Asosiy mazmunga o‘tish
MaqolaOchiq kirish

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ НЕГИЗИДА КОРХОНА МЕҲНАТКАШЛАРИ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ ЮРИДИК АСОСЛАРИ

Ibragimova Ashurxon UktamovnaToshkent viloyat sudi sudyasi2022

JurnalResearch Focus International Scientific JournalJild 1Son 1Sahifa 92–96

Annotatsiya

мақолада касаба уюмалари фаолияти негизида корхона ишчиларининг меҳнат ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишининг хуқуқий-меъерий асослари ёритилган. Касаба уюшмалари федерациясининг ташкилий тузилмалари ва ишлаш механизмларида ходимлар меҳнат ҳуқуқлари муҳофазасига оид масалалар кенг таҳлил қилинган

Boshqa tillarda

ruschaЮРИДИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ ТРУДОВЫХ ПРАВ РАБОТНИКОВ ПРЕДПРИЯТИЯ НА ОСНОВЕ ПРОФСОЮЗОВ УЗБЕКИСТАНА

в статье рассматриваются правовые основы защиты трудовых прав работников предприятия на основе деятельности профсоюзов. В организационных структурах и механизмах работы Федерации профсоюзов широко анализируются вопросы, связанные с защитой трудовых прав работников

inglizchaLEGAL FOUNDATIONS OF THE LABOR RIGHTS OF ENTERPRISE WORKERS ON THE BASIS OF THE TRADE UNIONS OF UZBEKISTAN

This article examines the legal and regulatory foundations for the protection of the labour rights of enterprise workers on the basis of the activities of trade unions. Issues related to the protection of employees‘ labour rights within the organisational structures and working mechanisms of the Federation of Trade Unions are analysed in detail.

Kalit so‘zlar

  • Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
  • касаба уюшмаси фаолияти
  • корхоналар
  • меҳнаткашлар
  • юридик асос
  • декларация

To‘liq matn

Litsenziya: CC BY 4.0litsenziya matni

Matn PDF’dan ajratilgan va qayta formatlangan; asl nusxadan farq qilishi mumkin.

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ НЕГИЗИДА КОРХОНА МЕҲНАТКАШЛАРИ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ ЮРИДИК АСОСЛАРИ Ибрагимова Ашурхон Уктамовна Тошкент вилоят суди судьяси https://doi.org/10.5281/zenodo.7105602 Аннотация: мақолада касаба уюмалари фаолияти негизида корхона ишчиларининг меҳнат ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишининг хуқуқий-меъерий асослари ёритилган. Касаба уюшмалари федерациясининг ташкилий тузилмалари ва ишлаш механизмларида ходимлар меҳнат ҳуқуқлари муҳофазасига оид масалалар кенг таҳлил қилинган. Калит сўзлар: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, касаба уюшмаси фаолияти, корхоналар, меҳнаткашлар, юридик асос, декларация. ПРАВОВАЯ ОСНОВА ТРУДОВЫХ ПРАВ РАБОТНИКОВ ПРЕДПРИЯТИЯ НА БАЗЕ ПРОФСОЮЗОВ УЗБЕКИСТАНА Аннотация: в статье рассматриваются правовые основы защиты трудовых прав работников предприятия на основе деятельности профсоюзов. В организационных структурах и механизмах работы Федерации профсоюзов широко анализируются вопросы, связанные с защитой трудовых прав работников. Ключевые слова: Федерация профсоюзов Узбекистана, профсоюзная деятельность, предприятия, работники, правовая основа, декларация. THE LEGAL BASIS OF THE LABOR RIGHTS OF EMPLOYEES OF THE ENTERPRISE ON THE BASIS OF TRADE UNIONS OF UZBEKISTAN Abstract: the article discusses the legal basis for the protection of the labor rights of employees of the enterprise based on the activities of trade unions. In the organizational structures and mechanisms of the Federation of Trade Unions, issues related to the protection of workers' labor rights are widely analyzed. Keywords: Federation of Trade Unions of Uzbekistan, trade union activity, enterprises, employees, legal basis, declaration. КИРИШ Дунёдаги ҳар бир давлатнинг миллий тараққиётида, аввало, инсон меҳнати ва салоҳияти беқиёс аҳамият касб этади дея таъкидлайди хурматли юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев, ўзининг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг саккизинчи қурултойи иштирокчиларига юборган табригида[3]. Республикамизда меҳнат муносабатларини тубдан ислоҳ қилиш, фуқароларимизнинг меҳнат соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, бандлик масаласини ҳал этиш, камбағалликни қисқартиришга катта эътибор берилмоқда. Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари инсоннинг муносиб ҳаё�� кечиришини ва эркин ривожланишини таъминловчи шарт-шароитлар яратишга қаратилган, ижтимоий дастурларни шакллантиришда, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чоратадбирларни ишлаб чиқишда, турмуш даражасининг асосий мезонларини ва тирикчилик учун зарур бўлган нарсаларнинг энг кам миқдорини белгилашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат ташкилоти саналади. [1]

