсилдоқ”, “Парсим-парс”, “Тандир-тандир”, “Пичоқ ўйини”, “Қидир-қиз” ёки “Топ-топ (ранг топиш ўйини)”, “Ўн икки чўп ўйини”, “Арғимчоқ”, “Сопол ўйини”, “Чўгурмак ўйини” каби ўйинларни мунтазам ўйнаб келишган. Ушбу ўйинлар таснифи шуни кўрсатадики, биз юқорида чорвачилик билан боғлиқ ўйинлар қаторига киритган улоқ (кўпкари), от пойгаси, кураш ўйинлари тўй, Наврўз, ҳосил байрамларида деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланувчи аҳоли орасида ҳам тарқалган бўлиб, умумий характерга эга бўлган ўйин сифатида аҳолининг барча қатламлари орасида оммавийлашиб кетган. Шунингдек, кураш ҳам кўчманчи ва ўтроқ аҳолининг энг
оммабоп ва қизиқарли ўйини ҳисобланиб, ўтроқ деҳқон, чорвадор аҳоли, ҳунармандлар ўртасида бирдек аҳамият касб этади. Тадқиқотда ўрганиб чиқилган халқ ўйинлари турларини деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик соҳаси каби хўжалик турлари билан боғлиқлиги мониторинги ўтказилганда ўйинлар нисбати аралаш хўжалик турларида (деҳқончилик-чорвачилик, ҳунармандчилик-деҳқончилик каби) кўпроқ эканлиги кузатилди (53,1 фоиз). Алоҳида хўжалик турлари орасида эса ҳунармандчилик билан боғлиқ ўйинлар нисбатан кўпроқни (8,3 фоиз) ташкил этганлигини кўриш мумкин. Фарғона водийси ўзбек, қирғиз, тожик миллатига мансуб катта ёшдаги аҳолиси орасидаги ва болалар ўйинларини таҳлил қилар эканмиз, уларни уюштиришда предметлардан (тўп, суяк, жун, таёқ, данак, тош, ошиқ, ёнғоқ, олма, ёғоч) фойдаланиш характерли эканлигини кузатамиз. Бироқ “оқ теракми-кўк терак”, “урди-қоч” каби шундай ўйинлар борки, ҳеч қандай предмет иштирок этмайди, шунинг учун уларни предметсиз ўйинлар гуруҳига киритамиз. Фарғона водийси халқ ўйинлари билан боғлиқ этномаданий жиҳатларни таҳлил қилар эканмиз, бу ҳудудда истиқомат қилувчи ўзбек, тожик ва қирғиз миллатлари орасида бир хил тарқалган умумий ўйинлар мавжудлиги масаланинг муҳим томонларидан биридир. Бироқ шундай ўйинлар борки, ўзбек, тожик ва қирғиз аҳолиси орасида бир хил ўйналса-да, лекин уларнинг номланиши тил белгиларига қараб фарқланади. Бундай ўйинлар ўзбек тилида номланиши кенгроқ тамойилга кирган бўлса-да, тожик ва қирғиз миллати вакиллари яшайдиган ҳудудларда тожикча ва қирғизча номларда аталган. Шунга кўра, бир қатор ўйинларда номланиш турлича тилларда ҳар хил бўлса-да, хусусиятларида умумийлик белгиси устунлик қилади. Бироқ тожик ва қирғиз аҳолиси орасида айниқса, кўп ўйналадиган айрим ўйинлар ва болалар ўйинларида локал ҳусусиятлар мавжудлиги кузатилди. Халқ ўйинларини тадқиқ этишда ўзбек, тожик, қирғиз, уйғурларнинг миллий ўйинларини ўрганишга эътибор қаратдик. Халқ ўйинларини алоҳида бир миллий гуруҳ мисолида таснифлаш Фарғона водийси учун анча қийинчиликларни келтириб чиқаради. Чунки, водий аҳолиси тарихан кўплаб миллатлардан ташкил топган ва маданияти синкретик хусусиятга эга. Шу сабабли ўйинларни 42,8 фоизини ўзбек-тожик ўйинлари ташкил этганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Хусусан, тожик миллати