Ўзбекистон касаба уюшмаларининг тарихи 1905 йилдан бошланади. Айнан шу йил кузда Бутунроссия темирйўл уюшмасининг Туркистон бўлими ташкил этилган ва 1906 йил бошига келиб 8 мингдан ортиқ аъзоларни бирлаштирган. Бундай кичик уюшмалар кейинчалик йириклашиб борган касаба уюшмаларининг илк формалари эди. 1924 йилга келиб илгариги Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий кенгаши (ВЦСПС) таркибига кирган Туркистон АССР касаба уюшма ташкилотлари, бевосита Профинтернационал таркибига кирган Бухоро ва Хоразм халқ республикалари касаба уюшмалари фаолият кўрсатар эди[4]. 1925 йилда Бухоро ва Хоразм республикалари касаба уюшмалари ҳам Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши (ВЦСПС) таркибига киритилган. 1925 йил 21 мартда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 1-Таъсис қурултойида 53 кишидан иборат Кенгаш ва 5 кишидан иборат тафтиш комиссияси сайланган. Шундан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари Кенгаши 1991 йилгача, яъни Ўзбекистон мустақилликка эришгунча Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши таркибида бўлган. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг республикада 25 та тармоқ касаба уюшмалари тузилиб, улар ўз Уставларини қабул қилдилар ва Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказдилар. 1991 йилда мазкур 25 та тармоқ касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташкил этилди. Узоқ йиллар давомида касаба уюшмалари меҳнат муносабатларини тартибга солишда муҳим ўрин тутган. Касаба уюшмалари ходимларнинг вакиллари сифатида ва иш берувчи билан турли масалалар бўйича доимий мулоқотда бўлиб, ижтимоий шериклик доирасида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйи��а катта тажриба тўпладилар. Ўзбекистон шароитида касаба уюшмалари иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш шароитида шаклланган ва узоқ вақт давомида давлат аппаратига киритилган. Шуни таъкидлаш керакки, қонун чиқарувчи касаба уюшмаси қайси ташкилотда - давлат муассасасида ёки тижорат ташкилотида фаолият юритишидан қатъи назар, касаба уюшмасининг ҳуқуқий мақомини белгилайди. Шундай қилиб, кўпинча тижорат ташкилотларида ходимлар меҳнат ҳуқуқлари бузилиши мумкинлигига қарамай, касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқидан фойдаланмаганлар. ТАДҚИҚОТ Давлат корхоналари ва муассасаларида касаба уюшмалари ижтимоий шериклик доирасида иш берувчи билан айниқса яқин ҳамкорлик қилади. 1990 йилда республика касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясини ташкил этиш ҳақида Декларация қабул қилиниб, уни ташкилий жиҳатдан расмийлаштириш ишлари 1991 йилда Федерация Уставини қабул қилиш билан якунланди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси 14 та тармоқ касаба уюшмалари, Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларини, 6,1 млн.дан ортиқ касаба уюшмалари аъзоларини бирлаштиради. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг олий органи Қурултой ҳисобланади ва ҳар 5 йилда бир марта чақирилади. Қурултойлар оралиғида Федерация