аҳоли орасида бир неча ўйинларнинг тавсифини келтириш юқоридаги фикрларни илмий жиҳатдан исботлайди. Жумладан, “Миёнадаро” – арғамчини икки томонидан икки киши ушлаб туради, ўртага бир киши киради. Агар айланаётган арғамчини ичига кира олмаса ёки унинг ичида қолиб кетса, у мағлуб ҳисобланади. “Барг кошанак” ўйини мавсумий ўйинлар сирасига кириб, асосан, боғдорчилик хўжалиги яхши ривожланган ҳудудларда кенг тарқалган, асосан, дарахт баргининг тўлиқ ёзилган пайтларида ўйналади. Бу ўйинда кўпроқ қиз болалар иштирок этиб, гуруҳларга бўлинадилар, гуруҳларга бошловчи томонидан маълум бир белги қўйилган баргларни узиб олиб келиш керак бўлади. Қайси баргларни олиш ўйин бошқарувчиси томонидан яширин ҳолда аввалдан белгилаб қўйилади. Белгиланган баргларни топиб олиб келган қизлар ғолиб ҳисобланадилар. Мазкур ўйин ёшларда топқирлик туйғусини шакланттиради. “Дандон ба қошиқ” ўйини м��собақа - беллашув ўйинлари сирасига кириб, бунда болалар икки гуруҳга бўлинадилар. Ўйин бошловчиси томонидан иккита қошиққа (албатта,
ёғоч қошиқ талаб қилинади) сув тўлдирилган ёки тухум солинган ҳолда маълум бир масофага олиб бориш белгилаб қўйилади. Белгиланган масофага биринчи, талофатсиз ва кўп миқдорда етказиб олиб борган гуруҳ ғолиб ҳисобланади. Мазкур ўйин нафақат халқ ўйини, балки ҳозирда мактаб ўқувчилари ўртасидаги оммавий спорт тури сифатида “Қувноқ стартлар” мусобақаси таркибидан ўрин олган. Қирғиз миллатига мансуб ўсмир ва ёшлари орасида тарқалган, анъанага айланган ўйинларнинг ҳам бир нечасини тавсифлаш ўринли, деб ҳисоблаймиз. Хусусан, “Ботир чўпон” ўйини. У асосан, чорвадор аҳоли болалари орасида кенг тарқалган ўйинлардан бири бўлиб, ўзбек болалари орасида оммавийлашган “Яшин топалоқ” ўйинига ўхшаб кетади. Лекин иштирокчилар сони камлиги, ўйин ўтказиш майдонининг тузилиши, ўйиннинг тартиб-қоидларидаги ўзига хослик айнан чорвадор аҳолига тегишли эканлигини белгилайди. “Подачи ўйини” учун тўрт қадамга тенг доира чизилади. У оҳак ёки бўр билан белгиланади. Доира ичида учта ўйинчи қўлида чин чўпон таёғини тутганича туради. Доира ташқарисида ҳам ҳужумчилар уч жойда жойлашади. Доиранинг ўртасида ёғочдан ясалган бешта нишон тайинланади. Баландлиги олти см. Улар доиранинг марказида тикка қилиб қўйилади. Нишонларнинг оралиғи 10-15 см бўлиб, айлана шаклида териб чиқилади. Ўйинда доира ташқарисидан бир метрлик узоқликда ҳужумчилар томонидан кичик тўпи бирбирига тез оширилиб, қулай фурсат топилгач, доира ичидаги ҳимоячиларни чалғитиб, доира ўртасидаги нишонларни бирин-кетин уриб йиқитишга ҳаракат қилинади. Ўйинда ҳимоячилар доирадан чиқиб кетмайди. Ҳимоядаги ўйинчиларнинг таёғи ҳужумчиларга тегиб кетса, ҳимоячи доира чизиғидан ташқарига чиқса, жарима белгиланади. Доира четидаги чизиққа копток қўйилиб, ўртадаги нишонни бир марта уришга рухсат берилади. Ҳимоячилар доира чизиғига коптокни қўйиб, зарб билан ташқарига, узоқроққа, уриб чиқаради. Ўйин пайтида гуруҳлардан қайси бири 30 сония ичида нишонни копток билан уриб йиқитса, шу гуруҳ ғолиб ҳисобланади. Ўйинчиларнинг розилиги билан ўринларини алмаштириб, ўйинни давом эттириш мумкин[3]. Болалар ўртасидаги “улоқ” ўйини оммавий халқ ўйинларининг энг кенг тарқалган турларидан бири бўлиб, катта ёшдагиларнинг от иштирокидаги ўйинига тақлид ҳолатида вужудга келган. Мазкур улоқ ўйини унсурлари ҳисобланган от ва улоқ болаларга мос бўлиб, от ва қамчи новдадан, улоқ эса эчки ёки қўй терисидан тайёрланади. Бу ўйин этноҳудудий характерига кўра, маррали, маррасиз турларга бўлинади. Ёшлар ўртасида бугунги кунга қадар севиб ўйналадиган ўйин турларидан бўлиб, катта ёшлилар ўртасидаги оммавий халқ ўйинига тайёргарлик босқичи вазифасини ўтайди. Мазкур ўйин ўзбек, тожик, қирғиз миллатига мансуб аҳоли ўртасида бирдек тарқалган бўлса-да, қирғиз болаларининг улоқ ўйини маълум бир жиҳатлари билан фарқ қилади, яъни улар улоғида, албатта, тери парчаси иштирок этиши шарт ва йил бўйи давом этиши мумкин. Бунинг акси ўлароқ, ўзбек ва тожик болалари ўртасидаги улоқ ўйинида предметлар теридан бўлиши шарт эмас. Шунингдек, ушбу ўйин, асосан эрта баҳорда далалар экинлар учун тайёрланаётган пайтдагина ўйналган[4]. Фарғона водийсининг табий шароити ва ҳунармандчилиги билан боғлиқ ўзбек болалари орасида энг кўп тарқалган “тандир пиш” ўйини асосан қумлоқ, сой, канал бўйларида жойлашган ҳудудларда ўйналади. Мазкур ўйинда болалар нам қум ёки тупроққа қўлларини тиқиб, устидан иккинчи қўли билан текислаб, “тандир, пиш, тандир пиш, барчаникидан олдин пиш” деб қўлини тортиб олади. Тортиб олинган қўл ўрнида тандир
кўринишидаги ғовак пайдо бўлади. Мазкур ўйин ҳунармандчиликнинг тандирпазлик, кулолчилик турлари яхши ривожланган ўтроқ аҳоли болалари орасида қадимдан аждодданавлодга мерос бўлиб келаётган касб - ҳунар билан боғлиқ ўйинлар сирасига ҳам киради. Ҳунармандчилик билан боғлиқ яна бир ўйин “порсим порс” ёки “лой парсилдоқ”дир. Бу ўйин, асосан, йилнинг иссиқ фаслида ўйналади. Ўйинда ҳар бир иштирокчи ўз лойига ишлов бериб, кулча ҳолига келтиради, кулча ҳолатига келтирилган лойнинг четлари бироз юқори қилиниб, ерга урилади. Ерга уришдан олдин тайёр лой қўлга олиниб, “Ўнг қулоғим, чап қулоғим, ёрилмасанг кет қулоғим” дейилади. Ерга урилганда, лойнинг ўрта қисми ёрилади ва ёрилган жойга яраша қўшни бола лой билан ямаши лозим бўлади. Шу тариқа қўшни бола лойи кетма-кет олиб қўйилади. Ёки, аксинча. Деҳқончилик билан боғлиқ “Оқ шоли, кўк шоли” ўйини, асосан, шоли етиштириладиган минтақаларда, жумладан, Фарғона вилояти Бувайда, Риштон, Бағдод, Ёзёвон тумани, Андижон вилояти Балиқчи тумани, Наманган вилояти Поп тумани, Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Ўзган тумани ҳудудларида яшовчи ўзбек болалари орасида кенг тарқалган. Ўйин, асосан, икки ёки тўрт нафар иштирокчи билан ўйналади. Ўйин жараёни қуйидагича: вазнлари яқин бўлган ўзаро шериклар танланиб, худди тегирмон келиси сингари бир-бирини орқа куракларини теккизган ҳолда қўллар занжир қилиниб, “оқ шоли, кўк шоли, ҳамманикидан оғир шоли” деб навбат билан шерик ўйинчини оёғини ердан узилгунга қадар кўтариб, аста қўяди. Иккинчи иштирокчи айнан шу ҳоллатни такрорлайди. Ўйин ёшларни жисмоний жиҳатдан чиниқтириш вазифаси билан бирга хўжалик анъаналарининг давомийлигини таъминлашга хизмат қилади. Водийнинг ўзбек болалари орасида кенг тарқалган ўйинлардан бири “беш тош” ёки “тўп тош” деб номланади. М.