фаолиятига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раҳбарлик қилади. Кенгаш аъзолари тармоқ касаба уюшмаларининг Қурултойлари, касаба уюшмалари ташкилотлари ҳудудий бирлашмаларининг конференциялари, шунингдек Федерация Қурултойида сайланадилар. Касаба уюшмалари фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси қонунчилиги касаба уюшмаси фаолиятини, касаба уюшмасига аъзоликни, касаба уюшмаси ҳуқуқлари кафолатлари, ҳар қайси бевосита иш берувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари ва ходимлар манфаатларини фаолият мувозанатни ва касаба уюшмаси ходимлари ҳамда ҳолатда иш берувчининг ҳам, касаба уюшмасининг ҳам ҳуқуқларини қонуний равишда ҳимоя қилишга имкон беради. Иш берувчи ташкилотнинг касаба уюшмаси томонидан ташкил этилиши тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек иш берувчига компанияда касаба уюшмаси ташкил этилиши ва фаолиятининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан таъминлаш тартибининг аниқ механизмининг йўқлиги ёки давлат корхоналаридан ташқари нодавлат муассасалар фаолиятнинг тўғри ва асосли ташкил этилмаганлиги, мехнаткашлар ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи, солиқ қонунчилиги нормаларини, шунингдек, бундай нормаларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш юридик амалиётидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмаётганидан дарак беради. Касаба уюшмасининг иш берувчига унинг меҳнат муҳофазасини таъминлаш бўйича мажбуриятини, шунингдек иш берувчига меҳнат шартномалари низомлари нусхаларини тақдим этишни таклиф қилади. Иш берувчининг касаба уюшмасидан ўз ходимлари тўғрисида маълумот олиш қобилиятининг йўқлиги, жамоавий битим тузиш учун касаба уюшмасининг ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича норматив – ҳуқуқий асоснинг етарли даражада шаклланмагани ва бунда касаба уюшмасининг ваколатларини аниқлаш мумкин бўлмаган вазиятни келтириб чиқаради. ТАҲЛИЛ Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ, Республикадаги янги сиёсий, ижтимоий иқтисодий шароитларда, нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Хусусан, мустақиллик йилларида қабул қилинган илк қонунлардан бири “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун бўлиб, мамлакатимиздаги энг оммавий жамоат ташкилотларидан бири бўлган касаба уюшмаларининг ҳуқуқий мақомини белгилаб берди. Федерация Қурултойида қабул қилинган дастурий ҳужжатларга мувофиқ касаба уюшмалари фаолиятининг йўналишлари ҳам ўзгариб борди. Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ижтимоий-меҳнат соҳасига, меҳнаткашлар ва касаба уюшмаларининг ҳуқуқларига оид қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиб келмоқда. Фуқаролик жамиятини шакллантириш ва демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш Концепциясини амалга ошириш доирасида касаба уюшмалари Ўзбекистон Републикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилинишида бевосита иштирок этдилар, “Жа��оатчилик назорати тўғрисида”ги қонун, “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида” янги таҳрирдаги қонун ва бошқа қонунлар лойиҳаларига тегишли таклифлар киритилди. Касаба уюшмалари ташкилотларига меҳнаткашлардан тушаётган мурожаатларнинг 60 фоиздан ортиғи меҳнат муносабатларига оид бўлиб, Федерация

тизимида ташкил этилган 30 та “Ишонч телефонлари” мазкур мурожаатларини тезкор қабул қилиш ва кўриб чиқиш, улар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва аниқ чораларни кўриш имкониятини яратди[2]. Ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш, ижтимоий шериклик ва ижтимоийиқтисодий ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича Республика учтомонлама комиссиясининг фаолиятида иштирок этиш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг асосий функцияларидан бирига айланди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масаларга оид Бош келишувнинг имзоланиши муҳим аҳамият касб этди. Ҳозирда 2014-2016 йилларга мўлжалланган Бош келишув амал қилмоқда. Бош келишувга мувофиқ тармоқ ва ҳудудий келишувлари қайта кўриб чиқилиб, уларга меҳнаткашларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча имтиёзлар киритилди. Бугунги кунда Республикада 91 та тармоқ, 14 та ҳудудий келишувлар имзоланган. Бевосита корхона, ташкилот, муассасаларда тузилган 111 мингдан ортиқ жамоа шартномалари орқали ходимларга асосий узайтирилган ва қўшимча таътиллар бериш, турли устама ва қўшимча тўловлар, товон пулларини тўлаш, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга қулай ва бехатар меҳнат шароитларини яратиш, қўшимча имтиёзлар бериш, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларига риоя этиш масалалари тартибга солиниб келинмоқда. Ҳар йили туманлар, вилоятлар ва республика миқёсида, манфаатдор вазирлик, идоралар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида “Меҳнат соҳасида муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида давра суҳбатларини ўтказиш анъанага айланди. Мазкур давра суҳбатларида жамоа шартномаларининг йил якунлари бўйича бажарилишини муҳокама қилиш жараёнида меҳанткашлар томонидан кўтарилган муаммолар кўриб чиқилмоқда ва тезкор равишда ҳал қилинмоқда. Касаба уюшмалари томонидан корхона, ташкилот, муассасаларда ишлаётган, Олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг, шунингдек аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини кучайтириш, улар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш мақсадида Федерация Кенгаши қошида Ёшлар ва Хотин-қизлар кенгашлари ташкил қилинган. Аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш доирасида касаба уюшмалари яратилаётган янги иш ўринларининг ҳаққонийлигини ўрганишда иштирок этиб келмоқдалар. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва коллеж битирувчиларини ишга жойлаштиришда касаба уюшмаларининг иштирокини таъминлаш юзасидан комплекс чоратадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. Касаба уюшмалари норасмий секторда меҳнат муносабатларини расмийлаштиришга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар, шу мақсадларда норасмий бандликни камайтиришга кўмаклашиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил қилиш бўйича касаба уюшмалари Федерациясининг тавсиялари ишлаб чиқилиб, жойларга етказилди. Меҳнат муҳофазаси соҳасида асосий эътибор ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олишга қаратилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида, касаба уюшмалари Федерациясининг ташаббуси