С. Андреев, К.Ш. Шониёзов[5]. каби олимлар бу ўйиннинг турли хил вариантлари нафақат Фарғона водийсида, балки Ўрта Осиё халқлари орасида кенг тарқалганлигини қайд қиладилар[5]. “Беш тош” жуда мураккаб ўйинлар сирасига киради, у, асосан, қиз болалар томонидан ўйналади, унинг элементлари қуйидаги тартибда баён қилинган: 1) бош; 2) қапчиқ; 3) бир олар; 4) икки олар; 5) уч олар; 6) тўрт олар; 7) дўппос; 8) олма; 9) мамо; 10) чиқ этар; 11) чиқ этмас; 12) чандиқ. Ўйин элементларининг бундай номланиши тош билан бажариладиган ўйин амалларининг характеридан келиб чиқади. Юқорида келтирилган атамаларни “Беш тош ” ёки “Тўп тош” номи билан ўйналадиган ўйинлар турли шакллари бўлишига қарамасдан ўйин жараёни қиз болаларни эпчил, зийрак, зукко қилиб тарбиялаш воситаси вазифасини бажаради. Агар эътибор берилса, ўйин мукаммал сюжет тизимига эга бўлиб, анъанавий бошлама (иштирокчининг ўйиндаги ўрни аниқланиши), асосий элементлар (“Беш тош” билан турли хил амалларни қўллаб ўйнаш) ва якунланма (“ўйин охири” ғолибни аниқлаш) босқичлари борки, бу ўйин мазмунини ва яшовчанлигини ошириб келмоқда. Шунингдек, этноҳудудий, этнолокал ҳусусиятга кўра, ўйиндаги умумийликдан ташқари атамаларда, ҳаракатнинг такрорланиш кетма-кетлигида фарқлар кўзга ташланади[6]. Ўйинлар бўш жойда ўз ўзидан пайдо бўлавермайди. Улар халқ ижодининг маҳсули бўлиб, соғлом ва маънан баркамол кишиларнинг руҳий оламда ўз мавқе ва ўрнини билиши, гўзал ҳаёт барпо эта олиши халқ ўйинларининг этнографик элементлари кўринишида намоён бўлади. Халқ ўйинлари миллий ва маънавий қадриятларни асраб-авайлашнинг энг анъанавий таркибий қисмидир. Болалар томонидан ўйнаб келинаётган ўйинлар маънавий
ва миллий ўзликка хос жиҳатларни ҳамда халқ руҳиятини унинг тарихий генетик асосларини ижтимоий ходисаси сифатида ёрқинлаштиради. Тадқиқотда халқ ўйинлари орасида болалар ўйинлари табиат ва инсон ўртасидаги уйғунлигини, экологик муаммолар кескинлашган бир пайтда табиатга эҳтиёткорлик ва эътибор билан муносабатда бўлишни тарбиялашнинг муҳим омили эканлигини таъкидлаш ўринлидир. Ўйин ва уни ўйнаётган иштирокчилардан ақл-заковат, моҳирлик, тадбиркорлик, эпчиллик ва чаққонлик, жасурлик ва шижоатлилик, хушёрлик ва фавқулодда қатъий қарорга кела олиш каби сифатларни болалардан талаб қилади. Бу сифатлар эса болаларда ўзига ишонч, тарбиянинг ахлоқий, эстетик, руҳий компонентларни ўйинлар орқали тарбиялаш имконияти кенглигидан далолат беради. Ўйин орқали болаларда маънавий сифатлар шаклланибгина қолмай, босқичма-босқич комиллик сари юксалади. Ташқи оламга тақлид ва уларни ҳаётга тадбиқ қилишга интилаётган болани кўрсангиз, билингки, у завқланяпти, мураккаб оламнинг энг содда вакили нимагадир талпинаяпти. Аслида болаларни тетапоя қилишларидаги моҳият био асосга таянадиулғайиш, вояга етиш, ўсиб-униш, фақат бир миллатнинг ёш авлоди бу йўлни ўзига хос, бошқалардан фарқли равишда босиб ўтади. Бу-табиий. Миллий халқ ўйинлари, шубҳасиз, тарбиялайди, одамларга ҳам жисмонан бардамлик, ҳам интеллектуал озуқа беради[7]. Асосан болаларнинг баркамол бўлиб вояга етишлари учун хизмат қи��адиган ўйинлар ёш авлодда, аввало, миллатига бўлган ҳурмати, ота-боболардан қолган бой меросга нисбатан садоқатни оширади. Бундан ташқари ўғил-қизда жамоа бўлиб ишлаш малакаси, ҳалоллик, менатсеварлик, бурч ва маъсулиятни ҳис қилиш, ўз ўрнида ақл билан иш тутиш, аниқлик каби хусусиятлари шаклланади. Болаларча беғубор рақобатга бардош беришга интилган ўғил ёки қиз келажакда ҳаёт қийинчиликларини, албатта, енгиб ўтади. ХУЛОСА Хулоса қилиб қйганда халқ ўйинлари очиқ ҳавода асосан жамоа бўлиб ўйналганлиги туфайли бу ўйинлар асосида болаларни ақлий, руҳий, ахлоқий, эстетик руҳда тарбиялашнинг энг қулай ва ихтиёрий манбаларидан биридир. Бу каби локал ҳамда умумий характерга эга бўлган ўйинларнинг турлари, ўйналиш қоидаларини қиёсий жиҳатдан таҳлил қилиш жараёнида қуйидаги хулосаларга келинди: халқ ўйинлари генезиси ва такомилида водий аҳолисининг ижтимоий тараққиёт тарихи ўз ифодасини топган; - халқ ўйинлари Фарғона водийси аҳолиси орасида қадим замонлардан бошлаб шаклланган ва тарқалган бўлиб, даврлар ўтиши билан аждодлардан авлодларга ўтиб такомиллашиб, сайқалланиб борган; - халқ ўйинларининг тарихий илдизлари ва уларнинг келиб чиқиши жараёни водий аҳолисининг турмуш тарзи, хўжалик ҳаёти ва қадимги диний қарашлари билан узвий равишда боғлиқ; - халқ ўйинлари халқнинг қувноқлик, хушчақчақлик кайфиятини оширишга хизмат қилган омил ва воситалардан бири бўлиб, оммавийлик касб этган; - Фарғона водийси халқ ўйинлари икки тилли уч миллатга мансуб маҳаллий аҳолининг кундалик турмуш ва хўжалик анъаналарини ўзида акс эттиради; - ҳудуд бўйлаб тарқалган ва анъанавийлашган халқ ўйинларининг этнопедагогик таҳлили шуни кўрсатадики, биринчидан, халқ ўйинлари умумий ва локал хусусиятларга эга,
иккинчидан, уларни ташкил этиш ва ўтказишнинг қатъий қоида ҳамда меъёрлари ишлаб чиқилган, учинчидан, ўйинлар асосан чаққонлик, ҳушёрлик, устамонлик, ҳалоллик, рақибни ҳурмат қилиш, меҳмондўстлик, толерантлик, миллатидан қатъий назар инсоний муносабатда бўлиш каби тамойиллар доирасида ўтказилган. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Миддендорф А. Очерки Ферганской долины. – Спб., 1882. – С.10-329; Туркестанский сборник. 1882. Т.431. – С.161-163; Шишов А., Хорошкин А.П. Сборник статей, касающихся до Туркестанского края. – Спб.,1876.; Брянов А.И. На память о Фергане 1876-1901гг.. – Новый Маргелан.1901. – С.31; Диваев А. Древние игры киргизской молодёжи. // Туркестанская ведомость. 