билан, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳфаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида «Меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш бўйича 2015-2016 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастури» тасдиқланди. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этилишини таъминлаш мақсадида, касаба уюшмалари меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассислари учун ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш комиссиялари ишида иштирок этиш бўйича услубий қўлланма, «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ҳақида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида хабардор этиш тартиби», «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни махсус текшириш комиссияси ишида касаба уюшмалари вакиллигини белгилаш тартиби» ишлаб чиқилди. ХУЛОСА Аҳолини касаба уюшмалари фаолиятидан хабардор этиш мақсадида Федерация Кенгашининг расмий портали, аъзо ташкилотларнинг веб-сайтлари доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда. Федерация Кенгашининг веб-порталида интерактив хизматлар йўлга қўйилган, фуқаролар учун он-лайн режимида мурожаат қилиш имконияти яратилган. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, республика босма оммавий ахборот воситалари таҳририятлари билан амалий ҳамкорлик йўлга қўйилиб, уларда касаба уюшмаларининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфааталарини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятлари мунтазам равишда ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Халқаро Меҳнат Ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, хорижий давлатларнинг касаба уюшмалари марказлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Адабиётлар рўйхати 1. https://lex.uz/docs/4631281 2. https://kasaba.uz/uzbekiston-kasaba-uyushmalari-federatsiyasining-tarihi/ 3. Янги Ўзбекистон, № 218 (218), 2020 йил 12 ноябрь, пайшанба кунидаги, ижтимоий-сиёсий газетаси. 4. https://transport.kasaba.uz/kasaba-uyushmasi-tarihi/

Iqtiboslar dinamikasi

Bu ilmiy ishga ReLibrary’da chop etilgan ilmiy ishlarda hali iqtibos topilmadi.

ReLibraryTekshirilgan Metodologiya

Adabiyotlar4 ta adabiyot

  1. https://lex.uz/docs/4631281
  2. https://kasaba.uz/uzbekiston-kasaba-uyushmalari-federatsiyasining-tarihi/
  3. Янги Ўзбекистон, № 218 (218), 2020 йил 12 ноябрь, пайшанба кунидаги, ижтимоий-сиёсий газетаси.
  4. https://transport.kasaba.uz/kasaba-uyushmasi-tarihi/

Metama’lumot

Identifikator
REL-A-010796
Nashr sanasi
2022-10-05
Til
o‘zbek
Jurnal
Research Focus International Scientific Journal
Jild
1
Son
1
DOI
10.66073/researchfocus.v1i1.1036
ISSN
2181-3833 · 2181-3833
Nashriyot
LLC Ilm-fan va innovatsiyalar akademiyasi
Sahifa
92–96
Litsenziya
Ushbu ilmiy ish CC BY 4.0 litsenziyasi asosida ochiq.
Ko‘rishlar
42026-10-10 dan beri o‘lchanmoqda
Metadata manbasi
Research Focus International Scientific Journal
Oxirgi yangilanish
2026-09-06