1907. – №54; Пещерева Е.М. Некоторие игры среди оседлого населения Туркестана. // Бюллетень САГУ.1925.Т.2. – С 82-98.; Усмонхўжаев Т.С., Хўжаева Ф. Минг бир ўйин. – Тошкент: Ибн Сино, 1990. – Б.157-163.; Скопинцев А.Г. Народные спортивные игры. – М.: Знание, 1990. – С.247.; Ўзбек халқ ўйинлари, миллий спорт турларини қайта тиклаш ва аҳолини жисмоний тарбиялашда улардан кенг фойдаланиш усуллари. // Жумҳурият илмий-амалий анжумани тезислари. – ТошкентЖиззах-Фориш, I-II қисм.1991. 1993, 1994, 1996., Тумарис қизлар ўйинлари. // Илмийамалий анжумани материаллари. – Жиззах, 1999. – 128 б.; Алпомиш халқ ўйинлари ва миллий спорт турларини ривожлантириш муаммолари. // Илмий амалий анжумани маърузалари матнлари. – Фарғона, 2000. – 256 б.; Абдумаликов Р., Абдуллаев К., Норқулов Ш. Халқ миллий ўйинлари мазмунида маънавият масалалари. – Тошкент: ЎзДЖТИ, 1995. – Б.21-189.; Усмонхўжаев Т.С., Хўжаева.Ф. Минг бир ўйин. – Тошкент: Ибн Сино, 1990. – 279 б.; Қорабоев У.Х. Ўзбекона ўйинлар. // Гулистон. – Тошкент, 1991. – №9; Йўлдошева Р. Ўзбек халқ ўйинларининг тарбиявий аҳамияти. – Тошент, 1992. – 167 б. 2. Дала ёзувлари: Наманган вилояти Чуст тумани Варзак қишлоғи. Фарғона вилояти Риштон тумани, Риштон шаҳарчаси, Андижон вилояти. Исбоскан тумани. Луғумбек қишлоғи 2020 йил. 3. Дала ёзувлари: Қирғизистон Республикаси. Баткент вилояти. Бурганду, Оқ турпоқ, Зартош, Томоша, Ҳайдаркон, Ўш вилояти Аравон аҳоли пунктлари. 2019 йил. 4. Salimjon Valievich Yuldoshev. "Pedagogical Analysis And Methodology Of Children’s Games”// The American Journal of Social Science and Education Innovations. Published: November 30, 2021 | Pages: 36-40. Volume03 Issue11 November 2021. https://doi.org/10.37547/tajssei/Volume03 Issue11-06 5. Шаниязов К.Ш. К Этнической истории узбекского народа(историкоэтнографическое исследование на материалах кипчакского компонента). – Ташкент: Фан, 1974. – 342 с.; Андреев М.С. Таджики долины Хуф. Вып. 1. – Сталинабад, 1957. – С.112- 113. 6. Salimjon Yuldoshev. THE HISTORICAL ROOTS OF THE MYTHOLOGY OF POPULAR GAMES FERGANA VALLEY// European journal of research. № 2, February 2019. 182 – 186 p 7. Salimjon Valievich Yuldoshev. MYTHOLOGICAL REPRESENTATIONS ASSOCIATED WITH FOLK DANCES// Vol 11, Issue 11, November 2021.; ЙЎЛДОШЕВ САЛИМЖОН ВАЛИЕВИЧ. УЛОҚ – КЎПКАРИ ЎЙИНИ ТАРИХИДАН// PEDAGOGICAL SCIENCES AND TEACHING METHODS / 2021 – PART 8 /Collection of Scientific Works. Copenhagen "Science Edition" 15 December 2021. 11 – 18 p.; Йўлдошев Салимжон Валиевич, Омонов Азаматжон. Отлар тарихига оид тарихий тадқиқотлар таҳлили. //FORMATION OF
PSYCHOLOGY AND PEDAGOGY AS INTERDISCIPLINARY SCIENCES: a collection scientific works of the International. scientific conference ( 13 December, 2021). 36 – 40 p. 8. Рафикова, Д. К., & Каримова, Г. Й. (2020). ЁШЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШДА ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ. ПЕРЕКРЁСТОК КУЛЬТУРЫ, 2(1).
Iqtiboslar dinamikasi
ReLibraryTekshirilgan Metodologiya
Adabiyotlar8 ta adabiyot
- Дала ёзувлари: Наманган вилояти Чуст тумани Варзак қишлоғи. Фарғона вилояти Риштон тумани, Риштон шаҳарчаси, Андижон вилояти. Исбоскан тумани. Луғумбек қишлоғи 2020 йил.
- Дала ёзувлари: Қирғизистон Республикаси. Баткент вилояти. Бурганду, Оқ турпоқ, Зартош, Томоша, Ҳайдаркон, Ўш вилояти Аравон аҳоли пунктлари. 2019 йил.
- Salimjon Valievich Yuldoshev. "Pedagogical Analysis And Methodology Of Children’s Games”// The American Journal of Social Science and Education Innovations. Published: November 30, 2021 | Pages: 36-40. Volume03 Issue11 November 2021. https://doi.org/10.37547/tajssei/Volume03 Issue11-0610.37547/tajssei/volume03
- Шаниязов К.Ш. К Этнической истории узбекского народа(историко-этнографическое исследование на материалах кипчакского компонента). - Ташкент: Фан, 1974. - 342 с.
- Андреев М.С. Таджики долины Хуф. Вып. 1. - Сталинабад, 1957. - С.112-113.
- Salimjon Yuldoshev. THE HISTORICAL ROOTS OF THE MYTHOLOGY OF POPULAR GAMES FERGANA VALLEY// European journal of research. № 2, February 2019. 182 – 186 p
- Salimjon Valievich Yuldoshev. MYTHOLOGICAL REPRESENTATIONS ASSOCIATED WITH FOLK DANCES// Vol 11, Issue 11, November 2021.; ЙЎЛДОШЕВ САЛИМЖОН ВАЛИЕВИЧ. УЛОҚ – КЎПКАРИ ЎЙИНИ ТАРИХИДАН// PEDAGOGICAL SCIENCES AND TEACHING METHODS / 2021 – PART 8 /Collection of Scientific Works. Copenhagen "Science Edition" 15 December 2021. 11 – 18 p.; Йўлдошев Салимжон Валиевич, Омонов Азаматжон. Отлар тарихига оид тарихий тадқиқотлар таҳлили. //FORMATION OF PSYCHOLOGY AND PEDAGOGY AS INTERDISCIPLINARY SCIENCES: a collection scientific works of the International. scientific conference ( 13 December, 2021). 36 – 40 p.
- Рафикова, Д. К., & Каримова, Г. Й. (2020). ЁШЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШДА ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ. ПЕРЕКРЁСТОК КУЛЬТУРЫ, 2(1).
Adabiyotlar ro‘yxatidagi 1 ta yozuv matnni ajratishda buzilgan, tuzatilmoqda.
Metama’lumot
- Identifikator
- REL-A-010822
- Nashr sanasi
- 2022-10-05
- Til
- o‘zbek
- Jurnal
- Research Focus International Scientific Journal
- Jild
- 1
- Son
- 1
- DOI
- 10.66073/researchfocus.v1i1.1064
- ISSN
- 2181-3833 · 2181-3833
- Nashriyot
- LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
- Sahifa
- 240–248
- Litsenziya
- Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
- Ko‘rishlar
- 42026-10-10 dan beri o‘lchanmoqda
- Metadata manbasi
- Research Focus International Scientific Journal
- Oxirgi yangilanish
- 2026-09-06